Gʻurbatda Gʻarib

Description
Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман.

Фикр-мулоҳазалар учун
? @ghurbatda_gharib chat
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 13 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 22 hours ago

9 Monate, 2 Wochen her

Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин!

10 Monate, 4 Wochen her

КУФР БИЛАН ЎСДИРИЛГАН АВЛОД

Қора халққа тааллуқли типик оддий ўзбек оиласида туғилганман. Авлодимизда бирорта имом-домла, қози ёки муфтийлар ўтганидан хабарим йўқ. Бошқа миллионлаб ўзбеклар қатори оми одамлар бўлишган. Каттададам ва каттабувим колхозчи бўлишган. 3 ўғилни  институтда ўқитишган, иккита амаким инженер дадам агроном эди. Учта аммамни пединститутда, иккитасини техникумда ўқитишган.

Каттададам икки ёшлигимда вафот этган эслолмайман . Каттабувим 2010 йилда вафот қилди. Эсимни таниганимдан бошлаб каттабувим намоз ўқишини эслайман, мен туғилмасимдан олдин пенсияга чиққан экан, менимча ўша йиллардан беш вақт намоз ўқий бошлаган.

Оиламизда ҳамма ишлаган, ҳатто ҳеч қаерда ўқимаган онам ва овсинлари ҳам колхозда ишлаган, ҳамма болалар боғчага ёки яслига берилган, уйда ҳечким қолмаган.

Ўша йилларни ўйлаб, давлат қай даражада ҳаммани иш билан банд қилишга ва болаларни боғчага қўйишга ундаганига ҳайрон қоламан.

Богчамиз моддий тарафдан ҳозирги боғчалардан анча яхшироқ эди аммо мен заррача ёқтирмаганман. Ҳар куни бормайман деб йиғлардим аммо уйда сенга қарайдиган ҳеч ким йўқ деб мажбурлаб ташлаб келишарди.

Бу гапларни айтишимдан мақсад, ўша пайтда одамлар шу даражада оми бўлишган эканки, ўз қўллари билан боласини ҳаром едиришга, куфр билан суғорилишга, коммунизм ақидаси миясига сингдирилишига қўйиб берган экан.

Боғчада овқатлар ҳалол бўлган деб айтолмайман, чунки гўшт давлат тарафидан келган. Ҳатто колбаса ҳам бериларди. Лениннинг катта расми осилган эди, биз унга қараб мадҳия шеърлар айтардик, унинг доҳийлиги чақалоқлигимиздан сингдирилар эди. Мана шу нарсаларни каттададам каттабувим ва ота-онамлар тушуниб етмаганига ва бошқа миллионлаб одамлар ҳам индамай қабул қилганига ҳайрон қоламан.

Ҳозир тарбия ёмонлашиб кетганидан,нега зоҳиран диндор бўлсак ҳам маънан абгор эканимиздан нолиймиз. Ўша ҳаром билан боқилган ва болалигидан куфр ақидаси сингдирилган авлоддан нима кутиш мумкин? Ўша тарбиянинг мевасини энди кўряпмиз, ўзи тарбия кўрмаган авлод тарбия қилмоқда, ҳали бунинг аччиқ меваларини кўп еймиз, наузу биллаҳ.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

КУФР БИЛАН ЎСДИРИЛГАН АВЛОД
10 Monate, 4 Wochen her

Во Ажаб!

Кимлардир Англияга келаман деб денгизда ғарқ бўлиб кетмоқда. Англияда яшаб юрган айрим собиқ мигрантлар эса бошқа жойларга кетиш дардида.

Европа қитъасидаги энг жозибадор давлат Англия экан. Греция, Испания, Италия ва Франциядек гўзал давлатлардан ўтиб Англияга келишмоқда.

Ҳатто Дания, Германия, Швеция каби давлатларда ҳужжатини олганлар ҳам Англияга кўчиб келмоқда. Бу давлатнинг нимаси ўзига тортаркан ҳайронман. Лекин Европа қитъасидаги энг эркин ва энг тоқатли давлат экани шубҳасиз. Ўзимам бу ердан бошқа Европа давлатида яшолмаган бўлардим. Англия бағрикенг давлат.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Во Ажаб!
11 Monate her

Туркияда умумий мактаб таълими Ўзбекистондан анча яхшироқ деб ўйлардим, аммо у ерда ҳам лоторея экан.

Мен Туркиянинг чекка қишлоқларини гапирмаяпман. Истанбулдаги энг яхши районлардан бири бўлган Башакшеҳирдаги давлат мактаблари ҳақида эшитиб ғирт Ўзбекистон эканку девордим.

Бошланғич мактабда ремонт учун пул йиғиларкан, ўқитувчилар учун совғага пул йиғиларкан, ўқитувчи ўқиш пайтида таътилга кетиб юбораркан, болалар мактабга бормас экан у қайтиб келгунча. Хуллас, танишимиз айтишича, турк тилини ўрганиш ва Камализм ақидаси билан мия ювишдан бошқа нарса ўрганмас экан.

Албатта, яхши мактаблар ҳам бор. Аммо ўша танишимизнинг ҳафсаласи пир бўлибди, чиқариб хусусийга бериб кўрмоқчи.

Хусусий мактаблардаги эркатойларнинг ахлоқ-одоби ва интизоми эса бошқа муаммо. Баъзи турк бойлари боласини ортиқча эркалатиб юбораркан. Ана шундай хонадонларда хизматкор бўлиб ишлаётганлардан эшитиб ҳайрон қолдим. Ҳатто араблар ҳам бунчалик қутуриб кетмаган.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Туркияда умумий мактаб таълими Ўзбекистондан анча яхшироқ деб ўйлардим, аммо у ерда ҳам лоторея экан.
11 Monate her

Англияда миллионлаб одамлар қандай меҳнатда бандлигини кўриб, мабодо шу инсонлар мактабни 5-синфда тарк этганда ҳам ҳозиргидан кўпам фарқ қилмас эди деб ўйлайман. Шу жиҳатдан Ўзбекистон билан муштараклик кўраман. Фарқи йўқ Америками, Англиями Ўзбекистонми камида 30% ўқувилар мактабни ҳеч қандай натижасиз битиради.

Англияда мактаб асосан болаларга қараб туриш учун лозим чунки ота-оналар ишда бўлади, болаларга кимдир қараши керак. Шунинг учун мактаб соати ҳам узунроқ, 9дан 15:30гача, қўшимча тўласангиз 6гача ёки ундан кечроқ ҳам қолиши мумкин.

Миллионлаб одамлар 11 йил мактабга борган лекин гаплашсангиз савияси 5чи синф даражасида қолиб кетган. Ҳамма жойда аҳвол деярли бир хил экан дейман. Саудияда ҳам худди шундай. Мактаб ҳақида фикрим радикал даражада ўзгариб кетмоқда. 11 йил ўтган умримга ачиниб кетяпман.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Англияда миллионлаб одамлар қандай меҳнатда бандлигини кўриб, мабодо шу инсонлар мактабни 5-синфда тарк этганда ҳам ҳозиргидан кўпам фарқ қилмас эди …
1 Jahr her

Olimjon Haydarov kabi befarq bo'lmagan odamlar deb o'zbek millati hali ham tirik turibdi.

Oilasini tashlab qo'ymaylik, apellyatsiyalariga pul yig'aylik!

8600482976391976
Universalbank
Салимжон Хайдаров (укаси).

1 Jahr her

#FreeOlimjonHaydarov

Зулм даражаларга бўлинади. Энг катта зулмлардан бири кишининг эрки қўлидан ноҳақ олинишидир. Бир кун бўлса-да. Кунлар кўпайган сари зулм ортиб боради. Бунинг гуноҳи ҳам ортиб боради.
Аллоҳ мазлумларга нажот берсин.

1 Jahr, 2 Monate her

Фараз қилинг, бир ҳовузга сузишни билмайдиган одам тушиб кетди ва ёрдам деб бақирмоқда. Атрофда сузишни биладиганлар бор, сузишни билмайдиганлар ҳам бор. Сузишни биладиганларнинг баъзиси индамай қараб турибди , айримлари эса " бу вазиятдан бағоят хавотирдамиз" деяпти холос, сал инсофлироқлари эса сузишни билмайдиганлар билан биргаликда дуо қилмоқда. Эй Аллоҳ мана шу ғарқ бўлаётган бечорага нажот бер, деб дуо қилмоқда. Чўкаётган одам эса, "Эй нодонлар, Аллоҳ менга нажотини сенлар орқали жўнатиб турибдию, сенлар ёрдам беришинг керак эмасмиди?!" демоқда. Аммо ҳамма оҳ-воҳ қилиш, аза тутиш ва дуо қилиш билан банд.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин, мазлумларга нажот берсин.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Фараз қилинг, бир ҳовузга сузишни билмайдиган одам тушиб кетди ва ёрдам деб бақирмоқда. Атрофда сузишни биладиганлар бор, сузишни билмайдиганлар ҳам …
1 Jahr, 2 Monate her

Фотиҳа тўйларини кўриб, бунча харажатга бемалол 5-6 йигитнинг никоҳ валимасини ўтказиб юборса бўларкан дейман. Халқимиз ниҳоятда исрофгар, арабларни гапиришига ўлайми. Араблар бизчалик исроф қилмайди. Уларда фотиҳа тўй деган бемаънилик йўқ.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Фотиҳа тўйларини кўриб, бунча харажатга бемалол 5-6 йигитнинг никоҳ валимасини ўтказиб юборса бўларкан дейман. Халқимиз ниҳоятда исрофгар, арабларни гапиришига ўлайми. …
1 Jahr, 2 Monate her

Баъзиларга ҳайрон қоламанда. Ўзи ўзга юртда ҳужжатсиз муҳожир бўлиб яшайди, у жамиятда ҳеч қандай ўрни йўқ. Аммо шунда ҳам бошқаларга кибр ва манманлик билан муомала қилади, гўёки ўша жойда яшаш билан қандайдир мақомга кўтарилиб қолгандек. Агар буларда ҳужжат жойида бўлса, юқори даромад келиб турса ҳаммани оёғида кўрсатарканда деб қоламан. Муҳожирлик кўпчиликни синиқ қилиб қўяди, тавозеъли бўлиб қолади. Аммо букрини гўр тўғриларканда. Ўзбекнинг қонига сингиб кетган маҳаллийчилик ва айирмачилик охирги нафаси билан чиқиб кетса керак.

https://t.me/ghurbatda_gharib

Telegram

Gʻurbatda Gʻarib

Кўрган кечирганларимни сизлар билан улашиб бораман. Фикр-мулоҳазалар учун ***👉*** @ghurbatda\_gharib chat

Баъзиларга ҳайрон қоламанда. Ўзи ўзга юртда ҳужжатсиз муҳожир бўлиб яшайди, у жамиятда ҳеч қандай ўрни йўқ. Аммо шунда ҳам бошқаларга …
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 13 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 22 hours ago