Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Абдуносир Мамажонов блоги

Description
⚡️Мазкур канал Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Абдуносир Мамажоновнинг фаолияти юзасидан маълумотлар базасига эга бўлган канал ҳисобланади

📩Мурожаат учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot
📎Telegram: https://t.me/izboskanpress_uz
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

3 weeks, 2 days ago
***🌐*****Избоскан инфо:** 1-маълумот

🌐Избоскан инфо: 1-маълумот

Избоскан ҳақида умумий маълумотлар

⚡️Избоскан тумани Ўзбекистон Республикасининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, майдони 277,3 кв.км. Чегара узунлиги 106,2 км:
🔹Қирғизистон давлати билан (9,1км),
🔹Наманган вилояти билан (16,6км),
🔹Балиқчи тумани билан (20,1км),
🔹Олтинкўл тумани билан (3,7км),
🔹Пахтаобод тумани билан (40 км),
🔹Андижон тумани билан (16,7 км) чегарадош.

Туман 1 та шаҳар, 4 та шаҳарча, 49 та аҳоли пунктлари ва 63 та МФЙ га бўлинган. Аҳоли зичлиги 1 кв.км.га 894 кишига тўғри келади. Маъмурий маркази – Пойтуғ шаҳри бўлиб, аҳолиси 81,5 минг киши.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига туманда доимий аҳоли сони 255,3 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 5,4 минг кишига ёки 104,3 % га ўсди.

Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси сони 81,5 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 31,9%), қишлоқ аҳолиси сони 173,8 минг кишини (68,1%) ташкил этади.

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

3 weeks, 2 days ago
**Диққат қидирув**

Диққат қидирув

⚡️Избоскан тумани, Юқори ҳосил МФЙ, Зиёнур кўчасида яшовчи миллати ўзбек, маълумотм ўрта махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор 19.09.1995 йилда туғилган Инобидинова Мухайёхон Эркинбой қизи 21.04.2024 йил куни эрталаб, соат 04:00 лар чамасида номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Ушбу шахсни кўрган ёки билган фуқаролар бўлса қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишлари сўралади:

☎️+998932547090

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

3 weeks, 3 days ago
**Диққат!**

Диққат!

⚡️Айни дақиқаларда ҳар бир ҳуддудда кузатилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, туманнинг марказий маҳаллаларидан ташқари барча ҳудудларида қисқа муддатли электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлмоқда.

Ҳозирда, туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан муаммолар бартараф этилиб, биринма-кетин ҳар бир маҳаллага таъминот етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур жараёнлар туман ҳокими Э.Каримовнинг назорати остида амалга оширилмоқда.
➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

2 months, 3 weeks ago

​​Ёлғон статистика ва яширин иқтисод юритиб келаётган тадбиркорларга нисбатан ўрганиш ишлари бошланди
*⚡️2024 ймл 20 февральдаги 5-1-22-Ф/24-сонли Фармойиш билан қуйидагилар ишчи гуруҳи вазифалари этиб белгиланди.*

➡️Тумандаги барча маҳаллалар ва кўчаларда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида хатловлар ўтказади:
– хатловда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритиб келаётган шахсларни аниқлаб, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда фаолиятини қонунийлаштиради;
–фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларини кунлик савдо тушуми, солиқ тўлови, ишчи ходимлари ва уларга тўланаётган иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар олинган ҳолда, хатлов давомида ҳаққонийлигини ўрганади;
–тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчи ходимларини камайтириб кўрсатиш ёки уларга берилаётган ҳақиқатдаги иш ҳақи фондини яшириб келиш, шунингдек, савдо пулларини тўлиқ кирим қилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ идорларига қайта аниқлаштирилган ҳисобот топширилиши ҳамда савдо пулларини тўлиқ банк муассасаларига топширилиши таъминлайди;
–янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, тадбиркорлик субъектларида норасмий банд бўлган аҳолини солиқ ҳисоботларига киритиш орқали бандлигини таъминлайди;
–тадбиркорлик субъектларини назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари билан таъминланганлик аҳволини ўрганади. Фаолият юритиб келаётган ва янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари билан таъминланиш чораларини кўради;

➡️Тумандаги фермер хўжаликлари (барча турдаги) томонидан етиштирилган маҳсулотлар бўйича статистика ва солиқ идорларига топширилган ҳисоботлари ҳаққонийлигини ўрганади.

➡️Тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан бухгалтерия марказларига топширилган ҳисоботларини ҳаққонийлигини ўрганади.

➡️Ижро ҳужжатларига асосан, ундирилмасдан келинаётган қарздорликларни мажбурий ундириш чораларини кўради.

➡️Тумандаги турар жойлар ва кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб, солиқ идоралари базасига киритиш орқали солиқ манбаини яратади.

➡️Тумандаги тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси ва табиий
газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар асосида ишлаб чиқариш корхонларини ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш қувватини таҳлил қилиш орқали қўшимча солиқ манбасини аниқлайди.

➡️Аниқланган солиқ манбасини тўлиқ ҳисоботини юритилган ҳолда, удириш чораларини кўради.

Изоҳ: Штаб ва ишчи гуруҳи раҳбарлари томонидан топширқлардан келиб чиққан ҳолда қўшимча вазифалар юклатилиши мумкин.

*❗️Штаб раҳбари ва ўринбосари этиб, туман прокурори Б.Каримов ҳамда Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Ф.Солохиддиновлар бириктирилган.*

➡️Янгиликлар билан танишиб бориш учун: @Izboskanpress_uz

🤖 Фикр ва мурожаатлар учун:
@Izboskangamurojaatbot

[​​](https://telegra.ph/file/0c878b360f08a108b6cde.jpg)**Ёлғон статистика ва яширин иқтисод юритиб келаётган тадбиркорларга нисбатан ўрганиш ишлари бошланди**
2 months, 3 weeks ago
[#туман\_қонунчилиги](?q=%23%D1%82%D1%83%D0%BC%D0%B0%D0%BD_%D2%9B%D0%BE%D0%BD%D1%83%D0%BD%D1%87%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%B3%D0%B8)

#туман_қонунчилиги

⚡️2024 йил 20 февраль кунги "Яширин иқтисодиёт шаклланишига шароит яратувчи сабаблар ва омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли тадбирларни ташкил этиш ҳамда солиқ солиш базасини кенгайтириш, фойдаланилмаётган захираларни сафарбар қилиш орқали 2024 йилда бюджетга жалб қилиниши лозим бўлган даромад манбаларини таъминлаш ва бюджетга қўшимча солиқ тушумларини ундириш юзасидан" Избоскан тумани ҳокими Э.Р.Каримовнинг 5-1-22-Ф/24-сонли Фармойиши имзоланди.

Мазкур Фармойиш билан, Избоскан тумани бўйича солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш, фойдаланилмаётган заҳираларни сафарбар қилиш орқали 2024 йилда бюджетга жалб қилиниши кутилаётган қўшимча даромадлари билан таъминлаш юзасидан ШТАБ ҳамда ИШЧИ ГУРУҲ таркиблари тасдиқланди.

🌐Батафсил ўқуш учун: https://e-qaror.gov.uz/doc/1693367

➡️Янгиликлар билан танишиб бориш учун: @Izboskanpress_uz

🤖 Фикр ва мурожаатлар учун:
@Izboskangamurojaatbot

2 months, 4 weeks ago
4 months, 4 weeks ago
**Тайинлов | Туман мактабгача ва мактаб …

Тайинлов | Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига раҳбар тайинланди
#тезкор, #таълим, #янги_раҳбар

⚡️ТЎХТАШЕВ ФУРҚАТ МАРИБЖОНОВИЧ—Избоскан тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фурқат Тўхташевнинг меҳнат фаолияти:

🔹2011-2013 йй - Избоскан тумани Халқ таълими бўлими мудир ўринбосари;

🔹2013-2015 йй - Андижон вилояти Педагог қадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти проректори;

🔹2015-2017 йй - Избоскан тумани 39-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати маънавий -маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари;

🔹2017-2018 йй - Избоскан тумани 8-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори;

🔹2018-2019 йй - Избоскан тумани 8-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;

🔹2019 й. х.в.қ - Избоскан тумани 8-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори лавозимларида фаолият юритган.

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

4 months, 4 weeks ago
**Камалак юлдузи | Роҳила Рўзиманнопова**

Камалак юлдузи | Роҳила Рўзиманнопова
#кўрик_танлов, #камалак, #Избоскан

⚡️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликда ўтказилган «Камалак юлдузлари» Республика болалар ижодиёт фестивалининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди.

♻️Ўтказилган фестивалда, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг 8-синф ўқувчиси, Избосканнинг энг ёш шоираси Роҳила Рўзиманнопова "Назм йўналиши" бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

❗️Низомга мувофиқ Роҳила Рўзиманнопова фестивалнинг Республика лауреати бўлди.

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

5 months ago

⚡️Асосий меҳнат - ташкилот раҳбарлари билан биргаликда маҳалла раисларида ҳам эканлиги барчага маълум.

Чунки, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлувчи энг биринчи тизим эгалари маҳалла раислари ҳисобланади. Бугунги куннинг долзарб мавзуларига виждонан киришмайдиган раислар эса халқимизнинг эътиборидан чиқиш билан бирга, ўзларига нисбатан ишончсизликни ҳам келтириб чиқариши тайин.

Демакки, бугун сокинликдан фойда йўқ. Каттами-кичикми, ишлаш учун меҳнатга киришдими, фақат маҳалласи учун, фуқаролари учун курашмоғи керак. Уларнинг дард-у ташвишларини юқори ташкилотларга биринчилардан бўлиб олиб чиқиши керак.

Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хожиакбар Умаров бошчилигида ўтказилган видеоалоқа шаклидаги йиғилишда айнан мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллада газ баллонларни алмаштирилиши, сув, электр, ижтимоий ва маиший мурожаатларнинг ижроси ва ечилмай қолаётган мурожаатлар ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

24 соатлик тизим асосида ташкил этилган штабнинг вазифалари бирма-бир тушунтирилиб, қандай мурожаат бўлса тезкорлик билан алоқага чиқишлари билдирилди.

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

6 months, 2 weeks ago

*⚡️Қадриятларимиз бувижонлар талқинида ёхуд Фармонбиби нега аразлади?*Ўзбек халқида шундай қадриятларимиз борки, бугун мана шулардан баъзилари йўқолиб бормоқда. Ҳусусан, ғийбат қилмаслик, қўни-қўшнидан хабар олиш, қайнонада саҳийлик, келинларда ҳалимлик, набираларда катталарга бўлган ҳурмат ва албатта кийиниш маданияти...

Эсингиздами? Авваллари, кўрпа қовушлар, овқат пиширишлар, кийим-кечак тикишларда қиз ва набиралар учун бувиларимиз бош бўлар эди.

Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида, айнан мана шу жиҳатларни юмор остида кўрсатиб беришга ҳаракат қилинди.

Ролларни эса гуркировлик хотин-қизлар ижро этдилар.

➡️@Izboskanpress_uz

🤖Биз билан боғланиш учун: https://t.me/Izboskangamurojaatbot

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago