Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
ГОСШИИЯ-112
СОРЕВНОВАНИЯ ПО ВОЛЕЙБОЛУ СРЕДИ ЮНОШЕЙ 9-10-11 КЛАССОВ
В РАМКАХ "5- ИНИЦИАТИВ"
*⚡️EMAKTAB.UZ* ДА СИНФ РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЧА— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун платформада профил яратиб, вақтинчалик логин ва паролни тарқатиш;
— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган логин ва паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;
— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;
— сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (s, dq, k, kq, m, ch, q, ns, tq) билан белгилаб чиқиш;
— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;
— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлайди.
*Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! ???
⚡️ ЎҚИТУВЧИЛАР ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР
-Дунёда битта касб бор: ўқитувчилик. Қолган касблар унинг ҳосиласидир.
-Миллатнинг эртаси мактаблардан бошланади.
-Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.
-Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа, дўст бўла олади.
-Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг меҳри бўлиши керак.
-Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.
-Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Бунинг учун инсонда катта юрак керак бўлиши керак.
-Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.
-Ўқитувчилик--бу ҳали устозлик дегани эмас.
-Ўқитувчилик--бу касб.
Устозлик эса бахтдир.
-Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умрингиз шамолларга соврилибди.
-Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.
-«Дарсимда пашша учса билинади»-дейдиган ўқитувчилар рост гапиради. Уларни фақат пашша қизиқтиради.
-Амир Тимур дунёни тиғ билан, Навоий қалам билан олган бўлса, устозлар дунёни бўр билан олади.
--Бу ҳаётда оддий синф раҳбар бўлмайди. Синф раҳбар бўлдингми, чида. Муштни муштга тугиб чида, тишни тишга қўйиб чида.Синф раҳбарликни чидаганга чиқарган.
-Бугун синф раҳбарлик олиб, унинг масъулиятига чидолмай, эртага ташлаб юборадиган ўқитувчининг ўзини «ташлаб» юбориш керак.
-Устоз яқинми, ота?
-Ота. Агар у устоз бўлса.
-Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳрида ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.
-Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.
-Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат,ёрдам сўраяпдими, демак, устоз даражасига етибсиз, муборак бўлсин.
-Ҳеч қачон ўқувчиларингизга одам бўлмайсан, деманг. Унингку танлаш имконияти бор. Сизда эса ҳатто шу ҳам йўқ.
-Бугунги жиноят кечаги тарбиянинг маҳсулидир.
-Биз--устозлар ўқувчиларимизга мактабда эмас, ҳаётда аълочи бўлишлари учун кўмак беришимиз керак.
-Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбия бўлиши керак.
-Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди.Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни етиштиради.
-Ўқувчингиз сизни ота-онасининг ноўрин айбидан ҳимоя қилаяпдими, демак сиз унинг қалбидан жой олибсиз.
-Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра,шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.
-Юксакларга чиқмоқчи бўлсангиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади.
✍️ Erkinjon Yarashev
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! ???
❓Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.*❌ ТАҚИҚЛАНАДИТаълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:*? телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
? телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
*?Телефони ёрдамида:*? атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
? таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
?? Ўқув машғулотлари вақтида:
? телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
? телефонни стол устига қўйиш;
? мусиқа тинглаш;
? сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
? суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
? телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
⚠️ РУХСАТ ЭТИЛАДИ➡️ Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
*‼️ ТАРТИБНИ БУЗСАУшбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! ?*??
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago