Tahrir.uz📝

Description
Мурожаат учун
@tahrir_uzbot

📚 Сўзларни ўз ўрнида қўллашни ўрганинг, вақтингизни тежанг ва самарадорликка эришинг!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 month, 2 weeks ago

#кўзгу

Бир нуфузли телеграм каналда берилишича, Солиқ қўмитаси 2024 йил бошидан бери Yandex Uzbekistan бюджетига 125 миллиард сўм (тахминан 10 миллион доллар) маблағ ўтказганини маълум қилди.

Шу ўринда савол туғилади: хўш, бунча маблағни ким қаерга ўтказган? Матнни ўқиш асносида Yandex Uzbekistan ҳисобига 10 миллион долларни қўмита ўтказгандек фикр пайдо бўлади.

Лекин мантиқан ўйлаганда Yandex Uzbekistan бу пулни давлат бюджетига солиқ сифатида тўлаган бўлиши керак.

Солиқ қўмитаси шуни маълум қилган, холос. Чунки вазифасига кўра, қўмита пул ундирувчи ташкилот, пул инъом қилувчи эмас.

@tahrir_uz

1 month, 3 weeks ago

#билиб_олинг

Кеча ёзганимдек ҳар бир янгиликдан, хусусан, сиёсатдаги ўзгаришлардан хабардорлик муҳаррир учун муҳим.

Муҳаррирлар кўп, аммо сиёсат, иқтисодиёт ёки бошқа тор ихтисосликка доир билим ва тушунчаларни эгаллаганлари жуда кам.

Қуйидаги маълумот сизнинг кам сонли муҳаррирлар қаторига қўшилишингиз учун бир қадам бўлса, ажаб эмас.

*Сенат қўмиталари раислари:

Эркин Файзиевич Гадоев — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов — Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси

Қутбидин Нуритдинович Бурханов — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Бахром Исмоилович Абдуллаев — Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Орзигул Мўйдиновна Қозихонова — Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Анвар Мирзаахмедович Туйчиев — Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (вакант)*

@tahrir_uz

1 month, 3 weeks ago

#билиб_олинг

Муҳаррирликда ҳамма нарсадан хабардор бўлиш керак. Ҳеч қандай янгилик эътибордан четда қолмаслиги лозим. Чунки эртага сизга қандай топшириқ берилишини билмайсиз.

Шу ишнинг ортидан нон топгандан кейин энг билимли, маҳоратли муҳаррир мақомини сақлаб қолиш жуда муҳим.

Масалан, ўзим ҳар бир ўзгаришга ҳушёр қарайман. Куни кеча Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари тасдиқланди. Шуни ҳам ўзим учун олиб қўйдим.

Мабодо сизга ҳам зарур бўлса, қуйида келтираман.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари:

*Равшан Мамутов — Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;

Шарофиддин Назаров — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Гулрух Агзамова — Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;

Илҳом Абдуллаев — Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;

Жаҳонгир Ширинов — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;

Бобур Бекмуродов — Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;

Нодир Жумаев — Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;

Улуғбек Шерматов — Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

Хайрулло Ғаффоров — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси;

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (вакант).*

@tahrir_uz

2 months ago

#маҳорат_мактаби

Илиқ ва иссиқ

Биз “илиқ” билан “иссиқ”ни ҳам фарқламай қўйдик. Об-ҳаво маълумотида ҳаво салқинроқ бўлса, “илиқ” сўзи ишлатилади. Ёзги иссиқларга нисбатан “иссиқ” қўлланади.

Аслида иссиқлик – физикага оид тушунча бўлиб, даражада айтилганда, унга изоҳ бериш шарт эмас. “Иссиқ” бир даража ҳам, миллион даража ҳам бўлиши мумкин. “Илиқ” эса ўта нисбий тушунча.

Шимолда яшовчилар учун илиқ бўлган даража жанубдагилар учун совуқ бўлади ва аксинча. Қатъий гап шуки, илиқлик ҳеч қандай даража билан ўлчанмайди ё белгиланмайди.

Яна ҳаммамиз озми-кўпми биладиган рус тилига қиёс қилсак, улар “столько-то градусов прохлады” ё “пятьсот градусов жары” демайди.

Шундай экан, физика атамаларига тўлиқ амал қилиш керак. Ҳаво ҳароратига қараб, даражага илиқ-иссиқ деб баҳо бериб бўлмайди.

Рус тилидан мисол келтирадиган бўлсак, “...градусов тепла” тарзидаги жумла ишлатилади, улар “... градусов жары”, “...градусов прохлады” демайди. Бошқа халқларда ҳам шундай.

Анвар Бобоев,
таниқли журналист

@tahrir_uz

2 months ago

#Тилбилимдан_бир_чимдим

ЁСУМАН

Ҳозир кўп ўзбек оилаларида янгича арабча ёки бошқа тиллардаги исмларни қўйиш удум бўлган. Кўпинча ота-оналар бундай исмларнинг маъноси ёки қайси тилдан эканига эътибор қилмайди, муҳими, яхши жарангласа, қулоққа яхши эшитилса, улар учун бу буюк топилма.

Шундай отлардан бири – Ясмина, Ясмин ёки Жасмин, www.ismlar.com деган бир сайтда бу исмни – “жаннат гули” деб изоҳлашибди, билмадим, бу гапни қаердан олишган.

Мазкур сайтда ёзишларича, ҳозир бу исмнинг Ўзбекистонда “Ясмина, Ясминахон, Ясминабону, Ясминаой, Жасмин” каби шакллари бор экан ёки сайт эгалари ўзбекларга шундай исмларни қўйишни тавсия этишяпти.

Афсуски, ўзбек исмлари билан шуғулланишдай масъулиятли ишни зиммасига олган бу шахслар ясмин “жаннат гули” эмас, минтақамизнинг ҳамма жойида ўсадиган ёсуман гули экани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.

Ҳеч бўлмаса, Фурқатнинг “Фасли навбаҳор ўлди” ғазалини, майли, ўқишни қўйинг, қўшиғини диққат билан тинглашганида, балки ўзбек тилида бу гулнинг номи “ясмин” ёки “жасмин” эмас, “ёсуман” бўлишини англашган бўлармиди:
Настаран ювиб юзни, ёсуман тузиб ўзни,
Наргиз очибон кўзни интизори ёронлар”.

Ёки луғатга мурожаат этишлари ҳам мумкин эди, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “ёсуман (ф-т) – хушбўй, оқ тўп гулли декоратив бута”, деб изоҳланган.

Бу гул номини Бобур ҳам “Бобурнома”да тилга олади: “Яна ёсуман бўладур оқ, муни чампа дейдурлар. Бизнинг ер ёсуманларидин улуғроқ ва иди тундроқ бўладур”.

Бобурнинг далолат беришича, ёсуман гули Ҳинд ерларида ҳам ўсар экан, ҳиндлар уни чампа деб аташаркан, лекин биздаги ёсуманлардан баландроқ, ҳиди ўткирроқ экан.

Навоий асарларида ҳам бу гулнинг номи “ёсуман” ва “ёсмин” шаклларида учрайди ва Навоий луғатида “хуш исли оқ ва сариғ тусли гул” деб изоҳланган.

Аммо адабиётда ҳийлагар, маккор аёл маъносида Ёсуман кампир образи ҳам бор.
“Ёсуман”нинг асли форсча (ياسمن) бўлиб, кейинчалик араб тилига “ясмин” (یاسمین) шаклида ўзлашган, араб тилидан эса оврўпо тилларига “жасмин” (“jasmin”) бўлиб ўтган.

© Абдувоҳид Ҳайит

@tahrir_uz

2 months, 1 week ago

#маҳорат_мактаби

Бемаврид қўшимчалар
Сценарийми, кўрсатув ё эшиттириш матними, нутқ, маъруза ё мақолами, нима ёзишимиздан қатъи назар, ортиқча сўз ва қўшимчаларни ўйлаб ишлатишимиз керак.

Илм эгаллашга бўлган интилиш, спортга бўлган қизиқиш ва ҳоказо. Бу “бўлган”ларнинг нима кераги бор, тушуниб бўлмайди. Фаросатимиз оқсаши оқибатида “бўлган”ни “бўлмаган”га айлантиряпмиз.

Бежиз” сўзига -га, “ҳозир” сўзига -да қўшиш расм бўлди. Руслар “в сейчас”, инглизлар “at now” демайди. Бошқа халқлар ҳам “ҳозир”га бундай қўшимча қўшмайди. Биз қачон, қаердан ўргандик, шуни сира англаб бўлмайди.

Қўшимчалар орасида -лик масаласида ҳам иш пачава. Бу қўшимчани бўлар-бўлмас жойларга зўрлаб киритяпмиз. Борганликлари, келганлиги, бошқа шакли – боришлик, келишлик... буни ёзган ҳам қийналади, ўқиган ҳам, эшитганнинг эса энсаси қотади.

Анвар Бобоев,
таниқли журналист

@tahrir_uz

4 months, 2 weeks ago

#маҳорат_мактаби

Гапни гапир уққанга

Седана ўзи қора дона (сияҳ дона) деган сўздан келиб чиққан бўлса (русча – чернушка), ҳозирги реклама табиблари уни... “қора седана” деб атаяпти.

Буни ҳар кун, ҳар соатда радиою
телевидениенинг ҳали у, ҳали бу каналидан уқиб турибмиз. Қора седана – шакарни ширин дегандай гап-ку?

Рус тилида қалампир ҳам, мурч ҳам бирдай “перец” деб аталади. Фарқлаш учун “красный перец”, “чёрный перец” деб аниқловчи қўшишади. Ана энди ўзбек тилида пайдо бўлган “қизил гармдори”, “қора мурч” сингари
таъвия ибораларга нима дейсиз?!

Мен куйиниб, ТВдагиларга “қора седана” тавтология эканини, тил бузилаётганини айтсам, елка қисишди – реклама роликлари аллақайси гўрда тайёрланар, ўзгартиришга ҳақлари йўқ
экан...

(З.Исомиддиновнинг "Тил ва таржима" мақоласидан олинди.)

@tahrir_uz

4 months, 2 weeks ago

#маҳорат_мактаби

Дори қандай қилиб воситага айланди?

“Средство” деган жўнгина сўз бор русларда. Исталган луғатни қаранг, илк маъноси – “восита” деб ёзилганини кўрасиз.

Аммо бу тилда унинг қурол, дори-дармон, маблағ сингари яна бир неча маъноси ҳам бўлса-да, бизнинг мутаржимлар уни фақат “восита” деб ўгиради.

Масалан, “средство от мух”ни пашшадори деб қўя қолмай, “пашшаларга қарши восита” дея “аниқ” таржима қилишга уринади.

Ана шундай ҳолларда булар “Гугл” (Google)дан эмас, “Гугл” мана шунақа таржимонларнинг тутумидан ибрат олганмикан, деб ўйлайсан, киши.

Жўнгина “дори” уларнинг шарофати билан бугун “дори воситаси”га айланди.

(З.Исомиддиновнинг "Тил ва таржима" мақоласидан олинди.)

@tahrir_uz

4 months, 2 weeks ago

#маҳорат_мактаби

Таржимонларга яна бир танбеҳ

Умуман юридик асарлар матнида русчадан сўзма-сўз олинган ифода шакллари кўп.

Мана, “ўрнатилган тартибда” деган тараққосни қаранг. Русча “в установленном порядке”нинг таржимаси бу.

Ҳолбуки, “белгиланган тартибда” десак, кифоя! Устун, симёғоч, эшик-дераза... хуллас, моддий предметлар ўрнатилади, тартиб эса белгиланади.

“Установить”нинг биринчи маъноси “ўрнатиш” бўлса, барча ҳолатга шуни жорий этиб бўлмайди-ку?

Аксар таржимонлар бошқа тилдаги ҳар бир сўз маъносини тўғри тушуниб, ўз она тилида аниқ акс эттиришга ҳаракат қилади, аммо шу аснода аслият тилига хос гап тузишга берилиб кетади.

Ҳуқуқий тарздаги ифода шаклларидан яна бири – “установленный законом”, “охраняемый законом” тарзидаги ифода шакллари кўп.

Ҳозирга қадар аксар ўгирмачилар бу калимани “қонун билан ўрнатилган”, “қонун билан ҳимоя қилинади”, деб таржима
қилади.

Ўзбек тилида “билан”нинг бундай вазифаси йўқ, бу кўмакчи биргаликни ифодалайди. Бизнингча, уни “қонунда белгиланган”, “қонун асосида муҳофаза этилади”, деб
ўгирсак, ўзбекча чиқади.

Албатта, таржима – мураккаб жараён, у хилма-хил ҳолатнинг ҳар бирида ягона тўғри вариант топишни тақозо этади.

Чунончи ҳозиргина айтганимиз – “порядок” ва “установить” сўзлари сал бошқача тарзда келиб, “восстановить порядок” бўладиган бўлса, бунда “тартиб белгилаш”ни талаб қилиш хато, “тартиб ўрнатилди” дейиш ҳам русча шаклда бўлиб қолади, бас, “тартибга туширилди” десак тушунарли бўлади.

(З.Исомиддиновнинг "Тил ва таржима" мақоласидан олинди.)

@tahrir_uz

4 months, 3 weeks ago

#маҳорат_мактаби

Таржимадаги катта янглиш
Русча “принимать” – энг кўп қўлланадиган, аммо ғиж-биж хато ўгириладиган сўзлардан бири. Ҳа, унинг илк маъноси – “қабул қилмоқ”дир. Аммо исталган ўринда эмас-да.

«Мы приняли решение» деган калима ўзбек тилида “Биз шундай қарорга келдик” бўлади, “Биз шундай қарор қабул қилдик” эмас. Ахир, қарорни кимдан қабул қилиб оламиз?

Шу тариқа “Парламент принял закон”ни тили бузилмаган ўзбек “Парламент қонун чиқарди” дейди, “Указ, принятый Президентом” жумласи “Президент чиқарган фармон” бўлади.

Чунки давлат раҳбари фармонни бировдан қабул қилиб олмайди. Акс ҳолда, фармон берган эмас, бажариш учун қабул қилган бўлиб қолади.

(З.Исомиддиновнинг "Тил ва таржима" мақоласидан олинди.)

@tahrir_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago