Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 Monat her
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 Monate her
Last updated 3 Jahre her
Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кунларнинг бирида аср намозини ўқиб бўлганларидан сўнг намозга келмаган бир саҳоба ҳақида сўраб қолдилар. Атрофдагилар у киши касал эканини хабар қилишди. У зот ўша саҳобанинг уйига бориб эшикни тақиллатдилар. Саҳоба: “Эшикни тақиллатган ким?” деб сўради. “Мен Умар ибн Хаттобман!” деб жавоб бердилар. Саҳоба шошилганича мўминлар амири учун эшикни очишга киришди. Мўминлар амирининг кўзлари саҳобанинг юзига тушиши билан: “Биз билан намоз ўқишдан сени нима тўсдики, Аллоҳ таоло етти қават осмон устидан “Ҳаййи ъалас солаҳ” (Намозга шошилинг) деб нидо қилса, унга жавоб бермайсан, Умар ибн Хаттоб чақирса, жавоб берасан!”, дедилар.
Аллоҳ бизларни ҳам Азон нидосини эшитишимиз билан унга жавоб берадиганлардан қилсин!
Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Дамашқий айтади:
Тўғри, намоз ўқияпман деб ўйлаяпсиз…
Шундай экан, ибодат қилаётган Раббингизга муносиб намоз ўқинг!
Акс ҳолда, намозингизга муносиб бошқа Рабб топинг!
“Эссиз намозларим” китобидан
Уч киши ширинлик устида тижорат масалаларини гаплашиб ўтирган эдик, бир кишимиз ташқарига ишлари билан чиқди. Шеригим: "Қори ака, бу бола боя менга кейинги вақтларда намозларимни қазо қилиб қўйяпман деб қолди, шунга намоз ҳақида бир икки оғиз гапирсангиз", деди. Бундай давраларда тўрга чиқиб олиб фақат оят ва ҳадисдан гапириб, насиҳат оҳангида сўзлашни ёқтирмайман. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шогирдлари Маккадан Мадинага у зотга ҳамроҳ бўлган бўлсам, йўл бўйи битта дона ҳадис айтди, деган гапни ривоят қилган. Шунинг учун, сафарда ёки ўзаро суҳбатларда одатий гаплар, атроф муҳит, янгиликлар ҳақида гапириб, бирор ҳадис ёки ибратли ривоятни орада айтиб кетишга ҳаракат қиламан. Ташқарига чиққан шеригимиз қайтиб келди. Унга намоз ҳақида фалон оят, фалон ҳадис бор деб айтишимнинг фойдаси йўқ. Чунки у бу оят ва ҳадисларни жуда яхши билади. Шунинг учун унга атрофида намозхон, ибодатгўй, тақводор дўстлар бўлишига ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида баъзи мулоҳазаларни айтдим. Чунки инсон атрофидаги дўстлари қандай бўлса, уларга эргашишга ҳаракат қилади.
Орадан бир неча кун ўтган бўлсада, негадур хаёлимга "Нима учун инсон туппа тузук намоз ўқиб юриб, кейин намозга бепарво бўлиб қолади?", деган савол келаверди. Бу икки ҳолатда бўлади. Бири Аллоҳни яхши кўриш қуввати камайиб кетган, иккинчиси, Аллоҳдан қўрқиш ҳисси заифлашиб кетган. Мисол учун отамиз бир ишни буюрсалар, бу ишни қўрққанимиздан бажарамиз. Бу ишни қилмасам отам урушади деймиз. Онамиз бир ишни буюрсалар эса, онам учун шуни қилай деган фикр албатта бўлади. Икки ҳолатда ҳам иш бажарилади. Лекин, бажарилиш вақтидаги муносабат бир-биридан фарқ қилади. Худди шунингдек, Аллоҳни яхши кўрганимиздан, намоз Аллоҳ фарз қилган ибодат деган фикрда намоз ўқиш билан намоз ўқимасам Аллоҳ мени жазолайди, мусулмонни кофирдан ажратадиган нарса бу намоз деган фикрда намоз ўқишнинг ўртасида фарқ бор! Ҳар икки ҳолатда ҳам банданинг бўйнидан намоз соқит бўлади. Аммо, ким намозга бепарво, дангаса бўлаётган бўлса, юқоридаги икки ҳиссиётга халал етган бўлади.
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам
Эй У зотнинг сийратига ошиқ бўлганлар!
Эй У зотнинг шафоатини умид қилганлар!
Эй У зот билан жаннатда бирга бўлишни истаганлар!
У зотга кўп салавот айтинглар!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ғазаб қилса, У зот қўлларини аёлларининг елкасига қўйиб: “Ё Аллоҳ, унинг гуноҳини кечир, қалбидаги ғазабини кетказ, фитналардан сақла!”, деб дуо қилар эдилар.
Ҳақиқий муҳаббат мана шундай бўлади.
Яқинда Наманган шаҳрида бир укамизнинг тўйида иштирок этдик. Устозлар жам бўлган. Ёш йигитлар хизмат қилмоқда. Бир юмиш билан ташқарига чиққан эдим, қайтиб келсам маъруза бошланган экан. Хизмат қилаётганларга яқинроқ бўлган жойга ўтирдим. Маъруза қилиб бўлингач қори тиловат қилишни бошлади. Бир оятни ўқиб бўлгач ортимдан кимдир кейинги оятни овози эшитилар тарзда қироат қилди. Қарсам хизмат қилиб юрган 10 ёшлар атрофидаги бир бола экан. Субҳаналлоҳ! Бу диёрлар Қуръонга шу даражада ошиқки ҳар қадамда ёш қориларни кўрасиз. Боз устига аҳли илмлар жам бўладиган жой деб қори фарзандларини хизмат қилиш учун юборишади. Аслида биз ҳали гуноҳга қўл урмаган бу қори йигитларни ҳизматини қилиб дуосини олишимиз керак. Аллоҳ уларнинг ҳам, бизнинг ҳам то қиёматгача келадиган зурриётларимиздан қориларни узмасин!
Машҳур воиз ва даъватчи Нўмон Алихоннинг "Қалбингни уйғот" китоби энди ўзбек тилида!
Нўмон Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш.
Унинг "Қалбингни уйғот" номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган. Китобхон асарни ўқиш мобайнида ҳам айтилаётган мавзуга, ҳам Қуръони Каримнинг ажойиб услубига ошно бўлади.
Нашриёт: "Nido" nashriyoti
Буюртма учун:
@Akrom_Umar
Телефон:
+998909090070
*?Талабалар учун закот!*? "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз" (Нур, 56).Закот Рамазон ойида адо этилса, савоби 70 баробар кўпайтириб берилади. Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Ким Рамазонда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади".Талабалар дин ва жамият ривожининг таянчидир. Шунинг учун ҳам уламолар закотга энг ҳақли тоифа, булар - талабалар, деганлар.
Аллоҳ берган бойлик ва неъматларни илмни ривожлантиришга ва талабаларни қўллаб-қувватлашга сарфланг!
Карталарга тушган закот маблағлари Тошкент ислом институти ҳақдор ходимларига ҳамда талабаларнинг тўлов-контракт қарзи учун йўналтирилади!
? **Закот маблағларини ўтказиш учун:
UZKARD:** 8600310400145058
(Тошкент ислом институти бош ҳисобчиси Ismat Rakhimov номида)?+998993621063
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 Monat her
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 Monate her
Last updated 3 Jahre her