ERKIN AʼZAM OLAMI

Description
Ushbu kanalda O‘zbekiston xalq yozuvchisi Erkin A‘zamning hayoti va ijodiga oid ma‘lumotlar, adib asarlaridan namunalar berib boriladi.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 5 days ago
[#мақолалар](?q=%23%D0%BC%D0%B0%D2%9B%D0%BE%D0%BB%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%80)

#мақолалар

Эркин Аъзам. «Ҳозирийлар»

Бир думалаб бойваччага айланган мардум яқин биродарини, ночорроқ ҳамсоясини оёқ учида кўрсатади! Омади чопиб бирор мансабни эгаллаган бошқаси ўзини дунёнинг дўкайи чоғлаб, кечагина бир майизни бўлиб еган ҳамдамига осмони фалакдан келиб муомала қилади! Нега бундай? Негаки — бугуннинг эгаси, бугуннинг хўжайини у! Эртанги кундан қўрқмайди.
Эртанги кун ҳам ўзимники деб ўйлайди. (У кимники бўлишини қайдан билибсан, эй осий банда?!)

Батафсил

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти:
t.me/online_journal_uz

1 month, 3 weeks ago

“Ҳурматли дўстлар, сиз билан биз Оташқалбга ўхшаган зотларнинг қора қисматга дучор бўлганида кўпинча замонни қоралаймиз. Тўғри, замон нобоп келган, носоз келган. Аммо, замон – мавҳум тушунча, унинг “парвагу винтчалари” ўзимиз эдик-ку! Ахир тўрт-беш шеърий тўплам муаллифи бўлган ёшгина шоирни Сталин ёки Ежов қаёқдан билади, тўғрими? Демак, Оташқалбни таниган-билганлар шу куйга солган. Аввало, шеъриятда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўрин талашган яқин биродарлар қилган бу қабиҳликни! Улардан баъзилари ҳозир барҳаёт, мана шу ерда савлат тўкиб ўтиришибди". (Э.Аъзамнинг "Шоирнинг тўйи" қиссасидан).

1 month, 4 weeks ago

Отабек Бакиров
Ёш ижодкор

#Бир_китоб_изидан "Гонолулуга элчи" излаб😁

Халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг шу номдаги китоби чиққанини ўқиб қолдим. Ҳикоялар ва қиссалар экан. Ўзи Чорсуда кўргандим, аммо эътибор бермагандим. Китобдаги "Гонолулуга элчи" қиссаси янгилигини билиб ҳаловатим йўқолди. Уни топишга қарор қилдим.

Кеча шомга яқин Тошкентга кетдим. Чорсуга бориб йигирматача китоб дўконидан излаб чиқдим. Йўқ. Баъзиларига қайта-қайта кирибман, "Яна бир кўринг, яшил, семиз китоб эди" деб қўяман. Фойдаси йўқ. Йўқ дегандан кейин йўқ-да. 🤷‍♂

Интернетга қидирув берсам, "Book uz" дўконидан чиқди. Такси ушлаб Қатортолга равона бўлдим. Ҳовлиқиб ўзимни дўкон эшигига ураман десам, ёпиқ. Бошлаб қўйган ҳаракатим увол кетмасин деб чироқ устунига уриб қўя қолдим бошни. Телеграм каналига кирсам, иш вақти эртароқ тугаши ҳақида эълон турибди-ку.🤦‍♂

"Агар дардим баён этсам", Исроиловдан бошқа эшитувчи йўқ экан. Қўнғироқ қилдим. Ўзига ярашадиган вазминлик билан "Asaxiy books" дўконига боришни тавсия қилди. Ораси нари борса бир чақирим. Жабборқулда жон борми, деб "Новза" метро бекати ёққа чопдим. 🏃‍♂‍➡️

Хайрият, дўкон ишлаяпти. Кирсам, харидор кўп. Сотувчи бўшашини кутдим. Навбатим келиб арзимни айтдим. Уям компьютерга шақирлатиб бир нималар ёзди-да, майин табассум билан: "Узр, бу китоб бизда тугабди", дейди. 🤷‍♀

Алам қилди. Шу тобда Аваз Охун айтганидек, онам бўлса-ю, "Ҳа, болам?", деворса йиғлаб юбораман-да. Бечора сотувчи ҳам қўрқиб кетди, шекилли. Қўлимга мандарин бериб, бошқа китобларни ҳам кўришни тавсия қилди. 🍊

Жавонлар оралаб руҳсиз кезарканман, қўлимда турган аламли дунёдаги аламли мандаринни паққос туширдим. Шу мандарин кўзга фойдали деб ўқигандим. Шундай бошимни кўтарсам дўконнинг охиридаги жавонининг юқори токчасида бир жуфт "Гонолулуга элчи" турибди сипо бўлиб. 🤩

4 months, 3 weeks ago
4 months, 3 weeks ago
4 months, 3 weeks ago
6 months, 1 week ago

https://telegra.ph/ARBOB-%D2%9AULOV-PARIZHGA-BORADI-01-25

Telegraph

АРБОБ ҚУЛОВ ПАРИЖГА БОРАДИ. Ҳикоя.

Билсангиз, Жийдали деганимизнинг эли аслан қурама, ҳа, балли – ҳар ёқдан келиб қолган. Кеча эмас, бугун эмас, ҳув қадим айёмларда. Кўҳна китобларда дарж этилишича, ҳозир ўртачароқ шаҳар сиёғидаги бу манзил вақти-замонида анчайин бир работ бўлган, карвонсарой…

6 months, 1 week ago

https://telegra.ph/%D2%B2ul%D1%9El-%D2%B3ikoya-01-24

Telegraph

Ҳулўл (ҳикоя)

Бойбичча одамга шундай тик, босиб қарар эдики, саросимада кўзингни олиб қочишдан ўзга илож тополмасдинг. Худди сирингни, нозик бир айбгинангни биладигандек! Анчайин сўз қотганида ҳам ё бирор нимани сўраб савол берганида ҳам шу. Сен эса дафъатан кичрайиб,…

6 months, 2 weeks ago

https://telegra.ph/EHrkin-Azam-Bir-da%D2%9Bi%D2%9Ba-k%D1%9Ezingni-yum-%D2%B3ikoya-03-26

Telegraph

Эркин Аъзам. Бир дақиқа кўзингни юм (ҳикоя)

У жойлар аллақачон бузилиб кетган, у одамлар ҳам энди йўқ; аниқроғи — бор-у, қаерларда, нима иш қилиб юрибди… Лекин улар муқим яшайдиган, ўзлари билмаган холда яшайдиган битта жой бор, яна битта жой… «Пахтакор» бекати. Метродан чиқиб тўрт тарафга таралаётган…

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago