MUJDA - Vohid Luqmon sahifasi

Description
«Мужда» – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Воҳид ЛУҚМОНнинг илк шеърий тўплами номи. Хайрли бир ниятда ушбу телеграм каналига ҳам Мужда номи танланди. Бу ерда Воҳид Луқмоннинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Advertising
Tags
We recommend to visit

Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар

Last updated 1 month ago

Кафел Мозаика ва Самоклейка махсулотлари.

Мурожаат учун:
? +998 90 136 82 86
? @Azim918

Last updated 3 months ago

⦊ ᴏᴡɴᴇʀ — 「 @cllflower 」
⧽ ᴠᴘ — 「 @flowerstrikersvp - @xxrxx_Xxff 」
✗ sᴛᴀʀᴛ ? ??.??.???? ?

буст: https://t.me/flowerstrikers?boost
ʍиᴧыᴇ дᴇᴛи:: @Fleur_stickers

- ∿ ᥰᥲρнᥲя ᥴ @philsstickersu !!゚♡
cr: @.neg_50asu on twt(x).

Last updated 2 months, 2 weeks ago

2 months, 2 weeks ago
***

Aрз қилишга ҳожат йўқ!
Ҳолим Сенга аёндир...
Тилни кераги йўқ!
Сассиз-садосизлигим  Сенга баёндир...
Сўз лозим эмас!
Сўзламай жим туришим Сенга каломдир...
Kаломга эҳтиёж йўқ!
Ишқ Сенга фиғондир...

Мавлоно  Румий.

@mujdauz

2 months, 2 weeks ago
***

О, юзтубан ётган биродар –
Дунёларга орқа ўгириб.
Ҳар нафаси жонга баробар,
Ҳар жонидан минг бор ўргилиб –
Ҳар лаҳзанинг ҳисобин олган,
Ҳар лаҳзани қилган тавоблар.
Ҳар лаҳзадан бир умид қолган,
Ҳар лаҳзада минглаб савоблар –
Кўз ўнгидан ўтган мисли зар
О, юзтубан ётган биродар.
Агар бундан омон чиқсам бас
Одамдайин яшайман, Тангрим,
Оламдайин яшайман, Тангрим.
Кўзларида заррача кир йўқ
Боламдайин яшайман, Тангрим!
О, юзтубан ётган, биродар,
Кўз ёшларинг томади чак-чак.
Бўғзингга ҳаволар қадалар.
О, юзтубан ётган, биродар
Соғайганинг бўлсин муборак,
Унутилмаса бас ваъдалар!
Воҳид ЛУҚМОН.

@mujdauz

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago
*** ***

*Этагингиз байроқдек ўпиб,
Қўлларингиз кўзга суртаман.
Ҳижрон деган ўлкадан ўтиб,
Висол деган гўзал юртдаман.

Шундай яшайверамиз, тамом,
Мен заминда, сизчи самода.
Сизни севавераман ҳамон,
Токи ишқ бор экан дунёда.*
Воҳид ЛУҚМОН.

@mujdauz

2 months, 4 weeks ago

​​SAMARQAND. SHARQ TARONALARI

Sohibqiron koʻzga surib, poytaxt qilgan
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.
Zar sochishni Quyosh tole, Oy baxt bilgan
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Bobo Tarix bolaligin koʻrgandir u,
Bobil bilan uzun suhbat qurgandir u,
Boqiy shahar – muhabbatga qoʻrgʻondir u,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Bibixonim atirlarin isi shunda,
Ulugʻbekning charaqlagan “Ziji” shunda,
Navoiyning pok, munavvar izi shunda,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Kimlar kelib tarix yozdi davron bilan,
Koʻngil uzmay ketdi kimlar armon bilan…
Buyuk Ipak Yoʻlidagi karvon bilan
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Ona Yerning taftin olgan issiq noni,
Duo toʻla ochiq kaftday Registoni,
Ey, qadrdon, ey, jonimning egiz joni,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Koʻring, qanday yosharmoqda eski shahar,
Har niyati, har amali ezgu shahar,
Yangi davr shiddatiga koʻzgu shahar,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Dunyo bugun hofiz, olam mashshoq bugun,
Taralgaydir “Tanavor”u “Ushshoq” bugun,
Roʻyi zamin koʻrki Sizga mushtoq bugun,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga.

Navolarning toʻlqinida sel boʻlamiz,
Ohang bilan koʻchgan epkin, yel boʻlamiz,
Bir qoʻshiqni kuylab, bitta el boʻlamiz,
Samarqandga xush keldingiz, Samarqandga!

– – – – – – – 

САМАРҚАНД. ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ

Соҳибқирон кўзга суриб, пойтахт қилган
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.
Зар сочишни Қуёш толе, Ой бахт билган
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Бобо Тарих болалигин кўргандир у,
Бобил билан узун суҳбат қургандир у,
Боқий шаҳар – муҳаббатга қўрғондир у,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Бибихоним атирларин иси шунда,
Улуғбекнинг чарақлаган “Зижи” шунда,
Навоийнинг пок, мунаввар изи шунда,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Кимлар келиб тарих ёзди даврон билан,
Кўнгил узмай кетди кимлар армон билан…
Буюк Ипак Йўлидаги карвон билан
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Она Ернинг тафтин олган иссиқ нони,
Дуо тўла очиқ кафтдай Регистони,
Эй, қадрдон, эй, жонимнинг эгиз жони,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Кўринг, қандай ёшармоқда эски шаҳар,
Ҳар нияти, ҳар амали эзгу шаҳар,
Янги давр шиддатига кўзгу шаҳар,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Дунё бугун ҳофиз, олам машшоқ бугун,
Таралгайдир “Танавор”у, “Ушшоқ” бугун,
Рўйи замин кўрки Сизга муштоқ бугун,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга.

Наволарнинг тўлқинида сел бўламиз,
Оҳанг билан кўчган эпкин, ел бўламиз,
Бир қўшиқни куйлаб, битта эл бўламиз,
Самарқандга хуш келдингиз, Самарқандга!

@n_jonuzoq

[​​](https://telegra.ph/file/ff53bf73008e752edd62a.jpg)**SAMARQAND. SHARQ TARONALARI**
3 months ago
3 months ago
***

Нечун овозингиз бунча шикаста –
Гўё олисларда инграётир най?
Нечун кулгуингиз бунчалар хаста,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.

Уҳ тортасиз, гўё дунё тўла ғам,
Гўё шодлиги йўқ, йўқ қувончи ҳам,
Нечун ўйларингиз, хаёлингиз нам,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.

Нечун кўкламларда хазон кийдингиз,
Нечун шом кийдингиз, азон кийдингиз,
Баҳор, куз, ёз ўтди, ҳамон кийдингиз,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.

Кўзгуга термулиб ўлтирасиз жим,
Инграйсиз: ким мени тушунади, ким,
Сўнг ненидир эслаб жилмаясиз ним,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.

Ҳасрат ҳабдоридек ютаверасиз,
Неки ғам қўл чузса тутаверасиз,
Ҳамон, ҳаргиз кимни кутаверасиз,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.

Танишу нотаниш ўнгу сўлимиз,
Бошқа-бошқа этак тутган қўлимиз,
Гарчи кесишмайди бизнинг йўлимиз,
Дардингизни айтинг, дардингиз олай.
Воҳид Луқмон.

@mujdauz

3 months, 2 weeks ago
**ЗАФАР**

ЗАФАР

Камолга етгайдир ҳар қандай режа,
Ёрлиқ тушса агар Тангри қошидан.
Лайлатулқадрга ўхшар бу кеча –
Олтин ёғилмоқда халқим бошидан!

Заррин ёғдуларга тўлсин ҳар довон,
Изларингни, элим, зафарлар кўмсин.
Соҳир лаҳзаларинг бўлсин бардавом,
Ҳар битта ёрлиғинг тилладан бўлсин!
Нодир Жонузоқ.

@mujdauz

3 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago
***

Ҳар кеккайган чўп бир тирнар қўлимизни,
Ҳар ғўддайган тош тўсади йўлимизни.
Ҳатто бизда тишимизнинг иши бўлмас,
Хоҳлаганча тишлаб турар тилимизни.

Воҳид Луқмон.

@mujdauz

We recommend to visit

Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар

Last updated 1 month ago

Кафел Мозаика ва Самоклейка махсулотлари.

Мурожаат учун:
? +998 90 136 82 86
? @Azim918

Last updated 3 months ago

⦊ ᴏᴡɴᴇʀ — 「 @cllflower 」
⧽ ᴠᴘ — 「 @flowerstrikersvp - @xxrxx_Xxff 」
✗ sᴛᴀʀᴛ ? ??.??.???? ?

буст: https://t.me/flowerstrikers?boost
ʍиᴧыᴇ дᴇᴛи:: @Fleur_stickers

- ∿ ᥰᥲρнᥲя ᥴ @philsstickersu !!゚♡
cr: @.neg_50asu on twt(x).

Last updated 2 months, 2 weeks ago