معلمة || Muallemah

Description
Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 6 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago

1 month, 2 weeks ago

Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
— Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
— Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам эҳсон қиласанми?
— Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
— Бу ҳам кўп.
— 100 $ берсамчи?
— Қўйсанг-чи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
— Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

P.S.: Сахий бўлинг, Аллоҳ ҳам сизга сахийлик қилади!

Muallemah | معلمة

1 month, 2 weeks ago

• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг, билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Muallemah | معلمة

4 months, 2 weeks ago

Қабрдаги ҳамроҳВафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан  уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

Muallemah | Telegram

4 months, 2 weeks ago

Кечиринглар..

Муҳтарама аёллар, хафа бўлманглар, бироқ ҳақиқат шулким, табиатда тирик жон борким, эркаги чиройли ва кўркам бўлган. Зеро, сиз ўзингизга кўп зеб бергайсиз?

Уйланмоқчи бўлсангиз, яхши аёлларни ахтарманг, балки яхши эркакларни ахтаринг. Яхши эркакларнинг уйларида яхши аёллар бўлади. Бу сўзнинг маъносини фақат озчиликкина тушунадилар.

Қизларингизни назорат қилинг, зеро арслонлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осилмайдилар..

Muallemah | Telegram

4 months, 2 weeks ago

Мавлонодан олтин ўгитлар

- Томоғи қақраган киши шаробдан завқ олади, бироқ чанқоғи қонгачгина ундан узоқлашади ва яна уни излай бошлайди. Муфлислар сохта олтин билан ўзларини алдасалар-да, ўша олтин туфайли зарбхонада шарманда бўладилар. Олтин суви югиртирилган нарсалар сени йўлдан уриб қўймаслиги учун ўзингни назорат қил!
?
- Тўғри сўз қиличга ўхшайди, қалқонинг бўлмаса нари тур!
?
- Қалбдан кечаётганларни сўз ила баён қилишнинг ҳожати йўқ! Кўнгилни англаганлар учун биргина нигоҳ мингбир маъно касб этади.
?
- Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқади. У ҳар кимда нуқсон кўради, ўзига келганда эса кўзлари кўрмай қолади. Нимага қандай қарасанг, у ҳам сенга шундай боқади.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

Muallemah | Telegram

4 months, 3 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...
(ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)

Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
- Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
- Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.

Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди, бошланғич сурадан ( الفاتحة ) бошлаб ( الناس ) ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.

У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
- Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
- Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
- Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
- Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.

Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...

Muallemah | Telegram

4 months, 4 weeks ago

#Биласизми

**ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ

Жума** – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

*1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).**2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”,* деб айтганлар (Абу Довуд).  

*3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”,* деганлар.

*4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”*, дедилар.

*5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса,
“Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди",* деганлар.

*6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).*Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.

Muallemah | Telegram

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 6 days, 23 hours ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 5 months ago