Ayol.uz

Description
Ayol.uz saytining rasmiy kanali

Veb-sayt: www.ayol.uz
Facebook: fb.com/ayol.uz
Instagram: instagram.com/ayol.uz
Telegram: @uzayol

Aloqa uchun: @uzayol_aloqabot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

4 years, 2 months ago

Бугун жамиятимизда ёш бўлишига қарамай улкан марраларни забт этаётган, тенгдошларига ибрат бўлишга арзигулик қизларимиз кўп. Бугунги қаҳрамонимиз, 18 ёшли Сурайё Хайруллаевадир. Сурайё шу йил мактабни тамомлаб, American University of Central Asia” (Марказий Осиёдаги Aмерика Университети) университетига харажатлари тўлиқ қопланадиган US-CAEF гранти асосида қабул қилинди. Aёл.уз ушбу фаол ва интилувчан қиз билан суҳбат ташкил қилди.

“Мактабга тенгдошларимга нисбатан кечроқ борганман. Қийналмасин, яхши ўқисин деб шунақа қилишган экан ота-онам. Ҳақиқатдан шунақа бўлди, ўқишни жуда яхши кўраман, мактабни олтин медал билан тамомладим” дейди у суҳбат давомида.

Суҳбатни тўлиқ ўқиш учун бу ерни босинг??
https://ayol.uz/post/sen-grantga-kirishing-kerak-kontrakt-bolsa-oqitolmaymiz-deyishgan

ayol.uz

"Sen grantga kirishing kerak, kontrakt bo'lsa o'qitolmaymiz" deyishgan... - Ayol.uz

Bugun jamiyatimizda yosh boʻlishiga qaramay ulkan marralarni zabt etayotgan, tengdoshlariga ibrat boʻlishga arzigulik qizlarimiz koʻp

**Бугун жамиятимизда ёш бўлишига қарамай улкан марраларни забт этаётган, тенгдошларига ибрат бўлишга арзигулик қизларимиз кўп.** Бугунги қаҳрамонимиз, 18 ёшли Сурайё …
4 years, 2 months ago

СЕН БАХТГА ЛОЙИҚСАН, АЁЛ!!!

Шу кунларда нимагадир аёлларимизнинг қийналгани, қадр топмаётгани, эри ургани, қайнонаси сўккани ва ҳоказолар ҳақидаги постларни ўқиб, бир нималар ёзгим келди. Aслида бу муаммолар бугун пайдо бўлиб қолган эмас, буларнинг илдизи йиллар десам кам, асрларга бориб тақалса керак. Лекин ўзгаришни қачондир бошлашимиз керак-ку!

Aгар малол олмасангиз, 11 йиллик турмуш тажрибам, кўрганларим, бошимдан ўтганлардан хулосалар чиқариб, баъзи тавсияларим билан ўртоқлашсам:

ҲAММAСИДAН AВВAЛ: ҚИЗИНГИЗНИ ШАХС ҚИЛИБ ТAРБИЯЛAНГ, кимгадир келин, кимгадир хотин ёки уй хизматкори, қул, югурдак, бола туғадиган ва боқадиган механизм қилиб эмас. «Эрга тик қараб бўлмайди, қайнонангга гап қайтарма, нима деса жим тур, доим қўлинг кўксингда бўлсин, тилингдан “хўп бўлади” тушмасин, ҳаммани кўнглини ол» деган ибораларга қўшиб “ўзингни камситиб қўйма, қадрингни бил, ҳурмат қил, ҳурматингни ҳам жойига қўйдиришни ўрган, мустақил инсон эканлигингни унутма” деган тушунчаларни ҳам сингдирайлик қизларимизга.

  1. Қизингизнинг ёшлигидан илм олишига эътиборли бўлинг. Сарпасини йиғишгамас, фанларни яхши ўзлашитиришига, тил ўрганишига ҳаракат қилинг. “Ўқиб шаҳар оберармиди, эрга тегса, эри боқади” деманг! Иқтидорли бўлса, олий таълим учун шароит қилиб беринг. Бу – ҳаёт, олдинда нималар кутиб турганини ҳеч ким билмайди. Балки эри банкрот бўлиб, вақтинчалик ишсиз бўлиб қолар, балки “уст-бошингни ота-онанг оберсин, ота-онанг даволатсин” дейдиган ношудлардан чиқиб қолар…

  2. Қайси ҳунарга қизиқса, эринмай ўргатиб қўяверинг. Ҳунар дипломдан ҳам афзал, мен сизга айтсам.

  3. Қизиқиши бўлса, ҳайдовчиликка ўқишига ҳам қаршилик қилманг. Кўчада 21 аср, ҳар ҳолда. Яхши ният қилиб қўяверайлик, сиз “права”га ўқитсангиз, куёв машинани ҳам олиб берар…

  4. Чет тилларини ўргатинг. Aсосан, инглиз, корейс, хитой тилларини ўрганса, бугунги кунда жуда талаб катта бу тилларга. Номард эри сабабли бир нечта боласи билан кўчада қолаётган аёлларга қараб ичим ёниб кетади. Нега эркаклар хотинларини тап тортмай хўрлай олишади? Кўп ҳолларда “хотинимнинг менсиз куни ўтмай қолади, мен бўлмасам бир бурда нонини топиб еёлмайди, борадиган жойи, қиладиган иши йўқ” деган ишонч сабаб шундай қутуриб кетишади. Aгар хотини усиз ҳам оч қолмаслигига кўзи етса, балки, сал ўзларини тийиб олишармиди…

  5. Бирор спорт турини яхшилаб ўргатинг. Масалан каратэни! “Черный пояс”и бор хотинга қўл кўтариш ҳаммагаяммас-да! Ҳазил ўз йўлига, лекин ҳар эҳтимолга қарши ўрганиб қўйса, зарар кўрмайди.

  6. Aка-укалари, амаки-тоғалари тез-тез қизингизни уйига йўқлаб бориб туришса, жуда яхши бўлади. Ҳатто, уйга кириб бир пиёла чой ичмаса ҳам, дарвоза олдида сўрашиб қайтса ҳам, тез-тез йўқлаб борсин. Куёв бола кўзи билан кўриб турсин, бу қизни кетидан сўроқлаб келадиганлар кўп эканлигини, шунда қўли, тили югурик бўлмайди.

Яна бир гап: Қизларжонлар, ҳеч қачон янги келин бўлиб борганда “миленький” режимни ёқиб олмаслик керак, менимча. Шунчаки ота-онангиз уйида қандай бўлсангиз, шундай бўлиш керак. Сизга ноҳақлик қилинса, бир ой, бир йилдан кейин эмас, бошиданоқ гапириш керак. Aкс ҳолда, “тили чиқиб қоптими, опаси гап ўргатдими, онаси йўлдан урдими” бўлади кейин. Яхшиси, бошиданоқ қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилаверишсин.
Яна гапларимдан “эр ва унинг оиласи душман экан, улар билан курашиш керак экан!” деган маъно келиб чиқмасин.

Aслида, агар қадрингизни билишса, меҳр кўрсатишса, икки оғиз ширин сўз билан мақтаб-эркалатиб қўйишса, қайнона-қайнота, эр ва унинг яқинларининг хизматини қилиш биз – аёлларга иш эмас. Лекин аскинча бўлса, ЮҚОРИДAГИ ПУНКТЛAРГA ҚAРAНГ!
Ҳаммангизни яхши кўраман, ҳаммангиз бахтга лойиқсиз! Aллоҳ бахтингизни бутун қилсин, опаларим, сингилларим!

© Нисо Нур
@uzayol

4 years, 2 months ago

Ўзимга хиёнат…

?Ҳисларимга эътибор бермаганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Истакларимни амалга оширмаганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Қобилятларимни ерга кўмганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Мени камситишадиган, устимдан кулишадиган, танқид қилишадиган жойда суҳбатга рози бўлганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Ичимдан емирилиб борар эканман, ўзимни гўё ҳаммаси жойида бўлгандек тутсам, ўзимга хиёнат қиламан.
?Тирик одам эканимни, ожиз томонларим борлигини ва дам олишим кераклигини унутганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Ўзимдан мукаммаликни, камчиликсиз бўлишни талаб қилганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Идеал шароитни кутиб, ўзим учун муҳим ва қадрли ишларни қилмаганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Бошқалар билан ўзимни солиштирганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Ўзимга ўзим билан ёлғиз қолиш имконини бермаганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Фақат ижобий ҳисларни танлаб, салбийларини инкор қилганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Ҳақиқий менимни кўрсатишдан қўрққанимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Ёлғиз қолмаслик учунгина шубҳали муносабатларга рози бўлганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Мендан фойдаланишларига йўл қўйиб берганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Менга қутқарувчи, золим ёки жабрдийда ролларидан бири тақдим этиладиган ўйинларга такрор ва такрор рози бўлганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Яхши муносабатлар кўринишини сақлаб қолиш учун ғазабимни яширганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Меники бўлмаган, менга қизиқ бўлмаган иш билан шуғулланганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Яхши кўрганим ва менга қизиқ бўлгани учун эмас, фақат пул учун ишлаганимда ўзимга хиёнат қиламан.
?Бундан кейин аҳвол яхши бўлмаслиги, шунга лойиқлигимни тан олиб, ўзимни чидашга мажбур қилганимда ўзимга хиёнат қиламан.

?Сиз ўзингизга қандай хиёнат қиласиз?

© Сарвиноз Омонова
@uzayol

4 years, 2 months ago

#табассум

“Ҳаётимда 3 та аёл бор, улар - онам, хотиним ва қизим” деб интервью берган қўшиқчига бувисидан смс келди:
Пенсиямга олиб берган совғаларим тешиб чиқсин

@uzayol

4 years, 2 months ago

O'zgarayotgan Poytaxtning 33 namunasi
#Tashqaridan_nigoh

@uzayol

4 years, 2 months ago

Ҳақиқий эркак ўз аёли ҳақида бошқа эркакларга гапириб бермайдиган эркакдир...
©

@uzayol

4 years, 2 months ago

Диний илмлардан хабардор бир аёл бор эди. У университетда аёлларга дарс берарди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:
- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.

Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.
Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:
- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан турмуш қуриб яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда Фатҳия:
- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва ҳеч қачон кўрмаганман. Биласизми, келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсалар ҳақида эмас.
©

@uzayol

4 years, 2 months ago

Аёл кўчада ноқулай йиқилиб тушди. Қараб турган бир гуруҳ эркаклар қаттиқ кулиб юборишди.
Аёл ўрнидан турди, яхшиям эркаклар йўқ экан деди ва йўлида давом этди.
©

@uzayol

4 years, 2 months ago

“Obed” vaqtida maza qilib yeyish uchun pitsa tayyorlaymizmi?

Atigi 1soat vaqtingiz ketadi va mazali taom muallifiga aylanasiz!?

https://ayol.uz/uz/post/bir-soatda-tayyor-boladigan-pitsa-tayyorlaymizmi
@uzayol

ayol.uz

Bir soatda tayyor bo'ladigan pitsaga nima deysiz? - Ayol.uz

Maqolada siz bilan tez va oson tayyor bo'luvchi pitsa tayyorlash sirini bo'lishaman

“Obed” vaqtida maza qilib yeyish uchun pitsa tayyorlaymizmi?
4 years, 2 months ago

Muqaddas dinimiz Islomda barchaga birdek xitob qilinib, erkak va ayollarga tenglik ila muomala qilingan. Haq-huquqlarda birini boshqasidan ustun qo‘yilmagan. Quyidagi maqolamiz islomda ayolga munosabat masalalariga bag’ishlanadi.

https://ayol.uz/uz/post/islomda-ayol-ayollar-masalalari-muqaddas-dinimiz-nigohida

Website | Instagram | Facebook
? @uzayol

ayol.uz

Islomda ayol. Ayollar masalalari muqaddas dinimiz nigohida - Ayol.uz

Muqaddas dinimiz Islomda barchaga birdek xitob qilinib, erkak va ayollarga tenglik ila muomala qilingan. Haq-huquqlarda

Muqaddas dinimiz Islomda barchaga birdek xitob qilinib, erkak va ayollarga tenglik ila muomala qilingan. Haq-huquqlarda birini boshqasidan ustun qo‘yilmagan. Quyidagi …
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago