Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Surxonmuxlis.uz

Description
Устоз Абдусамад домла Халиловнинг
t.me/surxonmuxlis. uz саҳифасининг расмий канали.


instagram.https://instagram.com/surxonmuxlis.uz?utm_source=qr&igshid=MzNlNGNkZWQ4Mg%3D%3D
Advertising
We recommend to visit

به نام رپ

کصخارتعصب

#RGN™

تبلیغات

@tablighRapGodNews


90K 🏊🏻‍♂🏊🏻‍♂🏊🏻‍♂80K

Last updated 1 month, 1 week ago

اینجا پُر از آموزش و ترفندای نابه😌🩷

تبلیغات : @TbliQat_aBraK 🫱🏻‍🫲🏾

" کپی فقط با ذکر منبع مجاز "

Last updated 4 days, 7 hours ago

گلچین پر سرعت ترین پروکسی های تلگرام به صورت حرفه ای و روزانه 🥳

💡جهت استفاده از پروکسی ها حتما از آخرین نسخه تلگرام استفاده کنید!

⚜Admin : @AdsManagerA

Last updated 1 week, 6 days ago

4 days, 5 hours ago

ИМОМЛИК ВА ИМОМ: КЕЧА ВА БУГУН

«...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини тураржой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказо.
Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағ ойлик дейилмоқда ва "Имом еб кетди", деган гаплар кўпайди.
Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган.
Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар ажаб эмас».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
@Surxonmuxlis.uz

4 days, 13 hours ago

ИЙМОН ГУЛИ ҚАНДАЙ СУҒОРИЛАДИ?

«Иймон гули одамларга кўрсатмай ўқилган намоздаги кўзёш билан суғорилади».
@Surxonmuxlis_uz

4 days, 17 hours ago

САЪД ВА АБУ ЖАҲЛ
Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу Маккага умра учун келиб, илгариги дўсти Умайя ибн Салафнинг хонадонига тушди. Чунки Умайя қачон савдо ишлари билан Шом шаҳрига борса, қайтишда албатта Мадинага кириб Саъд хонадонига тушиб ўтарди. Саъднинг мусулмон бўлиши ва тавоф учун қарор қилганини эшитиб юраги сиқилди ва Маккада Саъдга мушриклардан бирортаси озор беришни ўйлаб қаттиқ ташвишланди. Шунинг учун кун оғиб одамлар сийраклашганда кўчага чиқишни тавсия қилди.
Саъд Каъбани тавоф қилар экан, Абу Жаҳл келиб сўраб қолди:
– Ким бу – Каъбани хотиржам тавоф қилаётган?!
– Мен – Саъдман! – жавоб берди Саъд.
– Сенлар Муҳаммадга ва унинг асҳобига ўз юртларингдан паноҳ бериб, энди ўзинг бемалол, хотиржам тавоф қилишга келдингми?!
– Ҳа!
Иккиси низолашиб қолди. Шунда Умайя ўртага тушди:
– Абу Ҳакамга овозингни кўтарма! У водий аҳлининг саййиди бўлади!
– Аллоҳга қасамки, агар йўлимни тўссанг, Шомдан қайтаётган карвонинг йўлини тўсиб қўяман! – деди Саъд.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Surxonmuxlis.uz

1 week, 4 days ago

ҲУРФИКРЛИК
Ислом динида шахсга ҳурмат бағоят юқори даражага кўтарилганининг бир намунаси ҳурфикрликдир. Ҳолбуки, ҳурфикрлик Ислом динини воқеликда баланд қилиб тургувчи энг муҳим устунлардан бири эрур.
Ислом таълимотида ҳурфикрлик икки қисмга бўлинади: биринчиси, ҳақиқат узра намоён бўлган ва ҳар бир шахс учун муҳим фикрлар;
иккинчиси эса Ислом дин ва бутун мусулмонлар жамоати учун ҳал қилиниши лозим бўлган ва турли хатарли оқибатлар олдини олиш учун зарур бўлган жамоатчилик фикри. Бунинг натижаси инсонларни тўғри йўлга далолат қилиш ва бахту саодатга эршишлари учун чора-тадбир кўриш бўлади.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Қай бирингиз мункар ишни кўрса, уни қўли билан тўғриласин. Агар кучи етмаса, тили билан қайтарсин. Агар унга ҳам кучи етмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса имон заифлигидир”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Surxonmuxlis_uz

1 week, 4 days ago

Фақат тил билан гапиришнинг ўзи таъсир қилмаслигининг мисоли, оддий одамнинг миршабга: «Ишдан бўшадинг, аризангни ёз» дейишига ўхшайди. У юз марта буюрса ҳам ҳеч қандай фойдаси бўлмайди.
Балки миршаб уни жазолаши мумкин. Агар унга вазир буюрса, ўша заҳоти ишдан бўшайди. Шунинг учун, аввало Аллоҳ ҳузурида мақом топинглар, сўнгра гапларингиз таъсирли бўлади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
@Surxonmuxlis_uz

1 week, 4 days ago
2 weeks, 4 days ago

ЧИНАКАМ ХУШУЪ

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди.
Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар.

@Surxonmuxlis.uz

2 weeks, 4 days ago

ИККИ ҲАҚ

«Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага етиб келади. У қайлула (яъни бомдод намозидан кейин) қилиш вақтида келибди ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлса керак, деб ўйлабди-да, масжидга борибди. Қараса, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу масжидда экан.
Халифа унга: “Агар кундузи дам олсам, раъият ҳаққини зое қиламан. Мабодо кечаси ухласам, Аллоҳ таолонинг ҳаққини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай ухлаб дам оламан”, дебди».

