Olim va mutaallim. Uz

Description
Асака шаҳар "Холид ибн Валид" жоме масжиди имом хатиби Олимжон домла Раҳимовнинг расмий, диний, маърифий канали.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month ago
1 month ago

#РАДДИЯ

МАЗҲАБЛАР КАЪБАНИНГ ТЎРТ ДЕВОРИГА ЎХШАЙДИ !!!
Қадимда мазҳаблараро, уларга эътиқод қилгувчи халқлар ўртасида турли кўринишда низолар уриш-жанжаллар бўлмаган. Минг йиллардан зиёд вақт ўтган бўлсада, тарих зарварақларига назар ташлаб, тўрт мазҳабга эътиқод қилгувчилар, мазҳаблари туфайли ўрталарида уриш ва низолар бўлганини топа олмайсиз. Балки, ўрталарида доимий ҳурмат-эҳтиром сақланиб қолганига шоҳид бўласиз. Бўлган бўлса ҳам китобларда, одоб доирасида илмий бахс мунозаралар бўлган. Аммо бу каби илмий мунозаралар ҳаргиз уриш-жанжал, низоларга сабаб бўлган эмас, балки бир-бирларини кўрганда ҳурмат эҳтиром кўрсатаверишган. Демак, улар мазҳаблари сабаб бир-бирларини куфрда, ширкда айбламаган ҳамда бир-бирларига қурол кўтарган ҳам эмас. Ҳозирда дунёнинг баъзи бир бурчакларида мусулмонлар яшаётган юртларда уриш-жанжаллар бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, бир миллат, бир халқ бўлган мусулмонларнинг бир-бирларини куфрда, ширкда ва залолатда айблашлиги улкан бир фожиадир. Бунинг энг катта сабабларидан бири уларнинг саёз илмга эга эканликлари, мужтаҳид уламоларимизни илмий салоҳиятини билмасликлари ҳамда мазҳабни эътироф қилмасликларидир. Бунинг оқибатида динимизни ўз билганича талқин қилиб нотўғри фатволар бериб, ўзгаларни адаштирмоқдалар. Баъзан қурол кўтариб бир-бирларини қонини тўкишгача бориб қолиш ҳолатлари ҳам учраб тургани ачинарли ҳолдир. Агар улар мўътабар мазҳабларни англанларида эди, динимиз асло бу каби жанжал, низоларга ҳамда ўзга бир мусулмонни куфрда, ширкда ва залолатда айблаб қонини тўкишга рухсат бермагани билган бўлардилар.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ мўминларни куфрда айблашдан қайтариб, шундай деганлар: "Шаҳодат калимасини айтадиган ва қиблага юзланадиган мусулмонларни кофирга чиқариш бу катта хатодир. Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш - битта мусулмоннинг қонини ноҳақ ҳукм билан ҳалол қилишдан енгилдир". Мўътабар ақида китобларидан, “Ақидатут Таҳовий” китобида: “Қибла аҳлидан бўлган бирор бир мусулмонни гуноҳи туфайли кофир санамаймиз”, дейилади. Шундай экан, тўрт мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг барчаси мусулмон ҳисобланади. Зеро, мазҳаблар каъбанинг тўрт деворига ўхшайди. Қайси тарафга қараб намоз ўқисангиз ҳам намозингиз дуруст бўлаверади. Шундай экан, бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда, кескинликлар бўй кўрсатаётган бугунги замонда янада оғир босиқ бўлиб, бир-биримизга шавқатли, меҳрибон бўлиб, фитна-фасодларга берилмасликка интилайлик.

Асака туман Холид ибн Валид жоме масжиди имом хатиби ОлимжонДомла Рахимов

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid

1 month ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 3 weeks ago
1 month, 3 weeks ago
1 month, 3 weeks ago
2 months ago

#ИБРАТЛИ

ЖОН ТОМИРИМИЗДАН ҲАМ ЯҚИН ЗОТ !!!

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago