👑 Bekalar Uchun 💕

Description
📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar

Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗

Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago

2 weeks, 3 days ago

#ГЎЗАЛ **МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

Тонг нурафшон отгани билан, ўзи билан нохуш хабарни етакласа, унинг нури инсон кўзини қувонтирмайди.

Фозил ҳожи телефонда ким биландир гаплашган кўйи, уй ичига кираркан, кайфиятида тушкунлик сезилди.
- Хўп, албатта! Осонмас, Аллоҳ сабр берсин! Яратганнинг ёзган тақдирига ким ҳам қарши бора оларди? Жамолнинг тани соғ бўлсин, илоҳим!  Майли, ўша ерда кўришамиз!

Эркак телефонни ўчириш тугмасини босдида, бошини сарак-сарак қилди.
- Э, бевафо дунё-я

Фозил ҳожининг киришини кутиб дастурхон бошида гурунглашиб ўтирган она-бола оилабошига “Нима гап?” дегандек назар ташлашди.
- Тинчликми, дадаси? – сўради Осудахон. Ота ўғлига бир қур қараб қўйдида:
- Жамолнинг кеча уйланган ўғли вафот этибди! – деди сўник оҳангда.
- Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! – Одилбек пичирлаб айтди. Осудахон ҳам қайтарди.
- Жуда дабдабали тўй бўлгандия, кеча... Эртамиз нима бўлишини Аллоҳдан бошқаси билмайдида...
- Нимасини айтасиз, ойиси? Кечқурун тўйда бирга ўтказиб, кейин қайтгандим. Учта қиздан кейин топган ёлғизи эди! Аллоҳнинг синови оғир келибди дўстимга...

ДАВОМИ МАНА ШУ ЛИНКДА 👇👇👇**https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi/11311https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi/11311

2 weeks, 3 days ago

CHIROYLILARIM YANA YANGI QISMLI HIKOYA BOSHLAYMIZMI? REAKSIYA QOLDIRILAR KO'PROQ IZLANISHIM UCHUN JUDA ZARUR SIZLAR BOSGAN REAKSIYA

2 weeks, 4 days ago

CHIROYLILARIM YANA YANGI QISMLI HIKOYA BOSHLAYMIZMI?
REAKSIYA QOLDIRILAR KO'PROQ IZLANISHIM UCHUN JUDA ZARUR SIZLAR BOSGAN REAKSIYA

3 weeks, 3 days ago

**Матлубанинг кўзига ҳеч нарса кўринмас, хавотирдан дунёга сиғмай кетаётганди. “Она кўнгли - душман” деб бежизга айтилмаган экан. Матлубанинг хаёлига негадир фақат ёмон нарсалар келяпти. Юрагини ваҳм босиб, халоватини йўқотган. Ўзини қўярга жой топа олмайди. Хаёлида Гулюзни ҳали ёмон одамларга ўғирлатса, ҳали йўлда автоҳалокатга учратади, ҳали сувга чўктирса, ҳали куёви билан қочтириб юборади. Ишқилиб, миясига сира яхши ўй келаётгани йўқ. Йиғлайверганидан бошига оғриқ кирди.
- Ўзи мазангиз йўқ, йиғламанг ойи, - Умид атрофида парвона.
- Дори ичиб олинг, - Гулранг ҳам меҳрибонлик қилади.
Аммо дилига таскин берадиган сира бирор хабар йўқ.
- Ички ишларга хабар бераман. Шу пайтгача уйга келган бўлиши керак эди. Ёш бола эмас-ку, уйни топа олмайдиган, - тоқати тугади Аббоснинг ҳам.
- Берсангиз беринг, - деди Матлуба.
Шу билан Аббос Ички ишлар бўлимига хабар бергани кетди.

🍃

Севара уйига Гулюз билан кириб келганида қош қорайиб қолганди. Икки ўғли югуриб чиқиб, уларни кутиб олди.
- Бу Гулюз опаларинг. Энди сизларга қараб ўтиради, - ўғилларига таништирди Севара Гулюзни.
Сўнг иккиси уйга киришди.

Севара бирдан овқат тадоригини кўришга киришиб кетди. Гулюз ҳам унга ёрдам бериш учун ошхонага ўтди.
- Опа, эрингиз қаерда ишлайди? Кеч келадими?
- Ўғилларимнинг отаси билан ажрашиб кетганман, - ҳеч нарсани яшириб ўтирмади Севара. - Кейин бир киши билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, турмуш қурдик. Фақат у киши ҳали биринчи оиласи билан ажрашиб улгурмади. Хотини инжиқроқ. “Қизларимни узатиб олай”, деб орқага суряпти, ажрашишни. Иккита қизни узатди. Учинчисини ҳам узатса, буткул ажрашади. Ўзи ҳозир ҳам хотини билан яшамайди. Одамларнинг кўзига эр-хотин-да!
- Келса, мени ҳайдаб юбормадими?
- Йўқ, ўғилларимга қарайди, дейман-да. Хавотир олманг, ҳар куни келмайди. Ажрашиб олса, кейин бемалол яшаймиз-да.
- Бахтли бўлинг, - деди Гулюз.
- Ўзингиз-чи? Ўқишга кирдингизми?
- Йўқ, мени турмуш ўртоғим Америкага кетди. Мени олиб кетолмади. Олиб кетгунча шаҳарда яшаб турай дедим.
- Яхши. Майли, меникида тураверинг. Ишламоқчимисиз?
- Йўқ. Уйдагилар қадримга етишмайди, менинг. Сал қадримни билишсин. Кейин кетаман.
- Кегунингизча меникида тура туринг-чи?
Севара ва Гулюз бир-бири билан сирлашганча овқат тайёрлашди.

🍃

Бу тун Матлуба учун жуда узун бўлди. Узун, қайғуга ва бадбин хаёлларга лиммо-лим. Ухлашга минг ҳаракат қилмасин, киприклари илинмади. Ёмон хаёллар миясини тарк этмади. Худди у сингари Саломат хола ҳам бедор. Икки қуда туни билан бир-биридан “келдими-келмадими?” дея сўраб чиқишди.
- Матлубажон, ҳеч нарсани ўйлама, озгина мизғиб ол, - дейди Саломат хола.
- Холажон, сизам ухланг. Эрталаб топилади, Худо хоҳласа, - далда берган бўлади Матлуба ҳам.
- Агар эсон-омон уйга келса, “Майли, ойингникига туриб кела қол”, демоқчиман. Мансур йўқ, барибир зерикада-да.
- Майли, сиз айтгандек озроқ туриб кета қолсин. Менга ҳам “Уйга бораман”, деганида қўймагандим.
- Менга айтмабсанда, Матлу. Сизларни соғинган бўлган-да...
- Хола, биласиз мазам йўқ эди-ку. Эътибор қила олмадим. Шунгаям у хафа бўлган, - баттар сиқилиб йиғлай бошлади Матлуба.
- Ўзингни айблама. Келсин, гаплашамиз.
- Илоҳим келсин, юрагимни зулмат қоплаб олган, - кўз ёшларини артди Матлуба. – Тонг ёришганидан Ички ишларга сўрагани бораман деб ўтирибман. Дадамиз ариза ташлаб келганди.
- Менам бораман.
Икки қуда келишиб олди.

🍃

- Тахминий борадиган жойларини билмайсанми? – сўради Муҳаммадали.
- Бугун бирорта подкаст қила олмаймизми? – сўради Суннатила.
- Хафа бўлманглар. Сизлар билан маслаҳатлашгани келдим. Ҳозир кўнглимга ҳеч нарса сиғмайди.
- Ўзи кузатувчиларимиз зерикиб қолишди, - хавотир билан гапирди Муҳаммадали. - Жуда кам нарса беряпмиз. Майли, энг биринчи опанг топилсин.
- Умид, ўзимиз билган ҳамма канал эгаларидан илтимос қилайлик, опангни расмини берайлик. Эълон беришсин, - Суннатилла хаёлига келган фикрни айтди.
- Менам шуни ўйлаб тургандим. Бирор фойдаси бўлармикан? – Умид ўртоқларига қаради.
- Бўлади, - деди Суннатилла. - Кўрганлар хабар беради-да.**

3 weeks, 3 days ago

**- Дугоналари билан гаплашмаган? – деди Гулранг.
- Дадамга айтдиларингизми? – онасига қаради Умид.
- Ҳали айтмадим. Опангни келиб қолар деб кутиб турдик-да.
- Балки бирор жойга чиққан бўлса, ўша келинлик уйига қайтиб боргандир?
- Йўқ. Саломат хола билан ҳозир гаплашдим. Бормади у ёққа ҳам. Бу қиз қаерда юрибди, а? Уф-ф-ф! – Матлуба бошини ушлаб стулга ўтирди. – Яна бошимга оғриқ кирди. Оғримасин, шу бошим. Нега бу қиз доим муаммоларга ўралашиб юради а?
Умид ва Гулранг онасига хавотир билан қараб қўйди.
- Дадамга телефон қиламан... – деди Умид ва шартта Аббоснинг рақамини терди. – Ало, ассалому алайкум, дада. Бозордамисиз?
- Волайкум, ҳа бозордаман.
- Дада, Гулюз опам йўқолиб қолибди. Поччам бугун Америкага кетди-ку. Шундан буён йўқмиш...
- Ие, Америкага кетдими? – оиласини унутаётган Аббос ҳайрон бўлди. – Қаёққа кетибди, Гулюз?
- Билмаймиз, шунга тезроқ келасизми?
- Хўп, боряпман.
Аббос алоқани узди. Умиднинг эса жаҳлдан юзи қизариб кетди.

- Биз дадамнинг ҳаётида йўқмиз. Ҳеч нарса қизиқмас. Поччам кетганини ҳам билмайди. Анув куни ойимни даволатишга пул сўрасам, “Бозор ўлган, ҳали Гулрангнинг шартнома пулини тўлашим керак”, дейди. Сизнинг грандга кирганингизни ҳам билмайди!
- Билади, - Аббоснинг ёнини олди Матлуба. – Эсидан чиққан-да!
- Ойи, қандай эсидан чиқиши мумкин? Одам боласининг грандга ўқишга кирганини ҳам унутадими? Шунчаки, дадамга биз қизиқ эмасмиз! – ғазабини боса олмай қолди Умид.
Матлуба Гулрангнинг укасининг гапларидан анқайиб қараб турганини кўриб, Умиднинг жаҳлидан туширишга ҳаракат қилди:
- Даданг чарчайди-да, ўғлим.
Умид яна нимадир демоқчи бўлди-ю, ўзини босди.

🍃

Севара тилидан илинганини ўзи сезмади. Аббоснинг авзойи бузилганга ҳам аҳамият бермади. Апил-тапил молини йиғиштира бошлади.
- Опа, мана бу кофтангиз қанча? – деди бир харидор қиз келиб.
- Буми? Бир юз йигирма минг. Берайми? Битта қолган олинг, юз мингга бериб юбораман, - деди Севара қизнинг чиройли юзига маҳлиё бўлиб қараркан.
- Беринг, - деди қизам бирдан рози бўлиб.
Севара дарҳол кофтани ўраб, қизга узатди. Қиз эса унга кофтанинг пулини бераркан сўради:
- Опа, шу яқин орада қизларни квартирага қўядиганлар йўқми?
- Квартира керакми, сизга? – кўзлари порлаб кетди Севаранинг.
- Ҳа. Квартира керак, қишлоқдан келдим, - деди қиз.

- Вой, қишлоқликка ўхшамайсиз-ку! Менга қаранг, меникига юра қолинг. Иккита ўғлим бор, кичкина. Мактабдан қайтганида қараб ўтирсангиз бўлди, пулингиз ҳам керакмас.
- Ростдан пул олмайсизми? – сўради қиз.
- Олмайман. Борасизми? – тоқатсизлана бошлади Севара.
- Ҳа, бораман.
- Исмингиз нима? Менга нарсаларимни йиғиштиришиб юборинг, кетамиз.
- Исмим Гулюз, - деди қиз.
Севара унга ҳавас билан қаради:
- Гулюзмисан, Гулюз экансиз. Гулдексиз...
- Раҳмат, - деди Гулюз хурсанд бўлиб.

🍃

Қон босими кўтарилиб кетган Саломат хола инқиллаб ётар, ёнида турмуш ўртоғи Аббос билан гаплашарди:
- Телефони ҳалиям ўчиқ. Бир соат кутайлик. Агар бизникига ҳам, сизникига ҳам бормаса, ички ишларга ариза беришга мажбур бўламиз.
- Мен тезроқ хабар берсамми деяпман, - деди Аббос сабри тугаб.
- Алоқада бўлиб турамиз, яна бироз кутайлик-чи?
- Хўп.
Шу билан қудалар хайрлашишди.
Саломат хола эса зўрға бошини кўтариб ўтираркан деди:
- Ички ишлар демай туринг. Топилар. Овозаю дарвоза бўлиб кетмасин.
- Менам шуни айтдим-да.
- Мансурга ҳам билдирманг, дадаси. Йўлдаги одам...
- Тўғри, Мансурга индамаймиз, - деди Саломат холанинг эри.
- Қаёққа кетди экан, бу келин-а? Одам такси-паксидан сўрашга ҳам уяласан. У-ф-ф, ўзи анув кунлари уйимизга кетаман, деб юрганида ташлаб келмаган эканман.
- Айтганмиди, кетаман деб?

- Ҳа, фақат Мансурнинг ўзи кетиши аниқ бўлганида йиғлаганди-да.
- Ҳали ёшда. Орқа-олдини ўйламай иш қилади, - уҳ тортди Саломат холанинг эри ҳам.
Улар ўйга толиб қолишди.

🍃**

3 weeks, 3 days ago

**Ўғлини кузатиб келиб, юраги ҳувиллаб қолган Саломат хола тўғри Мансурнинг ётоқхонаси томон юрди. У шунчалар тушкунликка тушиб қолди, Гулюзнинг ҳоли нима кечаётган экан?
- Бечора қизим бекорга “Кетаман”, деб юрмаган экан-да. Қанчалар эзилганини мана энди биляпман, - деди ичида Саломат хола. – Ҳозиргина кетди, ичим шунчалар узилди. Гулюзинг эса бу уйда суянган одами Мансур. Шунинг учун у дунёга сиғмай юрган экан-да. Бечора қизим йиғлаб ётгандир? Қандай овутар эканман, энди...

Саломат хола ёшларнинг ётоқхона эшиги олдига бориб, оҳиста урди. Гулюз жавоб бермади. Бироз кутиб турган хола яна эшикни тақиллади. Яна жимлик.
- Йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолибди, шекилли... – Саломат хола секингина эшикни қиялатиб очиб, ичкарига мўралади. Ҳеч ким йўқ. Беихтиёр холанинг овози баландлади: - Гулюз!
Саломат хола Гулюзнинг ётоқхонада эмаслиги кундай равшан бўлса-да, яна бир марта овоз берди:
- Гулюз!
Сўнг шошиб ошхонани, меҳмонхоналарни кўрди. Телефонига қўнғироқ қилди:
- Сиз қўнғироқ қилмоқчи бўлган аппарат абоненти ўчирилган ёки хизмат доирасидан ташқарида, - автожавоб эшитилди.
- Гулюз! – Саломат хола жон ҳолатда ҳовлига қараб, бақирди.
Қайнонанинг ичида титроқ кирди.
- Қаёққа кетди, бу? Янги келин қаёққа кетиши мумкин?
Саломат хола шошиб Матлубага қўнғироқ қилди:
- Ало, Матлуба?
- Ассалому алайкум, хола яхшимисан?
- Ва алайкум ассалом. Яхшимиз. Хабаринг бор, биз бугун Мансурни Америкага кузатдик. Уйга келсам, Гулюз йўқ, гаплашмадингми?
- Йўқ. Қаёққа кетади хола? – ҳайрон бўлди Матлуба.
- Билмайман. Ўзим ҳам шунга ҳайронман.
- Мансурни кузатишга боролмадим, хола, узр. Мазам йўқ. Ишга ҳам бормаяпман.
- Айтдинг-ку, кеча. Майли сиқилма, хижолат бўлма. Матлуба, Гулюзни қандай топаман, энди?
- Мансурни кузатишга олиб кетаётганингизда Гулюзни ҳам олиб кетмадингизми?
- Йўқ... ҳалиги... машинада жой йўқ эди-да. Ҳам ҳадемай ёнига боради-ку, деб уни олиб кетмабмиз.

- Ана шу унинг кўнглига теккан. Шу даражада инжиқ-да у. Мен сизга “энг инжиқ қизимни келин қиляпсиз”, дедим-ку. Менга ҳам “Уйга кетаман”, деётганди. Ҳозир телефон қилай-чи?
- Телефони ўчиқ!
- Эй Худо... Ҳозир озроқ ўзимга келиб, ўйлаб олай хола, - алоқани узди Матлуба ва ўйга толди.

🍃

Аббос бозорда одам сийраклашгач, дўконини ёпди-да, Севаранинг ёнига йўл олди. У борганида Севара ҳамон савдо қилаётганди.
- Хорма, - деди Аббос унинг ёнига бориб.
- Ассалому алайкум. Саломат бўлинг. Келинг, - деди Севара жилмайиб.
- Волайкум. Савдонг яхши бўляптими?
- Тўхтади. Мактаб формани йиғиштириб, аёллар кийимига ўтишим керак. Ичим куйди, бугун аёллар кийимини ҳам қўшиб сотмаганимга пушаймон бўлдим. Бор топганим ҳам икки кун ичида соврилди. Ўлди бозор. Уйга кетаверсам бўларкан.
- Нега? Мана бўляпти-ку, савдонг.
- Энди битта-иккита сотдим. Кетаман, деб турганимда савдо бўляпти. У ёқда болалар нима бўлди? – деди Севара асабийлашиб.
- Рита холаникига боринглар демадингми?
- Рита хола қувиб юборди-ку! Телефон қилсам, кўтармаяпти. Ўлайми ялиниб? – тўнғиллайди Севара.
Аббос қалбига ғашлик оралади. Миясига қон тепгандек бўлди. Ахир кеча тунда Севара Рита холаникидаман, деди-ку. Энди бунақа деяпти..
Унинг қалбини шубҳа заҳарли илон каби ўраб ола бошлади. Ғазаб йўғрилган нигоҳини Севарага тикди.

🍃

Умид режалари, ғояларига ғарқ бўлиб, уйга паришон кириб келди. Унга Матлуба пешвоз чиқаркан, бесабрларча гапирди.- Умид, телефон қилсам кўтармайсан! Гулюз йўқ эмиш.
Умид аввалига онасининг гапини англамади, сўнг анграйиб қолди.
- Йўқ эмиш? Қаёққа кетади?
- Уйга келаётгандир, дегандим. Лекин йўқолганига икки соат бўляпти. Шу пайтгача уйга келмади-ку, - хавотир билан деди Матлуба.
- Телефони ишлаяптими? – Умиднинг ҳам овози титраб чиқди.
- Ўчиқ.
Матлуба ошхонага қараб юрди. Ортидан Умид эргашиб кирди.
- Гулранг, дугонаси нима деди? – сабрсизлик билан Гулрангдан сўради Матлуба.**

1 month ago

Fransuzcha salat va Kartoshka pay tayyorlash / Очень вкусный Французский салат и картошка пай

Go’sht (ziravorlar b/n qaynatilgan) - 400 g
Qaynatilgan tuxum 4 dona
Lavlagi (pishgan) 3-4 dona
Karom (kichik) - 1/4
Bodring - 2 dona.
Mayonez - 12 osh.q (2 lagan uchun)
Yashil noxot konservalangan - 5 osh.q
Tuz - ta’bga ko’ra
📌Kartoshka pay
Kartoshka 2-3 dona
O’simlik yog’i 300 - 400 ml
Tuz - ta’bga ko’ra
📌Morkovcha
Sabzi - 2 dona
Kashnich urug’i - 1 osh.q
Shakar - 1 osh.q
Tuz - ta’bga ko’ra
👉Ushbu masalliqlardan 2 ta lagan chiqadi

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

1 month ago

**- Бошланғич тўловдан кейинги ҳар ойлик тўлов-чи? Кредит тўлаш осон эмас. Сен айтган уйларнинг бир ойлик кредит тўлови етти-саккиз миллонга бориб қоляпти. Савдо бунақа аҳволда. Қаёқдан тўлаймиз? Нега тушунмайсан?
- Мен сизга уй олиб берасиз, деб теккандим. Ҳаммаси орзуларим сароб бўлиб чиқди. Шунга тегсам, икки боламни кўчада қолмас, дегандим. Энди эса текканимга пушаймон бўляпман... Тегиб нима фойда кўрдим? Агар шунақа давом этадиган бўлсак, жавобимни бера қолинг, ажраша қолайлик... Ўзи яна эрга текканимни эшитса, ота-онамнинг баттар жаҳли чиқиши мумкин...

Аббос қулоқларига ишонмади. Наҳот, шу гапларни Севара айтяпти? Наҳот, у Аббосга манфаат кўзлаб текканди?

- Хавотир олма, қизинг елиб-югуриб хизмат қилиб юрибди. Саломат холанг роса қўли ширин экан, деб мақтади. Ўзим ҳар куни бир бориб хабар олиб турибман, - деди бувиси Матлубани хотиржам қилиб. – Гулҳаё яхшимикан?
- Ҳа, бошқоронғи. Еганини қайт қиляпти. Ётибди, дейди Нигор...
- Эсон-омон қўлига олиб олсин, илоҳим, - дуо қилди бувиси.
Матлуба энди гаплашиб бўлган ҳам эдики Аббос кириб келди. Кайфиятсиз, тунд эди.
- Чой ичасизми? – деди Матлуба унга қараб.
- Кофе бера қол. Савдо умуман ўлди, “ўлик сезон” бошланди, - деди у ошхонадаги стулга ўтираркан. – Гулҳаё ҳам ёрдам берай демади.
- Айтганча, суюнчи беринг, бобо бўласиз ҳадемай. Бошқоронғи бўлиб ётибди, қизингиз, қандай қилиб ёрдам берсин?
Аббоснинг қалбига бир нур киргандек, юзига табассум югурди.
- Наҳот, ҳадемай бобо, буви бўлиб қолсак... – деди Матлубага қараб жилмаяркан.
- Ажрашган бобо, буви бўлишимиз ёмонда... Ҳадемай, кетаман деб туриб олсангиз... Куёвларнинг, қариндош-уруғларнинг олдида уялади, одам... – хўрсинди Матлуба.
Аббос аввалига ҳеч нарсага тушунмади. Кейин бир пайтлар Матлуба билан шартлашгани ёдига тушди.
“Қаёққаям борардим? - деди ичида у. – Бу ёқда Севара ажрашаман, деб ўтирибди, бу ёқда сен неварали бўламиз деяпсан. Ҳали бешик тўй дейсан, Гулюз Америка кетармуш, пул беринг, дейсан... Бу ёқда... Умид...”
Аббоснинг юраги ғашланди. Чиндан ҳам у ўғлининг кўнглига йўл топа олмаяпти. Ёш хотин оламан деб, ўғлини йўқотганини тобора ҳис қиляпти. Кеча ҳам “Мендан меҳр кутманг, менга нима берган бўлсангиз, шуни қайтаряпман”, деди. Аббос ўйлаб қараса, асли фарзандларига кўп вақт ажратмаган экан. Матлуба уни қийналмасин, деб болаларни олиб қишлоққа кетарди. Пул топа бошлаганида эса Севарани топди. Шу билан болаларига меҳр беролмадим, эркаламади,бағрига босмади.
Аббос шуларни ўйлаб, сиқила бошлади. Наҳот, у ҳаммасини йўқотди? Наҳот у ҳеч кимга керак бўлмаган инсонга айланди? Ахир Матлуба ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз, “Кетаман”, десангиз деяпти. Демак, у ҳам Аббоссиз ҳаётга ўзини тайёрлаб бўлган... Ҳамма Аббоссиз яшай олади. Аммо Аббос-чи? Оиласисиз ким бўлади?
У ўз нафси, орзу ҳаваслари деб энг қимматли нарсаларни йўқотганини бугун билди. Катта сабоқ олди. Афсус, энди ҳеч бирини ортга қайтариб бўлмайди...
Албатта, Аббоснинг кейинги ҳаёти, Малик ва Гулрангнинг муҳаббати эса бошқа бир ҳикоя...

ТАМОМ

Эътиборингиз ва сабр билан ўқиганингиз учун сизга катта раҳмат!**

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

1 month ago

**Севара ўйлаб қараса, чиндан ҳам онасининг туғилган куни.
- Сен қаёқдан била қолдинг?
- Тоғам кеча “Икки кун келмайман, бувингга совға оламан”, деди-да.
- Ҳа-а-а, - Севаранинг бирдан дили ёришди. Нима бўлса, бўлар, эртага онасини табриклагани боради. Ҳеч кимга қулоқ солмайди. Бунақа қийналиб юрганидан кўра бир ёқлик бўлгани яхши. Ҳозир на ишида, на уйида ҳаловат бор.
- Бувим менга туғилган кунимга кел, деганди. Тоғам келмаса, қандай бораман? Бувим кутади ахир...
- Ўзим олиб бораман, полвоним, - Севара ўғлини бағрига босиб ўпди. Сал аввалги кайфиятсизлик, азобдан асар ҳам қолмади. Онасига совға олиш ҳақида ўйлай кетди.
Эртасига моллари ичидан энг чиройли, яхши кўйлакни онаси учун олди. Бир рўмол ҳам ёнига қўшишни унутмади. Рита холанинг “Хато қиляпсан!” дейишига қарамай, икки боласини етаклаб йўлга тушди. Маҳалласига кириб бораркан, ҳамма унга қараётгандек, қўли билан биғиз қилиб кўрсатаётгандек туюлаверди. Ерга киргудек уялиб, юрак ҳовучлаб, ниҳоят ота ҳовлисига қадам қўйди. Ота-онаси ҳовлида экан. Шунчалар кучли ҳаяжонланганидан Севара уларнинг қилаётган юмушини ҳам англай олмади. Уни кўриб аввалига ота-онаси қотиб қолди. Онасининг кўзлари ёшга тўлди, отасининг эса қошлари чимирилди. Аёлига қараб:
- Ўн дақиқадан кейин ҳовлида кўринмасин, - деди-ю кириб уйга кириб кетди.
Отасининг бу гапларини Севара аниқ эшитди. Юраги орқага тортди. Ҳозир онаси ҳам ҳайдаса, нима қилади? У онасининг оёқларини қучиб ялинишга тайёр эди. Шунинг учунми, ҳеч нарсага қарамай, югуриб бориб онасининг тиззаларидан қучоқлаб олди:
- Ойижон, ойижоним! Жоним ойим... – Севара телбаларча онасининг этагини тинмай ўпарди. – Кечиринг, сизам ҳайдаманг ойи, қулингиз бўлай... Ҳайдаманг, ойи...
Онасини сира бунақа ҳолатда кўрмаган Сардор ва Самир ҳам йиғлаб юборди.

- Буви кечиринг, - дейишарди улар ҳам чиндан ялиниб. Онанинг кўнгли –қум. Унда ҳеч бир жароҳат, ёки жароҳат изи қолмайди. Дарров шамол қумдаги изларни ўчиргани каби, она меҳри ҳам дилхираликларни ўчириб юборади. Шунданми, Севаранинг онаси ҳам секин тиззалаб ўтираркан қизини қучди, юм-юм йиғлади. Севаранинг нақ юраги ёрилиб кетай деди, қувончдан. Онаизорини маҳкам қучиб, шунчалар йиғладики... Онасининг юз-кўзларини шунақа ўпдики, оғзига кираётган онасининг шўр кўз ёшларига ҳам парво қилмади. Она-боланинг бу ҳолатини кўрган ҳар қандай одам эриб кетарди. Аммо югурик вақт эримади. Зум ўтмай ота айтган ўн дақиқа ўтди. Она қўрқиб кетди. Севара ҳам қўрқди:
- Эртагаям келаман, ойи. Эртага ҳам келаман, хўп, - деди ўрнидан туриб дарвоза томон юраркан. – Сизга раҳмат, ойижон! Меҳрингиз учун, иссиқ қучоғингиз учун... Дадамни ҳам яхши кўраман, айтиб қўйинг. Туғилган кунингиз муборак. Мана бу сумкадаги совғаларни невараларингиз олиб келди. Улар қола қолсин, соғиниб кетишди, мен кетдим.
Севара кўз ёшларини тия олмай кўчага чиқди. Шунчалар хурсанд эдики, у. Ижара уйига қандай етиб келганини билмай ҳам қолди. У кириб келиш билан ортидан Аббос ҳам кириб келди.
- Йиғлабсанми? – деди у Севаранинг кўзларига қараб.
- Ҳа, суянч бўлинг дедим, қийналяпман дедим. Йў-ў-ўқ, бўлиб кетдингиз... – деди Севара рўйхушлик бермай.
- Кўриб турибсан-ку, қизимни чиқариб олай...
- Кейин-чи? Яна битта қизингиз бор, уни узатасиз. Кейин ўғлингиз бор... Уйни ўқитасиз, кейин уйлантирасиз. Яна нимадир чиқади. Мен неча йил кутаман? Ўн йилми, йигирма йилми? Шуни ҳам айтиб қўйинг! – кун бўйи чўзилган асабийлик кучини кўрсатдими, Севаранинг жаҳли чиқиб кетди.
Аббос тилини тишлаб қолди. Ҳеч нарса дея олмади. Чиндан ҳам унинг олдида ўзини айбдор санаётганди. Шунданми, таслим бўлгандек дардини айтмоқчи бўлди:
- Ўзи уйга ҳам сиғмай қоляпман. Ўғлим мен билан тескари бўлиб қолган.
- Нима қилай? Уйингизга сиғмасангиз менинг ёнимга келасиз. Бошқа пайти эсингизга ҳам келмайман. Келманг, демайман, келинг! Лекин бу ерда ҳам шароитни қилиб қўйинг! Мен сиздан осмондаги ойни олиб беринг, деб сўрамаяпман. Ҳеч бўлмаса, бошланғич тўловга ёрдам қилсангиз, уй оволайлик деяпман.**

1 month, 1 week ago

**У шу хаёлда уйга келди, дарсларини қилди. Кўчага чиқди ва ниҳоят оила аъзоларининг ҳаммаси йиғилганда уям дастурхон бошига келди.
- Бугун овқат қилишга вақтим бўлмади. Картошка ва тухум қовурдим, - деди Гулюз иккита тарелкада дастурхонга таомни қўяркан.
- Дарсинг кўп бўлдими? – сўради онаси.
- Дарсим йўқ эди, бугун. Анув айтган ўқув марказим бор эди-ку, ўшанга бордим, тест топширдим. Тестидан ўта олмадим. Мана мен ўқиётган жой қанақа дарс беряпти, - жаврай кетди Гулюз. – Дада, сизга неа марта айтдим, шу курс яхши ўргатмаяпти, деб. Ишонмадингиз. Оддий ўқув марказининг синов тестидан ўта олмадим, эртага ўқишга қандай кираман?
- Гулюз, - босиқлик билан деди отаси унга қараб. – Хафа бўлмагин-у, сен ўқув маркази ёмонлиги учун эмас, ўқимаётганинг учун тестдан ўта олмагансан? Сен бирор кун ўтириб, иштиёқ билан ўқидингми? Ўша жойга ўтганингдан буён тинмай бошқа курс қидирасан. Мен сенинг дарс қилганингни эмас, телефонни титкилаб ўтирганингни кўпроқ кўраман. Қандай қилиб тестдан ўтишинг мумкин, бу ҳолда?
- Сиз мен айтган жойга қўймадингиз? Опам ўзи хоҳлаган жойда, Умид ва Гулранг ҳам ўзлари истаган жойда ўқишяпти. Битта мен...
- Битта сен ўқишни истамаяпсан!
- Дада, неча марта айтдим, у жой ёқмайди, деб...
- Гулюз, ўша жойни ҳам ўзинг истаб боргансан. Ўша сен ўқиётган жойингни ўқиб, опам ўқишга кирди!
- “Контракт”гами? “Контракт”га кирғизадиган жой нима керак?
- Гулюз! – жаҳли чиқа бошлади Аббоснинг. – Ўзинг ўша “контракт”гаям кира олмадинг-ку! Нега айбни ўзингдан қидирмайсан! Нега ёпишиб ўқимайсан? Доим ўқув марказ қидирганинг қидирган! Сен ўқишга кирмоқчимисан ё ўқув марказларини синовдан ўтказяпсанми?
- Мен ўгайман! Доим мени уришиб берасиз, - Гулюз йиғлаб ўрнидан туриб кетди: - Қанақа қилиб ўқишга кирай, овқат қилсам, кир ювсам, уй йиғсам...
- Уф-ф-! Яна бошланди бунинг дийдиёси! – хўрсинди Аббос. – Ўчир, овозингни!
Уларни жимгин кузатиб турган Умид ўз-ўзидан отасига бақириб юборди:
- Бақирманг, опамга!
Аббос “ялт” этиб Умидга қаради. Матлуба қўрққанидан ўрнидан туриб кетди.
- Умид, ўғлим! Нима қилганинг бу?
- Ўзи истаган яхшироқ ўқув марказида ўқиса нима қилади? Пул кўпроқ кетиб, бошқаларга етмай қолади-да, а? – Умид Аббоснинг бошқа оиласига писанда қилаётганини Матлуба билиб, баттар қўрқиб кетди.
- Умид? – ўғлига қаради Аббос. – Нега етмай қоларкан? Сенинг ўқишинг, ҳаражатларинггами? Етади ҳаммасига!
- Мени ўйламай қўя қолинг! Опамга бақирманг, - Умид ўрнидан туриб, хонаси томон кетди.
- Нима бўляпти, буларга? – Матлубага ва Гулҳаёга қаради Аббос. – Сиркаси сув кўтармай қолибди.
- Ким билсин, кун бўйи дарсда чарчаяпти, шекилли, - болаларининг ёнини олишга уринди Матлуба.
- Ё мен нотўғри айтдимми? – Гулҳаёга қаради Аббос. - Қачон қарама, Гулюз ўқиш билан эмас, курс излаш билан овора.
Гулҳаёнинг ўзининг хаёллари билан банд эди. Аббос унга анграйиб қараб турганида ичкаридан Умиднинг жаҳл билан бақиргани эшитилди:
- Йиғламанг, опа! Агар пул учун шунақа бўлаётган бўлса, мен бераман, ўша пули!
Аббоснинг қошлари чимирилди. Матлуба қўрқиб кетганидан кафтлари билан оғзини ёпиб олди.

- Мана ростмана кўринмасам, қидириб ҳам қоларкансан, гўзал қиз! – Малик телефонига қараб хурсанд ҳолда ўзига ўзи гапирарди.
Телефони экранида эса бекатда у ёқдан-бу ёққа аланглаётган Гулранг видеотасвири акс этган, лавҳа узоқдан олинган, аммо қизнинг беҳаловатлиги яққол кўзга ташланиб турарди. Йигит видеони қайта-қайта кўрди. Жилмайди. Ва яна ўзига ўзи гапирди:
- Хаёлингни олибман, шекилли. Лекин бу қадар паришон бўлиб излашингни истамагандим. Ахир бунақада ўқи олмайсан, ўқишга кира олмайсан. Сен ўқишинг керак, гўзал қиз!
Энди у видеони ўтказиб суратларни кўра бошлади. Суратларнинг ҳаммаси Гулрангнинг турли ҳолатдаги тасвирларидан иборат эди. Бирида дугонасига гапираётган бўлса, бирида узоқларга қараб турибди, бирида кўзларини катта-катта очиб хавотир билан қараб турибди.
Буларнинг ҳаммаси Маликнинг қизни узоқ кузатганидан далолат эди. У видеоларни ҳам, суратларни ҳам қайта-қайта кўрди. Гулрангни соғинганини ҳис қилди.**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago