Baxtiniso Mahmudova

Description
Нима учун ёзаётганим аҳамиятсиз. Муҳими, ёзаётганим.
©Бахтинисо

Kanal Baxtiniso Mahmudovaning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi.
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

3 months, 4 weeks ago

Safdoshlarimga

*Dunyodan arazlab borgandim sizga,
Xudodan olislab borgandim sizga.
Noxushlik, sarxushlik ichinda qay kun,
Yurakka yo'l istab borgandim sizga.

Termulsam, yillarim yilga o'xshadi,
Ko'zingiz eng olis yo'lga o'xshadi.
Sizning mehringizdan, ishonchingizdan
Menam gurkiradim, gulga o'xshadim.

Bilsam, sizga uyqash baxtning botini,
Men kimga aytayin dardning totini?
Baribir, ko'zimga singdirolmadim
Sizni-Xudoyimning mukofotini.*

@baxtiniso

3 months, 4 weeks ago

Қашқадарё телеканалидан ёзиб олинган.😊😊😊

@baxtiniso

11 months, 2 weeks ago

Нимадир излаб, телеграмда Шеърий Лаҳзалар каналига кириб қолдим. Бирдан кўзимда мозий жонланди...

2018 эди. Бахтинисо опа ҳали тирик, Жонтемир ака бошчилигида Муҳаммад Сиддиқ, Шаҳриёр Шавкат, мен, Мадина Норчаева, Гулҳаё Анорова, Нозима Ҳабибуллаева, Зулхумор Орифжонова... Бир чиққандик. Устоз Хуршид Давронлар, Азиз Саидлар, Одил Икромлар пиримиз эди. Деярли ҳар ҳафта kh-davron.uz сайтида қай биримизнинг шеъри чиқар, фейсбукда баҳслашар, ўзимизга Абдулла Ориф шеърларидаги каби душман яратардик. Ёш эдик, ҳозир ҳам ёшмиз. Фақат, ўн тўққиз, ўн саккизга кирган бу авлод қаршисида устозлар буюк келажакдан бонг уришарди.
Орадан беш йил ўтди, бу башоратлар мева бердимикан?
Санжар Назар ташаббуси билан босилган иккинчи, кўламдорроқ китобларимиз, "Излам" туркуми, менимча бу башоратнинг бир қадар амалга ошганидан дарак.
Наслимиз, дерди Жонтемир ака. Шавкат Раҳмонлардан сўнг бир порлаб бир сўнган ўзбек шеъриятига кириб келган катта оқим...
Биз аввалги насллардек ўзимиздан аввалгиларни буткул рад қилмасдик. Шаҳриёр Шавкат шеърларида халқ оҳангини ўз шахсий призмасидан ўтказиб, лирикага қориштириб берарди ва бу ўзбек шеъриятида ноёб ҳолат. Муҳаммад ҳам Фарғона адабий муҳитининг мустасно оҳангларини ғилч қофияга чўктирмай, турли торлардан жаранглатарди. Ўзимни билмадим... Кўплар шеърингни докторантура диссертациясидек ёзасан, дейишарди.
Яна Нурмуҳаммад бор. Наслимизнинг энг беғуборидир балки...

Нималар бўлганди? Мен Миллийнинг француз филологиясига топшириб киролмаган, "Китоб Дунёсида" таржимон бўлиб ишлар, Жонтемир ака ҳам университет ташвишлари билан сарсон, Муҳаммадлар, Нурлар қаердадир ишлар, Шуҳрат ҳали Шуҳрат Файзий бўлиб шеърлар ёзар...
Энди нималар ўзгарди? Муҳаммад билан Маданиятга кирдик, мен ташлаб кетдим, у қолди. Шеър ёзмай қўйдим, ўзимни таржима ва адабиётшуносликка атадим. Жонтемир ака ҳар тун шеър ёзаверди, опалар турмуш қилди, Шуҳрат ёзмади, Нур ва Муҳиддин Нидо немис, француз тилларини ўрганишди... Бахтинисо опа кетди, биз пинҳон мухлиси бўлган Зариф Султоний кетди.. Ўлимлар ва унутишлар даври бўлди бу беш йил. Ким билади, балки кун келиб кимнингдир кундалигидан чиқар.
Биз ўзгардик. Давраларимиз узоқлашди. Аввалига буни "ўлим" деб атадим. Бироқ, менимча бир элек даври эди бу. Қаерда бўлмайлик, ҳеч қайсимиз адабиётдан айрилмадик. Сўз яна олий эътиқодимиз бўлаверди, бўлаверади.

Шеърий Лаҳзалар эса наслимизнинг шеърий солномаси бўлса, не ажаб? Не ажабки уёқдаги шеърлар, бир бурчакда қимтинибгина турган шоир таҳаллуслари, янги номлар... Кун келиб, дарсликларга кирса нимадир ўзгарармиди? Йўқ. Биз бу беш йилда шеъриятнинг дарсликлар, мукофоту эътирофлар, танқидлардан баландлигини тушундик менимча. Худди юксалаётган ракета устидаги юкларидан бир бир қутулганидек, биз ҳам йиллар ичра юкларимиздан қутилиб бордик, борамиз.
Мен Американ адабиётига йўналдим, ўз назарияларимни ярата бошладим, Жонтемир ака ва Муҳаммад ўзлари учун янги поетик тил яратишди, Шаҳриёр миллатга йўналди, миллатнинг дардини арзон торларда чалиш керак деган мажбурият йўқлигини исботлаб, олий даражадаги ижод орқали ҳам қора халқ тилини сайратиш мумкинлигини исботлади. Нурмуҳаммад ҳам кун келиб буюк таржимон бўлади, ишончим комил.

Наслимизнинг тириклигини, ҳамон чаппор уриб гуллаётганини менга эслатгани, "Ҳалиям адабиёт билансан" деб руҳимни бир силтагани учун Шеърий Лаҳзалардан шунчалар миннатдорманки...

Мирзоҳид Музаффар

Ўқинглар, бу тарихий солномага сизнинг ҳам нигоҳингиз тўкилсин:

@sheriylahzalar

1 year ago

Mendan ranjima, dunyo

*Osmoningda yulduz bor, yuragimda oqshomi,
Qirg’og’ini topmagan ko’zim-daryong xiromi.
She’rim bo’lib gullagan hayotning namozshomi,
O’zimga o’zim g’anim, mendan ranjima, dunyo.

Kechikmasa kuzaklar har gal yaproq to’kilgay,
Oftob otsa, guldagi shabnam-titroq to’kilgay.
Mening esa ko’ksimga darddan mudroq to’kilgay,
Ne qilay, mingdir kamim, mendan ranjima, dunyo.

Fazosin topmay turib oy ham hilol bo’larmu?
O’zanga tushmaguncha soy ham zilol bo’larmu?
Tuproqni anglamasdan kulol kulol bo’larmu?
Kerak alamim, g’amim, mendan ranjima, dunyo?

Qismati yozilarmish inson tug’ilmay turib,
Mening tug’ilgim kelmas, shafaqli ufqni ko’rib.
Qismatim har sahfidan sog’inch o’tar yugurib,
Sen emas sog’inganim, mendan ranjima, dunyo.

Dardlar kuylab yuribman umrning bayotidan,
Baxtli Baxtinisolar laylakning qanotida. 
Tug’ilmoqqa, tushmoqqa kimningdir hayotidan
Hali kelmadi galim, mendan ranjima, dunyo!*

@Baxtiniso Mahmudova
Inna lillahi va inna ilayhi rojiun

1 year ago

*  * 
Йиллар тўкаверди оҳорларимни,
Йўлларда қаритди баҳорларимни.
Бир-бир қабартириб қарорларимни
Сен қаён борурсан, муродим?

Шамоллар қўлида ситилди умрим,
Намозшом йўл қараб титилди умрим.
Сўнг... туннинг тўрига тутилди умрим,
Сен қаён борурсан, муродим?

Осмонлар бағрида мунглар бор эмиш,
Оқшомлар қаърида жанглар бор эмиш.
Фақатки, ғамларда тонглар бор эмиш,
Сен қаён борурсан, муродим?

Номурод эртаклар ўқиди отам,
Номурод эртаклар тўқиди онам.
Шундоқ кўзларимга йиқилди олам,
Сен қаён борурсан, муродим?

Кимнидир соғиниб, ёниб боряпман,
Ишқимга, ашкимга қониб боряпман.
Ўзимдан... ва сендан тониб боряпман,
Сен қаён борурсан, муродим?*

@baxtiniso

1 year ago
1 year ago

“Бахтинисо” деб ёзишим билан кӯзим ёшга тӯлиб, ёза олмаӣ қолардим. Эҳтимол, орадан бир неча ӣил ӯтгани учунми, энди фикрларим тӯплангандек.
Жоӣингиз жаннатларнинг тӯридан бӯлсин, севикли ШОИРИМ!

©Гулнора Рахмон

@baxtiniso

1 year ago

Бахтинисо ӯзи тиккан кашталардан совға қилди. Бувиси ӯзи тӯқиган гилам совға қилмоқчи эди, қӯлимда нарса кӯплиги, бажариб олиб кетолмаслигимни аӣтиб олмадим.
Бахтинисонинг қариндошлари, қӯни қӯшнилари битта халқ бӯлиб кузатишга чиқишди.
Ӣӯлди таксист киши жимгина машина бошқариб борарди.
Мен у кишини гапга солдим:
-Бахтинисо жуда талантли шоир. Уни Тошкентда таниган ҳамма ижодкорлар жуда яхши кӯришади,-дедим.
-Бахтинисони ҳаммамиз яхши кӯрамиз. Шеърларини ӯқишни биладиган ҳамма ӯқиӣди…
Ӯзим ҳам жуда яхши кӯраман. Қаерга деса, ҳамиша олиб бораман. Бир куни “тоға, эртага эрталаб Тошкентда бӯлишим керак, олиб бориб қӯя оласизми”, деб телефон қилиб қолди. Ӯша куни Тошкент билан Чироқчи ӯртасида икки марта бориш келиш қилиб жуда чарчаган эдим, энди Тошкентда яшаӣдиган ӯғлимникига келиб, невараларимринг қуршовида ӯтириб, бир пиёла чоӣни қӯлимга олган эдим. Қизим, мен Тошкентдаман, ҳозир таксичи жӯраларимга аӣтиб кӯраӣ, бирортаси топилиб қолар, дедим. Бироқ кеч тушганда ӣӯлга чиқадиган одам топилмади. Бахтинисога қаӣтариб телефон қилиб, қизим, таӣёрганлигингни кӯриб тур, ӯзим сени Тошкентга обкеламан, дедим ва келиним овқат сузишини ҳам кутмаӣ чиқиб кетдим. Яқинида аҳоли яшамаӣдиган ӣӯлларда жуда тез ҳаӣдаб, уч- тӯрт соатга қолмаӣ Чироқчига етиб келдим. Тӯғри бориб Бахтинисоларнинг дарвозаси олдида тӯхтадим. Ӯшанда бирам суюндики… Эртаси куни тадбири тугагач, яна қаӣтариб олиб кетдим. Кеӣин шунақасига бира тӯла Чироқчида дам олдим.
Таксичилик қилиб рӯзғор тебратадиган оддиӣ инсоннинг қалби кенглигидан, меҳрга тӯлалигидан ҳаӣратга тушмаӣ иложим ӣӯқ эди.
-Ҳа, Бахтинисо Тошкентга кӯп келар экан. Сизларда Тошкентгача ӣӯлкира ҳақи қанча? Ишқилиб Бахтинисонинг саёҳатларига бувисининг пенсияси етиб турадими?
-Мен Бахтинисони у ёқ бу ёққа олиб бориб юрганим учун пул олмаӣман, деди таксичи гапимнинг нишабини паӣқаб.
Шуларни эсласам, доим кӯзим ёшга тӯлади…
Кеӣин истеъдодли шоир ва журналист укамиз Алишер Назар Бахтинисонинг операцияси учун хаӣрия эълон қилди. Бу ерда шифокор ва шоир Муаззам Иброҳимова ҳамиша унга ғамхӯр ҳамроҳ бӯлиб юрди. Яна бир истеъдодли шоир, қалби дарё инсон, Бахтинисонинг яқин дӯстларидан бири Бобур Нусратов “унинг туркияда ӯтказилиши керак бӯлган операциясига ёрдам сӯраӣман” деб президент қабулига киришга уриниб юрди.” Ҳаӣ, билмадимов, президентнинг қабулига кириш қиӣин масала” дедим ишонқирамаӣ. “Ӣӯқ, мен албатта киришим керак, кирмагунимча девон атрофида юравераман. Кеӣин президентимиз адабиётни яхши кӯради, қадрлаӣди, Бахтинисо ҳақида эшитган бӯлса керак, нега кирмоқчилимни билса, албатта қабул қилади” деди ишонч билан. Бироқ президент қабулига кира олдими, ӣӯқми, билмаӣман.
Қани аӣтинг, бундаӣ меҳрибон дӯстлар яна кимда бор?
Бахтинисонинг шундаӣ ӯзига тортадиган маъюс ва гӯзал жозибаси бор эди. Уни ким кӯрса албатта яхши кӯриб қолар эди. Таъкидлаш керакки, катта истеъдоди ҳам бор эди. Бахтинисо ижоди қадрланиб, машҳур бӯлиб кетди. Атрофида дӯст-у, дугоналар кӯпаӣди. Матбуот ҳам ижодини кенг ёрита бошлади. Муаззамхон билан бирга ижодхонамга меҳмонга ҳам келди. Ширин суҳбат қурдик. Тошкентга ҳар келганида у қаерда тӯхтамасин, устози Ҳалима Аҳмад билан ёнига борардик.
Кеӣин Муаззамхон билан бирга даволанишга Туркияга учиб кетди. Нафас ютиб операцияси муваффақиятли чиқишини Худодан тилаб кутдик. “Операция яхши чиқди, ура, оёқларимни ҳис қиляпман”, деган аудиоёзувлар юборди. Қувончимиз чексиз эди.
Аммо орадан уч кун ӯтгач эшитган шумхабар мени жуда оғир аҳволга солди. Ӯғлим иккаламиз оғир грипп бӯлиб (кеӣин билсак Ковид-2 (2002 экан) бир хонада ётган эдик. Мен ҳадеб Бахтинисонинг “Ура, операция муваффақиятли чиқди, энди мен юриб кетаман” деган аудиоовозини қаӣта-қаӣта эшитар, кӯзимнинг ёши қуриӣ демасди. Бахтинисо уӣимизга келганини ӯғлим ҳам қизим ҳам кӯрган, ким учун изтироб чекаётганимни билиб туришарди. Ахиӣри ӯғлим қӯлимдан телефонимни олиб қӯӣди ва ӣиғлашни тақиқлади. Бахтинисонинг энди ҳаёт эмаслигига ишонолмаӣ, жуда узоқ изтироб чекдим. Унинг вафотидан кеӣин кӯпчилик дӯстлар қалб оғриқларини изҳор этиб хотиралар ёздилар. Аммо менинг кучим етмади.

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid