https://t.me/ZAWANBEATS
https://t.me/MegaBeatsz
https://t.me/Relax_Beats
https://vm.tiktok.com/avtomix5
https://instagram.com/alexs.tar83
https://youtube.com/channel/UC4hsm3ylGxWQnxznTlxnpsg
https://twitter.com/avto_mix
Creator: @Alex6095
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Owner @shykemsnbee
tiktok xshyke33
Last updated 5 days, 18 hours ago
ЯЛДО ТУНИДА
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси Шаби Ялдо ёки Ялдо кечаси дейилади. Бу туннинг энг узун пайти ҳисобланади. Шаби Ялдо ҳақида ўтмиш шоирларининг шеърларида маълумотлар мавжуд. Шу кечаси, одатда, дўстлар йиғилиб, тарвузхўрлик қилишади. Кузда қуюлган қонлар суюлади ва буйракдаги тошу қумлар эриб тушади. Қиблагоҳим Махдум Восилий (Мулла Ҳасанжон ибн Мулла Муҳаммад Иброҳим, 1898–1979) Бухорода Мирараб мадрасасида ўқиб юрганларида (1920 йиллар) талабалар билан тарвузхўрлик қилар эканлар. Биз ҳам шу кунга атаб ҳар йили уйимизда тарвуз сақлаб қўямиз.
Барча шоду хандон Ялдо тунида,
Дўстлар азиз меҳмон Ялдо тунида.
Кўнгилнинг тубида дўстликнинг ҳисси,
Муҳаббат намоён Ялдо тунида.
Тарвузнинг бағрида ёқути аҳмар,¹
Қуёшдек чароғон Ялдо тунида.
Тарвуз билан кириб келади дўстлар,
Тарвуз мисоли кон Ялдо тунида.
Ширин сўзлар учар ҳар битта лабдан,
Ҳар бири сухандон Ялдо тунида.
Хонтахта устида анвойи неъмат,
Тўкиндир дастурхон Ялдо тунида.
Қўй ёғу қўй гўштда етилган палов,
Ўртада нигорон Ялдо тунида.
Девзира етилиб, оёғин чўзган,
Гўшт билан ёнма-ён Ялдо тунида.
Томоғи соғларга деймиз, тарвуз е,
Соғлиққа имтиҳон Ялдо тунида.
Қонимиз суюлар тарвуз сувидан,
Томирда қон равон Ялдо тунида.
Буйракни тарк этар қум ила тошлар,
Дейдилар "ал-амон"² Ялдо тунида.
Тошларни янчади тарвуз шарбати,
Гўёки тегирмон Ялдо тунида.
Тарвузга қўрқмайин пичоқ солар дўст,
Мисоли қаҳрамон Ялдо тунида.
Бунда шеър ўқилар, тилаклар ила,
Тиловати Қуръон Ялдо тунида.
Марҳаматга қилинг марҳамат, дўстлар,
Сиз меҳмон, биз мезбон Ялдо тунида.
Эй Махдум, барчага бахт ато қилсин,
Раҳийму ҳам Раҳмон Ялдо тунида.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ
-------------
¹ Ёқути аҳмар – қизил ёқут, бу ерда тарвузнинг қизил эти назарда тутиляпти.
² Ал-амон – омонлик беринг, қутқаринг, деб дод солиш.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Бугун йилнинг энг узун туни. Қадимги эроний халқларда бу Ялдо кечаси, туркий халқларда эса Нардўғон дейилган.
Бу кечада ота-боболаримиз китобхонлик қилиб тонг орттиришган. Асосан, Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си ва Ҳофиз Шерозий девони ўқилган, шарҳлаб чиқилган.
Кечанинг узунлигида тарвуз ва анор ейиш одати бўлган.
Китобхонликни ривожлантириш учун азалдан шу китоблардан гўё яхшиликка йўйиш анъанаси бўлган. Масалан, кимдир китобни қўлга олганда, кўзни юмиб туриб, нимадир истаб гўё ният қилиб, китобни очиб кўрсаткич бармоқни бирор байтга босган. Шу байт мазмуни гўё тафоул бўлиб чиққан. Унинг мағзини чақишган ва эзгу ният қилишган.
Бу анъана ҳозиргача Эрон томонларда бор.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
«Бухарский вестник» газетасининг 2024 йил 21 декабрь кунги 100-101 (18773)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇*👇**👇*
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/buxoronoma1920
**Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кунга
БОР БЎЛСИН**
Оламда ҳар элнинг ўз тарихи бор,
Халқман деб бирлашса, иқболи кулсин.
Кимки шу Ватандан туйса ифтихор,
Кўнглидаги эзгу ният бор бўлсин.
Соҳибқирон қўйган тамал тошини,
Минг йиллар ўлчолмас қадим ёшини,
Асраган фарзандин – кўзу қошини
Ўзбекистон деган давлат бор бўлсин.
Донишманд боболар, пари момолар,
Алпомиш йигитлар, сулув барнолар,
Аму, Сир, Зарафшон – олтин дарёлар –
То абад ўлмас шон-шавкат бор бўлсин.
Бугунин, эртасин жамлаб хитобга,
Донолар дарж этди улуғ китобга,
Бу китоб нур сочар, ўхшаб офтобга,
Халқ қалбида унган ҳикмат бор бўлсин.
Тилак шу шеъримнинг ниҳоясида:
Бошдаги Ҳумо қушнинг соясида,
Асосий Қонуннинг ҳимоясида
Ўзбек деган улуғ миллат бор бўлсин!
Абдунаби ҲАМРО⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
https://t.me/ZAWANBEATS
https://t.me/MegaBeatsz
https://t.me/Relax_Beats
https://vm.tiktok.com/avtomix5
https://instagram.com/alexs.tar83
https://youtube.com/channel/UC4hsm3ylGxWQnxznTlxnpsg
https://twitter.com/avto_mix
Creator: @Alex6095
Last updated 1 month, 4 weeks ago
Owner @shykemsnbee
tiktok xshyke33
Last updated 5 days, 18 hours ago