Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Navoiy - FM 101.6 ǀ Rasmiy kanal

Description
Навоий вилояти радиоси эшиттиришлари
Navoiy viloyati teleradiokompaniyasining rasmiy kanali. Мурожаат учун:
@NavoiyVTRK_bot
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago

3 months, 2 weeks ago

БОЛАЛАР ҲАМ ФИКРЛАЙДИ.

Аям уйдан кетиб қолди. Дадам иккиси бироз айтишишди. Аям остонада дадамга қараб: "Менга жавоб беринг" деди. Дадам "Йўқ" деди. Мактабда ўқитувчимиз жавоб бермаса, уйга кетмас эдик. Лекин аям кетиб қолди.
Мени ҳам ўзи билан бирга олиб кетмоқчи эди, кўнмадим. Дадам менга "Мансурбек, ўзинг биласан, ўғлим" деди. Аямни яхши кўраман. Менга жуда меҳрибон. Барча аялардан чиройли. Мени мактабга анча жойгача кузатиб келади. Кичкиналигимда синфгача кирар эди. Ҳозир катта бўлиб қолдим - тўртинчида ўқийман. Ўқишдан келишимга ширин-ширин овқатлар пишириб қўяди. Мазза қилиб еб, кейин ўйнагани кўчага чиқаман. Кечқурун дарсимни тайёрлашга кўмаклашади. Шундай бўлсаям, дадам билан қолдим. Дадамни ҳам яхши кўраман-да. "Сен катта бўлсанг, зўр одам бўласан", дейди. Уйда Аям йўқлигида овқат пиширмайди. Кафе ва ошхоналардан олиб келади. Колбасалар, пишириқлар, ширинликлар... мазза.
Дадам шифокор. Беморларни даволайди. Гавдаси ҳам катта. Сочини доим орқага тарайди. Галстук тақишни билади. Кўчада қўл ушлашиб кетаётганимизда кўпчилик салом беришади. Болалар ҳам қараб -қараб қўйишади. Шунда мен хурсанд бўлиб кетаман.
Аямни ёмон демайман-у, баъзи ишидан дадам аччиқланиши ўринли. Кўп ҳолларда дадам гўшт олиб келганда, аямнинг бепарволиги туфайли гўштни мушук олиб қочади. Овқатдан соч чиқиб қолганда, дадам "Овқат нега ширин бўлибди, десам соч солган экансиз - да", дейди кулиб. Аям қовоқ уяди.
Бирга ўқийдиган Жаҳонгир деган ўртоғим бор. Баъзан уларникига бораман. Жаҳонгирнинг дадаси бундай пайтда товоқни овқати билан улоқтириб юборади. Аяси кўзига ёш олади. Жаҳонгирнинг ойиси Мунира ая жуда яхши, меҳрибон. Тинмайди. Қачон борсам, нимадир иш билан банд. Мол-қўйлари бор. Бизга яхши гапиради. Сут пишириб беради. Даладан ўт ташийди. Томорқасига қарайди. Бодринглари кўп. Мунира ая ювган кирлари қуригач, сўрида ўтириб, бирма-бир кўрикдан ўтказади. Йиртиқ жойларини тикади. Менинг дадам бўлса, пайпоғидаги тешикчасидан бармоғини чиқариб, "Дарча очилиб қолибди-ку", дейди. Бир - икки кун ўтгач, ўзи тикаётганини кўраман. Дадамнинг нолишича, кийимларни тикиш керак бўлса ёки тугма қадашга аям мос ип қидириб ўтирмас экан.. Дуч келгани билан тикиб қўя қолар экан.
Кеча мактабдан келганимда дадам "Аянгни соғингдингми?" деб қолди. Мен индамадим. "Дам олиш куни олиб келамиз" деди. Яйраб кетдим. Бугун мактабга борсам, аям турибди. Дадамнинг гапини айтдим. Аям бўлса "Ўҳ-ҳў, эртароқ борса бўлмас эканми?" деди. Мен бир ўғилман. Дадам "Сенга ука олиб келамиз", деганига анча бўлди. Мен ҳам укамни ўйнатиб юргим келади. Уларнинг эсларидан чиқиб қолди, шекилли.
Саҳарлаб кимдир сочимни силаяпти. Аямнинг қўлларини дарҳол сездим. Мен туш дебман. Ўнгим экан. Аям қайтиб келибди. Хурсанд бўлиб кетдим. Якшанбагача анча бор эди. Яхши бўлибди. Аяжоним менинг!

3 months, 2 weeks ago

Гулдаста.

Аёлига атаб бугун гул олди. Ичкарида болалар шовқини тинмаётган уйи олдида тураркан юраги бир хапқириб кетди! Биринчи гулдастани тўйлари куни берганди, довон ошган гул- келин қўлига етгунча оҳори тўкилиб, бўлари бўлган эди...
Иккинчи гулдастани илк фарзанди қизалоғи дунёга келиб, туғруқхонадан чиқаётганларида кўтариб борди! Шунга ҳам тўққиз йил бўлибди, рафиқасига бошқа гул олганини эслолмайди...
Бошга тушганини кўз кўради дейишади. Синовли кунлардан аёли билан биргалашиб, бир-бирига суяниб, Ўзига таваккул билан ўтишди...
Тунлари уйғониб кетганида, аёлининг йиғиси ғира-ширада жойнамоз устидан эшитилади... Бировга тишининг оқини кўрсатмаган аёли-шундай узун кечаларда дил оғриғини фақат Аллоҳга очаётганини жуда кўп шоҳидига айланди!
Аллоҳ таоло бандасини ташлаб қўярмиди?!.
Ҳаммаси жойига тушди, мана бугун- аёлига атаб, юракдан чиқариб гул олди: энг чиройли гулни, узоқ турадиганини, тез сўлмайдиганини сотиб олди!
Эшик очиларкан, дувиллаган болалари остонага тизилади, бири қўйиб-бири саволга тутади, хайратланган аёли эса "тинчликми?" деб гулдастага қўл чўзади...
"Арзимас совға, бу ҳали бошланиши! Иншааллоҳ биргалашиб ҳажга борамиз, онаси!" дейди...
Айни лаҳзаларда аёлининг кўзлари аввалгидай чарақлай бошлайди...
Сўлмайдиган гул бор эканми, уч тўрт кундан сўнг гулнинг зарқоғозларини авайлаб таҳлаётган аёлини кузатаркан, ўйлаб қолади: йўлларнинг энг яхшиси Сени уйингга элтадигани, аълоси- Роббинг байтига туташадигани, совғаларнинг энг яхшиси-меҳр муҳаббат ҳадя этадигани, аълоси- Роббинг ато этган яхши рафиқа бўларкан!

Азизахон Исмоилова

3 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
6 months ago
6 months ago
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago