Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago
Уюшма аъзоси Абдунаби Ҳамронинг шоир, таржимон ва адабиётшунос Абдуҳамид Парданинг "Муножот" манзумаси ҳақидаги кичик тадқиқоти "Маърифат" газетасида эълон қилинди.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Кўзимнинг ёшларини жоним-ла арта-арта,
Бахтлиман деб ҳаммага, ўзимга қайта-қайта,
“Чўли ироқ”ни тинглаб, "Сегоҳ"ни айта-айта,
Дадамнинг ёшларига етиб келибман, шукр.
Булутли кунлар ичра яшнаб турдим қуёшдай,
Чайирландим, турдим гоҳ тоққа монанд бардошдай,
Дарёдай тўлиб кетдим, тўкилдим гоҳ кўз ёшдай,
Дадамнинг ёшларига етиб келибман, шукр.
Мен суҳбатин истасам, кибрланди суҳбатдош,
Сиқимлаган ошимга риё келиб солди тош,
Ҳали-ҳануз боламан, эртак тинглаб кўзда ёш,
Дадамнинг ёшларига етиб келибман, шукр.
Устозларим, улуғлар, шогирд дедилар, қуллуқ,
Бугун устозман, эвоҳ, устоз тасаллиси йўқ,
Имон – кўксимда ёнган, кафтимда тутганим чўғ,
Дадамнинг ёшларига етиб келибман, шукр...
Лайло ШАРИПОВА
11.11.24.
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Аудио ҳикоя
***Ёзувчи Шодиқул Ҳамронинг "Суратдаги аёл" ҳикояси.
Ҳикояни журналист Шоира Умрзоқова ўқиди.***
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
KETDING, DUK-DUK URADI YURAK
Isteʼdodli shoir Mansur Jumayev xotirasiga
Boshi g‘amdan egilib qoldi
Qora bulut ortida quyosh.
Erta so‘lgan bir gulni yo‘qlab,
Osmon tinmay to‘kadi ko‘z yosh.
Mansur...
Mansur...
Soat yig‘lar:
— Tong otdi, axir,
Uyqudan tur, uydan chiq-chiq-chiq.
Yomg‘ir, yomg‘ir — izillar tomchi,
Derazangni qoqar tiq-tiq-tiq.
Mansur...
Mansur...
Ketding.
Duk-duk uradi yurak,
Yurak dunyo eshigin qoqar.
Oltinchi uy bo‘ynini cho‘zib,
Qashqadaryo yo‘liga boqar.
Mansur...
Mansur...
Rustam Musurmon,
O‘zbekiston da xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi,
Qoraqalpog‘iston xalq shoiri
**"Шарқ юлдузи" журналининг 2024 йилги 6-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Уланиш учун:** https://t.me/ijod_bustoni
Иқрор* ҲАЙКАЛ
Жажжи ҳикоя**
Бухорода қадим иморатлар кўп. Бу кўҳна шаҳар кўчаларида хаёлчан кезарканман, бир тўда сайёҳлар боши булутга чулғанган минорага қараб туришганини кўрдим. Уларга кекса бир илмий ходим минора тарихини тушунтиряпти. Қулоқ солдим.
— Минг йил бўлган бу миноранинг қурилганига.
Сайёҳлар ҳайрат билан ёқаларини ушлашди.
Мен бу хил ёдгорликларни кўп кўрганман. Арманистондаги тўрт минг йиллик Двин харобалари, Кегарт қалъаларини, неча минг йиллар муқаддам ёзилиб, бизга етиб келгунча тошга айланган китобларни кўрганман. Шуларни одам яратган, уларда одам қўлининг изи бор.
Бухоро кўчаларида кезарканман, жуда кўп хотиралар хаёлимдан ўтади. Асрлар қаърида қолиб кетган жангу жадалларни кўргандек, қилич-қалқонларнинг жарангини эшитгандек бўламан.
Буларнинг барини тарих шамоллари учириб кетди. Одамларнинг хотиридан юлиб кетди. Аммо кўҳна деворда қолган беш бармоқ изи ҳали ҳам кўриниб турибди. Бу минг йиллар қаърида йўқ бўлиб кетган одам қўлининг изи. Шу азамат бинога ғишт терган меъмор қўлининг изи.
Одам қўлигина одамга абадий ҳайкал қўйишига ана ўшанда ишонганман.
Саид АҲМАД,
Ўзбекистон Қаҳрамони
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бугун — Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид туғилган кун
Баҳор бу йил ажиб пинҳона келмиш,
Кўнгиллар розига ин, хона келмиш.
Келиб ёр зулфини райҳон этиблар,
Кейин — гул, сунбулу райҳона келмиш.
Чечаклар бирла етмиш давру даврон,
Саройу боғу дашт жавлона келмиш.
Назокат ичрадир олам, мисоли
Малика оқ кийиб султона келмиш.
Ҳилол чиқмиш бу кеч кўк сийнасидан,
Кўрингким, ул нечук шарқона келмиш.
Кетар дил бул кеча минг дилрабодан,
Келинлар ғўра еб туғёна келмиш.
Сенинг, эй лоларух, пинҳон хаёлинг,
Кўз ичра айланиб, мижгона келмиш.
Адирлар лола жомидан тутар май,
Табиат хуш бўлиб, риндона келмиш.
Ёронлар, бу — баҳор эрмас, билингким,
Тириклик номидан шукрона келмиш.
**Сирожиддин САЙЙИД
Уланиш учун:** https://t.me/ijod_bustoni
Сиз сўраган сатрлар
Сингилларим, юрагимнинг парчалари,
Атиргулдек яшнаганим, ғунчаларим,
Ҳақдан тилай сизга толе дарчаларин,
Сингилларим, юрагимнинг парчалари.
Мусичадек қимтинасиз, камтар бирам,
Биру борим Ўзи сизга қилсин карам,
Мен ким бўлдим, ожиз банда акангиз ҳам,
Сингилларим, юрагимнинг парчалари.
Майли, кимга боқса боқсин давронлари,
Қанотингиз қайирмасин тўфонлари.
Кўз ёш билан ювган дилнинг армонларин,
Сингилларим, юрагимнинг парчалари.
Муҳаббатдан тиллари лол, кўзгинаси
Ёшга тўлган, ўртагайдир сўзгинаси.
Сизни суйган Худойимнинг Ўзгинаси,
Сингилларим, юрагимнинг парчалари.
Орзулари Ойдан тиниқ, осмонларим,
Хушрўйгинам, хушбўйгинам – райҳонларим.
Учиб кетманг, уч кунгина меҳмонларим,
Сингилларим, юрагимнинг парчалари...
**Шодмон СУЛАЙМОН
Уланиш учун:** https://t.me/ijod_bustoni
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago