‼️ISBOT: @FROM_PRUFF
🛒ARENDA: @FROMRENT_AKKAUNT
👨🏻💻ВЛАДЕЛЕЦ & ГАРАНТ
@FROM_ORG +998998500622
ENG SIFATLIK AKKAUNTLAR BIZDA
AKKAUNT SOTIB OLAYOTIB QOIDA KANAL OQIB CHIQIN @FROM_QOIDA
QILINGAN SAVDO ATKAZ BOLMAYDI ✅
VAZVRAT YOQ❤️
Last updated 5 days, 20 hours ago
Бирор жойинг оғриса, тириксан, агар бошқаларнинг дардини ҳам ҳис қилсанг, демак инсонсан дейди Толстой.
Бу чиройли гапни Толстой ҳаётининг, жамиятнинг, моддий-маънавий аҳволининг қай бурчида туриб айтгани муҳим. Граф ҳолида айтган бўлса, ҳис қилмаган. Деҳқонча яшай бошлаган пайти айтган бўлса, бироз яшалган. Ва ҳар қандай ҳолда ҳам Толстой одам умрини еб битирувчи маиший эҳтиёжлардан ҳоли бўлган ҳолда айтган бу гапни. Достоевский ҳеч қачон бунақа пафосли гап айтмаган бўларди масалан.
Масалан киши тирик бўлиш, инсон бўлишдан ҳам чарчаши мумкин. Тинмай кучли оғриқлар ичида яшаётган йигитга қараб, ооо, сен тирик экансан дейиш нақадар жирканч! Ҳеч қандай тириклик олқиши, у чекаётган азобни оқлаб беролмайди. Шу билан бирга унга бошқалар дардини ҳам ҳис қилиш қобиляти берилган бўлса, бу Яратканнинг туҳфасими?!
Ва камига ҳукумат қўлида бўлмаган инсон қадри патак муҳитда минбарбоп оҳангдаги тириклик, инсонлик даражаси менга ҳавас эмас.
"Тангри суйганига дард берар". Суймаганлари мазза қилиб яшайди. Мен севганим дард кўрмай яшашини истайман ахир. Дўоларда ҳам дард кўрма деймиз. Дард кўрма, дейиш, Тангри муҳаббатидан муҳофаза сўрашдай Тангрининг ўзидан.
Товба. Шунчалик ҳам чалкаш ёзиш мумкинми? Танангда адашиб юрган дард каби, сўзлар, фикрлар дарасида йўлингни йўқотдинг.
Осмонга қараб пичирлайсан қўрқув аралаш:
Ол, мендан севгингни, токи, соғиниб яшай яна эътиборинга тушиш дардини.
QARG’ALAR uchsa qaraylik,
Marg’ilonning yo’liga!
(Xalq og‘zaki ijodi)
Rejissor, rassom, tasvirchi va montajchi:
Elnur EGAMOV
Qo’shiq:
FOZIL guruhi
Cho’lpon she’ri ijrochisi:
Erkin BOZOROV
——————————————————
Qo’shiq 1875-yildagi Marg’ilon qatliomi haqida. 1938-yil 4-oktabr esa millatimiz oydinlari qatag’on bo’lgan kun. Bugun qonli tariximizni yodga oldik. Hurriyat yo’lida jon berganlar yodi barhayot!
————————————
Аъзам Ўктам
САРОЙ
Қўриқласа арзир бу жойни итлар,
Итдан-да жонсарак соқчилар керак.
Мудом анқиб турар ғалати ҳидлар,
Сал узоқ қарашга дов бермас юрак.
Ҳаттоки қарға ҳам қурмайди ватан,
Уни обод этар турфа солиқлар.
Фаришта қочгандай наҳс босган ердан,
Яқин йўламайди мўмин, солиҳлар.
Пора олиб келса – кирар тўра ҳам,
Юқтириб чиқар сўнг бундаги кирдан.
Гар фуқаро кирса, қайтари мубҳам,
Чиқса, жазо олиб чиқар бу ердан.
Сепилар адоват, кин уруғлари,
Хиёнат урчийди бу ерда фақат.
Кўз бўяб кун кўрар эл улуғлари,
Ҳаромнинг устида турар салтанат.
Юпун халқ жимгина яшайди, ҳайҳот,
Ёки ич-этини, ё бир-бирин ер.
Асл душманидан кутар-да нажот,
Ўзи киролмаган жойни қутлуғ дер.
Suratini chizibdi shamol,
Umrimning bo'sh varaqlariga.
Singib borayotgan menmanmi
Kunbotarning shafaqlariga.
Olulanar bulutlar maʼyus,
Ruhda nedir ko'piradi boz.
Va qushlarning ozod parvozi
Ko'zlarimga sanchilar xolos.
Nahot sevdim aqlimdan ozib,
Qanotlarning soyasini jim.
Axir men ham bir tola nurday
Gulni qalqitgani kelgandim.
Uydan haydab qorong'ulikni,
Qayg'u kuyin chalganda dilim -
Yuragimni ushoqday sepib,
Tongni kutgan men emasmidim?!
Endi menga ohangday zavqli
G'animlarning qahqahasi ham.
O'ynayapman chirpirak bo'lib
Havolarda hazondek bu dam.
Yozolmasman ismingni nechun,
Umrimning bo'sh varaqlariga.
Qara, qanday cho'kyapman, Xudo,
Kunbotarning shafaqlariga.
oktabr, 2023
Ҳурматли Дўстлар!
Агар Сиз ҳали ҳам Кафка билан учрашмаган, унинг отасига ёзган мактубини эшитмаган бўлсангиз бугун ва эртага бунинг имконияти бор!☝️
? Шанба (27.04)
? Якшанба(28.04)
? 18:00 да
☎️ +998935306733; +998998289683
‼️ISBOT: @FROM_PRUFF
🛒ARENDA: @FROMRENT_AKKAUNT
👨🏻💻ВЛАДЕЛЕЦ & ГАРАНТ
@FROM_ORG +998998500622
ENG SIFATLIK AKKAUNTLAR BIZDA
AKKAUNT SOTIB OLAYOTIB QOIDA KANAL OQIB CHIQIN @FROM_QOIDA
QILINGAN SAVDO ATKAZ BOLMAYDI ✅
VAZVRAT YOQ❤️
Last updated 5 days, 20 hours ago