PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Менга энди барибир, баҳор келар, куз келар,
Ҳаёт гоҳи асал таъм, ё гоҳида туз келар,
Ҳатто энди исми ҳам ёдимда йўқ қиз келар,
Умид билан айрилиб, армон билан дўстлашдим.
Ҳар чаманни кўрганда, гулзор дедик, боғ дедик,
Икки юзли номардни ошно дедик, соғ дедик,
Хиёнат кўриб кейин бўлди кўнгил доғ дедик,
Заминда йўқдир гинам, осмон билан дўстлашдим.
Меҳр бериб меҳрга зор бўлганда чидадик,
Оқибат эшигида хор бўлганда чидадик,
Ҳар яхшига бир ёмон бор бўлганда чидадик,
Инсоф бериб қолар, деб ёмон билан дўстлашдим.
Ғурур биз билан қолди, шараф биз билан қолди,
Садоқат ва орият ёруғ юз билан қолди,
Битта армон - озурда кўнгил қиз билан қолди,
Унинг учун чорасиз ҳижрон билан дўстлашдим.
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВhttps://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг!*
БУГУН СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.
«Сирдарё»🎤 Бир гуруҳ сирдарёлик санъаткорлар.
✍️ Жаҳонгир Шарофбоев.https://t.me/jahongir_bek каналга аъзо бўлинг!
**БУГУН ШОҲ ВА ШОИР БОБУР МИРЗО ТАВАЛЛУДИГА 542 ЙИЛ ТЎЛДИ.
БОБУР НОЛАСИ**Бўл сўзидан яралдик,
Бўла олармиканмиз?
Тўлиб, тўкилдик, яна
Тўла олармиканмиз?
Бой бериб шуҳрат, шонни,
Сотмадик лек виждонни,
Ота юрт Андижонни
Кўра олармиканмиз?
Кўролмаймиз кўз билан,
Эслаб ашъор, сўз билан,
Бир кун ёруғ юз билан,
Бора олармиканмиз?
Ҳинд очди-ку бағрини,
Қисмат шунча тахирми?
Мовароуннаҳрни
Қура олармиканмиз?
Одил бошқариб тахтни,
Шунда қурурмиз бахтни,
Собит тутиб шу аҳдни
Тура олармиканмиз?
Келтур соқий, шаробни,
Енгса зора азобни,
Бу диёрда савобни,
Ўра олармиканмиз?
Чал машшоқ, айтгин ўлан,
Ҳинд диёр сеҳри билан,
Дилда юрт меҳри билан,
Ўла олармиканмиз?
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВhttps://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг!*
Гулдек яшнаб кетаман...
*✍️ Жаҳонгир Шарофбоев
? Ёқубжон Баҳромов
?* Матн
t.me/jahongir_sharofboyev каналига аъзо бўлинг!
ХИТОББугун ижтимоий тармоқларда газеталарнинг эртанги тақдири ҳақида турли баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Биз-ку, эртанги кун учун фол очиш ниятидан йироқмиз. Аммо бугунги вазиятни ўз қаричи билан ўлчаётганлар уларни шу кунга ёзма адабиёт (китоб, газета, журнал) олиб келганини унутиб қўйишмаяптимикан?Кўрмай қолсак, соғинамиз,
Осмондаги офтобни ҳам.
Китоб билан таниганмиз,
Яхши-ёмон, қаллобни ҳам.
Эмиш энди ўтиб замон,
Интернетда бутун жаҳон.
Кўрдик газетанинг тамом
умри, деган арбобни ҳам.
Нима дердик, тараққиёт,
На меҳр бор, на ҳиссиёт,
Виртуаллик - шуми ҳаёт,
Ўйлаб кўринг жавобни ҳам.
Унда биздан нима қолар,
Тилимиздан нима қолар,
Индамасанг, тортиб олар,
Қўлимиздан китобни ҳам...
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ*
t.me/jahongir_sharofboyev каналига аъзо бўлинг!
БИРИНЧИ ҚОРОсмон узра ёғмоқда,
Оқ орзу, оппоқ тилак.
Дўстим, бугун биз ёқда,
Биринчи қор, муборак.
Қор - бу барака демак,
Хуш ният қилмоқ керак,
Қувониб кетар юрак,
Биринчи қор муборак.
Уйқуга чўмди боғлар,
Оқ кўрпа ўрар тоғлар,
Ҳой, жўралар, ўртоқлар,
Биринчи қор муборак.
Изҳори дил, муҳаббат,
Айламоққа зўр фурсат,
Ёзиб бир парча қорхат,
Биринчи қор муборак.
Қўйинг, ўтади ташвиш,
Битар юмуш, битар иш,
Ахир кириб келди қиш,
Биринчи қор муборак.
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВhttps://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг*!
Боғ оралаб кезар хазонрез,
Тўкилади япроқлар қат-қат.
Ноябрь ҳам ўтиб кетди тез,
Декабрь − бу кейинги бекат.
Фаслларнинг оралиғида,
Сўлиб борар япроқдек умр.
Лек боламнинг қорачиғида,
Ёнар умид аталмиш ҳузур.
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ.https://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг!*
**18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
ЮРТ БАЙРОҒИ**Юрт байроғин кўксингга ил, бағрингга бос,
Ҳар бир эзгу амалингга маёқ бўлсин.
Керак бўлса, боланг ётган бешикка ос,
Ватан ҳақда илк бор олган сабоқ бўлсин.
Қаршисида тиз чўк, икки кўзингга сурт,
Ҳавас қилсин ҳасад билан пойлаганлар.
Десинлар сўнг, бу шундайин буюк бир юрт,
Байроғини юрагига жойлаганлар.
Ҳавас билан боққин мовий осмонига,
Ҳилолига, юлдузига узатгин қўл.
Алвон ранги сингиб кетсин қон-қонингга,
Байроқ бўлиб чорлаб турсин улуғ бир йўл.
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ.https://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг!*
Туяқуш бошини сақлайди қумда,
Бу ҳам жон асрашнинг битта йўлида.
Қафасга солинди тўти бир зумда,
Сўзлагани учун одам тилида.
*© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВhttps://t.me/jahongir_sharofboyev каналга аъзо бўлинг!*
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago