👑 Bekalar Uchun 💕

Description
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Advertising
We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago

3 days, 7 hours ago

**— "Эримни пулларини қайтар" — дан нарига ўтмас, Нодира уни ҳар гал ҳайдагандан баттар қиларди. Мана шундай пайтда Меҳрибон маҳаллани бошига кўтариб жанжал қилиб кетарди. Бироқ Нодира буларга эътибор бермас, иложи борича ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутишга ҳаракат қиларди. Орада иш ҳам топди. Энди ишлаб, анави пасткашга ишониб олган кредитини тўлаши керак. Бошқа иложи ҳам йўқ.

Бу ёқда Фарангизнинг ҳам ҳаёти ўз изига тушиб кетди. Салкам 6 йиллик айрилиқдан кейин ўзлари сезмаган ҳолда бир - бирига ошиқ қалблар бирлашди. Дилдаги кемтиклар ўрни тўлди. Фарангиз ва фарзандларининг юзи бахтдан порламоқда. Фарруҳнинг ҳам ҳаёти ва хаёллари ҳам изига тушган. Уларнинг оиласида ҳаммаси яхши. Фақат Фарангиз сингилларининг бошига тушганларини эшитиб хафа бўлди.
Кечки пайт ишдан қайтган Фарруҳ Фарангизнинг ўйчан ўтирганини кўриб, секин келдида аёлини авайлабгина бағрига босар экан,
— Мана бу ерим нега оғримоқда десам, — чап кўксига кўзи билан ишора қилганча, — қалбим қувончи хомуш эканда, — унинг пешонасидан ўпиб қўяркан, — сени ким хафа қилди?
— Ҳеч ким, — Фарангиз Фарруҳнинг кўксига бошини қўйиб бироз хотиржам бўлгандек бўлди. — Фақат Нодира ва Ирода...
— Бу ҳам Аллоҳнинг синови. Улар жуда кучли қизлар, синовларни ҳам енгиб, ҳали энг бахтли инсонлардан бўлишади Ин Шаа Аллоҳ.
— Ин Шаа Аллоҳ айтганиз келсин, — Фарангиз яна бироз шундай ўтирди.
— Ой қиз, — Фарруҳ аёлининг сочларидан силар экан, — шу десангиз эр деган жаниварни қорни очди.
— Эр деган жанивар? — Фарангиз бошини кўтариб эрига қарадию кулиб юборди, — бунақа антиқа гапларни қаердан топасиза?
— Ҳа энди мени биласизу Ой қиз, — Фарруҳ қошини қоққанчи жилмайди.
— Ҳа биламан, биламан, сиз кимсан Фарруҳ Азимовичсиз. Сизда бундай гаплар қайнаб ётибдию.
— Шунақа гапириб тураверасизми? — Фарруҳнинг қошлари бироз чимирилди. Албатта, ёлғондакам, — Бу туришда мени очдан ўлдириб қўясиз эканда.
— Хўп, хўп ҳозир, Фарангиз кулганча эшик тарафга юрар экан, — уст - бошизни алиштириб тезроқ чиқинг. Мен унгача чой дамлайман. Сўмса қилганман, тезроқ бўлинг,- дедию чиқиб кетди.
— Ўзи бекорга эр аёлининг тўнғич фарзанди дейишмас эканда, — Фарруҳ шкафни очар экан, — мана аҳвол. Худди боласига гапиргандек гапириб - гапириб чиқиб кетди.

Жайронанинг вафотидан кейин Зулайҳо анча чўкиб қолди. Ахир, бир эмас икки фарзандидан айрилди. Аммо, Умид чинакамига ақлдан озди. Ҳеч кимни ёнига яқинлаштирмас, хонага қамалиб олиб нуқул,
— Мен айбдорман. Ҳаммаси мени деб бўлди. Жайрона, Фарангиз мени кечиринглар, — даб бақирар, баъзан йиғлар, баъзида эса телбадек баланд овоз чиқариб қўрқинчли кулади. Энг қийини ота - онага бўлди. Набираларига куйсинми? Чўкиб, гулдек сўлғин бўлиб қолган келинига ёки эсдан оғиб қолган ёлғиз ўғлигами? Ҳаммаси ҳам яқини, ҳаммаси оиласи.
Умиднинг аҳволи ёмонлашса ёмонлашдики, асло ўнгланмади. Охири уни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштиришди. Зулайҳони эса ота уйига жўнатиб юборишди. У ҳам бахтли бўлишга ҳақли. Қачондир кимгадир турмушга чиқар. Она бўлиш бахти унга ҳам насиб қилар. Буёғи энди тақдирдан.

Нодира ишдан қайтар экан кўчада эшитган гапидан ҳайрон бўлди. Кўчанинг бошида тўпланиб ўтирган маҳалланинг "радарлари" уни кўриши билан атайин овозларини кўтариб, Нодира эшицин деб гапира бошлашди.
— Қўшнижон эшитингизми, кўчамиздаги Жамилахон тўй бошлабди, — гапирар экан икки кўзи Нодирада.
— Қайси Жамила? — ҳайрон бўлди. — Сатторни хотини Жамилами?
— Йўқ, раҳматли Ҳамиднинг беваси Жамила. Ўғлини уйлантираётган эмиш.
— Қизиқмисиз қўшни. Унинг ўғли аллақачон уйланган, 2 боласи ҳам борку. Василахоннинг қизи Иродани келин қилганди шекилли?
— Ҳа келин қилганди. Лекин "Қазисан қартасан асл зотинга тортасан" деганларидак Ироданинг ҳам бир айблари чиқиб қолиб, Камол ўша куниёқ талоғини бериб уйига ҳайдаворибди.
— Йўғэее, бечора қизга опаларининг касри урибдида, — бояги аёл Иродага ачиниб гапирар экан, Нодирани кўрмади ҳам. Нодира уларнинг ҳамма гапини эшитса ҳам эшитмаганликка олиб ўтиб кетаверди. Ҳовлига кириб келар экан, дарвозага термулганча ўтирган синглисини кўриб қалби эзилди. Ирода опасини кўриши билан ўрнидан турди.**

3 days, 9 hours ago

**— Буви билиб - билмасдан гапираверманг. Ҳақиқатни билгач кейин тилингни тишлаб қолишингиз мумкин, — Нодира қўлидан учиб кетган пиёлани олганча ўрнидан туриб кетар экан гапирди.
— Кошки, сени қанақалигингни билмасам. Ўз оила аъзоларини аямаган, бошқаларни аярмиди?
— Шуни айтинг, ахир мен суюкли аммажонимга ўхшайманда, — Нодира ҳам гапдан қолай демасди.
— Нодира, — Васила қизига жим дегандек қаради. Нодира ойисига қош чимириб қўйганча чиқиб кетдию, яна сув олиб келиб ойисига ичирди.
— Опа, — Ирода секин гап бошлади, — анави алвасти нега кел...
— Тўғри хато қилдим, аммо, ўша сўтакдан бир тийин ҳам олмадим. Қайтанга у номард мени 30 миллионга тушириб кетди, — Нодира шундай деганча бор гапни айтиб берди. — У фарзандимни операцияси дея йиғлаб берганди пасткаш. Мен бўлса лаққа тушиб, ёрдам берибман. Кейин билсам боласи соппа - соғ экан.

Фарруҳ Мубинанинг юзларидаб ўпиб укасига тутқаздию, ўзи Ойшанинг ортидан келди.
— Дадасининг маликаси кимдан хафа экан-а? — эшикдан кириши билан сўради. Ойша унга бир қараб қўйдию, гапирмасдан жим ўтираверди. — Тушунарли, — Фарруҳ келиб Ойшанинг ёнига ўтириб, худди унингдек тиззаларини қучиб ўтириб олдида, — демак, бугун биз томонларда қуёш йўқ, қор ёғар эканда?
— Нега? — Ойша ҳайрон бўлди. — Қуёш аллақачон чиқиб бўлганку ана, — деразага ишора қилди, — ҳеч қандай қор ҳам йўқ.
— Қор бор, у аллақачон ёға бошлаган, — Фарруҳ гапириш баробарида қизини зимдан кузатарди.
— Сиз алдоқчисиз, — Ойша терс ўгирилиб ўтириб олиши билан Фарруҳ уни кўтариб тиззасига ўтирғизда ва пешонасидан ўпиб қўйди.
— Менинг маликам - менинг қуёшим. У хафа бўлса уйимизга қор ёғади. Фақат у мендан бошқаларга кўринмайди, — деганча бурнидан чимдиб қўйди.
— Сиз алдаяпсиз. Мен маликангиз бўлсам нега анави қизни кўтардингиз?
— У сени синглинг. Менинг укамнинг яъни амакингни қизи.
— Унда нега у сизга дада деди? — Ойша ҳайрон бўлганча сўради. — Ахир, сиз фақат бизни дадамизсизку, — кўзларида ёш ялтиради.
— Албатта, мен фақат сен ва акангнинг дадасиман. Мубина эса мени каттадада деб чақиради холос.
— Демак, у сизнинг маликангиз эмас-а? — мўлтирабгина қаради.
— Йўқ, менинг маликам ягона. Бу сенсан, — қизини маҳкам бағрига босди.
— Сизни яхши кўраман, ўзимни дадажоним, — Ойша ҳам уни бўйнидан маҳкам қучди. Улар бироз шундай ўтиргач, меҳмонлар олдига чиқди. Ойша Мубина амакисининг қизи эканини билса ҳам, дадасининг тиззасидан тушмай ўтирди. У ҳозир дадамнинг ёнидан кетсам яна уларни йўқотиб қўяман деб қўрқарди. Бунинг сабаби эса бола қалби билан дадаси соғиниб ўтган йиллари эди.

— Нурбек ака, — Эъзоза нозланганча келиб Нурбекнинг бўйнидан қўлини ўтказар экан, — бирор жойга айланишга борайлик.
— Хўп, фақат ҳозир эмас, — Нурбек бироз асабий эди.
— Нега? — Эъзоза ҳамон ўша - ўша нозланиб гапирарди.
— Чунки пул йўқ. Анави қариндошингдан олган пулларимиз тугади. Энди битта олтин балиқча топишим керак.
— Клиника ҳисобидачи? — Эъзоза айни дамда жуда ҳам саёҳат қилгиси келарди.
— Нима? — Нурбек Эъзозага тушунмагандек қаради. — Мен сенга айтганман шекилли? Клиникадан келаётган пул оиламники. Фарзандларимнинг ҳаққи. Мен билан мазза қилиб яшашни истасанг биттасини топ. Ундан қандай пул олишни ўзим биламан, — беўхшов тиржайганча Эъзозанинг юзидан ўпиб қўйганча хонадан чиқиб кетди. Шу дамда Эъзозанинг хўрлиги келди. Негадир Нурбек олдингидек эмас. Худди бир иложини топди дегандан уни ташлаб кетадигандек.

Буёқда эса Нурбек,
— Тезроқ бундан қутилишим керак. Кейин эса биттасини топиб, ундан яхшигина фойда кўраманда, оиламга қайтаман. Минг қилса ҳам Меҳрибон иккимизни ўртамизда 2 та фарзандимиз бор. Бунинг устига Меҳрибон мени севади, — Нурбек шундай ҳаёллар билан ювиниш хонасига кириб кетди. Эъзоза эса танишларининг ичида энг соддаларини излаш билан овора эди.

Орадан 3 кун ўтди. Бу ўтган вақт ичида Меҳрибон яна бир неча марта келиб кетди. Ҳар гал келганида яна ўша гап,**

3 days, 10 hours ago

*💥*Тақдир ёзиғи. 5-қисм.

Муаллиф: Моҳира Икромовна.

Меҳрибоннинг бақиришига бутун уйдагилар чиқишди.
— Нима гап? Нега бунча бақирасиз? — Васила ҳеч нарсага тушунмасдан ҳайрон бўлди.
— Нима гаплигини мана бу юзсиз қизингдан сўра, — Меҳрибон онаси тенги аёлни сенсираганча Нодирани кўрсатиб гапирди.
— Эййй, оғзингни йиғиштириб ол, — Ироданинг жаҳли чиқди. — Сен ким бўлибсанки, онамни сенсирайсан тарбиясиз.
— Аслида онанга бу ҳам кам. Битта фоҳишани туққан одамни она дейишни ўзи увол.
— Сен нималар деяпсан, аввал ўзингни бил. Оғзим бор экан деб ҳар хил гапни айтаверишингдан қанақалигинг маълумку манжалақи, — Ирода ҳам худди ўзидек муомила қила бошлади.
— Нима, нима? Манжалақи? Эримга осилган мана бу суюқоёқ оппоғу, оиламни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган мен манжалақи эканманда? — Меҳрибон гапирар экан атрофга қараб - қараб қўяр, уларни ҳайрон бўлиб кузатаётганлар кўпаяётганини кўриб ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишда давом қиларди. — Эримга осилгани етмагандек унинг пулларини ҳам шилган, — Меҳрибоннинг бу сўзидан кейин атрофда йиғилган ўнтача одамнинг орасида ўзаро шивир - шивир, ғалати қарашлар бошланди. Буларни кўрган Василанинг чап тарафида оғриқ турди. Буни кўрган Ирода ва Нодиранинг чинакамига жаҳли чиқди.
— Ҳозироқ бу ердан кетсанг кетганинг, йўқса келганинга пушаймон қилдираман, — Нодира қалқиб кетган ойисини ушаб қоларкан Меҳрибонга еп қўйгудек қаради.
— То эримни пулларини қайтармас экансан ҳеч қаерга кетмайман, — Меҳрибон ҳеч нима бўлмагандек тураверди.
— Бориб ўша латта эрингдан сўра пулларини қайси фоҳишасига берган экан, — Нодира ойисини суяб ичкарига олиб кириб кетаётиб гапириб кетди.
—Сен, сен олдинг эримни пулларини, — бақирди Меҳрибон.
— Яхшиликча бу ердан жўна, — Ирода ойиси ва опаси кириб кетгач дарвозани ёпар экан, — бу ерга келиб ўзингни кўрсатишдан олдин эрни эплаб олишни ўрган. Ана ундан кейин келсанг бўлади. Мен опамга ишонаман. Опам олмадим дедими демак олмаган. Ўзинга керакли жавобни олиб бўлган бўлсанг энди кет. Йўқса мен шундай томоша қўяманки, нафақат бутун маҳалланг, балки бутун бошли республика аслида ким эканлигингни билади. Ана ундан кейин харидорларинг кўпайса ҳам ажаб эмас. Балки шундан кейин эрингни пулларига қараб қолмассан, — Ирода унга бир кулиб қараб қўйдида кириб кетди.
— У ҳозир нима деди? — ҳеч нарсага тушунмаган Лайло асабийлашганидан тили айланмай қолган Меҳрибонга қаради.
— Ҳеч нима, — Меҳрибон ғазабдан қизарганча машинаси тарафга кетди. Лайло ҳам ҳеч нимага тушунмаганча унинг ортидан эргашди. Меҳрибон машина бошқариб кетар экан, Ироданинг ҳар бир сўзи унинг миясида айланар эди. Ироданинг бундай дейишининг сабаби Меҳрибоннинг ўзига яраша "тоза" ва "чиройли" ўтмиши бор. Нурбекка ҳам алдов йўли билан теккан. 15 ёшида кимларгадир пуллаб юборган номусини, 23 ёшида Нурбекнинг мастлигидан фойдаланиб бўйнига илди қўйди. — “Уйланмасанг устингдан арз қиламан, қаматиб юбораман”, — дея шантаж қилиб, тегиб олди. Ўша пайтда эндигина клиника очиб, эл оғзига қўли енгил жарроҳ номи билан тушаётган Нурбек учун бу яхши иш эмасди. Гап - сўзга қолмай дея уйланишга мажбур бўлди. Лекин аёлини одам ўрнида кўрмас, нуқул кўчада кимларгадир илакишиб юрарди. Аммо, унинг бошқалардан фарқли тарафи жазманларига камдан - кам пул сарфлар, бериш ўрнига улардан пул оларди. Мана шундай вақтинчалик овунчоқларидан бири Нодира. Нурбек уни ҳам 30 млнга туширгач думини тутқазмасдан қаерларгадир қочиб юрибди. Нурбек иши битгач Нодирани кўчада қолдиргач, Нодира ота уйига қайтишга мажбур бўлганди. Аммо, Меҳрибоннинг келишини кутмаганди. Унинг ягона кутгани банк ходимлари.

Василани ичкарига олиб киришлари билан Нодира тезда сув олиб келди.
— Ойижон ичиб олинг, — у сувни ойисига ичириб қўймоқчи эди Турсунхон опа унинг қўлидаги пиёлани уриб юборди.
— Йўқол бу ердан касофат. Ўзи ҳаммаси сени деб бўлаяпти, яна уялмасдан сув олиб келганингни қара, — ўқрайиб қўйди.**

1 week, 3 days ago

БАРЧАНИ ЙИҒЛАТГАН МАШҲУР ҲИКОЯ ёхуд ҲИДОЯТ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН

Ҳикоя бугунги кунимизда, Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида бўлиб ўтган. Иттифоқо, шифохонага даволаниш учун келган икки киши бир хонага жойлашибдилар. Улардан бири - ёши ўтиб қолган рус миллатига мансуб киши, иккинчиси - ўзбек миллатига мансуб ёшроқ инсон.
Икки бемор бир хонада даволана бошлаганлар. Орадан бир муддат ўтгандан сўнг рус киши ўзбек йигитдан:
"Нима учун сени кўргани жуда кўп одамлар келишяпти?" деб сўради.
"Биз мусулмонмиз. Динимиз беморларни зиёрат қилишга, улардан ҳол сўрашга чақирган ва бу иш учун савоб берилишини таъкидлаган", - дебди йигит.
"Менимча, бошқа мусулмон беморлардан кўра сенинг ҳузурингга зиёратчилар кўпроқ келишяпти", - дебди рус миллатига мансуб бемор.
"Менинг диний илмим бор, шогирдларим ҳам келишяпти", - дебди қори йигит.
Ушбу суҳбатдан кейин уларнинг орасида савол-жавоблар, сўраб-суриштиришлар бўлиб турибди. Рус миллатига мансуб бемор ўзини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишга сазовар бўлибди. Ўзбек миллатига мансуб бемор ўз дини ҳақида билганларини айтиб берибди.
Кўп ўтмай, рус миллатига мансуб бемор мусулмон бўлиш истагини билдирибди. Аллоҳ таоло унга шаҳодат калималарини нутқ қилиб, мўмин-мусулмон бандалардан бўлиш бахтини ато этибди. Фурсати етганда намоз ўқишга тайёргарлик кўрилибди.
Билимли мусулмон янги мусулмонга керакли маълумот ва таълимотларни тақдим қилибди. Таҳоратлар олиниб, жойнамозлар солинибди. Билимли мусулмон имом бўлиб, янги мусулмон иқтидо қилиб, намоз ўқиш бошланибди. Такбири таҳрима айтилиб, қулоқ қоқилибди. Қироат қилиниб, рукуъга, сўнгра саждага кетилибди. Имом саждадан кейинги ракъатга турибди. Аммо иқтидо қилган янги мусулмон турмабди. Имом шошилиб, салом бериб, қараса, янги мусулмон Ўз Роббига жон таслим қилган экан...
Бу ажойиб ҳикояни бизга айтиб бераётган ибодати, тақвоси билан танилган инсон "жон таслим қилган экан" деган иборани айтиши билан кўзидан дув-дув ёш тўкиб, йиғлаб юборди.
Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғиларнинг ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу йиғи ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб, мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг янги мусулмон бўлган, Роббига биринчи сажда қилиш жараёнида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди. У ўша умридаги биринчи саждаси пайтида Роббига жон таслим қилган, абадий саодатга аниқ ишонган кекса ёшдаги янги дин қардошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун янги диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.
Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтидан мосуво бўладилар, холос.
Юқорида келтирилган ҳикоя уни айтиб берган кишининг йиғиси билан қўшилиб, менда катта тассурот қолдирган биринчи ҳикоя эди.

«Мукаммал саодат йўли» китобидан

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

1 week, 3 days ago
***😍***[**ЎЗИНИ СЕВГАН АЁЛЛАР ЎҚИСИН!**](https://t.me/+GchH7qSKUSs1MWRi)

😍ЎЗИНИ СЕВГАН АЁЛЛАР ЎҚИСИН!

😊Корейс ва япон аёлларининг нега доим  ёш ва қоматлари гўзал кўриниши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

😘Мен ҳам буни яқинда билдим, ва ўзимда қўллаб кўрдим.

😳Натижасидан лол қолдим, бу мен билган рецептлардан анча осон ва натижаси супер экан.

🫠Энди мени ҳам корейс қизларидек чиройли қоматимга ва тиниқ юзимга ҳамма ҳавас қиляпти.
*🤗*Бу рецепт менга жуда жуда ёқди ва сизгаям илингим келди.

👉Кореяликларнинг қаришни тўхтатувчи ва ортиқча вазндан халос қилувчи оддийгина рецептини тезроқ ёзиб олинг**.
РЕЦЕПТ 👉 БУ ЕРДА

1 week, 3 days ago

ҚАЙНОНАЛАР КОНКУРСИ.
🌹🍀🌹🍀🌹🍀🌹🍀🌹

Бўлиб ўтди шаҳарда,
Қайноналар конкурси.
Бир она Fолиб бÿлиб,
Орден олди, тӱғриси.

Уша орден мис эмас,
Ясалган нақ олтиндан,
Устига миттигина,
Тилнинг расми чизилган.

Она келинлар билан,
Айтишмаган эканлар,
Бирон нарса устида,
Тортишмаган эканлар.

Тÿрт келин тӱрт томондан,
Мақтадилар онани:
«Дунё кӱрган эмас, деб,
Бундайин қайнонани».

Мусобақа ўтди ҳам,
Она жим турар бирдек,
Ўйлаб қолдим, бу шӳрлик,
Соков бўлсалар керак.

Онанинг сукутидан,
Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол,
Бир газета мухбири
Тинмай беради савол:

«Энг яхши қайнона», деб
Тан олиндингиз, мана,
Онажоним, айтинг-чи,
Бунинг сири нимада?

Келинга бирон марта
Танбех бермаганмисиз?
Ё койиб ёки нолиб,
У, бу демаганмисиз?

Она саволни тинглаб,
Жавобига оғринди,
Мухбир ҳам бўш келмагач,
Ва ниҳоят «ёрилди».

Келинлар нари кетгач,
Деди, тишлаб лабини:
Фақат, сизга айтаман,
Foлиблик сабабини.

Қирк йил аввал, биринчи
Келинни олганимда,
Бир бор койиган эдим,
Кетиб қолди уйига.

Уни олиб келдиму,
Оғритса ҳам дилимни,
«Сенга садқайи сўз», деб,
Ишлатмадим тилимни.

Баланд-паст ҳаёт йўлин,
Босиб ўтган қайнона.
«Ҳув, анатда чукур бор,
Тойиб кетма», дейди-да.

Баъзи келинга ёқмай
Уша огоҳлантириш,
«Ўзим биламан», деса,
Бўлди, чиқади уриш.

Мен бир айтдим, ёқмадим,
Тобим йўқ, маломатга,
Келинлар тарбиясин,
Қуйиб кўйдим ҳаётга.

Бари бола бокқяпти,
Келин туширишади,
Қайнонасин қадрини,
Ўшанда билишади.

«Эт», десам, «бет», дейишса,
Oғриб қолади бошим,
Ундан кӳра илм-урфон,
Китоблар сухбатдошим.

Мана, қахрамон бўлдим,
Умрим тинч, саодатда.
Чунки тил ҳақ зикрию,
Муроса - ибодатда.

Қахрамон булиш қийин,
Ўқийди, ўрганади.
Не-не доно одамлар,
ТоFни талкон қилади.

Мен эса ундан бунга,
Олмасдан битта чӱпни,
Тил тийиб, уй тинчитиб,
Қахрамон бўлдим, хӱпми?

Энди айтинг, қай иш куч?
ТоFни талкон қилишми?
Е нодонлар ичра жим,
Тилни тийиб юришми?

«Майли-майли», деб турдим,
Идишим синдиришди,
«Майли-майли» деб турдим,
Эшак қилиб минишди.

Хуллас, келин нозидан,
Безор булиб кетганман.
Тилимни шудгор қилиб,
«Майли-майли», сепганман.

Сиз билдингиз, бу сирни
Бошқа ҳеч ким билмасин,
Уйнинг гапи қудуққа,
Оғзингиздан чиқмасин!

Ҳаёт ӱзи - устоз, мен,
Ўтадиган одамман,
Улим поезди келса,
Кетадиган одамман.

Унгача дуо қилиб,
Юриб туравераман,
«Ин ҳам мегузарад»* деб,
Кулиб туравераман.

Отам айтар эдилар:
«Баҳслашмоқ ёмон одат,
Рӯзғор тинчлиги учун
Муроса ҳам ибодат».

Тилагим шу: Ҳаммаси,
Униб-ўсиб юришсин.
Утиб кетганимда ҳам,
Ҳавасимни қилишсин

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

2 weeks, 3 days ago

нарсадан хабари йўқ эди. Онасининг юз-кўзидан ўпиб:

– Кетдик, онажон, кетдик! – деди.

– Қаерга, болам?

– Мен розилигингизга эришай, розилигингиз ила мени жаннатга етакланг, Она! – деди ва онасини бағрига олиб, одимлади. Чиқишидан олдин, аёлининг оиласи томон қараб:

– Менга Жаннатим (онам) керак! Дунёйингиз (қизингиз) ўзингизга сийлов! – деди.

Эргаш Салимов

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

2 weeks, 3 days ago

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.

– Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? – деди.

Аёл:

– Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!

– Шу сабаб турдингизми? Хўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!

– Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!

– Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар. Лекин мен сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?

– Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!

– Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?

– Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти-вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.

– Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! – деб аёлига табассум қилди.

– Ҳа, айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар-а?

– Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!

– Таклифларининг сабаби нима, азизам?

– Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! – деди аёл.

– Аллоҳ офият берсин! – деди эри.

Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:

– Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?

– Ҳа, онажон, мазаси йўқ!

– Ҳа, унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори-дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Унга масъулсан!

– Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!

– Аллоҳ сизларни соғ-саломат қилсин, болажоним!

– Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.

– Қаерга болажоним?

– Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабланманг! Уришманг!

– Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!

– Аллоҳ сизни асрасин, онажон!

Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб машинадан туширди.

Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлаб:

– Ойингизга нима бор эди? – деди.

– Хотиржам бўлинг! Бу ердан чиқиб, кейин ташлаб келаман! – деди эри.

Келиннинг ота-онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.

– Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим – ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди. Тез ечим топмасангиз бўлмайди. Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! – деди.

– Демак, ўша муҳим-м-м масала менинг онам экан-да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!

– Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! – деди қайнота.

Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.

– Онам қанилар? – деб сўради куёв.

– Ҳа, уларми… улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.

– Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?

– Ҳа.

Куёв қайнотасининг оиласига бироз қараб турди-да, улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:

– Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қиламан! Чунки ҳаммангизнинг қўлларингиз ювуқсиз, кир! Сизлар бор жойда нафас ололмайман! Кўнглим сиқилади! – деди.

Ҳаммалари даҳшатга тушишди.

Аёл шашт билан ўрнидан туриб:

– Бу нима деганингиз? – деди.

– Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! – деди. Сўнг қайнотасига қараб: – Сиз-чи, кап-катта одам! “Онангдан қутул! Уни ҳайдаб сол”, дегани Худодан уялмадингизми? Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса, нима қилган бўлардингиз? Аллоҳ инсоф берсин, сизларга! – деди.

Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди. Онаизорнинг ҳеч

2 weeks, 3 days ago

​​​​Жуда чуқур маъноли ҳикоя…

Врач-жарроҳга қўнғироқ бўлибди:
– Ҳа, эшитаман. – Илтимос, тезроқ етиб келинг, бу ерда бир йигит ўлим ҳолатида, тез операция қилиш керак! – Мана боряпман! Ва тезда машинага ўтириб, касалхонага шошилибди. Касал йигитнинг отаси унга таъна билан: – Нега кечикиб келяпсиз? Ўғлим ўлим ҳолатида! Агар бу сизнинг ўғлингиз бўлганда, сиз ҳам шундай қилармидингиз? Жарроҳ енгил табассум билан деди: – Мен эшитган заҳотиёқ, югуриб келяпман. Ва шуни унутмангки, бари Аллоҳ иродасига боғлиқ! Врач операцияга кириб кетибди. Операция оғир ва узоқ давом этди. Кейин у чиқибди ва ҳеч нарса демасдан, касалнинг отаси ёнидан ўтиб тезда кетибди. Ундан кейин врач ёрдамчиси чиқибди ва отаси ёнига келиб дебди: – Ўғлингиз яшайди. У аввалига қувонди, аммо кейин унинг юзидаги табассум йўқолди ва деди: – Бу врач қандай ёмон одам… Чиқди ва ҳатто ҳеч қандай хайрли хабар айтмади.
Унинг ўғли бугун эрталаб авиаҳалокатга учради ва воқеа жойида вафот қилди. Сиз қўнғироқ қилган вақтингизда, у ўғли дафн маросимида эди, эшитган заҳоти барини ташлаб етиб келди. У – ажойиб инсон. У сизнинг ўғлингизга ёрдам бериш учун ўз ўғли дафн маросимини ташлаб келди…

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

3 months, 2 weeks ago

Я РОББИМ хотимамизни биздан рози бўлиб якунла!!!

.....Инсон ўлимидан аввал, ОДДИЙ ИНСОН кўра олмайдиган нарсаларни кўра олар экан...
Масалан, фаришталар инсон олдига ҳушхабар билан яъни: ~ "Унинг ўлишини ва Аллоҳ таолонинг ҳузурига яхши хотима билан боришини.." айтгани келишганда кўрар экан...
Аллоҳ таоло шундай деди:
~ (Бас, биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир) Қоф 22.

... Фан назариясида исботланишича, инсоннинг кўзларида тўсиқ (ПАРДА) қўйилган бўлиб, у фақат чегараланган нарсаларнигина кўра олар экан...
Бу тўсиқ (парда)нинг вазифаси бизни фаришталар ва жинларни кўришимиздан тўсиб турар экан...
... ЎЛИМнинг вақт соати етганида пардалар олиниб, инсонга фаришталар кўрина бошланади... Кейин гапиришга тил ожиз бўлган нарсаларни кўрганидан кейин, миясида алла қандай ўзгаришлар содир бўлар экан...

Юрак уруши ҳам секинлашиб қолади... Қадамлардан руҳнинг тортиб чиқариш жараёни бошланиб, унинг оғриғидан инсон ҳаттоки юролмай қолар экан...

Аллоҳ таоло қовлида:
~ (Ва болдирлар бир бирига алмашганда) ал-қиямаҳ 29.

Маълумот:
~ Олимларнинг аниқлашига қараганда, руҳнинг танадан чиқаётгандаги оғриғи, қиличнинг 3 минг ЗАРБАсига тенг экан...

... Аллоҳим, хотимамизни гўзал тарзда якунлашингни, гўзал ўлимни ва (ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ) шаҳодаси ила тилларимизни хўллаб турганимизда руҳимизни олишингни сўраб қоламиз, амийн Роббил ъаламийн...

... Чиндан ҳам дўстларингизга бўлган ҳурматингиз чексиз бўлса, унда мана бу эслатмани УЛАР БИЛАН БЎЛИШИНГ .... .

... ~ Илмий томондан исбот этилган..
«ҚУРЪОННИ ТИНГЛАШ» тасодифий ўлимларнинг олдини олар экан;

... Жудаям фойдали маълумот.. бошқаларга ҳам етказинг.

АЛЛОҲИМ, хотимамизни биздан рози бўлиб туриб якунла, амийн.

... ~ Мана бу дуони ўқинг, Аллоҳнинг иродаси ила мушкулларингиз ОСОН бўлгай..
... Ла илаҳа иллаллоҳул ҳалиймул Карийм.
... Ла илаҳа иллаллоҳул ъалиййул Ъазийм.
... Ла илаҳа иллаллоҳ Роббу ссамаватис сабъа ва Роббул ъаршил ъазийм.

~ АЛЛОҲИМ, биз сендан диннинг зиёдасини, умрнинг баракасини, танадаги соғлиқни, ризқ кенглигини , ўлимдан аввал ТАВБАни, ўлим вақти шаҳодатни, ўлимдан сўнг мағфиратни, ҳисоб китобида мағфиратни, азобдан омонликни, беҳисоб ва беазоб Жаннат насибасини сўраб қоламиз ва Жаннатда гўзал жамолингни кўришлик бахтига биз ожиз бандаларингга ҳам насиб айла...

... АЛЛОҲИМ, ўлим ёқасида турган бандаларингга раҳминг келсин...
Беморларга шифо бер...

... АЛЛОҲИМ, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират эт...

... Аллоҳумма солли ъала саййидина ва набиюна ва ҳабибуна Муҳаммад ва ъала олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим...

... АЛЛОҲИМ менга гўзал хотимани раво кўр. АЛЛОҲИМ, сенга сажда қилаётган пайтимда хотимамга якун яса, эй раҳимлиларнинг Раҳимлиси...

АЛЛОҲИМ малоикалар савол жавобида мени собит этгин...
АЛЛОҲИМ қабрим жаннат боғчаларидан бир боғча бўлсин...
АЛЛОҲИМ дунё фитнасидан паноҳ тилаб, иймонимизни мустаҳкам этгишингни сўраб қоламан..?

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago