?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 1 month ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 1 week ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 weeks, 1 day ago
- ты папина или мамина дочь?
- я самостоятельная дочь.
- у меня проблемы? я решу их сама, родители даже не узнают.
- у меня идут слёзы? сама соберусь и вытру их.
- тяжело и кому-то надо высказаться? сама поговорю с собой, проанализирую состояние и сама выберусь.
- Bir kishi aytadi: “Shu kunlarda qattiq musibat, baloga yo‘liqdim. Atrofimdagilar barchalari tashlab ketishdi. O‘zimni yolg‘iz his qildim.
- So‘ngra umrimda birinchi bor aytayotgandek “ey Robbim”, dedim. Sajdalarda qolib Robbimga uzoq munojotlar qildim. Namozimda shularni tartibga soldim.
-Masjidga borishda ushbu nolalarni tartibga solib, odatlandim. So‘ngra musxafimni ustidagi changni puflab tashlab, birinchi marta o‘qiyotgandek undagi har bir oyatni diqqat bilan, ta’sirlanib o‘qidim...
Natijada, Allohga toat va qurbat lazzatining oldida balo, musibat arzimas narsaga aylanib qoldi.
***Агар уйланмоқчи бўлсанг ЭРКАКларни изла!
Ҳақиқий аёллар эркакларнинг уйида яшайди!
Айман Ёғий***
Хаëт яхши доктор
Лекин ëмон косметолог
• Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
• Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
• Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
• Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
• Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
• Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
• Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
• Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
- Биз ҳаммамиз ҳудди китобларга ўхшаймиз. Кўп инсонлар фақат муқовамизни кўради, жуда озчилиги фақатгина муқаддима қисмини ўқийди ва яна кўпчилик танқидчиларга ишонади. Бизнинг асл мазмунимизни эса озчилик билади.
***- Ҳаётда сиз дуч келадиган қийинчиликлар сизни синайди ва кучайтиради.
- Агар хато қилмаётган бўлсангиз, ўз чегараларингизни буза олмаяпсиз. Чегараларни буза олмаётган бўлсангиз, шуни билинг-ки, сиз ўз салоҳиятингизни максималлаштирмаяпсиз.
- Чегараларни бузиб ўтишнинг гоҳи мағлубият, гоҳи ғалаба билан кечадиган, ҳар иккисидан ҳам фойда олишнинг ушбу жараёни ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Лекин агар у сиз учун бўлса, бу шу даражада завқли бўладики, натижада унга ўрганиб қолиш ҳеч гап эмас.
- Ҳаёт сизни бундай ҳолатларга тушириши муқаррар. Бундай ҳолатларнинг кўпроғига эришиш учун ортга қайтиш ёки қайтмаслик энди ўзингизга боғлиқ. Агар шахсий ривожланишнинг ушбу оғриқли йўлида давом этишни танласангиз, табиийки, янада юқори мавқега кўтарилишингиз тезлашади.
- Сизни ўраб турган нарсаларнинг бўронидан юқорига кўтарилиб, уларни яқиндан кўрганингизда, улар аслидан каттароқ кўринишини тушунасиз; ҳаётдаги аксар нарсалар эса «улардан яна бири», холос.
- Қанчалик юқорига кўтарилсангиз, мақсадларингизга эришиш йўлидаги натижаларни шакллантириш учун ҳақиқат билан ишлашда шунчалик самарани қўлга киритасиз. Бир пайтлар имконсиз бўлган нарса энди сизга оддий кўрина бошлайди.***
Оилавий эҳтиёжларни таъминлай олмасанг уйланма. Олдин илм ўрган кейин ҳалол касб қил, ундан кейин уйлан.
___
© Имом Аъзам
*Бир дона пойабзал
Пояфзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан “йўқ” ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пояфзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! “Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!” - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...
"Кўнгил олиш бандани Аллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.*
https://t.me/+tBe4i5keyhs3MDAy English lovers? Инглиз тилини 0 дан advanced даражасигача болган каналимиз ИншаАллах манфаатли болади Бу блогга инглиз тилига оид малумоьлар видеоролик лар жойлаб борилади
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 1 month ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 1 week ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 weeks, 1 day ago