🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago
https://telegra.ph/Islomda-omonatdorlik-05-22
Telegraph
Исломда омонатдорлик.
Ислом ечимдир! Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳарида ислом бўлган дин ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. У озодлик, демократия ва ижтимоий адолат исломидир. У фикр ва иш исломидир. Қурайш жоҳилияти Қора тошни…
https://telegra.ph/Terror-islomdan-emas-05-16
Telegraph
Террор исломдан емас.
Террор исломнинг фарзанди эмас. Шу сабаб бугунги кунда ислом уламолари бу иллатнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш йўллари ҳақида изланишлар олиб боришмоқда. Яқинда Қатар давлатида "Террор ва уни муолажа этиш йўллари" мавзусида халқаро конференция бўлиб…
ЎЛМАСАК КЎРАВЕРАР ЭКАНМИЗ
Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин 80 йилдан ортиқ яшаган. Умри давомида жуда кўп илм тарқатган, динни ёйилишига катта ҳисса қўшган улуғ саҳоба.
Бир куни шу зотнинг хузурига бир-бирлари билан тортишиб қолган бир гуруҳ одамлар келишибди. Улар қиёмат куни Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хавзи бўладими ё бўлмайдими, деган масалада иккига бўлинишган экан. Масалага Анас ибн Моликдан ечим беришини сўрашибди.
Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу уларга тикилиб қараб туриб шундай дебди: "Расуллоҳдан кейин шунча яшаб, сенларга ўхшаган одамларни учратаман деб ўйламагандим, мени уйимдаги кампирларим ҳар намозидан кейин Аллоҳдан қиёматда Расуллуллоҳнинг хавзидан сув беришини сўраб дуо қилишади", деган экан.
Биз ҳам етти ухлаб тушимизга кирмаган, ҳаёлимизга келмаган турли-туман диндан гапирадиган одамларни кўраверар эканмиз...
https://telegra.ph/Paj%D2%93ambarimizga-salovat-ajtishning-%D2%B3ukmlari-05-10
Telegraph
Пайғамбаримизга саловат айтишнинг ҳукмлари
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга саловот ва салом айтиш Аллох таолонинг амри ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг тарғиблари булгани учун мусулмонлар бу ишга доимий равишда мислсиз эътибор билан ёндашганлар. Барча хадис ва тасаввуф китобларида…
https://telegra.ph/Hadis-bilan-sobit-bolgan-hukmlarni-tortga-bolinishi-05-10
Telegraph
Hadis bilan sobit bo‘lgan hukmlarni to‘rtga bo‘linishi
Hadis orqali sobit bo'lgan hukmlar to'rt qismga bo'linadi: 1. Qur'oni Karim ila sobit bo'lgan hukmlarni taʼkidlovchi hukmlar. Bunga namoz o'qish, zakot berish, ro'za tutish, haj qilishga undovchi hamda Allohga shirk keltirish, yolg'on guvohlik berish, ota…
Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар германиясига қарши дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари қатнашганлар.
Польша, Буюкбритания (ва унинг доминионлари : Канада, Ҳиндистон, Жанубий -Африка Иттифоқи, Австралия, Янги Зеландия), Франция, Непал —1939 йилдан нацистларга қарши урушга кирган ;
Эфиопия —1936 йилдан фашистлар,сўнгра нацистларга қарши курашга кирган; 1937 йилдан Хитой Республикаси(Чан Кайши бошчилигидаги гоминьдан хукумати),
Дания, Норвегия — 9 апрель 1940 йилдан;
Бельгия, Нидерландия, Люксембург — 10 май 1940 йилдан;
Греция — 28 октябрь 1940 йилдан;
Югославия — 6 апрель 1941 йилдан;
СССР, Тува, Монголия — 22 июнь 1941 йилдан;
АҚШ, Филиппин , Гондурас — 7-9 декабрь 1941 йилдан;
Мексика — 22 май 1942 йилдан;
Бразилия — 22 августь 1942 йилдан нацистлар германияси ва унинг иттифоқчиларига қарши урушга киради,
Шунингдек Германия,Италия ва Японияга қарши уруш давомида Панама, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Сальвадор, Гаити, Никарагуа, Гватемала, Куба, Аргентина, Чили, Перу, Колумбия, Эрон, Албания, Парагвай, Эквадор, Туркия, Уругвай, Венесуэла, Ливан, Саудия Арабистони,, Либерия, Боливия каби мамлакатлари хам урушга кирадилар.
Хуллас нацистлар германиясига қарши қозонилган буюк ғалабада бутун дунё халқларини табриклайман!.
Смотрите "ЗИКРНИНГ ФОЙДАСИ" на YouTube
https://youtube.com/shorts/0R6k2GKJin4?feature=share
YouTube
ЗИКРНИНГ ФОЙДАСИ
Смотрите "ЗИКРНИНГ АФЗАЛИ" на YouTube
https://youtube.com/shorts/P_BBWCUwSzI?feature=share
YouTube
ЗИКРНИНГ АФЗАЛИ
СЕН АСЛИДА КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПСАН?!
Аллома Ибн Касир “ал-Бидоя ван-ниҳоя” асарида нақл қилади:
Суфён ибн Ҳусайн Воситий айтади: мен бир куни Басра қозиси Иёс ибн Муовиянинг олдида бир одамни ғийбат қилдим. Иёс ибн Муовия заковатда донғи чиққан тобеинлардан бири эди. У киши менга бир назар солдида, важоҳат билан деди:
- Румга қарши ғазотда қатнашганмисан?
- Йўқ...
- Синд, Ҳинд, Туркларга қаршичи?
- Йўқ. Уларга қарши ғазотларга ҳам чиқмаганман—дедим. У:
- Сендан румликлар, Ҳинд, Синд ўлкасида яшовчилар, турклар омон қолибдию, аммо диндош мусулмон биродаринг омон қолмаптида...—деди.
Шу гап менга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин биронта ҳам мусулмонни ортидан уни ҳафа қиладиган ғийбат сўз гапирмадим. Чунки мен аслида душманим қолиб, ўз дўстимнинг гўштини ер эканман...
*✍️*@Botirjon_TojiboevИнтернетда ўзларича динга ҳизмат қиляпман деб ўйлаб, диндошлари устидан кулиб, масхаралаб юрганлар аслида диннинг фойдасига эмас, аксинча зарарига ишлаётганини фаҳмлаб қолишармикин, деган яхши гумонда ёзилди...
Assalomu alaykum varohmatulloh!
Bugun "Arafami"?
Ba'zi insonlarda bir yanglish tushuncha bor!
Ko'pchilik ikki hayit – Ramazon hayiti va Qurbon hayitidan oldingi kunni arafa kuni deb o'ylashadi. Va barcha bir-birini shu kunda arafa kuni bilan tabriklashadi. Aslida arafa kuni deb qaysi kunga aytiladi.
✅ Arafa kuni bu Qurbon hayitidan oldingi bir kundir. Ya'ni Zulhijja oyining 9-kuni arafa kuni hisoblanadi.
❌ Ramazon hayitidan oldingi kun esa, ya'ni Ramazonning oxirgi kuni arafa emas.
Arafa – "tanishish", degan ma'noni anglatadi. Chunki shu kunda Odam alayhissalom va Momo Havo onamiz uchrashgan va tanishganlar. Arafa «aniq» degan ma'noni anglatadi. Chunki ushbu kunda qurbonlik aniq bo'lgan.
Arafa kuni va uning fazilatiga oid hadislar ham Qurbon hayitining arafasiga tegishlidir.
Shu tufayli Ramazonning oxirgi kunida "Arafa muborak" kabi tabriklar aytish xatodir.
Andijon "Sayyid Muhyiddin maxdum" madrasasi 3-bosqich 81-guruh talabasi Asadulloh Bóstoniy
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago