PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Barchamizga Isro va Me'roj kechasi muborak bo'lsin!
Mehribon Alloh bu kecha, bu kunning barokatidan barchamizni bahramand aylasin!
t.me/TabreziyRumiy
O'zini tanimoq istagan ko'ngillar uchun...
*Эй ғуломат ақлу тадбироту ҳуш
Чун чунинӣ хеш ро арзон фурӯш.
Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок сенинг ғуломингдир.
Нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлаяпсан?
(Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок каби Ҳақ таолонинг неъматларига ғарқ бўлиб, буларнинг барчаси сенинг хизматкоринг экан нима учун энди ўзингни хизматкоринг бўлган нарсаларга қул, асир қилдинг.
Бу қадар шарофат ва каромат билан нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлдинг?!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…*
***اي غلامت عقل و تدبيرات و هوش
چون چنيني خويش را ارزان فروش
Эй ғуломат ақлу тадбироту ҳуш
Чун чунинӣ хеш ро арзон фурӯш.
Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок сенинг ғуломингдир.
Нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлаяпсан?
(Эй инсон!
Ақл, тадбир ва идрок каби Ҳақ таолонинг неъматларига ғарқ бўлиб, буларнинг барчаси сенинг хизматкоринг экан нима учун энди ўзингни хизматкоринг бўлган нарсаларга қул, асир қилдинг.
Бу қадар шарофат ва каромат билан нега энди ўзингни бунчалар арзон сотувчи бўлдинг?!)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…***
Бўри, айиқ ва шер ҳам Ишқ нима эканлигини билади.
Ишқ нима билмаган, уни кўролмаган киши итдан ҳам батардир.
Итда ишқ томири бўлмаганида эди, Асҳоби Каҳфнинг ити (Қитмир), кўнгил аҳлини излармиди?
Дунёда жинс ва сурат кўринишида унга ўхшаган, аммо машҳур бўлмаган бир қанча итлар бор.
Сен ўз жинсингдан бўлган (комил) инсонлардан бўй ололмагансан. Бўри ва қўйдан ишқ бўйини, кўнгил ҳидини қаердан ҳам олардинг?
Ишқ бўлмаганида бу борлиқ қаердан пайдо бўлар эди?
Нон қандай қилиб сенга ўзини фидо қилар эди, қандай қилиб сенинг вужудингга жон бағишлаб "сен" бўлар эди?
Нон ўзини сенга фидо қилди, ўзидан кечиб "сен" бўлди. Нима учун?
- Ишқдан, истакдан!
Бўлмаса нонни, сенинг танангда жон бўлишига йўл берармиди?
Ишқ, ўлик-жонсиз нонга ҳам жон бағишламоқда, уни жон қилмоқда, фоний бўлган жонни боқийлаштирмоқда… Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy ***Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Бизларни муҳаббатингга ошно қил!***
Инсон тузоқ ипига ўралашиб оёғи чалиниб, бурни синганидан кейин, лаввома (маломатгўй) нафси унга қўлини узатади.
Бу хил инсонларнинг боши, бало деворига урилмагунча уларнинг кар қулоқлари кўнгилдан қилинган панд-насиҳатларни эшитмайди.
Ҳолва ва шакар ҳирси, ёш болаларни қулоқларини насиҳатга қарши кар қилади.
Қачонки чипқон чиқсагина, қулоқлари насиҳатга очилади.
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
***Фиръавннинг табиатида нималар бўлган бўлса, сенда ҳам бор.
Лекин сенинг аждарҳоинг чоҳ маҳбусидир.
(Фиръавнда бўлган минг бошли аждарҳойи нафс, эй солик сенда ҳам бор. Фақат сенда Фиръавннинг қудрат ва салтанати топилмаганидан, ожизлик чоҳига тушиб маҳбус бўлиб қолган. Бу ажз ва зарурат чоҳида занжирбанд қолгани учун, нафс аждарҳоси ҳар бири ўша аждарҳонинг оғзи бўлган сифатлари билан атрофни ҳалок қилолмайдиган ҳолатдадир.
Фиръавннинг нафс аждарҳоси эса ажз ва зарурат чоҳидан, унинг занжирларидан қутилиб, қудрат ва салтанат соҳасида ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир аҳволда эди)
Водариғ, аслида буларнинг жумласи сенинг аҳволингдир.
Сен эса жоҳиллигингдан уни Фиръавнга нисбат бераяпсан.
(Эй нафсига асир бўлган киши!
Афсуски бу Фиръавннинг қиссаси, аслида сенинг аҳволинг мажмуасидир. Ҳолбуки сен уни аввалда ўтган Фиръавнга хослашни одат қилгансан. Асло ўзингга таъаллуқли деб билмайсан)
Агар сендан сўзласалар, сенга қўрқинч ваҳима тушар эди.
Бошқалардан сўзлаганлари учун, сенга афсона бўлиб кўринмоқда.
(Комил инсонлар, ноқисларни тарбия қилар экан уларнинг ёмонликларини юзларига уриб "сенинг нафсингда у бор, бу бор" деб айтмайдилар. Агар сенга шундай десалар, улардан ҳуркиб қочасан ва залолат ботқоғига баттар ботиб кетасан. Агар ибрат тариқасида бошқаларнинг аҳволини сўзласалар, сенга афсона ёки эртакдек туйилади. Уларнинг аҳволини ўзингни аҳволингга қиёслаш асло хаёлингга келмайди)
Малъун нафс, сени қандай ҳам ёмон хароб қилмоқда.
Сенинг доимий ҳамсуҳбатинг бўлган нафсинг, сени нақадар Ҳақ ҳузуридан узоқлаштирмоқда.
Сенинг (нафс) оловинг учун, Фиръавннинг ўтини (қудрат ва салтанати) йўқлик қилаяпти.
Бўлмаса сенинг оловинг ҳам Фиръавнники каби юксак бўлар эди.
(Агар сенда ҳам Фиръавнники каби қудрат ва салтанат бўлганида эди, оламни жаҳолат ва зулмга тўлдирган бўлар эдинг. Ҳатто Фиръавнни ҳам ортда қолдирган бўлар эдинг)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…***
*ИСТИҒФОР
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ, тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтар эдилар.
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : سَمعتُ رَسُول اللهِ صلى الله عليه وسلم يقولُ : «وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً » . رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, дедилар”.
(Бухорий ривояти).
عن ابن عباس رضي اللّه عنهما قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : مَنْ لَزِمَ الاسْتِغْفارَ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجاً وَمِنْ كُلّ هَمٍّ فَرَجاً، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”.
(Абу Довуд ривояти). Шунинг учун айланиб, юриб, туриб, ўтириб ҳам истиғфорни одатга айлантириб олиши лозим. Кунда камида бир тасбеҳ истиғфор айтиши жуда яхши ишдир.*
Гиёҳ ўзини дардга шифо деб ўйламасин.
Чора ҳам Аллоҳ,
Табиб ҳам Аллоҳ...
Қул, қулни билмасдан муҳокама қилмасин.
Муҳокама қилгувчи ҳам Аллоҳ,
Ҳукм қилгувчи ҳам Аллоҳ...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Вафо аҳллари, бу вафони бутун оламга ёйдилар. Вафо кўрсатишда ўрнак бўлдилар.
Дарё-денгизлар ва тоғ-тошлар уларга буйсундирилди. Аносири арбаъ (тўрт унсур) ҳам уларга қул қилиб берилди.
Кароматни инкор қилувчилар, очиқ-ойдин кўриб ишонсинлар дея, Жаноби Ҳақ уларга икром қилди.
Аслида улар шундай яширин икром ва эҳсонларга ноил бўлишган ки, на ақл-хаёлга келади на баёнга сиғади.
Зотан асл Иш абадий бўлган, тўхтаб қолмайдиган, тугашига имкон бўлмаган эҳсон ва икромга эга бўлишдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago