Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Tabreziy_Rumiy.uz

Description
Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...

Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

6 days, 22 hours ago

Машоми жонга даркоридур асли ишқ кофури,
Баробардур анга билсанг жаҳонни нурию нори.
Киши ким ташласа уқбони дунёга назар қилса,
Ўшандоқ дийдадин тонгла чиқар дўзахни занбури.
Худидин ўтмоқу дунёдин ўтмоқ саҳл кор эрмиш,
Ҳақиқатда қадам бир йўл эрур наздикию дури.
Заҳарлик луқмадур душманни қўлидин тотиб бўлмас,
Заҳар пинҳон этарлар қандга душманни дастури.
Ўшал рўзе қулоғим ваъдаи дийдор англабдур,
Кўзумни олдида арзанча йўқтур жаннат ҳури.
Ибодат қилгину мағрурликни ташлагин дилдин,
Жаҳаннамни сагидур ким ки бўлди кибр мағрури.
Масийҳо дам керак бу хуфталарни боз уйғотгай,
Қани Луқмони вақт бу йўлда кўптур ранжури.
Қадалса хор андак қоладур рафторидин пойинг,
Нечук манзил топарсан дилда бўлса нафс носури.
Қолибсан торикистон ичра иш тақлид билан бўлмас,
Бу йўлда шера мард қилмаса жонига маъмури.
Жаҳон нисбат билан барпо олам бехабар андин,
Қарибдур Зоти бечун, банда Ҳақдин дур ки маҳжури.
Аларни хокипойи жон бағишлар жисми покингга,
Ўшандоқ банда бўлган бўлса Ҳақ йўлида мағрури.
Бошингни ургину даргаҳида хизматда бўл доим,
Дийдорин излаган кавсар талаблар марди муздури.
Ҳузури дилни чун дунё билан уқбога бермайман,
Агарчи тахти бахтин манго берса шоҳи фағфури.
Илоҳи, сояи покинг муборакдур Абулқосим,
Шафоат баҳрини қилдинг бу кун умматга машҳури.
Азизларга ҳақорат бирла ҳар кимки назар қилса,
Босарлар рўзи маҳшар кўзига дўзахни анбури.
Йўлумни боғлама саргаштаман эй марди динпарвар,
Шароби завқдин келтур ки борман масти махмури.
Етишти лутфи покингдин муҳаббат жоми Машрабга,
Хазойини ҳақиқатдин очилди Мабдаи нури.
Ғазали Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 week ago

Инсонларни сев ва ҳеч кимни ўзингдан паст кўрма. Тавозеъ соҳиби бўл. Зеро энг холис зийнат, хоксорликдир. Мутавозеъ бўлган киши, энг гўзал зийнат билан зийнатлангандир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 week, 2 days ago

***-“Тўрт нарса биродарлар ўртасидаги нафратни кетказади:
1. Жисмонан ёрдамлашмоқ (яъни хизмат қилмоқ)
2. Тил билан лутф кўргизмоқ
3. Моли билан тасалли бермоқ
4. Ғоибона дуо қилмоқ”

Ҳотами Асом раҳимаҳуллоҳ***

2 months, 1 week ago

Кўнглимда соғинчга оид шунақанги сўзлар борки, мактублар билан, элчилар билан англатишга имкон йўқ.
Вақти соатини кутаяпман, вазият ўзгариб бирга бўлиб қолармиз. Мен сўзлайман, Сен эшитасан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

2 months, 1 week ago

Бир киши, Шайх Жунайд Боғдодий ҳазратларига:
-"Ҳозирги вақтда ҳақиқий биродарлик, чин дўстлик камайиб кетди. Аллоҳ учун бўлган биродарлик, дўстлик ўтмишларда қолиб кетди. Ҳозир унақалар деярли қолмади." деди. Шунда Шайх Жунайд ҳазратлари шундай жавоб бердилар:
-"Агар сенинг дардларингни эшитадиган, камчиликларингга сабр қиладиган, эҳтиёжларингни қондирадиган бирини излаётган экансан, бу замонда ундай биродар ва дўстларни топа олмайсан.
Лекин сен уларга Аллоҳ учун ёрдам қиладиган, камчиликларига Аллоҳ учун сабр қиладиган биродар ва дўст излаётган экансан, бундайларни кўплаб топишинг мумкин!"

@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

2 months, 1 week ago

Эй Одам боласи!
Қалбингда бир қаттиқлик, танангда бир хасталик ва ризқингда бир торлик кўрган вақтингда, билгин ки бекорчи, беҳуда сўзларни сўзлагансан.
Эй Одам боласи!
Кўп сўзлаш билан ҳикмат ва фаросатни қандай қилиб орзу қилмоқдасан? Сен ҳикматни тилингни ва қалбингни сукутида топасан.
(Ҳадиси Қудсий)
@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

2 months, 1 week ago

***Пайғамбарларнинг қалбларида шундай наволар бор ки, толиблар учун у наволардан бебаҳо ҳаётлар ҳосил бўлади.

У наволарни ҳис қулоғи эшитмайди. Чунки ҳис қулоқлари, зулм ва гуноҳ сабабидан кирланади.

Шуни яхши билгин ки, авлиёлар замонанинг Исрофилидирлар.
Уларнинг наволаридан ўлик қалбларда ҳаёт ва нашъу намо ҳосил бўлади.

Вужуд қабридаги ҳар бир ўликнинг руҳи, уларнинг овозларидан ҳаёт топади, ғафлат кафанидан сакраб туради…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…***

2 months, 2 weeks ago

Баҳор мавсумининг файзидан, тошнинг кўкарганини қачон кўргансан?
Тупроқ бўлгин ки, сендан ранг баранг гуллар очилсин...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy ***Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

Эй Меҳрибон Роббим!
Бизни хоксор қил, қалбларимизни мулойим қил, хулқларимизни эса гўзал қил.
Токи бизнинг кўнгил тиконзорларимиз, Гулзори Набавияга айлансин!***

2 months, 2 weeks ago

Қоронғулик босди, кеча бўлди. Аммо бу кеча мен учун эмас, бегоналар учундир. Чунки севгилимнинг юзининг нури билан, менинг кечаларим кундуз каби ўтмоқда.
Барча дунёни тиконлар қопласа, барча дунё
гулзорлари гуллар ўрнига, тиконлар билан тўлиб-тошса, севгилимнинг сояи давлатида биз тиконлар орасига эмас, гулзорларга шўнғиган бўламиз.
Дунё зилзилалар билан вайрон бўлса, ёки бошдан оёқ обод ва маъмур бўлса буларнинг ҳеч бири бизни қизиқтирмайди. Чунки биз ўзимиз, севгилининг ишқи ила маст бўлганмиз, хароб бўлганмиз, ерларга сочилганмиз. Унинг ҳеч бир нарсадан хабари йўқ. Чунки инсоннинг бир нарсадан хабари бўлиши, унинг тамоман малолланишига, зерикишига сабаб бўлади. Aммо хабарларнинг асли шу ки, қул илоҳий ишқ билан шу даражада маст бўлиши лозим ки, ҳеч бир нарсадан хабари бўлмасин.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

2 months, 3 weeks ago

Ғам чоғида ҳам омонлик чоғида ҳам Аллоҳга суянмаслик, тамоман Унга таслим бўлмасликдан ўзга барча нарсалар тузоқдир, ҳийладир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago