ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

Description
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 6 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 4 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks, 1 day ago

ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?#Қуръон

*❓CАВОЛ:* Интернетда Қуръони каримда нечта сура ва оятлар бор деган саволга ҳамма ҳар хил жавоблар беряпти, манбалари билан, яъни 6666 та, 6236 та оят ва ҳокозалар. Айтингчи, оятлар сонининг қайси бири тўғри? 💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламоларининг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобалардан айримлари Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган. Бундан ташқари айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Кўфа олимлари алоҳида оят деб айтишган. Уларинг фикрича (Тоҳа), (Ёсин), (Ҳамим) алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.

Шуни алоҳида эслатиб айтамизки, оятларнинг саноқларидаги фарқлардан зинҳор қўшимча қўшилган ёки камайтирилган деган фикр келмаслиги керак.  Юқорида кўриб ўтганимиздек бу борада саноқлар ҳар хиллиги уламоларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш асослари турлича бўлганидандир.

Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2 weeks, 1 day ago

#Қуръон

📌 Қуръон 30 пора, 114 сура, 6666 оятдан иборат. Ҳар 10 вароғини, бизнинг тилимизда “бир пора”, араб тилида “жуз” дейилади. Ҳар етти ярим порасини “ҳафтяк” дейилади. Икки ярим вароқни “Бир рубъ” дейилади.
📌 Қуръоннинг илк тушган оятлари “Алақ” сурасининг дастлабки оятлари, сўнггиси “Моида” сурасининг 3-оятидир. Қуръондаги энг узун оят тўлиқ бир бетга жо бўлган “Бақара” сурасининг 282-оятидир (Мудаяна ояти).
📌 Қуръонда кўтарилган масалалар тўрт хилдир: 1. Тавҳид. 2. Нубувват (пайғамбарлик). 3. Ҳашр (қайта тирилиш) ва адолат. 4. Ибодат.
📌 Қуръонда исми аниқ зикр этилган аёл Марям онамиздир.
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан “Ихлос” сурасини уч бора ўқиш Қуръонни ўқиш билан баробардир.
📌 Қуръонни қоида ва усулларига риоя қилиб ўқиш тажвид дейилади.
📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Ким Қуръони карим ўқиш билан машғул бўлиб, мендан тилай олмаса, мен унга тилаганларга берганимдан ортиғини бераман!”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари 🔸

2 weeks, 2 days ago

ЁШИ КАТТАЛАРГА ҲИЖОБ ЎРАШЛИК ШАРТМИ?#аврат

* САВОЛ: Ассалому алайкум! Ёши катта аёллар хусусан 60дан ошганларга ҳижоб фарзми?*

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Авратларини беркитиш уларга ҳам фарз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/177720)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2 weeks, 4 days ago

КЎЗ ТЕГИШИ ВА ИСИРИҚ
#эслатма

**CАВОЛ: Исириқ солиш кўз тегишидан асрайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Баъзилар исириқни кўз тегмаслиги учун солишади. Аслида унда ҳеч қандай диний мазмун йўқ. Агар "Исириқ кўз тегишидан асрайди”, – деган эътиқод қилинса унда исириқ солиш жоиз бўлмайди. *Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2 weeks, 5 days ago

“НАФАСИ КУЧЛИ” ДЕГАН ФИКРЛАР ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?#дуо

*САВОЛ: *Менинг барча дуоларим ижобат бўлаяпти. Бундан баъзан ўзим ҳам қўрқиб кетяпман. Масалан мени норози қилган инсонни дуоибад қилган эдим, унга чиндан зиён етди. Бу ҳол жуда кўп бора такрорланган. Динимизда умуман “нафаси кучли” деган фикрлар қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Аллоҳ таоло бандаларнинг дуосини қабул қилишини Қуръони каримда очиқ ойдин таъкидлаб ўтган. Хусусан бировдан зулм-ситам кўрган ёки ундан ранжиб турган ҳолатда қилинган дуо ижобат бўлмай қолмайди. Ҳадисда: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Чунки унинг дуоси билан Аллоҳ таолонинг ўртасида парда йўқдир”**, дейилган.

Шунинг учун инсон ҳаёти давомида бировга асло зулм қилмаслиги лозим. Шу билан бирга бировдан ёмонлик кўрган инсон дарров уни дуойибад қилишга шошмаслиги, имкон қадар унга ёмонликни раво кўрмаслиги, балки унинг инсофга келишини сўраб, дуо қилиши мақсадга мувофиқ. Бу борада Сарвари олам – Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом биз мўмин-мусулмонлар учун улкан намуна бўлганлар. У Зотнинг ўз қавмлари қанчадан-қанча зулм-ситамлар қилиб, турли бўҳтонлар уюштирганларида ҳам, ҳатто ўз юртларидан қувиб чиқарган пайтларида ҳам қўлларини дуога очиб: “Эй Аллоҳ, қавмимни ҳидоят қилгин”, деб, қавмларини тўғри йўлни танишларини сўраб дуо қилганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломни Қуръони каримнинг бир нечта оятларида мақтаган. У Зотнинг дуолари шарофатидан кейинчалик Макка мушриклари ўзларининг хато йўлда эканликларини тушуниб етиб, ҳидоят йўлини танлаганлар.

Хулоса қилиб айтганда, дуонинг қабул бўлиши банданинг “нафаси ўткир”лигидан эмас, балки, Аллоҳ таолонинг фазли-карамидандир. Сизни кимдир ранжитса, унга инсоф тилаб дуо қилишга одатланинг. Шунда Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақталган бандалари қаторида бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

2 weeks, 5 days ago

🧕 ТИРНОҚҚА ЛАК СУРТИШ#таҳорат

**CАВОЛ: Мен намоз ўқийман. Лекин тирноғимга лак суртаман. Кўпчилик тирноққа лак суртилса, таҳорат қабул бўлмайди, дейишади. Баъзи диндорлардан сўрасам турмушга чиқмаган қизларга мумкин дейишди. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Лак суртиш сабабли тирноққа сув ўтмайди ва таҳорат мукаммал бўлмайди. Таҳорат мукаммал бўлмаса, намоз ўқилган ҳисобланмайди. Сиз айтган диндорлар билмаган нарсаларига фатво бермаганлари ўзлари учун яхши. Намоз, Таҳорат масалаларида турмушга чиққанларга алоҳида чиқмаганларга алоҳида ҳукм берилмайди. *Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).*

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

3 weeks, 2 days ago

ДУО ҚИЛСАМ ИЖОБАТ БЎЛМАЯПТИ#дуо

*CАВОЛ: Аллоҳдан дуо қилиб нима сўрасам кўпинча тескарисини беради. Намоз ўқисам ҳам негадир ишим орқага кетади. Нега менда унақа бўляпти?*💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дуо ҳам ибодатлардан биридир. Аллоҳ таоло бандаларини дуо қилишга буюриб, шундай дейди:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ

Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир сураси 60-оят).

Ҳадисда: “Дуо – бу, айни ибодат”, – дейилган. Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло ундан дуо қилиб сураган бандаларининг сўровларини ижобат қилиши ҳақида айтади:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси 186-оят).

Дуолар ижобат бўлиши қайсидир дуони ўқишга боғлиқ эмас, балки ихлос билан дуо қилишга боғлиқ. Дуо қилишнинг ҳам ўз одоблари бор. Дуо одоблари хусусида бундай марҳамат қилинади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна дуо қилинг! Зеро, У ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди. Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқув, ҳам умид билан дуо қилинглар! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 55–56-оятлари).

Дуони Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлаб, яна шулар билан тугатиш унинг қабул бўлишига сабаб бўлади. Яна дуо қабул бўладиган маконлар ва вақтлардан унумли фойдаланиш керак. Энг чиройли ва қабул бўлган дуолар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келтирилган, уларни топиб ўрганиш лозим.

Дуода Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини такрор-такрор айтиш, тинчлик, офият, саломатлик билан бир қаторда, дунё ва охират яхшилигини, барча яхшиликларни жамловчи дуоларни қилиш лозим.

Кишининг дуолари, ибодатлари Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлишида ҳалол-пок луқма билан озиқланиш, қариндош-уруғчилик ришталарини мустаҳкамлаш, гуноҳ ишлардан тийилишнинг жуда муҳим ўрни бор. Яна Аллоҳ таоло бандасининг дуосини ўзи хоҳлаган пайтда қабул қилади. Дуо қабул бўлмаса, банда бунинг учун қиёматда алоҳида мукофот олади.

Дуо бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эриштирадиган амаллардан, шунингдек, ризқнинг мўл, неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб ҳамдир. Хулоса, ихлос билан дуо қилган киши ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг марҳаматидан қуруқ қолмайди, ё тезда ижобат бўлади, ё охиратда мукофотини олади. Нима бўлганда ҳам дуо қилган киши ибодатнинг савобини олади.

Намоз ўқисам ҳам ишларим орқага кетяпти, деган тушунча тўғри эмас. Ибодатларни бандачилик бурчимиз бўлгани учун холис Аллоҳ учун қиламиз, моддий манфаат кўриш учун намоз ўқимаймиз. Лекин ҳаётда кофирга ҳам, мўминга ҳам турли синовлар бўлиб туради. Ибодат қиляпман менга Аллоҳ таоло синов бермасин, дея олмаймиз. Умуман олганда Аллоҳ таолонинг шариатига мукаммал амал қилиш бандани икки дунёда саодатга эриштиради. Ибодатларда собитқадам бўлинг, доимо намозни жамоат билан ўқиш, Аллоҳ таолонинг зикри ва истиғфорни кўп айтишга одатланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

3 weeks, 3 days ago

ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МОЛНИ САВОБ УМИД ҚИЛИБ БЕРСА#ҳалол_ҳаром

**CАВОЛ: Ҳаром молни савоб умид қилмасдан фақир ва мискинларга садақа қилиш кераклигини билдим. Айтингчи савоб умид қилиб берсачи унда нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳаром молни савоб умидида садақа қилса, ёки олаётган фақир ҳаром эканлигини билиб садақа қилувчининг ҳаққига дуои хайр қилса ва берувчи бунга “омин” деб турса, ушбу суратларда садақа қилувчининг иймонига путур етади. (Алфозу куфр ва аҳкамуҳа, 65 бет). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

3 weeks, 4 days ago

❄️🌨 СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАҲОРАТ#ғусл **CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қишлоқ жойларида совукда ювиниш шароит деярли йўқ. Шунинг учун жинсий алоқадан кейин тахорат олса хам кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ:** Ва алайкум ассалом! Кифоя қилмайди. Аввал ғуслнинг шароитини қилиб, кейин жинсий алоқа қилинади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55541)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

1 month ago

РЎЗҒОР УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТНИ ЗАХИРА ҚИЛИШ ҲАМ ИҲТИКОРГА КИРАДИМИ?#иҳтикор

CАВОЛ: Рўзғор учун олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қанча сақлаш керак, 3 кунми? Баъзилар 2-3 ойга етадиганини ғамлаб қўйишади, бунинг ҳукми қандай?*💬 ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эҳтиёжи учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини уч кун ва ундан кўпроқ сақлаш жоиз, бунга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаб қўйиш, захира қилиш икки мақсадга кўра бўлади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлашганда сотишни қасд қилиб, сотиб олиш ва сақлаб қўйиш.
2. Аҳли оиласини таъминоти учун сақлаб қўйиш.

Биринчи ҳолат шаҳар аҳлига зарар етказадиган бўлса, иҳтикор бўлиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида бундан қайтарганлар.

Маъмар ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا يحتكر إلا خاطئ (رواه مسلم)

📗Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, дедилар.
(✍️ Имом Муслим ривоятлари).

Ҳанафий мазҳаби уламоларидан Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ “Ад-дурр ал-мунтақо” китобининг шарҳида шундай дейди: “Иҳтикор сўзи шаръан озуқа ва шунга ўхшаш нарсаларни (кўплаб миқдорда) сотиб олиб, уни то нархлар қимматлашгунга қадар (камида) қирқ кун давомида (бозорга чиқармай) ушлаб туришдир.

Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ иҳтикор сўзининг таърифида: “У егулик ва шунга ўхшаш нарсаларни (улгуржи) сотиб олиб, сўнг нархлар қимматлашини пойлаб, қирқ кун ғамлаб қўйишдир”

Бу тарифдан маълум бўладики иҳтикор шаҳар ёки қишлоқлардаги (одам ёки ҳайвон тановул қиладиган) озиқ-овқат ва шунга ўхшаш инсонларнинг ҳожати кўп тушадиган маҳсулотни улгуржи сотиб олиб, бозорга чиқармай ушлаб туриш ва сунъий равишда қимматлаштириш орқали одамларга зарар беришдан иборатдир. Агар бошқа мақсадда бўлса, масалан, одамларга енгиллик туғдириш учун бирор мол турини улгуржи сотиб олиб, кейин уни бозорда нархини оширмасдан сотиш мақсадида сақлаб қўйса, иҳтикор қилган ҳисобланмайди.

Уламолар киши ўзи етиштирган ёки ишлаб чиқарган ёки четдан ўзи олиб келган маҳсулотларни нарх ошганда сотиш учун сақлаб қўйиши иҳтикор эмас, деганлар.

Иккинчиси. Аҳли оиласининг таъминоти учун озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни захира қилиб қўйиш шариатга зид эмас.

Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:

كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يدخر لأهله قوت سنة (رواه البخاري)

📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли оиласи учун бир йиллик озиқ-овқат захира қилиб қўяр эдилар”
(✍️ Имом Бухорий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси учун бирор нарса ғамлаб қўймасликлари ривоят қилинган.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

كانَ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ لا يدَّخرُ شيئًا لغدٍ (صحيح الترمذي)

📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса захира қилмас эдилар”
(✍️ Имом Термизий ривоятлари).

Муҳаддис уламолар бу икки ҳадисни ўрганиб чиқиб, бу икки ҳадиснинг маъноси бир бирига зид эмас деганлар ва бу ҳадисни қуйидагича таъвил қилганлар.
1. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун захира қилмас эдилар, аҳли оилаларини бир йиллик озиқ-овқатларини захира қилар эдилар.
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатидан ортиқ нарсаларни захира қилмас эдилар.

Демак, киши аҳли оиласи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар хоҳ у нарсалар маҳсулот кўринишида бўлсин, хоҳ пул кўринишида бўлсин маълум бир муддатга етадиган даражада захира қилиб қўйиши мумкин, балки бу оила аъзоларини қалбини хушнуд қилади, уларни хотиржам ҳаёт кечиришига, ибодат қилишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 6 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 4 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 1 month, 3 weeks ago