Зоҳид Остон

Description
Zohid Oston (muhokama guruhi)
Advertising
We recommend to visit

Alireza JJ

Last updated 5 months, 2 weeks ago

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

Last updated 3 years, 9 months ago

Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.

Last updated 3 months, 1 week ago

hace 1 mes
hace 1 mes

G‘olib bo‘lganlar tezroq bog‘laning kitob do‘koniga boryapman!

t.me/sen_kechikma

hace 1 mes

Ğoliblar @shakldosh_ohanglar profiliga boğlaning

hace 1 mes
Кўзинг қадар узоқ эдиму,

Кўзинг қадар узоқ эдиму,
Кўнглинг қадар жуда ҳам яқин
Сезмадингми нафасларимни?!

Юрак тилсиз,
Юрак хотиржам
Бахтга қарши яшаб боряпмиз...

Ҳали бу тушларнинг ўнги бўлару,
Сен босиб келасан бир бир қадамлар
Ҳали бу ўнгларнинг тушлари бўлмас!..

Ёмғирли ҳаво.
Тундан кейин тонг
Шўнғийман қайта нурлар ичгани...

Не бахтки кўп кездим бу гулшан аро,
Кўзингдек топмадим кўзлари қаро
Аё, бу рангларнинг шавқи қолдими?!

Кўзингдан кўзимга арғимчоқ солиб,
Бўлмасак тоабад бегоналардай
Майлига яшасак девоналардай...

Дунёга нафс деб боққан урушлар,
Гўдаклар қонидан оққан урушлар
Кун келар шундайлар товба қиласан!..

Қуёшдан нур эмган нигоҳлар ҳаққи,
Шовуллаб оқётган гувоҳлар ҳаққи
Мен сени Аллоҳ-чун, яхши кўраман!..

Бир нигоҳи тошқин бўлиб сен,
Бир нигоҳи жўшқин бўлиб кел,
Мен қолмайин дунёда якка!..

Ишқсизлик либосда, осий либосда
Агарда бўлмасак муносиб уммат
Бизларни ёрлақа, кечир Муҳаммад!..

Зоҳид Остон

t.me/sen_kechikma

hace 1 mes
Yurak o‘g‘risidan tilak:

Yurak o‘g‘risidan tilak:
Xayrli tun!
O‘zingizni o‘zingiz uchun asrang majbursiz!
Ehtiyot qiling zarursiz!

t.mr/mening_huzurim

hace 1 mes
Ulkan jimliklardan iborat seningman!

Ulkan jimliklardan iborat seningman!

t.me/mening_huzurim

hace 1 mes, 1 semana

Қашқадарёдан Тошкент сари йўллардамиз

t.me/sen_kechikma

hace 1 mes, 1 semana
......!?

......!?

hace 1 mes, 1 semana

Гўё қаро сочингдай тўзиб,
Ташвиш елкам эзиб боради...

Кўнгил бекатида бир уюм соғинч,
Сени кутиб умри ўтмоқда...

Аё, бу тақдирда билмам кимингман,
Айтари журъатсиз улкан жимингман...

Мен дунёда қандоқ яшардим,
Агарда бўлмаса нигоҳинг...

Ҳамонки ҳолимизни тушунган бекат,
Туни билан мижжа қоқмайди...

Бир кун тор дунёнинг зулматин бузиб,
Ва олиб келаман бахтнинг тонгини...

Бир қадам масофа сенга яқину,
Ва баттар олисман жимлигинг қадар...

Кеча қандай тўлин эдинг сен,
Бугун бўлдинг ҳорғин ва эзғин...

Ай, кўнглим қанотин ёзган фариштам,
Бер энди менга ҳам кенгликларингни...

Олису яқиним, маржон гуҳарим,
Билмайман сенингсиз мен қайда эдим...

Бир куни баридан оғир хўрсиниб,
Безабон нигоҳинг узатади сўз...

Сен келмайсан менсираб,
Мен сенсираб боряпман!..

Тунлар ёлғиз болишинг қучиб,
Йиғлайсан нафасинг ҳиқ-ҳиқлаб...

Гоҳ юрагинг майда майдалаб,
Гоҳ қўясан кенгликларга бош...

Кетасан тизгинсиз хаёл ортидан,
Гўёки юргандай тақибдан қочиб...

Кўзларинг магнитдир учмоқ бўламан,
Қобирғам синдириб қанотлар ясаб...

Ер этагида боласин боққандай,
Мен кўнглимни ишқла тўйғазгум...

Иккимизда тенг эди хато,
Иккимизни кечирсин Худо!..

Зоҳид Остон

hace 1 mes, 2 semanas

1 _ ishtirokchi

☘️Nima qilay...

🎙️Ergashova Gulhayyo

✍️Zohid Oston

We recommend to visit

Alireza JJ

Last updated 5 months, 2 weeks ago

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

Last updated 3 years, 9 months ago

Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.

Last updated 3 months, 1 week ago