PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
Керри харидорларга тўла йўллардан ошиқмай ўтиб бораркан, витриналардаги тақинчоқлар, қимматбаҳо нарсалар, либослар, ёзув асбобларига суқланиб қарарди. Ҳар бир пештахта унинг кўз ўнгида ярқироқ ва ўзига тортувчи манзара ҳосил қиларди. Қиз ҳар бир тақинчоқ, ҳар бир қимматбаҳо буюмнинг мафтункор кучини сезиб бораётганига қарамай, уларнинг бирортаси олдида тўхтамасди.Бу ердаги нарсаларнинг бари унга керак, ҳаммасида ўзида бўлишни истарди. Бежирим туфлилар, бежирим туфлилар, пайпоқлар, ўхшатиб жимжима қилинган юпкалар, тўрлар, ленталар, тароқлар, ҳамёнлар—қўйинг-чи, ҳар бир буюм юрагига ўт солар, лекин Керри улардан бирортасини ҳам сотиб олишга қурби етмаслигиини очиқ-ойдин сезарди. У нон топиш пайтида сафил ва ишсиз. Унга қараган ҳар бир сотувчи унинг пулга муҳтож, қашшоқ эканлигини пайқаши турган гап.
Дарвоқе, Керри гўзаликдан маҳрум бўлган совуқ, ҳисоб-китобли оламга тушиб қолган асабий ва ўта таъсирчан қизга мутлақо ўхшамасди.Шундай бўлса ҳам аёллар барибир либосдан сиқилиб қолишса қаттиқ қайғуришади.
"Бахтиқаро Керри" Теодор Драйзер
— Тунов куни муллани қўлга олдик. Бутун Вали Асрга сурати осиб ташланган мулла бор-ку.
– Ҳойнаҳой, ёш болаларни? – сўради механик.
– Ёш қизларни. Улардан бири ҳомиладор бўлиб қолибди, – деди Бошлиқ. – Миллион тумандан гаров ўйнайман, унга ҳеч нарса бўлмайди. Учинчи марта қўлга тушиши. Ярамас, тепада танишлари бор, жавоб бераман.
Масжид қоровули оиласи яшайдиган хонанинг ўзида мулла унинг икки қизини зўрлаётганини билиб қолган. Ўн тўрт ёшли қизи ҳомиладор бўлиб қолган. Полиция отанинг аҳволини тушунган, аммо чорасизлигини айтган. Клерикларга тегиб бўлмас экан. Қоровул газета ва журнал муҳаррирларига бориб, бу масалани ёритишларини илтимос қилган. Аммо уларнинг ҳаммаси бундай қилишга қўрққан. Кейин муллани бошқа бола билан тутиб олишган. Кейин яна бири билан. Полиция охири уни ҳибсга олишга рози бўлган, аммо барибир унинг жазо олиш эҳтимоли оз.
– Масжиддаги воқеага ким айбдор?
Энди савол бериш навбати Бошлиққа етганди.
– Нега Шеф, уни қамашадими?
– Аксинча, елкасига қоқиб қўймоқчиман.
Охирги пайтлар маҳаллий масжидга келувчи жамоатнинг баракаси учган. Бижан масжидга боришга ҳуши йўқ эди. Теҳрондаги энг яхши (ва энг арзон) “хоришти гурма сабзи” сотиб олиш учун масжидга ёндош ҳусайнияга ҳафтасига бир неча марта қатнаш уни зада қилган эди. Одамларни жалб қилиш учун масжидларда бомдод азони миноранинг ён тарафларига ўрнатилган Хитойнинг арзон карнайи ёрдамида баланд айтиладиган бўлди. Унинг овози қулоқни қоматга келтиргани сабабли шикоятлар туша бошлади. Агар муаззин тириклайин териси шилинаётган мушукка ўхшаб қичқирмаса-ку, унга амаллаб чидаса бўларди. Аммо бундай ёқимсиз овози билан у Павароттидан ҳам кўпроқ ишонч билан чинқирарди. Ҳатто Бошлиқ ҳам шикоят қилди. Лекин масжид овозни пасайтирмади. Шунинг учун маҳаллий аҳоли – уларнинг баъзилари масжидга оёқ ҳам босмаган эди – шахсан чиқиб арз қиладиган бўлди. Азон айтилишига масъул шахс бу дангаса жамиятни ғафлатдан уйғотиш ва асабига тегишдан роҳат оладиган қайсар муллалардан эди.
– Худонинг чорловини пасайтириб бўлмайди, – дея кескин жавоб қайтарарди у.
"Ёлғонлар шаҳри" асаридан
"Кулишга ҳаққингиз бор,
чунки ўч оласиз, лекин сиз ифлослик натижасида куласиз, мен тўғрилик самарасини ўраман. Сиз ифлос виждон билан ғолибсиз, мен соф виждон билан мағлубман."…
"Меҳробдан чаён" асаридан
Бир кун баҳсга тушди Дўзах ва Жаннат,
Тортиша бошлади ҳар икки томон.
Бири азобини уқтирса фақат,
Бири роҳатини мақтарди чунон.
Дўзах гердаярди: — Жамики юзсиз,
Фосиқ бандаларни йиғиб олгайман.
Жаннат кериларди: - Мен эса, сўзсиз,
Яхшиларни тўплаб довруғ солгайман.
Ҳақдан нидо келди лекин ўшал дам:
— Баҳсни тўхтатингиз, тинглангиз сўзим.
Шуни унутмангки, иккингизга ҳам
Лойиқ бандаларни жўнатгум Ўзим.
✍️Абдулла Орипов
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago