Najmiddin Ermatov

Description
Dilda darding bo‘lmasa,
Dardisarimni kovlama.


Mashrab
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 days, 1 hour ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 weeks, 5 days ago

1 week, 2 days ago
**Чумолига марсия**Сен меҳнат қиласан, хирмонни зоғ …

Чумолига марсияСен меҳнат қиласан, хирмонни зоғ ер,
Тилсиз бир жонзоту, лек сабри тоғ дер,
Тағин ҳуррам эрур ва кайфи чоғ дер,
Сен билар донданмас, сен билмас ғамдан
Энди тўйиш мумкин бу кенгликларда.

Иккита фаслинг бор—қиш ва тадорик,
Биргина умринг бор—меҳнату зорлик,
Тағин гуноҳинг бор—зоғга ҳамкорлик,
Кўксингни қиймалаб, ўзингни қийнаб,
Энди ўлиш мумкин бу кенгликларда.

Фақат ўлиш мумкин бу кенгликларда...https://t.me/Najmiddin_Ermatov

1 week, 4 days ago
1 week, 4 days ago
Бунча мум тишлайсан, унингни чиқар,

Бунча мум тишлайсан, унингни чиқар,
Қарагин, ҳурлигинг киймоқда кафан.
Сени авраганлар, алдаганлар, йўқ—
Сен гунг бўлиб туғилмагансан.

Ҳар нега кўникиш қисматингмас, йўқ,
Ҳар нега кўникиш, тушунгин, хатар.
Тилингга кўникмай, жонсиз бўлса ҳам
Чинқириб юборар ҳали кишанлар.

январ, 2020

https://t.me/Najmiddin_Ermatov

2 months, 4 weeks ago
“Izlam”ning 2-fasli keyingi haftadan sotuvga chiqadi, …

“Izlam”ning 2-fasli keyingi haftadan sotuvga chiqadi, inshaAlloh. Bu safar 16 nafar muallif saralab olindi. Yoʻnalishlar roʻyxati ham kengaydi: nasr, nazm, adabiy tanqid va publitsistika.

Mualliflar orasida adabiyotimiz uchun kashfiyotlar ham borligiga ishongim keladi. Allaqachon oʻz ovozi va oʻz oʻquvchisini topib ulgurgan ijodkorlar ham bor roʻyxatda. Oʻz syurprizi – “Istisno”si ham bor ;).

1-faslda boʻlganidek asosli-asossiz tanqidlar boʻlishi tabiiy. Va 1-faslda boʻlganidek adabiy jarayonni yana bir qalqitib yuborishidan ham umidvormiz.

@akademnashr
Telegram | Instagram | Facebook

3 months, 1 week ago
Qattol tuzum qurbonlari faqat jadidlar emas, …

Qattol tuzum qurbonlari faqat jadidlar emas, bular ham edi... 👇👇👇

https://t.me/Najmiddin_Ermatov/932

3 months, 2 weeks ago

Сизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Яна фарқли жойи шундаки, агар Рауф Парфи ҳақидаги ёзилган хотираларнинг аксарият қисми муаллифлар томонидан ўзларини буюк шоир билан таниш бўлганларини дунёга билдириб қўйиш ниятида ёзилган бўлса,Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани,улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради.Хотирада Рауф Парфи яшаган муҳит,унинг ўша йиллардаги ўйлари ва кечинмалари,шоирни ёнидаги одамлар ҳақида аниқ ва тиниқ ёзилгани ҳам диққатга сазовор.

Эссенинг тўлиғи 👇👇👇

https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/memuarlar/sulaymon-rahmon-suyuk-va-buyuk-shoir.html

9 months ago

O‘z ijodkorlarini, artist-u mashshoqlar, yozuvchi-shoirlar, rassom-u haykaltaroshlarni senzura qiladigan, ularga taqiq qo‘yadigan, “tushuntirish” o‘qiydigan hukumat ham, jamiyat ham o‘ta xavfli bo‘lib, bu hali ularning o‘ta quyida, dunyodan ayri yashayotganligini ko‘rsatdi.

Ijod erkinligi bo‘lmagan davlatda boshqa hech qanday erkinlikni tasavvur qilish mumkin emas, hatto buni orzu qilib ham bo‘lmaydi.

Ijodkorlik bo‘lmagan joyda esa hech qanday yangilik ham, yaratuvchanlik ham, taraqqiyot ham, kelajak ham bo‘lmaydi!

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 days, 1 hour ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 weeks, 5 days ago