Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞

Description
🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text

📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik

😍 Gif 🌍 Xabarlar

📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip

Bizdan uzoqlashmeng.

Talab va takliflar uchun.
Advertising
We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 week, 3 days ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Сотрудничество:info@valievakamila.ru
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 1 month, 3 weeks ago

4 weeks ago
Кўзларимга боқиб турасан,

Кўзларимга боқиб турасан,
Мумдек эриб оқиб турасан,
Дилимга ўт ёқиб турасан,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Куйсам-мендан ортиқ куясан,
Юрагингни ғамга қўясан,
Ўзингдан ҳам кўпроқ суясан,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Қизғанасан, ҳатто ҳеч кимга,
Соямни ҳам бергинг келмайди.
Келолмайсан бирор ечимга,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Мен ўзимни четга оламан,
Ғамга қўйгим келмайди сени.
Шу ҳақда кўп ўйга толаман,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Куласан-у, кўзларинг намдай,
Гўё сенга шунча дард камдай,
Нега шундай, нимага шундай,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Меҳрибоним, ишқи осмоним,
Жони сарсон, кўнгли вайроним,
Сен азизим, сен ўзинг, жоним,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

Қошимда бўласан парвонам,
Сабодек еласан гирёнам,
Оҳ бечорам, далли-девонам,
Сендек ҳеч ким севмайди мени!

©Шаҳноза Жураева

🍃🌺🌸🌺🍃

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *💞*🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞**

4 weeks ago

**Тонг отар...
Оқариб, ойдинлашар дил,
Миллион оққушларнинг бирдан парвози.
Мени уйғотади сени келди деб.
Ҳар тонг умидларнинг ёлғон овози!

Қуёш болишидан кўтаради бош,
Кун бўйи осмонни кезади дайди.
Қайга беркинмайин толим нур бўлиб
Сени келаяпди дея алдайди.

Шойи рўмолини шохларга илиб,
Шамол мактубимни элтар қўлинга.
Сўнг битта жонимни мингтага бўлиб,
Тутдек тўкиб қўяр келмас йўлинга.

Ёмғирлар...
Уларга сиғсайди ҳаддим,
Ўтинсам, энг маҳзун куйни битарлар.
Бировнинг арзанда боласи эдим,
Менинг кўзларимдан ёғиб нетарлар?!

Ва яна ёв янглиғ босиб келар тун.
Ўқларин остида қолгум тонг қадар.
Битта Мухаббатни ўлдирмоқ учун,
Қамалга олинар қалб деган шахар!

Малика Тавфиқ***

4 weeks ago

ЯКИНЛАРИМ ИЧИДА КАЛБИ УММОНИМ,
ХЕЧ КИМГА УХШАМАС ЭНГ КАДРДОНИМ ,
КАЛБИ ТОЗА ДИЛИ ПОК, ШИРИН ЗАБОНИМ.
СИЗНИ ДОИМ АСРАСИН ПАРВАРДИГОРИМ.
ХАР ЙИЛИ ИККИ ХАЙИТ КУРИШ НАСИБ АЙЛАСИН.
АЛЛОХ ХАР КАДАМДА СИЗНИ АСРАСИН,
КИМЛАРДИР ЕТОЛМАГАН КАБАТУЛЛОХГА ,
АЛЛОХИМ КЕЛ ДЕЯ СИЗНИ ЧОРЛАСИН.
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ УТИБ, ХАЙИТ АЙЕМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН.😘😘🕋🕋❤️❤️

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *💞*🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞**

1 month ago

#тафаккур_учун ***ҒАФЛАТ
Солиҳлардан бири тушида отасини кўради, аҳволини сўрайди ва олган жавоби шу бўлади:
— Эй ўғил, ғафлат ичида яшадик, ғафлат ичида ўлдик.
Ёқуб алайҳиссалом (Қуръонда номи келтирилган пайғамбарлардан. Юсуф алайҳиссаломнинг отаси ва Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғлидир. Яна бир оти Исроил бўлгани сабабли бу сулоладан тарқалганларни Исроил ўғиллари ёки Бани Исроил дейилади. Катта ўғлининг оти Яҳуд бўлганидан улар яҳудийлар ҳам дейилгандир.) билан ўлим фариштаси Азроил биродарлардек учрашиб туришарди. Бир куни Азроил зиёратта келганида, ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди: Ҳз.Ёқуб:
— Эй ўлим фариштаси, зиёратга келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
— Зиёратга келдим.
Ҳз.Ёқуб:
-Сендан бир талабим бор. Ўлим фариштаси:
-Нима экан у? Ҳз.Ёқуб:
-Ажалим яқинлашиб, жонимни олмоқчи бўлганингда менга сал олдинроқ хабар берсанг...
Ўлим фариштаси:
- Жуда соз. Сенга икки ё уч хабарчи юбораман.
Бу суҳбатдан бирмунча вақт ўтгач, Ҳз.Ёқубнинг ажали яқинлашди. Ўлим фариштаси яна
келди. ҲзЁқуб сўради:
— Зиёрат мақсадида келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
- Жонингни олгани!
Ҳз.Ёқуб:
- Ахир, сен менга олдиндан хабар бермоқчи эдинг-ку?!-
Икки ё уч хабарчи юбораман-дегандинг... Қани хабар берганинг?
Ўлим фариштаси:
- Мен айтганимни килдим:
1. Сочларинг қора эди, оқарди.
2: Вужудинг кучли эди, кейин қувватдан қолди.
3. Қаддинг тик эди, энди букилди. Эй, Ёқуб, мана шу уч нарса, ўлимдан олдин
инсонларга менинг юборган хабарчиларимдир.
Ойу йиллар ўтади, гуноҳларинг ортади,
Қалб Азроил келганда, ғафлат босиб ётади.

Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий***...

1 month ago

❤️🕊🌺🕊🌸🕊🌼🕊🌹🕊🌷🕊💐🕊🪷🕊🌸🕊🌼🕊🌺🕊❤️🕊

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *💞*🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞**

1 month ago

Ниҳоятда ибратли воқеа...

1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди:

“Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”.

Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди:

“Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”.

Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди:

“Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”.

P.S.: Афсуски, баъзилар муваффақиятга эришиш учун бошқаларни вайрон қилишга ҳаракат қилишади. Афсуски, фақатгина ўйин хусусияти эмас, ақлнинг ҳаётдаги хусусияти ҳам шундан иборат кўпчиликда.

Бошқаларнинг эшкагини синдиришинг сенинг қайиғинг суръатини оширмайди. Гул бошқа гул билан жанг қилишни ўйламайди. У фақат очилади холос. Чўққида ҳаммага жой бор. Бу борада айтилган энг гўзал гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидир:

“Сизлардан ҳар бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани токи биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўъмин бўла олмайди”.

1 month, 1 week ago

ҳеч бўлмаса хат ёзиш иб турайлик, бир-биримизга далда
бўлайлик. Сизни соғиниб, Қобил".
Орадан бир ойлар чамаси ўтгач, Ойнисадан жавоб мактуби
келди. Қиз ундан хат ёзиб эслагани учун хурсанд бўлганини,
ундан сира хафа эмаслигини, соғлиғи ҳақида қайғургани учун
миннатдор эканини, аслида эса бутунлай соппа-соғ эканини
баён қилибди.
— Қиз ўзининг касаллигини билармиди? — дея сўради
Раззоқ жавоб мактуби билан танишиб чиқаркан.
— Хайронман, — деди Қобил елкасини қисиб.
— Менимча, ўзи билмайди ёки бу ерда бошқа ran бор. '
— Қанақа ran бўлиши мумкин?
— Сен ўзи қизнинг касаллиги ҳақида кимдан эшитгансан?
— Исроил акадан.
— Ким у?
— Бир қадрдон акам. Ие, тўхта, менда унинг телефон рақами
бор. Унинг қурилиш бригадаси бор. Тошкентда ишлаётган
бўлишлари ҳам мумкин.
— Бу бошқа ran сени алдагандир?
— Э, йўқ. Мен у кишига ишонаман.Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Баъзан энг ишонган
одаминг ҳам панд бериб қўяди.
Қобилбек Раззоқнинг турткиси билан ўша куниёқ Исроил
акани излашга тушди. Ниҳоят, у билан телефон орқали
боғланди.
— Алло, соғ-омонмисиз, устоз?
— Раҳмат, худога шукр, хизматларинг яхшими?
— Ҳа, яхши. Бир маслаҳатли иш чиқиб қолувди. Ҳозир
қаердасиз?
— Фарғонадаман, тинчликми?
— Тошкентда бўлсангиз якшанба куни ўтмоқчи эдимда.
— Зарур бўлса етиб бора қоламан.
— Йўқ, шарт эмас. Сиздан бир нимани аниқламоқчиман.
— Нимани?
— Анави... ҳалиги, нимайди, Ойниса тўғрисида.
— Ойинг тўғрисидами?
— Э, йўқ, қувалик-чи?
— Хўш-хўш?...
— Ўша қиз чиндан ҳам касалмиди?
— Ҳа-ҳа, нимайди?
— Буни сиз кимдан эшитган эдингиз?
— Оббо... Энди, ука, ўтган ишни эслашнинг нима кераги
бор? Уни унутиш керак.
— Ҳақиқатдан ҳам касалмиди ё бошқа сабаби бормиди?
Шуни аниқ билмоқчиман, тоға.
— Касал у, касал.
— Қайси дўхтир айтди?
— Қайси бўларди. Ўша ўзларининг қишлоқ дўхтири-да. Сен,
бола, хаёлингни беҳуда чалғитма. Бўпти, соткамнинг пули тугаб
боряпти. Кейин ўзим қўнғироқ қиламан.
— Хўп, раҳмат. Хайр, соғ бўлинг.
Будка ичида Раззоқ иккиси туришар. Дўсти ҳам телефон
орқали бўлган суҳбат ҳақида мулоҳаза юритмокда эди:
— У киши сендан барибир ниманидир яширяпти шекилли.
Хиҳ, қишлоқ дўхтири айтганмиш.Қобилбек оғир хўрсиниб қўйди. Телефон будкасидан чиқиб
келишаркан, Исроил аканинг жавобларидан қониқиш ҳосил
қилмагани юз-кўзидан маълум эди.
— Бу телефонда гаплашадиган гапмас-да ахир. У киши билан
учрашиб юзма-юз гаплашишим керак. Лекин у киши ишончли
одам. Мени алдашдан унга нима наф? У мени ўз ўғлидай кўради.
Шундан сўнг Қобилбек Раззоққа Исроил ака билан қандай
танишганликлари ва у билан бирга бўлиб ўтган воқеаларни
гапириб берди. Раззоқ қойил қолди.
— Ҳа, тўғри айтасан. У киши сизларнинг оилавий дўстингиз
экан. Алдамаса керак, албатта.
Кунлар ўтди. Хизмат даври поёнлаб борарди. Бу орада
Қобилбек Ойниса билан яна бир неча бор мактублар алмашди.
Мактублар мазмунан ўзларини тутиб олган, мустақил ҳаётга
ҳақиқатдан ҳам тайёр бўлган ёшларнинг жўшқин, ақлли ва
самимий мулоҳазалари эди.
Қ обилбек И сроил ака билан учраш иш ни ёки унинг
келишини муштоқлик билан кутарди. Телефони эса негадир
ҳеч жавоб бермасди. Бир гал онаси Ойниса Ойбек амакиси
билан кўргани ташриф буюришди, бир гал эса кутилмаганда
қувалик Рустам ака келди.
— Тошкентга иш билан келувдим. Сени бир йўқлаб қўяй
дедим-да. Биламан, мендан хафасизлар. Лекин биз эски
қадрдонлармиз-ку, — деди Қобилнинг елкасига қоқиб.
У Чирчиққа ўз машинасида икки ўртоғи билан келган экан.
Дарё бўйидаги сўлим чойхоналардан бирига ош буюришди.
Қобил ёнида далда бўлиши учун сирдош дўсти Раззоқни ҳам
бошлаб келди. Раззоқ қизини бермаган одам куёвини кўргани
келганидан хайрон эди. "Эҳтимол бу яхшиликкадир. Демак,
тўйни бузмоқчига ўхшамайди" деган фикрга борди у.
Даврада ўтирганида суҳбат мавзуси тўй масаласига умуман
яқинлашмади. Рустам дўстлари билан ҳар хил қизиқ воқеалардан
гапириб, аския қилиб ўтиришди. Лекин хайрлашаёттанларида
Рустам Қобилбекни худди ўғлини сафарга кузатаётган отадай
меҳр билан узоқ бағрига босди.

Давоми бор.

1 month, 1 week ago

ТАВҚИ ЛАЪНАТ ТАҲДИДИ
Қобилбек аскарликни Чирчикда — ҳарбий десантчилар
қисмида ўтай бошлади. Ўқув машғулотлари ва турли спорт
машқлари билан кўпроқ бандлиги учунми, ҳар ҳолда ишқий
муаммолардан бир оз чалғигандай бўлди. Бироқ деярли ҳаммаси
балоғат ёшидаги сафдош ўртокдари билан суҳбатларнинг
мавзуси кўпроқ севги-муҳаббат, уйланиши ёхуд қайси бир
йигитнинг ўз севгилисига мактуб ёзаётгани, бошқасининг эса
маъшуқасидан хат олганини кўриб-билиб баъзан унинг кўз
ўнгида Ойнисанинг кулиб турган чеҳраси “ярқ" этиб намоён
бўларди.
У бор-йўғи икки ой, уч ой чидади. Бу орада, албатта, онаси
билан икки маротаба хат алмашди. Ойбек амакиси ва Исроил
акалар билан ҳам телефон орқали гаплашди. Лекин улар Ойниса
ҳақида лом-лим дейишмади, у қиз ҳақида бирор нима сўрашга
ботина олмади. Энди Қобилбекнинг қалбини яна изтироб
эгаллай бошлаганди. У бўш қолди дегунича ҳарбий билетининг
жилди орасига солиб олган, ўша, бойчечак териб юрганларида
тушган суратни олиб узоқ термулиб ўтирадиган одат чиқарди.
Кунлардан бир куни Раззоқ исмли сафдош ўртоғи унинг бу
одатини пайқаб қолди. У хизматта политехника институтини
тамомлаб келган, асли олтиариқлик ўқимишли йигит эди.
— Қани, мен ҳам кўрайин-чи, — деди Раззоқ қўлини узатиб.
Қобилбек беихтиёр суратни узатди.
— Ўҳ-ҳў, қаерда тушгансизлар?
— Олтиарикда.
— Йўғ-е, шунақа жой бор эканми?
— Ҳа. Повулғон қишлоғининг тепасидаги адирликда.
Бойчечак тергани чиққандик.
— Бу қиз қаллиғингми?
— Х,а... Лекин энди ҳаммаси тамом.
— Нега?
Қобилбекнинг ўз муҳаббат тарихини сўзлаб бермасдан
иложи қолмади. Уни тинглагач, Раззоқ бир оз ўйланиб қолди.Тўхта, — деди у бир оздан сўнг. — Қизнинг қаери касал
экан, дединг?
— Юраги.
— Юраги касал бўлса эрга тегиш мумкин эмас деб ким
айтибди?
— Докторлар-да, ким бўларди?
— Бўлмаган ran. Бунақасини энди эшитишим. Унга қўйилган
диагнозни ўз кўзинг билан кўрдингми?
— Йўқ.
— Ўзи ҳозир тиббиёт институтида ўқияпти, дейсанми?
— Ҳа, Андижонда.
— Нима, ўқиса бўлаверарканми?
— Билмасам.
— Сен худбин экансан, — деди Раззоқ тўсатдан ва ўрнидан
туриб кетди.
— Нега?
— Биринчидан, бу ерда бошқа сабаб бўлиши мумкин. Сен
уни охирига етмагансан. Иккинчидан, ҳақиқатдан ҳам шундай
бўлган такдирда сен у қиздан нега хабар олмай қўйдинг?
Данғиллама участкам бор, машинам бор дейсан. Эҳтимол у
қизнинг даволанишга пули йўкдир. Учинчидан, сен чиндан ҳам
севсанг, касалми, ўсалми, нима бўлсаям такдирингни у билан
боғлашинг керак эди. У ҳам ахир ум ид билан дунёга келган.
Бир кун бўлсаям бахтли бўлишга унинг ҳам ҳаққи бор.
Тўртинчидан, акаси, тиббиёт институтига касалвандларни қабул
қилишмайди.
Қобилбек бошига биров гурзи билан ургандек ҳис қилиб
сапчиб ўрнидан туриб кетди. #
—...Б-бу тўғрида сира ўйламабман ҳам.
— Бу ерда бошқа бир сабаб бўлса керак, — деди Раззоқ
ўзича хулоса қилиб.
— Қанақа сабаб бўлиши мумкин?!
— Жахлинг чиқмасин. Яхшилаб ўйлаб кўр. Қизнинг ўзидан
сўра. Унга ҳол-ақвол сўраб хат ёз. Яна ўзинг биласан, дўстим.
Бу сенинг шахсий ишинг.Раззоқнинг фикрлари Қобилбекни жиддий ўйлантириб
қўйди. «Ҳ ақиқатдан ҳам мен нима учун О йнисанинг
касаллигини била туриб ундан хабар олмадим. Ахир бу
одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди-ку. Мен ҳақиқатдан
худбинман. Раззоқ тўғри айтяпти» — деди йигит хаёлан ва
зудлик билан тумбочкадан қоғоз олди-да, изтиробларга тўла
илк мактубини бита бошлади.
“...Мени минг бор кечиринг, Ойниса. Создан хабар алалмадим.
Туну кун хаёлим сизда. Агар аскарликка келмаганимда сизни
барибир топиб олардим. Шуни билингки, мен сиз билан доимо
биргаман, дардларингизга шерикман. Сиз, албатта, тузалиб
кетасиз. Умидингизни сўндирманг. Ахир ўзингиз бўлғуси
шифокорсиз-ку. Ўз дардингизни чукур ўрганинг, илтимос.
Билингки, мен сизнинг такдирингизга бефарқ эмасман. Сизсиз
ўз ҳаётимни тасаввур ҳам к,ила олмайман. Келинг, бундан буён

1 month, 1 week ago

— Нима?!! — дея ҳайқирди Қобилбек кўзларини ола-кула
қилиб.
Исроил ака афсуслангандай шапиллатиб тиззасини уриб
қўйди.Н-нима, даволаб бўлмас эканми?! — сўради Қобилбек
ҳаяжон билан. Бу ҳаяжон замирида "Даволаш учун қанча пул
зарур бўлса тўлашга тайёрман!" деган маъно бор эди.
Мўйсафид атайин жавоб беришга шошилмади, тиззасига
яна уриб чуқур хўрсиниб қўиди:
— 'Ҳамма гап шунда-да... Юрагида дарди бор экан. Катта
дўхтирлар шундай дейишибди. Эрга тегиши мумкин эмасмиш.
Бунга рухсат йўқмиш, — деди у ва йигитнинг елкасига ҳамдардлик
билдирган маънода қўлини қўйди. — Эртага юкларимизни
қайтариб юборадиган бўлишди. Энди у қизни безовта қилма,
илтимос. Ўзинг ақлли, эсли-хушли боласан-ку. Шунга онанг ҳам
ётиб қолди. Униям энди ортиқ қийнама. Ҳали ҳаётинг олдинда.
Аскарликни бемалол ўтаб келавер.
— Ахир мен қандай қилиб?! — дея ҳайқирди йигит ва йиғлай
бошлади. Мўйсафид бу оғир дамнинг бўлишини олдиндан
билгани учунми, уни маҳкам бағрига босди. “Энди нима
қиламан, тоғажон?! " дея бақириб йиғлар эди йигит.
— Ўзингни бос, ўғлим. Бу ҳақида отанг эшитмай қўя қолсин.
Униям ғам-ташвишга қўйма. Ўзинг ақлли боласан-ку, — деди
мўйсафид йигитнинг орқасини силаб. У бу маҳалда ҳақиқатдан
ҳам Нурбекнинг кириб қолишидан хавотир олмокда эди. —
Юр, онангдан ҳол-аҳвол сураб қўй. Бечора, эзилиб тамом бўлди.
Ўзингни бардам тут, аскар йигит. Ҳали ҳаммаси яхши бўп
кетади. Менга ишонасанми?
— Ҳа.
— Раҳмат, ўғлим. Хўш, ойингни кўриб қўямизми?
— Кетдик.
Ойниса ўғлининг бўйнига махдам осилиб йиғлаб юборди.
— Қўйинг, ойижон, йиғламанг. Буям бир кўргилик-да...
— Ҳа, ёмон бўлди, — деди Исроил ака қўшилиб.
— Ўғлим, сендан илтимосим шуки, энди у қизни ўз
синглингдек кўргин, хўпми?
— Хўп... Сиз бошқа мендан ташвиш қилманг.
— Такдир-насиб деб бекорга айтмайдилар-да. — деди
мўйсафид. — Бўладиган иш бўлганида ўзи тез битиб кетарди.
Эҳтимол аскарликка чақиришлари ҳам бежиз эмасдир. Нимаҳам қила олардик, "Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир"
дейдилар...
Кўп ўтмай Қобилбек аскарликка жўнаб кетди. Ойниса
ниҳоят ташвишлардан ҳоли бўлиб кўнгли хотиржам тортди.
Бир ой ўтгач, Ҳури ая қазо қилди. Бироқ қирқи ўтгунича
Нурбек аранг чидади. Қадрдон Олтой ўлкасининг оҳанрабоси
уни тинимсиз ўзига чорламокда эди. У Ойбекни ўртага солиб
Россияга гўё кўзини яна дўхтирларга кўрсатиб келиш
баҳонасида 'Т ез қайтаман" деб жўнади. Лекин Россияда узоқ
қолиб кетди. Исроил ака бу даврда қўшни туманлардан бирида
янги коллеж қурилиши объектини тендер асосида ютиб олиб
қурилиш ишларига қаттиқ банд бўлди. Ҳайҳотдек ҳовлида яна
Ойнисанинг ёлғиз ўзи қолди. Фақат қизигина таътил пайтлари
келиб турарди, холос.
Рустам вилоятда таниқли ф ерм ерлар саф и га ўтди.
Айтишларича, қизи тиббиёт институтига ўқишга кирганмиш.
...Яна хўрозлар бир хил қичқириб, янги тонглар отаверди. Қўқон
томондан шамоллар ҳам беармон эсаверди. Эгасини йўқотган
Олапар эса тинчини йўқотди. У тунлари тинимсиз у ёқ-бу ёқ
чопар, баъзан ойга қараб тўхтовсиз ҳурар ва ўзининг соғинч
тўла дардларини европача чордоқлардан чиқаётган овозларга
ҳамоҳанг қилиб увиллашни одат қилиб олганди. Келинчакнинг
қўлини соғинган ҳовли бўйлаб эса хазону хас-хашаклар тўзон
бўлиб шитирлашиб айланишар, қайси бир очиқ қолган деразанинг
дарчаси яна тинимсиз таракдарди.
Узоқ-узоқларда, ўша, шовиллаб тинимсиз тебранаётган
тераклар ортида бошини кўтараётган заррин қуёшнинг
нурларига тикилганича уйнинг баланд ва муҳташам айвонида
юрган Ойнисанинг ёноғидаги кумушранг сочларини шабода
еллари тортқилар экан, оиласининг қачонлардир яна бут
бўлиш и ва яна қачонлардир бу салобатли уй саҳни
набираларининг қий-чувига тўлиши ҳақида ўй сурар, аёлнинг
юраги бу дамда ўзгача фарахбахш ҳаяжон, умид ва ишонч
билан лиммо-лим эди...Буни умр дерлар, кундузли, тунли,
Буни умр дерлар, шодли, крйғули...
III ҚИСМ
ИЗТИРОБ ВА ИНТИҲО

1 month, 2 weeks ago

Ҳозир ҳам ич-ичи ҳувиллаб кетди. Яна ўзини қўлга олишга уриниб, ўрнидан турди. Атрофда ҳеч ким кўрин- масди. Қизи кир ювишга тушибди. Кичкинаси кўчада ^ўлса керак. Эрининг одатдагидек дараги йўқ. Ўша хоти- ни йўқ, сўққабош ўртоғиникида шахмат сураётган бўлса керак. Беғалва дунёда тинчгина яшаяпти.
- Эҳ, ёшлик! - Маҳбуба синиқ кулимсиради. Илга­ ри бирпас ҳаялласа, кўзидан ёш думаларди. Ҳозир-чи? Ўзига ўзи қулоқ солди. Вужуди тинч. Жимжит. Ортиқча соғинаётгани ҳам йўқ. Ўша ерда ўтирганига шукр қиляпти. Қовоғини солмаса бўлди.
Қизи ҳаммомхонадан оппок кирларни кўтариб чиқди. - Сов>ж; бадан-баданингдан ўтиб кетгандир.
Қизи бош ирғади.
- Асти битмади. Ҳаммаёқ бузуқ, - қизи қошларини
чимириб, кир ёйишга туш ди— Тузук бўлдингизми? - Нодира онасига астойдил разм солди. Нозиккина гав­ даси чўккандай, ўзига яна қулоқ тутди. Вужуди жим­ жит. Ҳувиллаган. Йигирма йил олдинги согинчлари, туғёнлари қаерда қолди?
«Қани улар?» дея Маҳбуба бор овози билан бакиргиси келди. Шу рўзғорни эплайман, деб ... наҳот ҳаммаси ту- гади?
- Ая, келаси ҳафта битта курсдошимизнинг тўйи...- Нодира ёлборгандек онасига термулди.
- Ҳ а... яна пул дегин.... Бўпти-да!
Маҳбуба ўйга толди. Тўйга, қизининг бориш-келиши- га, овқат-озиғига...камида юз сўм, эвини килса, кўироқ бериши керакдир.
У совуқ кунларда баттар шумшайиб кетган ҳовлисига разм солди. Э-ҳе, эркак киши қиладиган ишлар қанча.
Ҳаммаси шижоати бор бир қўлга зор. Манови кириб чиқишаётган эшикнинг ҳам орқаси ўтшрилиб, сувоғи кўчиб тушганига ярим йилдан ошди.
Маҳбубани яна хаёллар ўз домига торта бошлади. «Ме­ нинг муҳаббатимга ишонмайсан ҳеч қачон...» У миж- жасидаги ёшни сидирди. Яна муҳаббатга сиғинди. Му- ҳаббатли кунларни эслашга, кўнглини озгина ёритишга уринди. «Севганимда, севдим, деб қувонибман. Йиллар ўтиб эса, бошқа нарсага зор бўлдим. Муҳаббат, мени ардокдовчи, авайловчи муҳаббат, сен қайдасан! Ўзи бор- мисан ёруғ дунёда? Агар бор бўлсанг, кел, ёнимга кел. Мен сенга саждалар қилай. Изингга бошимни қўяй...»
Йўқ, ҳаммаси бекорчи хаёллар. Нималар деяпти ўзи? Қизи уни тушуниб тургандай хижолат тортди.
- Ўтиришимни қара, - Нодирага гапирди Маҳбуба. - Эртага душанба-ку! Иш-ку ахир!
Маҳбуба бор кучини тўплашга уринди. Тузалган ма- шинадай ақли шитоб ишлай бошлади.
- Қизим, кетишингга нон ёпиб бера қолай.
Маҳбуба вақтини бефойда хаёлга бериб қ)шганидан ўкиниб, ўрнидан турди. Пешбандини астойдил белига боғлади. Супрани очди. Ун элаганча, бугун, эртага, ҳафта ичида қилинадиган ишларини режалаштиришга тушди.
- Дунё шу экан-да! Борасан! Келасан! Чопасан! Тав­ ба, одам ҳам машинага ўхшаб қоларкан. Ўшанда қам биримиз икки бўлмайди-я! Сенга бор-будимни берсам, ойликкача яна анчагина қарзга ботарканман.
Нодира онасига раҳми келиб қаради:
- Истипендиям етиб қолар, ая...
- Э-э, пул ҳам ўлсин-а! Пулни эркаклар ўйлагани ду-
руст экан.
Маҳбубанинг хўрлиги келди. Уни бир бақувват қуш
елкасига кўтариб, шу дунёдан озод этиб, олис-олисга олиб кетишини жуда-жуда истади.
Қани ўша қудратли қуш? Қани?..

We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 week, 3 days ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Сотрудничество:info@valievakamila.ru
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 1 month, 3 weeks ago