🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Янги йил байрамини нишонлаш даврида фуқароларнинг тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–213-сон Фармони билан 2024 йил 30–31 декабрь кунлари дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилсин ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига:
меҳнат жамоалари ўртасида ушбу қарорнинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Янги йил байрами учун белгиланган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Янги йил байрами учун белгиланган дам олиш кунларида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев
БОЛАНИ АЛДАБ БЎЛМАС...
Қилган хатоларига қарши сабрли бўлинг.
Нотўғри сўзлар гапирса, кулманг ва тушунтиринг.
Уни айбламанг ва айбини ҳаммага айтманг.
Ҳеч қачон ёлғон гапирманг;
Қилган ишини мақтанг ва мукофотлантиринг.
Кўп эркалатинг ва бағрингизга олинг.
Яқин дўст каби суҳбатлашинг. Ёш бола деманг ва маслаҳатли гапларни ҳам гаплашинг.
Сиздан қўрқмасин ва сизга ишонсин.
УНУТМАНГ, ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ!
МУНОСАБАТ
Банклар маҳаллаларда..
Кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида селектор йиғилиши ўтказилди.Унда марказий банк ва унинг республикадаги мавжуд банкларида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш масаласида олиб борилган хизматлар таҳлил этилди. Шунингдек 2025 йилдаги режалар ижросини таъминлашда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи қўллаб-қувватланди. Жумладан,банкирлар маҳалла бизнес имкониятини ўрганиб,фуқаролар фикрлари ва ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолининг кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга каби лойиҳаларга ҳамрохлик қилади. Банклар мижозбай ишлаб, тадбиркор лойиҳаларига кўмаклашади, ҳокимликлар эса лойиҳага жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олишлари керак. Мавжуд имкониятларни натижага айлантириш учун банклар мустаҳкам молиявий ресурсга эга бўлиши зарур. Давлат маблағлари қаторида ташқи манбалардан ҳам ресурс жалб этиши, йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштириш амалиётига чек қўйиш вақти келгани таъкидланди.
2024 йил 13 декабр куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган тарихий йиғилишининг мантиқий давоми бўлган мазкур селекторда халқимизнинг фаровон яшаши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича янгича тизим яратилди. Шунда инвестиция олиб кирадиган, кўп иш ўрни яратадиган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Давлат банклари венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағларидан жами 50 млн доллар ажратиши муҳим бўлади. Уларнинг бизнесга айлантирадиган акселераторлар ҳам очишлари мақсадга мувофиқлиги, маҳаллабай ишлаш тизимида мутлақо янги тизим яратилганлигидан дарак беради. Янги тизим самарасини беришида маҳалла ва банк хизмати ҳамкорликда фаол бўлса,амалий фаолият олиб боришлари талаб этади. Партия гуруҳлари ва депутатларимизнинг давлатимиз раҳбари томонидан олға сурилган ҳар бир ғоя ва вазифаларни маҳаллаларда сифатли ижро этилишида масъулиятлари катта эканлигини чуқур ҳис этмоғимиз даркор.
Инсон қадри ва унинг манфаатлари устувор бўлган ижтимоий давлатда халқимизнинг иқтисодий фаровонлигини оширишга қаратилган ҳар бир ислоҳотнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб этишимиз, фуқароларимизни мазкур имкониятлардан унумли фойдаланишларида сектор раҳбарларига, мутасадди ташкилотлар ва маҳалла фаолларига елкадош бўлишимиз зарур.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Балиқчи туман кенгаши
Туман кенгаши депутати Г.Деҳқонова
#тезкор
⚡️Амирхон Умаров янги телеканал раҳбари этиб тайинланди
У медиадаги 15-йиллик тажрибасини энди янги Макон телеканалида раҳбар сифатида давом эттиради.
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣ 1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣
🕐 ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ХУСУСИЙ ТАДБИРКОР СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН АЖРАТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАР ТЎҒРИСИДА 🕐
*✅ Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (хусусий тадбиркорлик субъектлари учун) ҳар бир ишга олинган ходим учун
6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг
💰*1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши белгиланган
✅ Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга бир марталик субсидия ажратилади. ишга қабул қилинган ҳар бир ходим учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 💰 3 баравари миқдорида берилади. (хусусий тадбиркорлик субъектлари учун)
✅Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (хусусий тадбиркорлик субъектларига) ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига
💰 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
✅Ногиронлиги бўлган шахсга мослаштирган иш ўринлари ва шароитлари учун хусусия тадбиркорлик субъектларига харажатларини қоплаш учун тегишли миқдорда, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 💰 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда субсидия тўлаб берилади
🧭 КЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШ УЧУН ХУДУЛАРДАГИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ БЎЛИМЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШЛАРИНГИЗ МУМКИН.
Aholini ro‘yxatga olish tadbirining iqtisodiy xususiyatlari?
Aholini ro‘yxatga olish-bu mamlakat aholisini muayyan vaqtdagi “fotosurati”ni olish imkonini beruvchi umumdavlat miqiyosidagi keng ko‘lamli tadbir bo‘lib, aholi to‘g‘risidagi ishonchli axborot manbai hisoblanadi.
Mazkur keng miqyosli amaliyotning bosh maqsadlaridan biri mamlakatimizda, umuman har bir ma’muriy-hududda yashovchi shaxslarning turli tavsiflari to‘g‘risida ishonchli, xolis va yaxlit ma’lumotlarni yagona statistik uslublar asosida yig‘ishdan iborat. Mazkur jarayon uch bosqichda amalga oshiriladi.
Birinchidan, aholi jon boshiga makroiqtisodiy ko‘rsatkichlarni (yalpi ichki mahsulot, aholi daromadlari, sanoat mahsuloti hajmi, iste’mol mahsulotlari hajmi, aholiga ko‘rsatiladigan xizmatlar hajmi, qishloq xo‘jaligi mahsulotlari) hisoblashda foydalaniladi.
Ikkinchidan, respublika va hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholi bandligi, ayollar va bolalar salomatligini yaxshilash va oilalarga yordam ko‘rsatish bo‘yicha dasturlarni manzilli ishlab chiqishda axborot manbai sifatida xizmat qiladi.
Uchinchidan, aholi punktlarining infratuzulmasini yaxshilashda, mehnat resurslaridan foydalanish va joylashtirish bo‘yicha qisqa, o‘rta va uzoq muddatli dasturlarni ishlab chiqishda ishlatiladi.
Bunday ma’lumotlar ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni oldindan baholash, bandlik sohasidagi siyosatni belgilash, ijtimoiy siyosat
va aholi salomatligi bo‘yicha dasturlarni yaratishda, shuningdek davlat hokimiyati organlarining vazifalarini bajarishi, ilm-fan
va jamiyatni axborot bilan ta’minlash uchun zarurdir.
Shunday qilib, hukumat oldiga yana bir muhim vazifalar qo‘yildi. Ularni muvaffaqiyatli va to‘laqonli bajarish bilan O‘zbekistonning har bir viloyati, shahari, tumanidan tortib mahallasi-yu ko‘chasiga, chekka qishloq va olis ovullarigacha aloqador bo‘lgan barcha ma’lumotlarni o‘zida aks ettirgan yagona axborot bazasi yaratiladi. Bu qimmatli ma’lumotlar esa bizga bugun, ertaga va yaqin kelajakda juda asqotadi. Zotan, mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida ishlab chiqilayotgan ko‘p yillik dasturlar, amalga oshirilayotgan tizimli o‘zgarishlar va belgilab olinayotgan rejalar manzil aniq bo‘lsagina yuqori samara berishiga shak-shubha yo‘q.
Bundan tashqari, bunday o‘zgarishlarning dinamikasi to‘g‘risidagi ma’lumotlar kelgusi yillarda mamlakat aholisining soni va ijtimoiy-iqtisodiy ahvolining o‘ziga xos tomonlarini inobatga olish uchun asos bo‘lib xizmat qiladi. Boshqacha qilib aytganda, ro‘yxatga olish nafaqat statistik natijalar, balki iqtisodiy va ijtimoiy prognozlash vositasidir. Ro‘yxatga olish bu O‘zbekistonning solnoma tarixidir. Ro‘yxatga olish natijalari esa nafaqat bizga, balki bizdan keyingi avlodlarga ham taalluqli.
Shunday qilib, hukumat oldiga yana bir muhim vazifalar qo‘yildi. Ularni muvaffaqiyatli va to‘laqonli bajarish bilan O‘zbekistonning har bir viloyati, shahari, tumanidan tortib mahallasi-yu ko‘chasiga, chekka qishloq va olis ovullarigacha aloqador bo‘lgan barcha ma’lumotlarni o‘zida aks ettirgan yagona axborot bazasi yaratiladi. Bu qimmatli ma’lumotlar esa bizga bugun, ertaga va yaqin kelajakda juda asqotadi. Zotan, mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida ishlab chiqilayotgan ko‘p yillik dasturlar, amalga oshirilayotgan tizimli o‘zgarishlar va belgilab olinayotgan rejalar manzil aniq bo‘lsagina yuqori samara berishiga shak-shubha yo‘q.
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
* Ношукр одам ҳеч қачон хотиржам бўлмайди. Охир-оқибатда у ўзидан ҳам норизо бўлиб яшайди.
* Мен бир зиёлини биламан. Ҳозир тадбиркор. Умрида на иншо, на мактуб ёзмаган, кўча-кўйда ҳамма билан кўришиб ҳам ўтирмайди, аммо энди қайсидир сайтдан тайёр матнни олиб, ҳар куни юзлаб кишига янги кун саломини йўллайди. Ҳатто "Ассалому алайкум" иборасининг ҳам расмини юборади. Ўзининг айтишича, уларнинг бир фоизи ҳам жавоб қайтармас экан. Ўзи ҳам улар жавобини кутмайди. Бу нима, одамгарчиликми ёки маданиятсизликми?
* Парҳез ортиқча неъматнигина эмас, ҳаром луқмани ҳам емасликдир.
* Тилнинг парҳези таомникидан оғирроқ ва жуда оғир кечади.
* Илмдан бошқа маррага етганингдан кўра, етишмоқ учун интилганинг кўпроқ завқ беради.
🇺🇿 #БАЙРАМ_МУБОРАК🇺🇿
🎉10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.
3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни”
Ушбу сана муносабати вилоят раҳбари топшириқларига асосан Андижондаги иккита муҳташам манзилда вилoятимизнинг тантанали тадбирлари бўлиб ўтди. Шунингдек, 16 та шаҳар ва туманларнинг барчасида шодиёналар ташкил этилди.
Унда минглаб болажонлар ва байрам эгалари учун совғалар топширилди. Турли дастурлар намойиш этилиб, кўнгилларни ҳушнуд этган кўплаб ташаббуслар татбиқ этилди.
📱Facebook | 📺YouTube | Web-site
📱Instagram | 🕊Telegram | 🕊Lotin
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago