Qalbimdasan❤️🕋

Description
Yuragim1717
Advertising
We recommend to visit

İyi günler. Ben BAHİSCİ DAYI Analiz uzmanıyım. Ücretsiz bahis analizleri için kanalımıza katılabilirsiniz✅

BAHİS İÇİN ÖNERDİĞİMİZ SİTE?

BETWİNNER KAYIT ? https://rqetrh.top/1fX9

Reklam Ve İşbirliği @bahiscidayireklam

Last updated 2 years, 1 month ago

Betine.com Resmi Telegram Hesabıdır.
Sürekli Güncel Giriş Adresimiz:

https://bt.t2m.io/LaMmu68

Last updated 2 months, 3 weeks ago

#Getirbet Resmi Telegram Kanalı

Güncel Giriş Adresimiz ; https://t2m.io/getirbet

Last updated 4 months, 2 weeks ago

3 weeks, 1 day ago

#Taqvo

Umar ibn Abdulaziz rahimahulloh aytadilar:

"Taqvodor kishining og'zi yuganlangan bo'ladi"

(Og‘ziga kelgan har narsani gapiravermaydi)

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

❗️🇺🇿 ⚡️Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаганга чора кўрилади — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қуёш панели ўрнатишга мажбурлаган, электр энергиясини узиб қўйганларга чора кўрилишини айтмоқда.

Вазирга кўра, агар кимдир шундай ҳолатга дуч келса, шахсан Энергетика вазири қабулхонасининг 99871-231-14-41 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

3 weeks, 2 days ago

#Olimlardan_saboq

Iymon qalbga qachon mustahkam o'rnashadi?

(Qachonki) Tana a'zolarining barchasi solih amallarga va til chiroyli (pokiza) so'zlarga shoshilsa...

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

Har kuni 35-40 bola halok bo'lmoqda.

Birlashgan Millatlar Tashkiloti ma'lumotlariga ko'ra, G'azoda bir million bola "yer yuzidagi do'zaxda" yashamoqda, o'tgan yil davomida har kuni 40 ga yaqin bola halok bo'lmoqda.

Hisob-kitoblarga ko'ra, bolalar o'limi 14000 dan oshgan, ya'ni o'tgan yilning 7 oktyabridan beri har kuni 35-40 bola halok bo'lmoqda.

4 weeks ago

#Kun_Hadisi
Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта Аллоҳ таоло тақводор ва кўзи тўқ ҳамда камтар бандасини яхши кўради", дедилар.

Имом Муслим ривояти (2965-ҳадис)

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

#islomofobiya
⚠️Ислом аҳкомларидан нафратланадиган мактабдаги исломофоб ўқитувчилар ҳеч қандай диний саводлари бўлмаслигига қарамасдан ўқувчи қизларга фатво беришмоқда.

‼️Мактабга борадиган ўқувчи қизларингизга тушунтиринг:

Аёл киши аврат жойларини ёпиши Аллоҳ томонидан фарз қилинган буйруқдир. Бу буйруқ қиёматга қадар ўзгармайди! Қандайдир динсиз ўқитувчиларнинг қаршиликлари сабабли бундай амални тарк қилишмасин! Ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишсин.

4 weeks ago

⚠️ Болаларга бақиришнинг салбий оқибатлари

Агар катталар болага доимо қичқирса, бола ўзини муваффақиятсиз ва вазифаларни бажара олмайдиган одам сифатида кўриши мумкин. Қичқириқ болада стрессни ривожлантиради, қўрқув ва хавотирни ҳис қилишига олиб келиши мумкин, бу эса уйқу ва иштаҳанинг бузилишига, шунингдек, психосоматик касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Бола бақиришга қандай муносабатда бўлади?

Ота-оналарнинг қичқириғининг оқибатлари болалар учун жуда хавфлидир:

Ота-оналарнинг қичқириғи болани улардан тортинишга, катталарнинг ҳар қандай мурожаатига кар бўлишга мажбур қилади.

Ота ёки онанинг қичқириғи боланинг ғазабини ва асабийлигини оширади. У ҳам, ота-онаси ҳам ғазаблана бошлайди ва охир-оқибат ҳамма учун қийин ҳолат юзага келади. Ва натижада бола руҳиятининг бузулиши, беқарорлиги юзага келади ва келажакда унга катталар билан умумий тил топиш жуда қийин бўлади.

Қичқириқ болани шунчалик қўрқитиши мумкинки, у дудуқлана бошлайди. Овозни кўтариш болага катталарга қараганда бошқача таъсир қилади.

Ота-оналарнинг қичқириғи, болада қўрқув туйғусини келтириб чиқаради, уни ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишини яширишга мажбур қилади. Натижада, катталар ҳаётида бу қаттиқ тажовуз ва асоссиз шафқатсизликни келтириб чиқариши мумкин.

Агар ота-оналар болага қичқирса, у уларга ишонишни тўхтатади, бу айниқса ўсмирлик даврида қўрқинчли. У "кўчада" муаммолардан чиқиш йўлини қидира бошлайди - уни хавф-хатарлар кутади - алкогол, гиёҳвандлик, ёмон компания. Боланинг иродаси бузилади, у энди ташқи дунёнинг тажовузкорлигига қарши тура олмайди. Бундай ҳолда, психологлар боланинг ҳиссий ва иродавий ҳолати етарли эмаслигини таъкидлайдилар. Бу жуда жиддий руҳий касаллик.

Ота-оналар фарзандларига ёки уларнинг ҳузурида қичқирмасликлари керак, чунки улар ота-оналарининг хатти-ҳаракатларини ўзлаштирадилар. Фарзанд улғайгач, ота-онаси ва бошқа одамлар билан ҳам худди шундай йўл тутади.

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

4 weeks, 1 day ago

#Olimlardan_saboq

Тавфиқнинг етишмаслиги, ҳақнинг кўринмаслиги, хотиранинг заифлашиши, одамларнинг нафрати ва банданинг Роббидан узоқлашиши ҳамда дуонинг қабул бўлмаслиги каби кулфатлар гуноҳ-маъсиятлар сабабли пайдо бўлади.

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

❗️🇷🇺🇺🇿 Россия фуқаролигини оламан деб Украинага қарши урушга кетаётган ўзбекистонликлар қамалиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароликдан чиқаришга доир президент фармони қабул қилингунга қадар, ўзбекистонликларнинг хорижий давлат фуқаролиги эътироф этилмаслигини билдирди. Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни уруш тарғиботларига берилмасликка чақириб, хорижий давлатдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди. Улар 10 йилгача қамалиши эслатиб ўтилган.

1 month ago

#Kun_Hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар сизлардан бирортангиз намоздаги сўнгги ташаҳҳудни ўқиб бўлса қуйидаги тўрт нарсадан: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан ҳамда дажжолнинг ёмонлигидан паноҳ сўраб Аллоҳга дуо қилсин", дедилар.

Имом Муслим ривояти (588-ҳадис)

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

.Туркиялик миллий спортчи Нажмиддин Эрбакан Акюз:

"Пайғамбаримиз алайҳиссалом мушрикларга қарши ғалабаларни фақат дуо қилиш билан қўлга киритмаганлар, у зот урушганлар, жанг қилганлар ва умматига бу йўлни кўрсатганлар. Биз эса фақат дуо қиламиз ва кўчаларда намоишлар қиламиз, ёки Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кўра яхшироқ биламизми?

Биз Аллоҳдан кўра Америка ва Исроилдан кўпроқ қўрқамизми?"

1 month ago

#Kun_Hadisi

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг ғами охират бўлса Аллоҳ унинг ишларини ўнглаб қўяди ва қалбида бойлик пайдо қилади ҳамда у киши рағбат қилмаса ҳам Аллоҳ унга мол-дунё бериб қўяди", дедилар.

Саҳиҳул-жомиъ (6516-ҳадис)

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

❗️🇹🇷 Туркия мактаб дарсликларида Марказий Осиё номини расман «Туркистон» деб ўзгартирди, бу Анқаранинг минтақадаги таъсирини кучайтиришга қаратилган сўнгги қадам, дейилади «Известия» нашрида чоп этилган мақолада.

1 month ago

#МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда Камазлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Вафо Мўмин

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

1 month, 1 week ago

#Kun_Hadisi

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ бандасининг тавбасидан бирортангиз йўқотиб қўйган нарсасини топиб олганда хурсанд бўлганидан кўра кўпроқ хурсанд бўлади", дедилар.

Имом Муслим ривояти (2675-ҳадис)

#Kola_Lays_Pepsi_Nestle

#Baykot_isroil_729_871

🚨 Босқинчиларнинг ҳарбий ва технологик устунлиги улар доимо ғалаба қозонишини англатмайди.

🔴 Франция Жазоирдан кучлироқ эди, лекин мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 Англия Ҳиндистондан кучлироқ эди, лекин мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 Италия Ливиядан кучлироқ эди, лекин мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 Америка Ветнамдан кучлироқ эди, лекин мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 СССР Афғонистондан кучлироқ эди, лекин мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 Америка ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан кучлироқ эди, лекин улар мағлубиятга учради ва мамлакатни тарк этди.

🔴 Босқинчи Исроил фаластинликлардан кучлироқ, лекин уларни мағлуб эта олмаяпти, инша Аллоҳ, келажакда ғалаба қозона олмайди, балки мағлуб бўлади, чекинади ва парчаланади.

We recommend to visit

İyi günler. Ben BAHİSCİ DAYI Analiz uzmanıyım. Ücretsiz bahis analizleri için kanalımıza katılabilirsiniz✅

BAHİS İÇİN ÖNERDİĞİMİZ SİTE?

BETWİNNER KAYIT ? https://rqetrh.top/1fX9

Reklam Ve İşbirliği @bahiscidayireklam

Last updated 2 years, 1 month ago

Betine.com Resmi Telegram Hesabıdır.
Sürekli Güncel Giriş Adresimiz:

https://bt.t2m.io/LaMmu68

Last updated 2 months, 3 weeks ago

#Getirbet Resmi Telegram Kanalı

Güncel Giriş Adresimiz ; https://t2m.io/getirbet

Last updated 4 months, 2 weeks ago