Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated hace 3 meses, 3 semanas
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated hace 1 año, 4 meses
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated hace 1 año, 8 meses
Буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига
АЛИШЕР ВА МЕҲМОН ЧУМОЛИ
Саранжом-сариштали, тартибли ҳовли. Сўри тагидаги супада Алишер лавҳ устига китобини қўйиб сабоғини такрорлаб ўлтирибди. Кўча эшиги аста очилиб энгашганича бобоси кириб келди. Алишер ирғиб ўрнидан туриб бобосига интилди.
- Ассалому алайкум, бобожон! - бола бобосини енгилгина қучди.
- Вааллейкум ассалом, чироғим, - деди бобоси мулойим табассум билан набирасини бағрига босаркан. - Мирсаид тоғангнинг қандек ўриги ғарқ пишибди. Сизларга бериб юборди.
- Тоғамнинг ўрикларини кўп ёқтирамен! - деди Алишер бобосининг қўлидаги саватчани оларкан.
Уйдан онаси чиқиб Бобо билан кўришди, супага таклиф қилди. Бобо хонтахта атрофига ёзилган гулдор кўрпачага ўлтириб, қўлларини очиб фотиҳа ўқиди. Онаси чойнакдаги яхна чойдан пиёлага қўйиб узатди. Сўнг ўғлининг қистови билан саватчанинг устига танғиб боғланган оқ рўмолни ечди. Янги узилган ўрикнинг ёқимли ҳиди димоққа гуп этиб урилди.
Алишернинг кўзлари қувнади, ўйноқлаб бориб ошхонадан сопол лаган келтирди. Онаси олтиндай сап сариқ ўрикларни лаганга сола бошлади.
- Вой, Бобожон, қаранг ўрик бирлан тоғамнинг чумолилари ҳам келибдур! - шодланди Алишер ва чумоли томон энгашиб, майин товуш ила - Эй, меҳмон чумоли, хуш келдингиз! - деди.
Бобо билан Онанинг юзида нурли табассум жилваланди.
- Ўҳ, сўзларинг нақадар гўзал! Меҳмон чумоли! Бугун бир чумоли мен бирла шунча узоқ йўл босиб, қутлуғ хонадонга меҳмонга келибдур.
- Қандай улуғ иш қилибдур! Чумоли бизникида яшаб қолур. Уни ўзимизнинг чумолиларга қўшиб қўюрмиз. Зерикмас!
- Чироғим, унинг ҳам ўз макони, оиласи, соғингувчи жигарлари бордур.
- Чумоли ҳам оиласини, жигарларини соғинурми?
- Яратган жонзотларга ҳам қалб бермиш. Улар ҳам одамлар каби ўз маконларига, яқинларига ёниқиб меҳр қўюрлар.
- Ундай бўлса, чумолини маконига қайтариб олиб бормоқ даркор.
- Баракаллоҳ, чироғим, айни гапни айтдинг. Бир гуноҳсиз жониворнинг уясини тополмай азият чекишига сабабчи бўлиб қолмайлик!
- Бобожон, қай вақт олиб борурмиз?
Бобо оппоқ соқолини қўллари билан силаганича, чумолига ўйчан қараб қолди. Чумоли дастурхон устида довдирагандай гох ўнга, гох чапга юрар ва яна лаган тўла ўрик ёнига қайтарди.
- Ҳайрли ишни кечиктирмоқ, дуруст эрмас! - деди бобо ва битта ўрикни икки бўлакка ажратиб чумолини унга қўйди. Чумоли ором олгандай жим бўлиб қолди.
- Ол болам, ўрикдан егин, сўнгра йўлга чиқурмиз.
Улар шириндан шакар, лаззатли ўрикни маза қилиб едилар. Бобо дастурхонга фотиха ўқиди.
Алишер аста чумолили ўрик палласини қўлига олди.
Бироздан сўнг Алишер отда Бобонинг ортига мингашиб Мирсаид тоғасининг уйига равона бўлдилар.
Замира ИБРОҲИМОВА
Dilshod RAJAB. "O'N O'RTOQ, SANAB BOQ!" Audio ertak.
https://youtube.com/watch?v=XLEVQ8ETXqg&feature=shared
MEHNAT DAVO. O 'zbek xalq ertagi. Audio ertak.
https://youtube.com/watch?v=CDWN_5jtpZE&feature=shared
Tulki va Quyon. Rus xalq ertagi! Аудио Эртак
https://youtube.com/watch?v=08Et-exafJE&feature=shared
ТИЛ ТАЬРИФИДА
Азизим, онамдайин
Суйганим, суйилганим.
Туғилгандан қулоққа---
Қалбимга қуйилганим!
Сен борки, Мен---Ўзимман,
Ерда қолмас сўзим ҳам.
Таьрифинг айтай десам
Офтоб ёнар кўзимда.
Давлатли тилим ўзинг
Савлатли тилим ўзинг,
Бебаҳосан, бойдирсан
Сарватли тилим ўзинг
Ўтиб не замон келдинг,
Кечиб кўл-тўфон келдинг,
Офатларни оралаб,
Ошиб кўп довон келдинг,
Хуш келдинг, омон келдинг!
Ҳар ҳарфи дуру олмос,
Ёвлар энди етолмас,
Ўзбекча сўзлар бўлсам
“Тилингни тий” деёлмас!
Тийилмас тилим энди,
Қийилмас тилим энди,
Номард, ноҳақ олдида
Тутилмас тилим энди,
“Қисиқ”мас тилим энди!
Энди Рост, ҳақдан айтай,
Асл Тарихдан айтай,
Эл учун ҳурлик, тенглик,
Эркинлик, бахтдан айтай!
Ҳақ томон бўл сен, тилим,
Халқ томон бўл сен, тилим
Ёлғонларни фош этиб
Қаҳрамон бўл сен, тилим.
То бу олам бор экан,
Бор, омон бўл сен, тилим!
✍️Дилшод Ражаб
Паралимпиа ғолибларига
Олимп тоғларининг тошидай маҳкам
Сиздаги ирода, бардош ва сабот.
Кураш майдонида тенгсизсиз, зотан,
(Кураш ва синовлар майдони - ҳайот.)
Элим тарихига боқсам бир нафас,
Олтин - кумушларин кетишган талаб.…Ўкинчу қайғудан нишон ҳам қолмас,
Бу кун нишон таққан мардларга қараб.
Медаллар шаклида олтин - кумушни
Олиб келмоқдасиз юртга қайтариб.
Ҳали кўп ўзбекнинг олар улуши,
Ҳали кўп мардларга олқиш - айтарим…
Сиз бутун инсонсиз - бағрингиз бутун,
Орзу - умидингиз синмаган, синмас!
Байроғимиз баланд - осмонга устун,
Юртим мадҳияси янграгай, тинмас!
Дилшод Ражаб
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated hace 3 meses, 3 semanas
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated hace 1 año, 4 meses
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated hace 1 año, 8 meses