? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Aqilli va Ahmoq odamni farqi

Tog’ yonbag’rida bir donishmand yashab, u juda kamgap edi. Bir kuni uning oldiga yosh yigit keldi.
– Menga aqlli bilan, ahmoqning o’rtasidagi farqini ko’rsating, – dedi u donishmandga. Donishmand yigitga bir muddat qarab turdi. Keyin esa, qo’li bilan ma’lum bir uzoqlikdagi qoyadan dumalab tushgan toshlarni ko’rsatdi.
– Bunda senga shu toshlar yordam beradi. Ularni qoya tepasiga tashib chiq. Yigit «ho’p» deb, ishga kirishdi. Keyin qabarib, terga botib, ancha vaqt shu toshlarni tashish bilan band bo’ldi. Nihoyat ishni bitirgach, kelib:
– Tashib bo’ldim, – deb aytdi. – Lekin hech narsani tushunolmayapman, ularni aynan nima uchun tashidim? U qanday qilib mening savolimga javob topib berishi mumkin?
– Mana shu ahmoq bilan aqllining o’rtasidagi farqdir, – dedi donishmand.
– Aqlli bu haqida toshni tashishdan oldin o’ylab ko’rgan bo’lardi.
Газета сотувчиси Билл Гейтсдан бойроқ одам
Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам, буни биласиз. Ундан сўрашибди:
– Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми?
– Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим.
Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим.
– Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у.
– Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим.
– Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи.
– Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча.
Сотувчи менга қараб турди-да, деди:
– Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку.
– Нега? – ҳайрон бўлдим мен.
– Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у.
Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади.
Одамлар шуни тушуниши керак: кимнингдир ҳожатини чиқарсангиз, яхшилик қилсангиз, сиз дунёдаги энг бой одамсиз.
(c) fb
@turfa_tahlil
РИВОЯТ
Бир йигит узоқ манзилни кўзлаб йўлга чикди.
Ўрмонда кетаётиб, кўзига қуёш нури ўзини ёрқин таъсирини кўрсатди-ю, йигитни кўзи қамашиб йиқилиб тушди.
Йигит кўкка қараб деди:
-"Аллоҳим сен сақлагувчи эдингку, мен сенга дуо қилиб, ўзимни топширсамда мени сақламасанг, бу қанақаси.?" – дедида, бошқа йўлга қараб бурилди.
Аслида у йигит билмаган эдики, аввал кетаётган йўлида захарли илон ўз ўлжасини кутиб ётганини ва йигитни ажал кутиб
турганини.
Йигит йўлида давом этди. Бироқ , ҳаво булутланиб, чақмок чақиб, шаррос ёмғир қуя бошлади.
Йигит ёғаётган жаладан беркинмокчи бўлиб йўлидаги кўринган кулбага шошилиб югурган эди, яна йиқилди. Лойга қоришиб, хафсаласи совуган йигит яна Аллоҳга нолиб деди:
-"Аллоҳим, менга нега раҳминг келмайди-а?
Шаррос ёмғирда лойга қоришиб ётганим яхши эканда-а.?
Яна мени йиқитдинг."
Йигит ўзича хафа бўлдида, ғазаб билан ўрнидан туриб бошқа йўлга бурилди, билмадики, ёмғирдан пана топмоқчи бўлган кулбага яшин тушиб ёниб битганини.
Йигит энди қадамига ўта ҳушёр эди.
Йиқилмасликка ҳаракат қиларди ва ўзига ўзи дер эди:
“Мен энди фақат ўзимга ишонаман.
Аллоҳга таваккал қилиб ўзимни топширган бўлсамда, фақат йиқилдим.”
Хаёлидан шу ўйларни ўтказиб бўлмасидан яна йиқилди ва бу сафар қўлини хам синдириб олди.
Йигит азоб ва аламдан бақириб юборди.
У йиқилган жойида узоқ ётиб қолди ва ўйлай бошлади.
-"Аллоҳ мени шунчалар ёмон кўрадими-а.?
Мени шунчалар гуноҳим кўпми-а.?.."
- деб йиғлаб юборди..
Йигит билмас эди-ки, кетаётган йўли ботқоқликка олиб чиқиб, у ботқоқликка ғарқ бўлиши мумкинлигини.
Йигит энди ўрмонда эмас, балки ўрмонни четлаб то орқали сафарини давом эттирмоққа қарор қилди...
Йигит тоққа томон аста амаллаб кўтарила бошлади. Тоққа кўтарилганда бўлиб ўтган барча воқеа ва ҳодисаларнинг ҳақиқатини кўриб англади.
... - Биринчи танлаган йўлида улкан заҳарли илон борлигини....
.... - Иккинчи йўлида... ёмғирдан қочиб беркинмоқчи бўлган кулбага яшин тушганлигини...
.... - Учинчи танлаган йўлини охири ботқоқлик гирдоби эканлигини...
Йигит Аллоҳга қилган исёнига тавба қилиб, шукрликда саждага бош қўйиб йиғлай бошлади.
Азиз диндошим!
Билингки баъзан сизни бошингизга тушган кулфат сабабли балки, сиз катта кулфатлардан холи қолгандурсиз.
Аллоҳим барчаларимизни ҳаётдан ҳикмат қидирадиган "АҚЛ ЭГАЛАРИ" дан қилсин.
@turfa_tahlil
Бугунги кунда сўз эркинлигини рўкач қилиб кўп муаммоларни кўтариб чиқяпмиз. Аммо айрим муаммолар бугун туғилиб қолган муаммолар эмас. Мутасаддиларга муаммони маълум қилиб, ОАВ босимини ҳис қилдирганимизда ҳам улар бир неча йиллик муаммони бир-икки кунда ҳал қилиб беролмайди. Баъзида ўйлаб қоламан, муаммони кўтарганимиз яхши, бироқ биз танқид қилган ҳоким ёки мутасадди ҳам шу масаладан хабардор. Вақт керак, босқичма босқич шу муаммони ҳал этиб бораётганини билмасдан гоҳида овоза қилиб, худди шу муаммо учун фақат ўзимиз курашаётгандек халқ орасида ўзимиздан қаҳрамон ясаймиз. Ҳоким ёки мутасаддилар ОАВ да чиққан масалани жойида ҳал қиляпти, аммо ҳал қилиниши учун вақт талаб қиладиган муаммоларга уларга вақт бермасдан, ОАВ да чиққан масалага эътиборсиз деган тамғани ёпиштиряпмиз. Меъёр ва қайси масалага қандай ёндашишни унутиб қўяётгандекмиз. Хулосам, кечаги муаммолар учун бугунгиларни айбламайлик. Муаммони ўзи яратган бўлса, аямайлик. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиб келаётган мутасаддиларни қўллаб-қувватлайлик.
Қисқаси, кечагилар учун бугунгиларни айбламайлик. Зеро, ўтган кунларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш бугунгиларга ҳам осон эмас. Тан оламан, балки ўзим ҳам баъзида бу ҳақиқатни англаб етмаган вақтларим бўлгандир.... Албатта, бу менинг шахсий фикрим, қўшилмасликка ҳаққингиз бор!!!
ХАКИКАТ
Мунгли гуллаетган бодомни курдим,
Узи донишманддир, дахо табиат.
Шайтонга дарс берган одамни курдим,
Бир зум таслим булар гохо табиат.
Киш фаслида бордир кировнинг хакки,
Когознинг ишини калам килмасин.
Бировга буюрмас бировнинг хакки,
Бор гапни айтганим алам килмасин.
Кимнинг пешонасин кириб олган ким,
Пойингда етибди гамлар калашиб.
Еттинчи осмонда кузатарлар жим,
Ким муродга етган мансаб талашиб.
Качон бу аччик суз болга боради,
Хает тахирми, е одамзот тахир.
Иши юришмаса фолга боради,
Аллох буюргани булади ахир.
Хеч ким ок эмасдир фаришта мисол,
Ким шерик булмаган шайтон ошига.
Кара, жуда якин Киемат-висол,
Эрта не езилар кабринг тошига.
Шоир Бобоқанд Мирзонинг ушбу мисраларини ўқиб туриб хаёлга толдим. Ҳақиқатни ёзибдилар....
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ? Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:
? байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;
? байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;
? аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик хажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.
?♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.
? Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.
? Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.
❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.
??
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid