Муслим Мусаллам „Emas oson bu maydon ichra turmoq, Nizomiy panjasigʻa panja urmoq.“ Alisher Navoiy

Description
Advertising
We recommend to visit

♡Koleksi modul/ soalan percubaan SPM.
♡Semua bahan adalah percuma.
♡Followers yang ingin derma bahan sila pm kami
📞 @SoalanPercubaanSPM_Admin
♡Sila baca FAQ di pinned message sebelum pm kami.

Berita Hiburan & Movie Terbaru akan update setiap hari di channel ini, Subscribe dengan percuma sahaja!

2 days, 18 hours ago

--------
Ишқ бўлса покиза қўлларин тутсам ,
Ҳаққа ошиқларнинг дилларин тутсам .
Боқийлик боғига олиб борса ишқ ,
Дунёнинг муаттар гулларин тутсам .
Ҳур бўлса кўклардан
учмаган бўлса,
Жаннат гулларини қучмаган бўлса .
Асрасам юрагим остига босиб ,
Ҳеч кимнинг назари тушмаган бўлса .

Муслим Мусаллам

5 days, 16 hours ago

„Emas oson bu maydon ichra turmoq,
Nizomiy panjasigʻa panja urmoq.“

Alisher Navoiy

1 week ago

Бу шеър таржимаси кўп бўлсада мен ҳам уруниб кўрдим .
Камчиликларига рози бўласиз .

РАМИЗ РАВШАН

Яна бу шаҳарда юзма-юз келдик ,
Нетайлик ,бошқа  бир шаҳаримиз йўқ .
Балки биз ҳам  баҳтли бўлаолардик ,
Балки баҳтлидирмиз ,ҳабаримиз йўқ .

Орадан не узун йил ўтиб кўрдим ,
Бироқ танимадим,  мени кечиргин .
Мен сенсиз ўламан дея ўйлардим ,
Мен сенсиз ўлмадим, мени кечиргин !

“Ўлмадим” дейману , билмайман ахир ,
Балки чиндан сенсиз
ўлиб бўлганман ,
Қабрсиз- кафансиз
ўлиб бўлганман .

Балки айрилмасак эди ўшанда ,
На мену ,
на сену хозирги каби
Айрилдик шайтонни кулдирдик  охир .
Бу йилни,
бу ойни,
ҳамда бугунни ,
Мана шу кўчанинг бу бурчагида
Мен сени ,
сен мени ўлдирдик  охир .

...Ўнгимиз- сўлимиз одамга тўла ,
Қўл ушлашиб эркак, аёллар ўтар .
Ўзидан ҳабарсиз
минг йўл умрида
Ўзини ўлдирган одамлар ўтар .

Кечир ўз қонига ботган одамлар ,
Бунда қон қанидир ?
Қон ахир йўқдир .
Ҳамма гуноҳкордир дунёда  аммо
Дунёда ҳеч кимнинг гуноҳи йўқдир .

Бизларсиз ёзилмиш  бу толе ,бу баҳт ,
Сопқондан отилган тошмиз учганмиз .
Бу дунёда ўн йил, ўн беш йил эмас ,
Минг йил олдин бизлар
айро тушганмиз  .

Ҳалол йўлимизни ўзгартса надир ,
Ҳайрона ,бир ўзга йўлдан кетдик биз .
Минг йил олдин ўтган
хато қандайдир,
Минг йиллик хато деб қурбон кетдик биз .

Ўзгартирган жойин балки қиш-баҳор ,
Қоришиб дунёнинг шаҳари- кенти.
Балки ботинида ўгай оналар
Ўгай болаларин кездирар энди .

Умрим бошдан- оёқ ёлғондир балки ,
Толийим ўзгамиш чиндан тўғридир .
Ҳов йўлдан ўтётган
қиз онам балки ,
Бу ўғлон
эҳтимол менинг ўғлимдир .

Бу ёлғон умримдан кўрганим  несан ?
Балки ҳеч севгилим эмассан маним .
Онамсан .
синглимсан
момомсан
несан?”
Фақат  Аллоҳ билар кимимсан   маним .

Бизни ким қутқарар бу айрилиқдан ,
Етмас кўприк ,йўллар бу додга нетай .
Ўлгансан ,
тириксан ,
ҳар несан ,
тўхта !
Тўхта ,ҳеч бўлмаса қўлингдан ўпай .....

Айтасан “Ўламан, қўлимдан ўпма ...”
Қўлимнинг ичида
қўлинг титранар .
Айтасан “Сен  Аллоҳ ,қўлимдан ўпма ,
Қўлларимдан ахир қон хиди келар ...

Таржимон M.Mусаллам

3 months ago
3 months ago
3 months ago

Miriqib o'qigan hikoyalarimdan biri. ...

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

Саратон ҳеч қачон кетмас дедилар.
Қуёш ҳам бу бошдан жилмас дедилар.
Осмон боғларидан сендай бир пари,
Заминга қайтишин билмас эдилар.
Сунбула-ю, сунбула,
Ўраб олай гул билан

Буларким узидан беҳабар зотлар,
Қиёмат қопти деб ер уриб додлар.
Қайси субҳи содиқ бу ғафлатзорга,
Сени олиб келди оқ буроқ отлар.
Сунбула-ю ,сунбула,
Ўраб олай гул билан

Бир сеҳр ичида қолгандай дунё,
Қумрисқадан тортиб қушларгача то.
Осмон терисига шеър ёзиб чиқар,
Тун билан ухламай дарахтлар хатто.
Сунбула-ю ,сунбула,
Ўраб олай гул билан.

11.08.2023

Муслим Мусаллам

3 months, 1 week ago

Фурӯғ Фаррухзод

Кетдим !
Ха мен кетдим !
Авф эт мени !..
Аммо ортимдан дема харгиз вафосиз
Чунки қочмоқ тушди менинг пойимга
Азал қисматимиз шундай ёзилмиш .
Нима хам қилардик хаёт бу :
Шундай бешафқат .
Ёндирган ва сўндирган
‘’Даволаб бўлмас дард билан тож кийган ‘’
Бу ишқдир
мени гунохлар ,телбаликлар бағрига отган .
Кўзимнинг ёшларин артаман бироқ
Соғинч бўсаси билан куйган
Малхамсиз қолмиш дудоғим .
Ва кетдим !
Борлиғим хотирланишин истадим
Бу ярим қолган охангда
Ном нишонсизлар ичра номусим асраб қолиш учун
Кетдим! Кетдим !
Нимага деб сўрама ортиқ.
Бедаво ишқим
Сенинг орзуларинг
Тўкилган кўз ёшларимиз .
Ошкор бўлди бор сирларимиз
Сокин ва қоронғулик бағридан ташқари
Сен буни қўчаларни ёритиб турган
Тонгнинг илк чироқлари деб ўйлардинг .
Кетдим .
Қуриб битди кўзим ёшлари .
Хаёт этагин тутиб зулмат ичинда .
Кетдим! Кетдим!
Қаерда экани номаълум бир қабрнинг
------------------------------------------- Совуқлигига .
Чунки мағлуб бўлдим мен бу курашда .
Қочдим!
Кўзларинг ёшига чидолмам ортиқ .
Қочдим !
Бу тўфон олдида туролмам ортиқ .
Ногох орамизга тушди айрилиқ
қолди эзилган бир виждон ,
эзилган бир қалб. Хароба ,вайрон !
Эй ишқнинг дардида оғриган кўнгил !
Эй ишқ оловида ўртанган кўнгил !
Энди мендан зарра учқун излама .
Менинг орзуларим учқунлар исёнида
Сачраб кетди………………… Осмон бағрига
Энди мен қушга айландим асир тушдим .
....................................................... қафасга ….
Бу оғриган юрак билан телбага айландим .
Хайқирдим оғриқларимнинг
тубсиз зулматларига
Сўнгра йиғладим қаро қисмтимга .
Пушаймонман айтганларимдан
Не ўтган бўлса ўтди.
Энди не фойда .
Хозир тушундим !
Кўрдим хозир !
англадимки :
лойиқ бўлмадим
сенга ,
сенинг
севгинга .

таржимон М,Мусаллам

We recommend to visit

♡Koleksi modul/ soalan percubaan SPM.
♡Semua bahan adalah percuma.
♡Followers yang ingin derma bahan sila pm kami
📞 @SoalanPercubaanSPM_Admin
♡Sila baca FAQ di pinned message sebelum pm kami.

Berita Hiburan & Movie Terbaru akan update setiap hari di channel ini, Subscribe dengan percuma sahaja!