Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

БАХТИЁР ОИЛА КАНАЛИ

Description
🍃Админка: @Im_Gulnoza🌸🍃

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор! (Имом Муслим)
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

5 hours ago
**Ўқитувчи маҳорати

**Ўқитувчи маҳорати

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:

— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!

— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмволган эдим.
Якинларизга хам улашинг!
👇🏻**
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

6 hours ago
*****⛔️*** 8 ой аввал мен қиз …

*⛔️* 8 ой аввал мен қиз фарзандни дунйога келтирдим, ярим йилдан сўнг фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуда хам ёмон...

Биз эрим билан тест қилдик, тест натижалари сезганимиздай фарзанд бизники эмаслигини аниқлади. Бутун шаҳар шифохоналарини ва ҳокимиятни бошимизга кўтардик, аммо ҳақиқий фарзандимизни топа олмадик. Ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетти, менинг гумоним ҳамширадан эди аммо ҳамшира алмаштирганини исботлай олмадик!

Бир куни ақлбовар қилмайдиган ҳодиса юз берди, эримнинг компьютерида беҳосдан бир файлга кириб қолдим, файлдаги дахшатли нарсани кўриб ҳушимни ёқотдим чунки файлда ҳамшира ва эримнинг**...😰Давоми бу ерда 👇

13 hours ago

**Дўст (ибратли ҳикоя)

Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:
- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.
Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.
Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...
Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.
Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида пакетда дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.
Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.
- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди.**

Якинларизга хам улашинг!👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months ago

Охир-оқибат сиз кетасиз, сўзларингиз эса қолади.
Шундай экан, яхшиликдан бошқасини айтманг...
Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг:

  1. Бу вақтинчадир,
  2. Бу тақдиримда ёзилган эди,
  3. Бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди,
  4. Бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГЯна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months ago
**Бу қизга нисбатан** [**3210 йил**](https://t.me/salomatlik_uz/2680) **озодликдан …

Бу қизга нисбатан 3210 йил озодликдан махрум қилиш жаъзоси берилди, аммо бу вахший шайтоннинг қилган ишига буям кам 😱**

1958 - йилда Мишел исмли бу кичкина шайтон қиз Оҳаёда (АҚШ) яшаган. Бир кўришда бу қизга дарс вақтида ҳибсга олиб умрбод қамоқ жаъзоси берилмагунча оддий мактаб ўқувчисидек кўринади.

Суд залида у ота - онасининг қаршисида барча айбларини тан олди, онаси ўша заҳоти ҳушини ёқотди, отаси адвакатга ташланди, гап шундаки, бу қиз ўзининг уйига дугоналарини олиб келиб дахшатли...**ДАВОМИ 😰*👇***

2 months ago

ФОЙДАЛИ ЗАРБА!

Дарахт битта меваси тушиб кетгани учун эгилмайди. Кўтарилишда, янги шох  беришда давом этади.
   Битта пати тушиб қолган қуш яна учишга қодир бўлиб қолаверади.
   Шамол тебратаётган бошоқ  қуламайди, шамолга мослашиб нажот топади.
   Нажот топганларнинг қайси бирига боқманг, олдин тойилганини, қоқилганини кўрасиз.
   Ғолиб қўмондонлар ҳам қачонлардир мағлубият аламини тотиб кўрган.
   Уҳуд мағлубияти ортидан Макка фатҳи келган.
Ҳаёт қонуни шундай, таслим бўлмаган ғолиб бўлади.
   Биргина зарба сизни йўлда давом этишдан тўхтатиб қўймасин.
   Жароҳатни боғланг, кўзёшни артинг, Аллоҳдан мадад сўранг ва йўлда давом этинг.
   Бу сафар энди нолдан бошламаяпсиз. Олдин сизга тушган мушт сизни кучли ва тажрибали қилган.
   Энди қўрқманг!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months ago

Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

1. Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг: "Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
2. Овқатдан сўнг ювинг: "Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
3. Кийим кийиш асносида ювинг: Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

4. Ҳар кунингизда ювинг: "Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

5. Ҳар намоз ортидан ювинг: "Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амин!
Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months ago

АРАЗЛАБ КЕЛМАГИН, ЖОН ҚИЗИМ!

Кел  қизим,  тинчликми, нима гап?
Ўтган ҳафта келгандинг йўқлаб.
Вой ўлай, келдингми аразлаб?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Гап айтма, оқлама  ўзингни.
Фаришта   деб билма ўзингни.
Маъқуллама  айтган сўзингни.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Ҳеч қачон  сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Додажонинг дуода доим.
Ойижонинг ғамхўр, мулойим.
Ўша ерда тингин илойим.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Қани бўл, кўтар тўрвангни!
Уйингда ич карам шўрвангни!
Юрагим кўтармас ғалвангни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сезяпман, хаёлинг ёрингда.
Ўғлинг, қизинг икки ёнингда.
Пушаймонсан қилган корингга.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эгмагин дадангнинг  бошини.
Синама аканг бардошини.
Кўтаргин фалакнинг тошини.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эринг ҳеч келмайди  ялиниб.
Ўзим олиб бораман бош эгиб.
Сени деб, бахтнинг деб, тахтинг деб.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- йигитлар сараси.
Совумасин эр- хотин ораси.
Фарзандларинг кутар дадаси.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- бир очиқ, бир қувноқ.
Йўриғига юргинда сен аҳмоқ.
Нима бўпти урса бир шапалоқ?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Турмушнинг мушти бор, чидагин..
"Лик" этиб аразлаб келмагин.
Бу "ақлли" чора, деб билмагин!.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Айбинг топ, узр сўра, эг  бошинг!
Қовоқ уйиб, чимирма қошинг!
Заҳар бўлмасин тотли   ошинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тилингни тий, билиб қил ишинг.
Қоровул қил тилингга тишинг.
Келинсан- малайга тенг киши.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Чиққан қизсан, чиғриқдан нари.
Бировнинг хасмисан ва ёри.
Оиланг номуси ва ори.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Лойқа сувлар тинар, кўрасан.
Ўша уйда даврон сурасан.
Юк кўтар, юзага чиқасан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ўргатдим бардошни, сабрни.
Меҳрла енгишни қаҳрни.
Борга шукр, йўққа сабрни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Бошпананг тешикмас, бор томинг.
Дастурхонингда бор чой,  нонинг.
Шукр қил,  ямоқсиз либосинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тўғри, келсанг хурсанд бўламан.
Онаман, бағримга оламан.
Аразласанг қувиб соламан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

"Онам ҳайдаб солди"- демагин.
Уйига сиғдирмади,- демагин.
Келсанг ҳам аразлаб келмагин!
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ғийбатчи қўшнилар билмасдан.
Билиб- билмай гап, сўз қилмасдан.
Отангнинг обрўйин тўкмасдан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Амма, холанг  келса  не қилай?
Келинлар олдида ноқулай.
Болама, айланай, ўргилай.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сақлагин  обруйинг, ҳурматинг.
Ўзинг келиб,  ўзинг кетиб юрмагин.
Гапларим унута кўрмагин.
Аразлаб келмагин, жон қизим.
Мастурахон севган ой қизим!
Ақлга, чиройга бой қизим!

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months ago

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+l0GglDOUl4A1YWIy

2 months, 1 week ago
**РАМАЗОНДА РЎЗА ТУТСАНГИЗ БИЛИБ ОЛИШ ШАРТ***❗️***

РАМАЗОНДА РЎЗА ТУТСАНГИЗ БИЛИБ ОЛИШ ШАРТ❗️**

Кўпчилик бу нарсани билмайди.Билмай гуноҳга ботманг.Рўза тутмаганлар бу нарсани билса ўзини кечира олармикин😰

СИЗ РАМАЗОНГА ТАЁРМИСИЗ😳👇

Тўлиқ маълумот 😳👇🏻**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago