Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Darveshona

Description
📝 Shoir JONTEMIR ijodiy kanali
Advertising
We recommend to visit

📝 Shoir JONTEMIR ijodiy kanali

Last updated 1 week, 1 day ago

Last updated 4 months, 1 week ago

Last updated 4 months ago

1 неделя, 2 дня назад

Ҳурматли Дўстлар!
Агар Сиз ҳали ҳам Кафка билан учрашмаган, унинг отасига ёзган мактубини эшитмаган бўлсангиз бугун ва эртага бунинг имконияти бор!☝️

🗓 Шанба (27.04) 
🗓 Якшанба(28.04)
🕠 18:00 да
☎️ +998935306733; +998998289683

1 неделя, 3 дня назад

"EY MUG‘BACHA" JONTEMIRDAN AJOYIB MONOLOG #qaqnus
https://youtube.com/watch?v=Z2wwM6G8bgg&si=dejeAd2KiEIaI2q7

YouTube

"EY MUG‘BACHA" JONTEMIRDAN AJOYIB MONOLOG #qaqnus

"Madaniyat va ma'rifat" telekanali "Qaqnus" she'riyat va musiqa klubi Yangi yil sonidan! (31.12.2023)

1 неделя, 3 дня назад

СЎЗЛАР

1
Жаҳаннам мулкидир "айрилиқ",
эшитсанг бас,
даҳшатга солар.
Унинг азобига
мана, мен ўзим
бетма-бет келганман
неча ўн бора.
Ҳар сафар қулагач бу сўз қаърига,
тириклай кўмилган кучукваччадай
тимдаларкан хотираларни,
жавоб тополмайсан "нега"дан бўлак...

2
Асраб олар сўнгра "ёлғизлик",
ота бўлар,
оналик қилар –
Ердаги ягона меҳрибон туйғу.
У ҳақда таъриф бор кундалигимда:
"ёлғизлик – ярадир.
У Худодан юқар одамга,
айнан Худодан.
Балки шундан
Худодан ўзга
яқинлашмас ярадорларга?"

3
Жаннатни эслатар "севаман",
ҳаммадан қизғаниб ўсдим
бу сўзни,
ҳа-аммадан...
Ва сени учратдим
очкўз қузғунлар
орасида юрган мусича.
Шу заҳоти юрагим титраб
пойингга тўкилди дондай
"Севаман".
"Айрилиқ" чохига йиқилма токи,
токи
илдиз отсин қалбингда жаннат!

4
"Хайр"
луғатдаги энг бешфқат сўз,
афсунгар темирчи ясаган
Дамашқ шамшири – хайр.
Чиқаркан у
лаблар ораси – қиндан,
аталган кимсасин омон қолдирмас.
Ҳали инсоният "хайр"дан кучли
қурол яратмади,
яратолмас ҳам.

Кўзларимга қара, севгилим,
ўзингни тут,
лабларингни тишла қаттиқроқ.
Қонга бўямайлик қўлларимизни,
биз қотил эмасмиз,
қотил эмасмиз!

Жонтемир

[‍](https://telegra.ph/file/83c21a4ce71e68aaeea45.jpg)СЎЗЛАР
2 недели, 2 дня назад

СИМЁҒОЧСИЗ ТУЙҒУЛАР
(туркум)

  1. симёғочман
    симёғочлар эса гулламас
    гулламоққа мойил
    яшил дарахтлар
    Ин қурмайди қушлар ҳеч қачон
    ютган ўлжасини ҳазм қилмоққа
    озғин баданимга ўралиб обдон
    совуққон илонлар ғашимга тегмас

  2. Қатортол.
    Бозорга кираверишда
    бир кампир туради, кўзлари сўқир,
    Садақа тиланар ўтган-кетгандан.
    Шўрлик аёл,
    Ким олиб келади сени бу ерга?
    Ким олиб кетади бу ердан сени?
    Эрингми,
    Ўғлингми,
    Наҳотки ўғлинг?!
    Ҳар кўрганда иссиқ чеҳраси
    юрагимга санчилар қаттиқ.
    Сен эмасми ўн йилча бурун
    ҳархашасин бостирай дея
    олиб чиқиб катта шаҳарда
    арзандасин йўқотган қишлоқ?!

  3. Шуурсиз тонг.
    Қирқ тушга бўлинган фикрларимни
    йиғиб берар сигор тутуни.
    Навқирон чеҳрамга қаримсиқ соат
    бақрайганча қўяр ютуниб.

Етаклаб кетади кўчалар, боғлар,
Табиатнинг шавқига эниб
киприкларим бахтни қучоқлар,
Лайлисини топгандай меним.

Тош отиб ўйнайман анҳорга,
Ўйламасдан тавба, тоатни.
Шеър ёзаман атаб баҳорга,
Ғазабини қўзғаб соатнинг.

Ўлим туманлари ёприлар қуюқ,
Бехавотир оламан нафас.
Ҳаётим эгаси мен эмасман, йўқ,
Дарҳақиқат соат ҳам эмас!

  1. Замин қайда?
    Қайдадир осмон?
    Вақт кўксини ёрмиш қўрғошин.
    Ҳаттот – сенми?
    Менми – қўлёзма?!
    Чурқ этганнинг дордадир боши.

Ҳалложларинг аяб
ўзини
майдонларда қилару майна.
Бармоғи-ла ўйиб кўзини,
Эрксираган тилини чайнар.

Сўлқиллатиб очиқ кўкрагин,
Ётоғига чорлайди ғулу.
Виждонимми бўғиқ ўкраган?
Иймон сўрар очофат зулук.

Шаккокликни бас қил эҳтирос!
Ортиқ лаззат бермай қўйди дард.
Кўрингани вос-вос, эҳтимол
тушдадирман,
уйғонмоғим шарт.

Хаттот – Сенми?
Менми – қўлёзма?!

  1. Шаҳризода, шамолга айлан,
    Дарахтларни кулдир
    қитиқлаб.
    Кузги ёғмур баданидай соф
    кўзларингдан ўқий битиклар.

Бинафшага ифоринг ёдлат,
Сийпалаб қўй,
ранжимасин ғам.
Сочларингни шафаққа ботир,
Қирқ кокилинг – қирқта мўйқалам.

Соғинчимнинг чигилин тара,
Бармоқларинг майиндан -майин.
Талвасамни қилиб масхара,
Сени ўйлаб-ўйлаб гуллайин.

Шаҳризода – ўпилмаган туш…

  1. Лойқа табассумлар қуршовида эдим у пайт,
    Унутгандим қуёш борлигин.
    «Эрк нима» деб сўраганларга
    «Шамол» демоқликка бормасди тилим:
    Балки қизғанардим,
    Балки қўрқардим.
    …Излаб келдинг қалбим хилватин,
    «Сен турганинг энг қуйи қатлам,
    Юр, олиб чиқаман ёруғлик сари.»
    Кўнмадим.
    Ёнимда қолдинг барибир.
    Нахс нафсимдан покланмай туриб
    ойни қуршаб олгандай булут
    ўзлаштирдим бокиралигинг.

Кўнгил қўйиб дайди махлуққа,
Муҳаббатми
Ўздан кечмоқлик?!

Энди кенглик – осмон,
Эрк – бу шамол эканлигига
Икки дунё ишонолмайсан.
Хаёлингга битта ранг ҳоким –
ҚОРА!
Ва кетдинг.
Баҳайбат томирларимни
зулмат ботқоғидан илкис кўтариб
ортингдан оҳиста эргашолмадим.

  1. Шаҳарда ўсмайди менинг дарахтим,
    Тоғда
    Сенинг юрагингда ҳам.
    Томирлари
    қайноқ қонимга ботиб
    ёрилган ярамдан униб чиқажак.
    Бадбуруш танасин силар қўлларинг,
    Лабингга босасан шўрхок лабимдай
    шохида очилган
    қайғу гулларин.
    Ва кўз ёш,
    Хотира,
    Тун ортидан тонг…

  2. Жим кечиб кетарлар,
    Сокин кетарлар,
    Тонгларинг алвидо айтар паришон.
    Ёришмас фарзона лаҳзалар ёди,
    Тингламайди қадим қабристон
    ўлмасдан ўлганлар фарёдин.
    Аччиқ-аччиқ ҳўплайсан сафро,
    Ортингда – тун,
    Олдингда – саҳро.
    Уммон узра эшкаксиз қайиқ,
    Бир қалқиниб тўкилар жонинг
    кузак чаққан баргдай сарғайиб.

Жим кечиб кетарлар,
Сокин кетарлар,
Кўздан бошқа кўтармас мотам…

Жонтемир

@Jontemir_t

[‍](https://telegra.ph/file/2556d98bd28d10435a548.jpg)СИМЁҒОЧСИЗ ТУЙҒУЛАР
2 недели, 2 дня назад
2 недели, 3 дня назад

ДАЪВАТ

Изланг уни,
изиллаб изланг.

Ўчкор илон нигоҳида асл сурати,
қадим афсоналар кўчаларида
изғиб юрар гоҳо алвасти,
гоҳо кийик,
гоҳ аждар мисол.
Фаришталар йиқилмасин, деб
ип эшаркан киприкларидан
тикиб чиқар тонгача терлаб
кўҳна туннинг йиртиғи – ойни
ва лаб босиб осмон четига
шафақни чўғлатар,
энтикиб ажалвор бўсадан
уйғонади куйиккан қуёш
ва гуллар юзига хол каби қўнган
шудрингдек буғланиб кетар ҳавога...

Балки манзилини айтар соқовқуш?
Сочларини уммонга тўшаб
кутар балки юнусбалиқни?
Сулаймон йўқ.
Девлар гап уқмас,
қуртлар еб битирган Мусо асосин.
Аммо РУҲ –
Муҳаммад пайғамбар вужуди бўлиб
меърож саройига кирган РУҲ тирик!
Эргашинг!
Чўқинмоққа черков,
топинмоққа қибла ахтармай туриб
изланг уни,
изиллаб изланг!

Хаёлингиз ҳалинчагида
қиқир-қиқир учган у эмас,
пайпасларкан туш барҳанларин
қитиғига тегиб туйғунинг
ҳирсингизни қучган у эмас.
Шилдир-шилдир оққан ирмоқлар
қўшиғида ухлар беркиниб,
қовурғадан яралганлардай
алишмаган нафсга эркини.
Ғазабини сочар – гулдирак,
сўзлар баъзан ёмғир тилида.
Пок-покиза Марямга илҳақ
яшар балки ризвон белида.

Изланг уни,
изиллаб изланг!
Қайси осмон қўймишдир гизлаб?
Тақдирнинг бор фожиаларин
ибтидоси,
интиҳоси – у.
Тирикларнинг ўлмас орзуси,
ўликларнинг армони мангу.

Топинг,
йўқса юз ўгирар ишқ –
бир кун ажал кўтарса элак.
Топсангиз ҳам дунё бошига
қиёматни етаклаб келар.
Қиёматни етаклаб келар...

Изланг уни,
барибир изланг!

Жонтемир

@Jontemir_t

[‍](https://telegra.ph/file/64a530f0c3851c501475b.jpg)ДАЪВАТ
2 месяца, 2 недели назад

Туйғу ҳили

Бошида жудаям кенг кўринган. Кўзим қай бурчига тушмасин ҳайрат, ҳайрат, ҳайрат!
Айниқса кечалар...
Ёмғир довшига қоришиб, томоғимдан силлиқ оқиб кирар ҳаяжон.
Ўзимга сўзим, сўзимга кўзим ўтмас — бош-кети кўринмас уммон тилида қаерга сузарин билмай чайқалиб турарди жазавам. Олабўжи тушлар қаъридан ёввойи бир титроқ юлиб олар, мен тонгни, тонг эса дунёни уйғотар.
Бошида жудаям кенг кўринган. Кенглик деганда бобом қулочин, торлик деганда қудуқ оғзини тушунадиган пайтларим. Шафақ қизара бошлаши билан кўтарилаётган қуёшга тик қараб ўтираман супа четида. Нур аввал кўзимга санчилиб ёшлантиради, кейин оқ ва қорачиқларимни ялай-ялай куйдиради, ниҳоят ўз аксини яққол кўриб, ҳусни жамолига тўйгач кўзойнамда тинчиб қолади. Шунда қуёш оловли тўп мисол визиллаб айлана бошлайди ўнгдан чапга томон. Қўшилиб бошим айланади. Қўшилиб ҳаяжоним...
Сут пишди. Косага сарёғ, қуруқчой барглари, беҳи шаббаси, чимдим туз сўғин кўпирай-кўпирай деб турган қайноқ сут солади момом. Сўлагим оқади шопираркан чўпқошиқ билан. Ширчой юзида килкиб турган қаймоқ булут дейман. Сут ёғадиган булут. Қаймоқни еб қўяман. Нон қўшмай. Томоғимдан силлиқ сирғалиб ўтиши ёқимли. Бўм-бўш коса ва яланаётган лаб тасвири. Ош еб бўлганда бармоқларни мазза қилиб шимгандек завқли бу!
Бошида жудаям кенг эди деябман-ку! Сут ёғадиган булутлар сузиб юрарди косамда...

Жонтемир

@Jontemir_t

[‍](https://telegra.ph/file/0bfadd078e8fc24f65fbd.jpg)Туйғу ҳили
2 месяца, 2 недели назад

‍Шеърий концерт эҳтиёжи Бу ҳақда 2-3 йилдан бери ўйлайман. Балки ундан олдин ҳам. Евтушенко, Вознесенский стадионни тўўлдириб концерт бергани ҳақда ўқигач, суратларини кўргач бошлангандир қутқу? 2-3 йил деганим, режамни амалга ошириш учун хомий керак эди.…

2 месяца, 2 недели назад

#ғолиблар_аниқланди

Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз кузатувчилари.

Бугун Жонтемир шеърлари бўйича ўтказган видеотанлов ғолиблари эълон қилинади.

Юборилган ижроларни қайта-қайта эшитдик, кўрдик.
Катталар яхши, ҳамма қўлидан келганча ижро қилган. Барчаси пишиқ ва бу йўналишда анчагина натижалар ҳам кўрсатган. Ҳаммаси учун раҳмат!

Аммо бир нарсани айтиб ўтиш керакки, сиз ҳам, мен ҳам 11 ё 12 ёшимизда залворли шеър топиб, ёдлашга ва шундай танловга қатнашишга журъат қилганмизми?

Танловга йўлланган ёш йигит-қизларни кўрдингиз. Майли, тушуниб-тушунмай ўқиган бўлишлари мумкин, барибир уларнинг ўқиши бизникидан кўра таъсирлироқ чиқади. Тан олинг. Шу сабаб ёшларни руҳлантириш ва асл шеъриятга қизиқиш уйғотиш учун ҳам ғолибларни асосан ёшлар орасидан танладик. Менимча, сиз бунга қарши бўлмайсиз.

Демак, шоирнинг махсус совғаси қўйилган ўрин учун 11 ё 12 ёш атрофидаги Самарқандлик йигитча — Суҳроббек Қиличов танланди.

Канал админи томонидан қўйилган совғали ўринларга эса
Хоразмлик "Огаҳий" мактаби ўқувчилари: Руҳшона Жабборова ва
Мумтозхон Отабоевани муносиб кўрдик.

Шу жумладан:

Лазизбек Бозоров,
Хондамир,
Сардор Қаландаров,
Мадина Мусахонова,
Сирожиддин Мамиров,
Зуфарбек,
Бобур Ибрагимов,
Ғолибжон Ёриев,
Озода Вафо,
Сулаймон Султон,
Хушнудбек Суюнов,
Аҳмад Нур,
АнненМай
Сарвиноз Отабоева,
Шердор,
Одил Эркинов,
Б. К.
Шокир Мусаев
Дурдона Асророва
М. Рустамовна
Мунира Султон
Лея
Муҳаммадали Солижонов,
Диёр Холбоев,
Шехроз Одил ўғли,
Ислом Султонов,
Руқия Юсуф қизи,
Илҳом Худойназаров,
Нодир Муҳаммад,
Латофат Асролова,
Бедорбахт,
Барчиной Раҳматуллаевна,
Тўлқин Халилов,
Жавоҳир Келдиёров,
Нодира,
Гулруҳ Эшонқулова,
Вазира Султонмахмудова,
Фаҳрия Нур,
Қодир Муртозоев,
Олим Шерматов,
Райҳона,
Музаффар Пўлатов,
Саида
ва бошқаларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Жонтемир сизлардан чек-чегарасиз миннатдор ва боши ерга теккунга қадар таъзимда эканлигини билдирди.
Биз учун сарфлаган вақтингиз ва меҳнатингизга рози бўлинг.
Шу ўринда ҳар бир ижрони эшитиб, баҳолаб борган кузатувчиларимизга ҳам раҳмат!

Ҳурмат билан @sheriylahzalar

2 месяца, 3 недели назад

Қўлбола клип.

@Jontemir_t

We recommend to visit

📝 Shoir JONTEMIR ijodiy kanali

Last updated 1 week, 1 day ago

Last updated 4 months, 1 week ago

Last updated 4 months ago