platforma.uz

Description
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Platforma_reklama_bot
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

1 месяц, 1 неделя назад
[​​](https://telegra.ph/file/6bc78487802acd30ae3ce.jpg)**Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас**

​​Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас
Кўп эмас, бундан атиги олти-етти йил илгари ҳам Шайбонийлар ҳақида ёзиш тақиқланган эди. Шундай эдики, Шайбоний исми ўзбек ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидан қувғин қилинганди.

Фақат биргина ҳолат бундан мустасно эди: Шайбонийхонни ёмонлаш, унинг сиймосидан асарларда салбий персонаж ўлароқ фойдаланиш. Раҳматли Пиримқул домла (Қодиров) буюк давлат арбоби бўлган бобомиз номини қора қилишда кўп тер тўккан эди.

Катта эҳтимол билан шунинг учун давлат мукофотлари ҳам олди. Шайбонийхон номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар фақат совет тарихчилари эмасди, улар орасида ўзимизнинг зиёлилар ҳам бор эди ва улар советларданда кўра кўпроқ ва бажонидил бу ишнинг бошини тутиб келишди. Ўша одамлар бугун ҳам юрибди...

Аммо бир савол жавобсиз қолаётирки, нега кечаги кунларимизгача Шайбонийхон ва умуман унинг давлатчилиги ҳақида гапириш таъқиқланган эди? Бунинг бошида кимлар турганди? Энг афсусланарлиси, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби ойдинларимиз номлари ҳам кечагача тақиқда эди.

Мен мустақилликдан кейинги даврларни айтяпман. Нега шундай бўлган? Бу аждодларимиз мустақиллигимизга дахл қилади, деб ўйлашганми ёки бунинг яширин маъноси борми?..

Ажабланарлиси, ўтган шу тарихий шахсларнинг номини ўчиришга ҳаракат қилган, ўзини зиёли санайдиган акаларимизнинг баъзилари бугун улар асарларидан иқтибослар олиб нутқ ирод қилишаётир, мақола ёзишаётир...

Кўпчилигимизда сиёсий маданият йўқлигини биламиз, аммо виждон деган нарса ҳам борку! Қўлда имконият бор дегани тарихга, адабиётга қоровуллик қилиш, чапдаст жарроҳ янглиғ бир миллатнинг ўтмишини "операция" қилиш дегани эмаску...

Бизда шундай бўлди. Кўпчилик тарихимизнинг норасо ёзилганида русларни айблашади, уларнинг ҳам таъсири бўлгани бор гап.

Аммо ўзимизникилар бизга улардан кўра оғирроқ ситам етказдилар. Мана қаранг,  Мустақиллигимизнинг бу йил 33 йиллигини нишонладик. Шу ўтган даврда эса шўролар давридан буён сояда қолаётган Шайбонийхон илк бор "Бош саҳифа"га чиқди. Бу маънавий ҳаётимизда моҳиятан жуда катта иш бўлди.

@platformauzb

1 месяц, 1 неделя назад

Кун тарихи

БУГУН,  2024 йилнинг 15 октябри сешанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар

БМТ БАнинг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёллар аҳволини яхшилаш тўғрисида”ги резолюциясига биноан, Бутунжаҳон қишлоқ аёллари (International Day of Rural Women) куни оламаро катта тантана қилинади.
Халқаро қўшиқ куйлаш, ашула айтиш, хиргойи қилиш (World Singing Day) кунида албатта, мириқиб куйланади.
Бутунжаҳон таъмирлаш (International Repair Day) куни.
Бразилияда ўқитувчилар (Brazil Teacher`s Day) куни.
Mил. авв. 99 (вафоти мил. авв. 55) йил – қадимги Рим шоири ва файласуфи Тит Лукреций Кар Помпейда дунёга келган.
533 йил – Византия империяси ҳарбий қўмондони Велизарий Карфагенга юриш қилиб, уни вандаллардан тортиб олган.
1570 йил – КХДРнинг Пхенян шаҳрига асос солинган.
1581 йил – Парижда оммавий балет намойиш этилган.
1582 йил – Рим папаси Григорий XIII янги тақвимни жорий этган. Италия, Речь Посполита, Португалия ва Испанияда 4 октябрнинг эртасига 15 октябрь бошланиб кетган.
1666 йил – инглиз қироли Карл II (1630 – 1685) жилет (камзул) либосини кийиб, янги урф (мода)ни бошлаб берган.
1806 йил – Россия Боку хонлигини босиб олган.
1844 (вафоти 1900) йил – немис файласуфи, филологи, шоири Фридрих Ницше Люцент шаҳрида оламга келган.
1855 (вафоти 1935) йил – амалиётчи, мевали ва бошқа ўсимликлар селекцияси асосчиси Иван Мичурин туғилган.
1867 (вафоти 1944) йил – қишлоқ хўжалиги илми бўйича Ўзбекистон ФА академиги Рихард Шредер оламга келган.
1908 (вафоти 1986) йил – таниқли адиб (“Фарғона тонг отгунча”...), моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида асл ижод дунёсига келган.
1912 йил – Рига шаҳрида ҳайвонот боғи очилган.
1915 (вафоти 2008) йил – таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳаким Назир Тошкентнинг Арпапоя маҳалласида маҳсидўз косиб оиласида сўз билан сўзлашгани келган. Унинг ўнлаб китоблари рус, қозоқ, кирғиз, туркман, тожик, грузин, арман, украин, белорус, латиш, литва, эстон, немис, француз, испан, булғор, чех, мўғул тилларига ағдарилган.
1916 (вафоти 2002) йил – таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Раҳим Қувада таваллуд топган.
1929 (вафоти 2010) йил – микробиолог, иммунолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги Абдураҳим Обидов Тошкентда оламга келган.
1961 йил – Лондонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат “Amnesty International” ташкилотига асос солинган.
1962 йил – АҚШ ва СССР ўртасидаги ўта кескин, ниҳоятда қалтис қарама-қаршилик – Кариб инқирози бошланган.
1964 йил – “Дружба” нефтепроводи ишга туширилган.
1985 йил – КПСС МҚ Пленумида Бош котиб Михаий Горбачев Перестройка (Қайта қуриш”) сиёсатини эълон қилган.
1992 йил – Toшкентда ХХР элчихонаси очилган.
1993 йил – Ўзбекистон Республикаси Халқаро молия корпорациясига аъзо сифатида қабул қилинган.
1998 йил – Почта@Mail.Ru электрон хизмати бошланган.
2002 йил – Mисрда Александрия кутубхонаси очилган.
2003 йил – XXР тайконавт (космонавт, астронавт) билан илк космик кемаси  –  “Shenchjou – 5”ни самога учирган.
2004 йил – Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида” фармон имзолаган.
2018 (таваллуди 1953) йил – америкалик тадбиркор, Майкрософт компанияси асосчиларидан бири Пол Аллен қазо қилган.
2020 йил – 2017 йилдан Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга мажбурланган.
2023   йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилган.

@platformauzb

1 месяц, 1 неделя назад
**Эндиликда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар …

Эндиликда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар космос мониторинг орқали аниқланади

Президент фармонига кўра, 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;

ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;

геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;

мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;

сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;

қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

@platformauzb

4 месяца, 1 неделя назад

Эртага ишдан олинадиганлар орасида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиев борлиги ҳам айтилмоқда.

@platformauzb

4 месяца, 1 неделя назад

Айтишларича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Анварович лавозимидан озод этилиши кутиляпти.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb

4 месяца, 1 неделя назад

Эртага Президент раҳбарлигида 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлилига бағишланган йиғилиши ўтказилади.

Бир қатор мансабдорлар ишдан олиниши кутилмоқда.

@platformauzb

6 месяцев, 3 недели назад

Тошкент-Андижон пуллик йўли қурилади

Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади, – транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.

@platformauzb

6 месяцев, 3 недели назад

"40 хонадон тўласа, 10 таси тўламаяпти" Битта кўп қаватли уйда 50 та хонадон бўладиган бўлса, шундан 40 таси ўз вақтида тўласа, лекин қолган 10 та хонадон тўламагани учун 40 та хонадон эгалари нима учун бу хизматдан фойдалана олмаслиги керак? Ҳамма ўз вақтида тўлаши керак, деб ўйлайман. Мана, бугунги кунда бу тажрибалар жуда яхши самара берди. Мисол учун, тўлов ўз вақтида бўлмаса, электр энергияси онлайн ўчади, газ ҳам худди шундай…Биз кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолимизга ҳам хизмат кўрсатишни, ҳам чиқиндиларнинг тоза бўлишини хоҳлаймиз, лекин тўлов деган жойида кўп масалалар келиб чиқяпти, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов.

6 месяцев, 3 недели назад

Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

@platformauzb

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago