🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Канални Удалить аккаунтлар тозалаш учун каналдан жуда кўп одамларни чиқариб тураман. Хоҳлаган одам қайта қўшилиб олиши мумкин. Мана канал силкаси.
**КАТТА ШИРКДА ЖАҲОЛАТ УЗР ЭМАС.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Катта ширкда жаҳолат ижмоъ ила узр эмас. Зеро, мушриклар жоҳил бўлганликлари сабаб мушрик эдилар.
Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ أَفَغَيْرَ اللهِ تَأْمُرُونِّي أَعْبُدُ أَيُّهَا الْجَاهِلُونَ
Эй Пайғамбар, қавмингиз мушрикларига айтинг: Эй Аллоҳни билмайдиган жоҳиллар, сизлар мени Аллоҳдан бошқага ибодат қилишга буюрасизми?! Ҳолбуки, Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш дуруст бўлмайди.
(Зумар сураси, 64-оят).
Ушбу оятда жоҳил лафзи очиқ келган, бу дегани мушриклар Қуръон лафзи бўйича жоҳил ва шу билан бирга мушрикдир!
Аллоҳ таоло айтади:
وَإِنْ أَحَدٌ مِّنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَامَ اللهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْلَمُونَ
Эй Пайғамбар, агар қонлари ва моллари ҳалол қилинган мушриклардан биронтаси сиздан ҳимояга олишингизни сўраса ва омонлик истаса, сиз унинг талабини қондиринг, токи у Қуръони Каримни эшитсин, Қуръон ҳидоятидан хабардор бўлсин. Кейин уни келган томонига омонликда қайтариб юборинг. Бу унга қарши ҳужжат барпо қилиш учундир. Бундай қилишнинг сабаби кофирлар Ислом ҳақиқатларини билмайдиган жоҳил қавм эканидир. Уларнинг жаҳолатлари кўтарилса, эҳтимол Исломни ихтиёр қилишар.
(Тавба сураси, 6-оят).
Ушбу оятда Аллоҳнинг каломини ҳали эшитмаган кишини, Аллоҳ таоло мушрик деди. Оятни ниҳоясида эса, уларни жоҳил билмасвой, қавм эканликларини очиқ айтди!
Аллоҳ таоло айтади:
وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُم مَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Агар улар (ширк қилиб) мушрик бўлганларида қилган амаллари беҳуда кетган бўлар эди.
(Аъном сураси, 88-оят).
Ушбу оятда ким бўлса ҳам ширк қилса мушрик бўлиб, амали ҳабата бўлишини Аллоҳ таоло хабарини берди. Жоҳилни ажратмади!
Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَغۡفِرُ أَن يُشۡرَكَ بِهِۦ وَيَغۡفِرُ مَا دُونَ ذَٰلِكَ لِمَن يَشَآءُۚ وَمَن يُشۡرِكۡ بِٱللَّهِ فَقَدِ ٱفۡتَرَىٰٓ إِثۡمًا عَظِيمًا
Албатта, Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди.
(Нисо сураси, 48-оят).**@muminalarga
**АРАБ ТИЛИ.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Мусулмон киши араб тилини албатта билиши керак. Инглиз ёки бошқа чет тилини ўрганишга қанча куч сарфлаётган бўлса араб тилини ўрганишга ундан кўпроқ куч сарфлаши тўғри бўлади. Чунки (Аллоҳ)нинг китоби араб тилида нозил бўлган. Дунё ва охират саодатига Қуръон ва ҳадислар орқали эришилади.
Ҳозирги кунда тил ўрганишга имкониятлар кўп. Шундай имкониятлар бўлатуриб ҳам тил ўрганмай (Аллоҳ)нинг ҳузурига боришга уялишимиз керак. Баъзилар Қуръони Каримни ўқишни ўрганиб олгач, араб тили таълимини тўхтатиб қўядилар. Қуръон арабий тилда нозил бўлди. Бас, талаба Қуръон маъноларини тил жиҳатидан тушуна оладиган даражага чиққунича араб тилини ўрганишдан тўхтамаслиги керак!
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
Шак-шубҳасиз, араб тили диннинг бир қисмидир ва уни ўрганиш вожибдир. Чунки инсонга Қуръон ва суннатни ўрганиш вожибдир. Араб тилини тушунадиганлардан бошқа ҳеч ким уларни (яхши) англай олмайди.
(ал-Иймон, 111).
Аллоҳ таоло айтади:
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ قُرۡءَانًا عَرَبِيّٗا وَصَرَّفۡنَا فِيهِ مِنَ ٱلۡوَعِيدِ لَعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ أَوۡ يُحۡدِثُ لَهُمۡ ذِكۡرٗا
Шунингдек, Биз уни арабий Қуръон қилиб туширдик ва унда қўрқинчли ваъдаларни (такрор-такрор) баён қилдик. Шояд улар (ширк ва куфрдан) сақлансалар ё (бу ваъдалар) улар учун эслатма-ибратлар пайдо қилса!
(Тоҳа сураси, 113-оят).**@muminalarga
**ДИНДА МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМДАН БОШҚА ҲЕЧ КИМГА ТАҚЛИД ҚИЛИНМАЙДИ.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади:
Киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч кимга тақлид қилмайди!
(ар-Радд ъала ман ахлада илал ард, 138).
Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ فَإِن تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُم مَّا حُمِّلْتُمْ وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ
Эй Пайғамбар, одамларга айтинг: Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Агар юз ўгирсангиз, Пайғамбарнинг зиммасидаги вазифа ўзига буюрилган ишни қилиш, яъни, рисолатни етказиб қўйиш, холос. Сизларнинг зиммангизда эса ўзингизга топширилган ишни қилиш, яъни, Пайғамбарга бўйсуниш бор. Агар унга итоат қилсангиз, ҳаққа йўлланасиз (ҳидоят топасиз) Пайғамбар зиммасида Роббининг рисолатини очиқ-равшан етказиб қўйиш вазифаси бор, холос.
(Нур сураси, 54-оят).**@muminalarga
**Майли.
Асадуллоҳ Урганчий роҳимаҳуллоҳ**@muminalarga
**ОНАЛАР БОЛАЛАРИНИ ТЎЛА ИККИ ЙИЛ ЭМИЗИШЛАРИ ЛОЗИМ.
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Фарзанд Аллоҳ берган улуғ наъматдир. Ота-она бу неъматга шукр қилишлари лозим.
Аллоҳ таоло айтади:
وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَّهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَٰلِكَ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٍ مِّنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا وَإِنْ أَرَدتُّمْ أَن تَسْتَرْضِعُوا أَوْلَادَكُمْ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُم مَّا آتَيْتُم بِالْمَعْرُوفِ وَاتَّقُوا اللهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
Оналар болаларини тўла икки йил эмизишлари лозим, бу ҳукм эмизиш муддатини тўла-тўкис қилишни истаганлар учундир. Талоқ қилинган эмизикли оналарни шариатда ва урфда яхши саналган шаклда едириб-ичириш ва кийдириш кафолатини оталар ўз зиммаларига олиши вожибдир. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани буюрмайди, ота-она гўдакни бир-бирларига зарар етказиш воситасига айлантириб олиши дуруст эмас. Ота вафот этган ҳолатда эса, у тириклигида эмизикли аёли учун қанча нафақа ва кийим-кечак бериб келган бўлса, ўшанча нарсани бериш унинг вориси зиммасига юкланади. Агар ота-она болани икки йил тўлмай туриб сутдан чиқаришни истасалар, буни боланинг фойдасини кўзлаб, ўзаро розилик ва маслаҳат асосида қилсалар, уларга гуноҳ йўқдир. Агар ота-она болани онасидан бошқа эмизувчи эмизишига келишсалар, ота яхшилик билан онага ҳақини бергани ва эмизувчига ҳам хизмат ҳақини тўлагани ҳолда, ҳар иккисига гуноҳ йўқдир. Барча ҳолатларда Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ сизлар қилаётган амалларни кўрувчи ва бунинг учун муносиб жазо-мукофотлар берувчи Зотдир.
(Бақара сураси, 233-оят).**@muminalarga
**ҲАЛОК ҚИЛУВЧИ ЕТТИ НАРСАДАН САҚЛАНИНГЛАР.
وَعَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رضي اللَّه عَنْهُ عَنِ النبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اجْتَنِبُوا السَّبْعَ المُوبِقَاتِ» قَالُوا: يَا رسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: «الشِّرْكُ بِاللَّهِ، السِّحْرُ، وَقَتْلُ النَّفْسِ التي حرَّمَ اللَّه إلاَّ بِالْحَقِّ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأكْلُ مَالِ اليتيم، والتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ، وقَذفُ المُحْصنَات المُؤمِناتِ الْغَافِلات». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳалок қилувчи етти нарсадан сақланинглар, дедилар. Эй Аллоҳнинг Росули, улар нима? дейишди.
Аллоҳга ширк келтириш.
Сеҳр.
Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш.
Рибо ейиш.
Етимнинг молини ейиш.
Жанг куни ортга қочиш.
Афифа, мўмина, ғофилаларни зинода айблаш, дедилар.
(Муттафақун алайҳ).
Иймонли, иффатли, Мўмина аёлларнинг фаҳшга қўл уриш уёқда турсин, бундай нарсалардан ҳатто хабари ҳам бўлмагани, бу каби разолатларни хаёлига ҳам келтирмагани туфайли Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда улар муболаға билан ғофила деб аталган.**@muminalarga
**Тавба.
Устоз Шайх Абдували қори роҳимаҳуллоҳ**@muminalarga
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago