𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭

Description
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
«Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Telegram:
@islomotauz_official

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/islomotauz
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

3 weeks, 5 days ago
*****🕌***** [#НАМОЗ\_ВАҚТИ](?q=%23%D0%9D%D0%90%D0%9C%D0%9E%D0%97_%D0%92%D0%90%D2%9A%D0%A2%D0%98) *****🔹***20.12.2024 ***🇺🇿***

*🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹20.12.2024 🇺🇿*
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 20-декабрь, 2024 й. / 18-Жумодус-соний, 1446 й.

🌙 ЖУМА КУНИ ТАҚВИМИ*🗓*

*⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️     Тонг          — 06:20
🌞 *Қуёш       — 07:45  *⏰   Пешин    — 12:26
   Аср           — 15:16
   Шом         — 17:00
   Хуфтон   — 18:20 *📌«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА ➡️ Ж А М О А Т Н А М О З И ⬅️**

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
*👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz
*🔄** https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

*➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!Web|* Facebook | Instagram | Twitter| YouTube

3 weeks, 6 days ago

Ҳар нарса жуфт яратилган

Қадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфтлик бор. Қуръони Каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади:

أَوَلَمْ يَرَوْا إِلَى الْأَرْضِ كَمْ أَنْبَتْنَا فِيهَا مِنْ كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ ۝

«Улар ерга қарамайдиларми?! Унда серунум жуфтлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз» (Шуаpо сураси, 7-оят).
Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади: 

فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجًا ۖ يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ ۝

«У осмонлару ерни йўқдан бор қилувчидир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» (Шўро сураси, 11-оят).
Қуръони Каримда шу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда жуфтлик борлиги таъкидланади: 

وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ ۝
«Ва ҳар бир нарсадан жуфтлар яратдик» (Зориёт сураси, 49-оят). 
Ушбу оят ҳақида бир оз тўхталиб ўтсак. 
Маълумки, электр токи Қуръони Каримдан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Қарангки, моҳиятан битта нарса ҳам аслида жуфтликдан иборат экан. Энди буни қўйиб туриб, энг кичкина нарса – атом ҳақида сўз юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди. Ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди.
«Иймон» китобидан

*➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!Web|* Facebook | Instagram | Twitter| YouTube

3 weeks, 6 days ago

#Саҳобалар_ҳаёти Ўзидан кейин келадиганларга қийин қилди
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа этиб сайлангач, оиласини тижорат билан боқмоқчи бўлди. У киши халифаликка сайланганидан бир кун ўтиб, бозорга сотиқ учун кетаётганида Абу Убайда ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо билан учрашиб қолди. Улар: «Бутун мусулмонларнинг юки зиммангизга тушиб турганида, бозорда нима қилиб юрибсиз?» дея байтулмол (давлат хазинаси)дан маош олишни таклиф қилишди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Олган нарсамни тўлай олмайман деб қўрқаман», деди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эса давлат ишидан ортиб, тижорат билан шуғулланишга вақт тополмаслигини айтди, уни давлат ғазнасидан тирикчилигига яраша маош олишга кўндирди.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
*👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz
*🔄** https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

3 months, 3 weeks ago

​​​​#Тафаккур

"Бугундан бошлаб ғийбат қилмайман!"

_Ғийбатни тарк этиш томон 7 қадам... 1. Нафл намоздаги саждада, азон ва иқомат орасида ушбу дуони кўп такролаш:
اللهم اجعل كتابي في عليين واحفظ لساني عن العالمين
“Aллоҳуммажъал китаабий фи Иллиййин ва иҳфаз лисааний анил аъаламийн"_
Маъноси: Aллоҳим китобимни яъни (Қиёматда бериладиган кишининг номайи аъмоли) Иллийинда яъни (Жаннатда) қилгин ва тилимни оламлардан сақлагин".
2. Ҳар сафар кимнидир ғийбат қилганингизда ўзингизни қийнаб, 100 бор истиғфор айтиб, ўз ҳасанотларингизни сақлаб қоласиз ва тилингизни муҳоза этишга одатланасиз.
3. Барча мўминларга нисбатан қалбингиз саломат бўлиши ва асло ғийбат қилмаслик учун ушбу дуони кўп айтинг: "Ей Роббимиз, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин". (Ҳашр, 10).
4. Олдингизда ғийбат қилинган кишини ҳимоя қилинг. Зеро, Набий алайҳиссалом: "Ким биродарини обрўсини сақласа, Aллоҳ Қиёмат куни унинг юзини оловдан асрайди", деганлар.
5. Ким ғийбат қилишдан халос бўлса, қабр азобининг учдан биридан халос бўлишини ёдда тутинг.
6. Ким мажлис ёки суҳбат ниҳоясида ушбу дуони айтса, ўша мажлисда бўлган нарса (ғийбат ва бекорчи гаплар) мағфират қилинади:
سبحانك اللهم وبحمدك ,أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب اليك
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан ла илааҳа илла анта астағфирука ва атуубу илайка”
Маъноси: Aллоҳим, Сени поклаб ёд етаман, Сенга ҳамд бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга қайтаман (тавба қиламан)”.
7. Зикрни гўзаллигини ҳис қилинг ва ушбу оятни ёдда тутинг: "Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни ешитмаслар". (Воқеа, 25).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
? Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz
?  https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

3 months, 3 weeks ago

АЗОН МАСАЛАСИДАГИ ОДОБЛАР

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал-фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-Солату хойрум-минан-навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.

"Ҳайя алал-фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.

Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
*? Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ www.islomota.uz *?** https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

*➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!?Web|* Facebook | Instagram | Twitter| YouTube

3 months, 3 weeks ago

#ҚУРЪОНИЙ

Аллоҳ азза ва жалла марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир.».Бақара сураси, 208-оят.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
*? Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz
*?** https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

*➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!Web|* Facebook | Instagram | Twitter| YouTube

4 months ago

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ#ҳалол_ҳаром

*❓511-CАВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?*

? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёлнинг мусулмон бўлмаганга турмушга чиқиши Қуръони карим, суннат, ижмоъ ва ақлий далиллар билан ҳаром ва ботил амалдир.
Қуръони каримдан далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ أُولَئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ وَيُبَيِّنُ آَيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (البقرة:221)
“Мушрик эркакларга, то имон келтирмагунларича, (мўмина қизларни) никоҳлаб бермангиз. Зеро, ҳур мушрикдан кўра имонли қул яхшироқдир, гарчи у (мушрик) сизларга манзур туюлса ҳам. Улар (мушриклар) дўзахга чорлайдилар. Аллоҳ (эса) ўз изни билан жаннатга ва мағфиратга чорлайди ва эслатма олишлари учун одамларга ўз оятларини баён этади” (Бақара, 221-оят).
Машҳур муфассир олим Абу Жаъфар Табарий айтадилар: “Аллоҳ таоло мўмина аёлларга мушрикка, у ким бўлишидан қатъий назар ва қандай ширкда бўлса ҳам турмушга чиқишини ҳаром қилди” (“Тафсири Табарий” китоби). Имом Қуртубий айтадилар: “Ушбу оятда “Муслима аёлни мушрикка турмушга берманг”, дейилмоқда. Ислом уммати мушрик эркак ҳеч қандай йўл билан мўмина аёлнинг эри бўла олмаслигига ижмо қилган. Зеро, мушрикнинг муслимага эрлик қилишида Исломни хорлаш бор!”. Аллоҳ таоло айтади:
فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَاهُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (الممتحنة:10)
“Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга (Макка кофирлари томонидан) мўмина аёллар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўрингиз! Аллоҳ уларнинг имонларини (бор ёки йўқлигини) яхшироқ билувчидир. Бас, агар уларнинг (ҳақиқатан) мўмина аёллар эканини билсангиз, у ҳолда уларни кофирларга қайтармангиз! Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир”.
Мазкур оятдаги “Булар (улар) учун ҳалол эмас ва улар булар учун ҳалол эмасдир” жумласида ғайри дин эркак муслима аёлга ҳалол эмаслиги такрорланмоқда ва мўмина аёл ва мушрик эркак ўртасидаги алоқани узиш муҳимлиги эслатилмоқда. “Уларга сарфлаган маҳрларини эрларига (қайтариб) берингиз!” – деб кофир эр мусулмон бўлган аёлига сарфлаган нафақасини мусулмонлар қайтариб беришларини буюрмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا (النساء:141).
“Аллоҳ кофирлар учун (қиёмат куни) мўминларга қарши сира йўл бермайди” (Нисо сураси 141-оят).
Эр учун хотин устида валийлик ва раҳбарлик ҳаққи бор. Лекин бу ҳақлар кофир эркак учун муслима аёлнинг устида мавжуд эмас. Ибн Қудома айтадилар: “Илм аҳлининг ижмоси (якдил фикри)га кўра кофир киши учун ҳеч қайси ҳолатда муслиманинг устида эгалик йўқдир”.
Суннатдан далил: Пайғамбаримиз алайҳиссалом барча эри мусулмон бўлмаган муслималарни турмушдан ажратганлар. Жумладан, қизлари Зайнабни эри Абул Ос ибн Рабиъдан ажратдилар. Кейинчалик у киши мусулмон бўлгач, яна қизларини қайтариб бердилар.
Ижмоъдан далил: Уламолар куфр аҳлининг муслима аёл билан никоҳи ботил эканига, никоҳ мутлақо боғланмаслигига ижмо қилганлар. Буни Ибн Мунзир, Ибн Абдулбар, Ибн Қудома, Шавконий ва бошқа уламоларимиз нақл қилишган.
Ақлий далил: Муслима аёл куфр аҳлига хотин бўлиш билан ғайридинга итоат қилиши, ўзини паст олиши вожиб бўлиб қолади. Кофир эр унинг хўжасига айланади. Қолаверса, ғайридин муслима аёлнинг динини ҳурмат қилмайди, балки дини сабабли аёлни хўрлайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом шариатига кўра бирор аёл ғайри динга турмушга чиқиши ҳаром амалдир. Агар аёл буни билсаю, уни ўзига ҳалол санаб, ўзга дин вакилига турмушга чиқса, у муртад ҳисобланади. Агар ўзига ҳалол санамасдан турмушга чиққан бўлса, никоҳи ботил саналади ва ўша аёл бегона эркак билан зино қилаётган ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
? Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz

6 months, 3 weeks ago

БОЛАЛАР НАМОЗНИ НЕЧА ЁШДАН ЎҚИШИ КЕРАК?#намоз

**693-CАВОЛ: Ёш болалар намозни неча ёшдан ўқиши керак?

? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёш болалар ҳали балоғатга етмаган бўлса, уларга намоз ўқиш фарз бўлмайди. Лекин ота-оналар фарзандларини улар балоғат ёшига етиб келгунча намоз ўқишга ўргатишлари лозим бўлади. Расули акрам алайҳиссалом фарзандларни намозга ўргатиш борасида шундай марҳамат қилганлар:

مُرُوا أَوْلاَدَكُمْ بِالصَّلاَةِ وَهُمْ أَبْنَاءُ سَبْعِ سِنِينَ وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا وَهُمْ أَبْنَاءُ عَشْرِ سِنِينَ وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِى الْمَضَاجِعِ

"Болаларингизни улар етти ёш бўлсалар, намозга буюринглар. Улар ўн ёш бўлсалар, намоз ўқимаса, уринглар" (Имом Абу Довуд, Имом Байҳақий, Имом Аҳмад ривоят қилишган).

Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ушбу ҳадисларидан бошқа бирорта ҳадисда ёш болани уришга буюрмаганлар. Фақатгина ўн ёшга кириб, намоз ўқишга эринчоқлик қилган болани уришга буюрганлар. Бундан намознинг бола тарбиясида қанчалик аҳамиятли эканини тушуниш мумкин”, - дейдилар.

Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу: "Болаларга бир сажда қилсалар ҳам намоз ўқитинглар!" деган бўлсалар, саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ва тобеъинлардан Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ: "Бола ўнг қўли билан чап қўлини ажрата олганида, намозга ўргатилади" деганлар. Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу эса: "Болаларингизнинг намоз ўқишларини назорат қилинг!" деганлар.

Демак, фарзандлар ақлини танигандан бошлаб, уларни малоллантирмасдан, самимият билан намозга муҳаббатли қилиб, намоз ўқишга одатлантириш керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
? Дўстларга ҳам улашинг ⤵️www.islomota.uz
?  https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago