?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 4 days ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month ago
@Huquqshunos_xizmati: 99-савол❓Мен 2022 йил 23 май куни маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайловида 3 (уч) йил муддатга МФЙ раиси лавозимига сайландим ва 2024 йил 11 сентябр куни ўз хохишимга кура хизмат вазифамдан озод этилишимни ва моддий ёрдам берилишини сўраб иш берувчи рахбар номига ариза билан мурожаат қилганман.
Мен 2024 йил 11 сентябр куни вазифамдан озод этилдим.
Мен 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр куни оралиғида мехнат таътилига чиқмаганман (иш берувчи мехнат таътили бермаган) ва моддий ёрдам олмаганман.
Мен иш берувчи ташкилот хисобчиси билан 2024 йил 20 сентябр куни телефон орқали иш берувчи ташкилот томонидан менга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақт учун пуллик компенсaция тўланиши тўғрисида сухбатлашганимда менга иш берувчи томонидан фақатгина 2024 йил январ ойидан 2024 йил август ойлари 8 (саккиз) ой учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция тўланишини, 2022-2023 йиллар учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция ва бир марталик моддий ёрдам тўланмаслигини билдирди (Низомга тўғри келмаслигини билдирди) бу холат қанчалик тўғри?.
Менга 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақтга пуллик компенсaция ва бир марталик моддий ёрдам тўланадими?.
Шу хақида маълумот берсангиз.
*?* ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 172-моддаси Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиш ҳақида.*?*Унга кўра:
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
? Ҳисоб-китоб ходимга:
✔️охиригача олинмаган иш ҳақини; ✔️ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; ✔️агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
?Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
?Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
?Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.
?Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли бўлган суммаларнинг миқдорлари тўғрисида низо чиққан тақдирда, иш берувчи унга шак-шубҳасиз тегадиган суммани ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддатда тўлаши шарт.
☝️Демак, иш берувчи сизга фойдаланилмаган 2022-2023-2024 йилларда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътиллару учун пуллик компенсация тўлаши шарт. Агар бундан бош тортса, Адлия бўлимига ариза бериб, компенсация пулини ундириб беришларини сўрашиз керак. Улар сизга суд тартибида 2022-2023-2024- йиллар учун компенсация пулини ундириб беради.
Лекин, моддий ёрдам пули фақатгина ишлаётган ходимларга берилади. Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилингани сабабли, моддий ёрдам пулини олаолмайсиз.
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati: 98-савол❓Жияним рассида ота онасини олдида 4 ва 5 синфларни ўқиб келди ва õқиганлиги тўғрисида ҳужжат ҳам бор. Ҳудудимиздаги мактаб рахбари уни 5-синфга қабул қилмоқчи. Шу тўғрими
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-боби Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳақида.
?Унга кўра:
?27. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.
?28. Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан мактаб директорига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
?ота-она томонидан мактаб директори номига ариза; *?боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;?*боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
?29. Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чиқади ва болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
?30. Мактаб директори боланинг хорижий давлатда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.
Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.
?31. Болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
☝️Демак, юқоридаги Низомда кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса, мактаб директори ўқувчини 6-синфдан қабул қилишга мажбур ҳисобланади.
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
❓Иш ҳақи ҳисоб китобдаги хатолар оқибатида тўланган бўлса, иш берувчи ортиқча тўланган иш ҳақини ушлаб қолишга ҳақлими
@Huquqshunos_xizmati: 97-савол❓Мен мактабда инглиз тили фани ўқитувчисиман ўткан ўқув йили давомида пластик картамга 2 ойда 1марта қўшимча пул чиққан. Тумандан туманга ўтиб ишлайман ва мактабимиз ўзлаштириши паст даражадаги мактаб бўлганлиги сабабли менга қўшимча тўлаяпти давлат деб ўйладим. Ҳозирда эса аудит текшириб бу техник хато деб мендан ортиқча ўткан суммаларни ойлигимдан ҳечқандай розилигимсиз олиб қолмоқда. Фарзандим касаллиги туфайли мен ортиқча тушган пулларни ҳам ишлатиб юборганман. Ҳозирда боз устига кредитим ҳам бор. Ойлигимдан бу даражада олиб қолишлари қонунан тўғрими?
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:?Меҳнат кодексининг 269-моддасига биноан қуйидаги ҳолатларда ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи тўловларини қайта ундириб олса бўлади:
?иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хатолик натижасида тўланган бўлса;
?агар ходим меҳнат нормаларини айбли тарзда бажармаган бўлса ва бу меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан эътироф этилган бўлса;
?ходимнинг ортиқча иш ҳақи ходимнинг ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида тўланган ва бу суд томонидан белгиланган бўлса.
☝️Демак, Сизга иш ҳақи ҳисоб китобдаги хатолар оқибатида тўланган бўлса, иш берувчи ортиқча тўланган иш ҳақини қисман ушлаб қолишга ҳақли ҳисобланади
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
*?ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ТИКЛАШДА СИЗГА КЎМАКЛАШАМИЗ.*
▪️Сизда ҳуқуқий жихатдан ўз ечимини кутаётган саволлар борми?
▪️Малакали ҳуқуқшунослардан маслаҳат олишни хоҳлайсиз-у лекин имконингиз етмаябдими?
Бу масалада биз сизга кўмаклашамиз.
Эндиликда сиз ҳуқуқий масалаларга оид саволларингизни @Huquqshunos_xizmati_bot манзилига йўллашингиз мумкин.
Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati: 66-савол❓Хайрли кун. Мен Ихтисослашган мактабда (коллежда) АСОСИЙ ШТАТДА ўқитувчи бўлиб ишлайман(муддатли шартнома асосида). Маълумотим тўлиқ олий эмас. Параллель бошқа хусусий ўқув марказида СОАТБАЙЛИК асосида дарс бераман.
Асосий ишимда (коллежда) 2 йил ишладим. Лекин бу йилдан раҳбариятдагилар менга дарс соати йўқлигини айтишди. Энди менга асосий иш қидиришим учун 2 ойлик компенсация пули тўланадими?
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:?Меҳнат кодексининг 158-моддаси Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш ҳақида.
?Унга кўра:
Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ушбу асос бўйича тугатишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак, бундан иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно.
?Сиз билан меҳнат шартномаси муддатли қилиб яъни аниқ муддат билан тузилгани учун меҳнат шартномасида белгиланган муддат тугаганлиги сабабли, иш берувчи сиз билан меҳнат шартномасини ҳеч қандай компенсация пули тўламасдан бекор қилишга ҳақли.
Агар сиз билан тузилган меҳнат шартномаси муддати тугамасдан аввал бекор қилинса, 2 ойлик компенсация пули тўлаб берилади
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati: 65-савол❓Мен ўғлимни ҳусусий мактабда ўқитаман ҳар ой 1200.000 сўм тўлаганман мактабни администраторига пластик дан.Мен 3 млн гача бўлган тўловлардан 12 %даромад солиғи қайтариб берилиши шарт бўлган имтиёздан фойдаланмоқчи бўлиб солиқ идорасида мурожаат қилсам улар менга сиз фақат мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган бўлсангизгина даромад солиғини қайтариб оласиз деб рад қилишди ахир пластигимдан тўласам ҳам мактаб учун тўладимку шунга аниқлик киритиб берсангиз
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:✅ Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар солиқдан озод қилинади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, қоидада “нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар” жумласи келтирилган. Бундан кўринадики, солиқ имтиёзи хусусий боғчаларга ва хусусий мактабларга қўлланилади.
✅Шундай экан, сизнинг хусусий боғчага ва хусусий мактабга тўлайдиган тўловингиз солиқдан озод қилинади. Бунда ҳар бир фарзанд учун 3 млн сўмгача имтиёз қўлланилади.
❗️Демак, бу ҳолатда сиз солиқ органига ёки иш жойингиздаги бухгалтерия бўлимига бу ҳақида мурожаат қилишингиз керак.
?Солиқ инспекцияси рад этса, Прокуратурага ёки Адлия бўлимига ариза беришингиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб, Сизга солиқ имтиёзларидан фойдаланишингизда амалий ёрдам беради
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati: 64-савол❓Ассалому алайкум. Бир киши мени телефон рақамимни кимдандир олиб, менга қўнғроқ қилиб босим ўтказиябди. Мени шаҳсий телефон рақамимни мени руҳсатимсиз бошқа шахсларга тарқатишга қонунда бирон бир норма белгиланганми. Белгиланган бўлса жисмоний шахсга қандай, юридек шахсга қандай. Шу ҳақда маълумот берсангиз.
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46 прим 2-моддаси Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳақида.
?Унга кўра:
?Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, —
?фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
☝️Юқоридаги нормага асосан, телефон рақамингизни берган шахс 2.380.000 сўм, агар у мансабдор шахс бўлса 3.400.000 сўм жаримага тортилади
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati: 63-савол❓Ассалому алайкум саволим шундан иборатки ман макатабда тарих фани ўқтувчисиман мактабда 3 нафар тарихчимиз бир нафари Дериктор яна бир нафари талаба ман эса олий маълумотли иккинчи тоифали ўқтувчиман дарс соат тақсимотида талаба ўқтувчимиз бир ставка дарс оламан деб қайсарлик қилаябди ўзи мактабда жами 28 соат дарс бор иккинчи тоифам билан ман ҳақлиманми бир ставка олишга ёки талаба булиб у олишга ҳақлими
*? *ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан ўрта таълим мактабларида дарслар тақсимланади. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
?халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
?ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
?чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
?TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
?асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
?ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
?республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
?олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
?биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
?асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
?иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
?педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
?белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
?олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
?қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
?олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
?педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
?олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
?олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
?Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.
☝️Юқоридаги низомга асосан дастлаб иккинчи тоифали педагог 1 ставка дарс соати олади. Ундан сўнг қолган дарс соатлари талабага берилади.
? Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
*? *Каналга уланиш учун:
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 4 days ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month ago