“Одил халифа” китобидан
@Surxonmuxlis_uz

2 weeks, 4 days ago
3 weeks, 6 days ago

АҚИДАВИЙ ҚОИДА Хаёл психолог олимлар наздида икки турга бўлинади: биринчиси, қайтарувчи хаёл, худди Маккада туриб Дамашқдаги уйимни хаёл қилганимдек. Иккинчиси, яратувчи хаёл. Бу шоирлар, ёзувчилар, рассомлар ва санъат усталарининг хаёлидир. Анави санъаткорларнинг хаёлотига бир разм солинг. Улар асли воқеъликда йўқ нарсани кўрсата олишадими? Венус ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош биз умримизда ҳеч кўрмаган суратни пайдо қилди. Лекин мана шу сурат янгитдан яратилганми ёки воқеъликдан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилганми? Ўзи кўрган бурунларнинг энг чиройлисини олган, энг чиройли оғизни, энг чиройли жисмни олиб мана шуларни бирлаштирган. Натижада янги сурат пайдо бўлган. Лекин шу янги сурат бор нарсалардан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилган.
Париж музейида сақланадиган Оссурия қанотли бургут тимсолини ясаган ҳайкалтарош ҳам одамнинг калласини олиб бургутнинг жасадига қўйган. Унга қуш қанотини бириктирган. Янги сурат, лекин эски нарсалардан бўлиб-бўлиб ишланган.
Адиба Хавла Қaзвиний ўйлаб топган ғаройиб ҳайвон ҳам шу кабидир. Шоирларнинг хаёлоти ҳам истиора, ташбеҳ, киноя ва ажиб муболағаларга ҳар қанча чуқур кирмасин, аслида воқеъликда бор бўлган турли бўлаклардан жамланган холос. Агар биз мана шу бўлакларни жамлаш учун янада чуқурроқ киришни истасак, энди, хаёлнинг ўзи ҳам бундай жамлашдан ожиз қолади.
Мисол учун, ранглар оламидан бир бўлак ва товушлар оламидан бир бўлак олинг. Энди: “фалончи қўшиқчи атиргул хиди таралиб турадиган қўшиқ айтди” ёки “фалончининг атири қизил рангли хид таратар экан”, деб айтиб кўринг. Мана шу манзарани хаёлингизга келтиринг. Биласизки, бу нарсани ҳеч тасаввур қила олмайсиз. Ҳолбуки, бу ҳам воқеъликда бор бўлган нарсалардан ташкил топган эди.
Биз хушбўй куйни, қизил хидни хаёлимизга сиғдира олмаймиз. Биз уч ўлчамли фазо (узунлик, кенглик, баландлик) дан ташқари нарсани ҳам тасаввур қила олмаймиз. Масалан, тўртинчи фазони", юзаси йўқ доирани, бурчаги йўқ учбурчакни тасаввур қила олмаймиз. У ҳолда қандай қилиб охиратни ва ундаги нарсаларни хаёл қила оламиз, ваҳоланки, у бизнинг оламимизга ўхшамайдику? Охиратнинг бу дунёга нисбати, бу дунёнинг она қорнига нисбатига ўхшайди. Агар биз она қорнидаги чақалоқдан ва унинг жавоб бериши мумкин бўлганда эди, “дунё нима?”, десак, у “мана шу мени ўраб турган парда ва мени қамраб олган мана бу қоронғулик дунёдир”, деб жавоб берган бўлар эди.
Агар биз унга: “мана бу ерда бошқа дунё ҳам бор. Унда қуёш ва ой бор. Тун ва кун бор. Қуруқлик ва денгиз бор. Пастлик ва тоғликлар бор. Қақшаган саҳролар, серсоя боғлар бор”, десак, бу гапларнинг маъносига умуман тушунмайди. Тушунган тақдирда ҳам, унинг ҳақиқатини хаёлига сиғдира олмайди.
Мана шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос айтганларки: “Дунёдаги нарсалар охиратдаги нарсаларнинг исмлари холос”. Охиратнинг хамри дунё хамрига ўхшаган эмас. Унинг ҳурлари дунё аёлларига ўхшамайди. Жаҳаннам олови дунё oлoвидек эмас. Жаҳаннам устига қўйилган сирот кўприги бу дунёда водийлар ва дарёлар устига қўйиладиган кўприк сингари эмас.
Демак, бу қоида — инсоният хаёли сезги аъзолари ҳис қилган нарсаларнигина идрок эта олади.

Шайх Али Тантовий
"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Surxonmuxlis_uz

We recommend to visit

به نام رپ

کصخارتعصب

#RGN™

تبلیغات

@tablighRapGodNews


90K 🏊🏻‍♂🏊🏻‍♂🏊🏻‍♂80K

Last updated 1 month, 1 week ago

اینجا پُر از آموزش و ترفندای نابه😌🩷

تبلیغات : @TbliQat_aBraK 🫱🏻‍🫲🏾

" کپی فقط با ذکر منبع مجاز "

Last updated 4 days, 7 hours ago

گلچین پر سرعت ترین پروکسی های تلگرام به صورت حرفه ای و روزانه 🥳

💡جهت استفاده از پروکسی ها حتما از آخرین نسخه تلگرام استفاده کنید!

⚜Admin : @AdsManagerA

Last updated 1 week, 6 days ago