Dilnoz Mushfiq gʻazallar kanali

Description
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

15 часов назад

Жон дилимнинг косасида қон эди,
Гоҳи шодон, гоҳида гирён эди.

Дафтаримни қоралаб чиққан ҳаёт,
Қисматимда битмаган достон эди.

Унга жоним деб қилурман илтифот,
Жонни жонга боғлаган жонон эди.

Тушса дил қўрғонига пинҳона ғам,
Байтларим бошдан оёқ пайкон эди.

Ўлтирибман чўққилар поёнида,
Лаҳзалар кўз илғамас меҳмон эди.

Сарғайиб кўнглимга йўл овлайди куз,
Меҳнатимнинг ҳосили армон эди.

Кўҳна чарх бошимда тегирмонини,
Юргизиб қўйганда ҳам вайрон эди.

Жон эрур шайдойи Ҳақ Ахтамқули,
Тан анинг гулзорида ҳайрон эди.

Ахтамқули

16 часов назад
Қиёмат кунида, Маҳшар тонгида

Қиёмат кунида, Маҳшар тонгида
Оналар фарзанддан тонаётган дам.
“Воҳ, болам!” деб биров бўзласа ногоҳ,
Бу ўзбек онаси, бешак, муҳтарам.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

16 часов назад

#Мусиқий_танаффус

🔰🔰🔰 ХАЛҚ АРТИСТИ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖРОСИДА ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИ БИЛАН “КЎРМИШАМ” ҚЎШИҒИ

https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti
🔹🔹🔹

1 неделя назад

Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumanidan Dilnoz Saidova oʻzi tayyorlagan ijodkor yoshlar bilan oʻtqazgan seminardan vidiolavha.

1 неделя назад

🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀

DILNOZ

MUSHFIQ

GʻAZALI

IJRODA

DILNOZ

MUSHFIQ

🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀🧚‍♀

1 неделя, 1 день назад

Va alaykum assalom! Tashakkur, Dilnozxon, ulug’ bobokalonimiz she’riyatidan ilhomlanib, go’zal nazmiy asarlar yozishda ilhom, zavq-shavq hamrohingiz bo’lsin!

2 недели назад

Китоб ўқишнинг 10 фойдаси

1️⃣ Асабийликка барҳам беради. Тадқиқотларга қараганда, 10 дақиқали мутолаа асабийликни икки баравар камайтиради.

2️⃣ Уйқусизлик қийнамайди. Тунги чироқ остида китоб ўқиш мияни дам олишга тайёрлайди.

3️⃣ Кўнглингиз юмшайди. Мутолаа туфайли инсонларни яхшироқ тушуна бошлайсиз.

4️⃣ Мияни чархлайди. Китоб ўқигач, инсон миясида нерв толалари сони кўпаяди.

5️⃣ Курашишга ўргатади. Китоб ўқиш тушкунликдан чиқишга ёрдам беради.

6️⃣ Чиройингизни очади. Юқори ақлий салоҳият атрофдагиларнинг эътиборини тортади, сизни мафтункор кўрсатади.

7️⃣ Хатосиз ёза бошлайсиз. Кўп китоб ўқиганлар бехато ёзадилар.

8️⃣ Чет тилларни ўрганишга ёрдам беради. Янги материалларни осон тушунасиз ва яхши эслаб қоласиз.

9️⃣ Ижодий салоҳиятингиз ўсади. Китоб ўқимай тузукроқ қўшиқ куйлаган, мусиқа ёзган, роль ижро этган, режиссёрлик қилган одам борми?

🔟 Нутқингиз ривожланади. Фикрингизни тиниқ баён этишга ўрганасиз. Сўз бойлигингиз ошади.

@tafakkur_ijod

2 недели назад

Ажойиб ижод

2 недели назад

Ӯзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникасининг Бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кӯкрак нишони соҳиби Анвар Жумабоевич Ражабовга ва поликлиникамизнинг барча тиббиёт аҳлига касб байрамлари муборак бӯлсин.
Қадрли Анвар Жумабоевич!
Сиз юртимиз адабиёт аҳлининг нажоткорисиз. Поликлиникамиздаги барча шифокорлар ва ҳамширалар олидида ҳамиша таъзимдамиз.
Сизлар хасталикка чалинган шоир ва ёзувчиларнинг дарддоши, малҳами, мададкорсизлар. Ҳали бирортамиз олдингиздан норизо бӯлиб чиқмаганмиз.
Эшигингиздаги " Уларнинг ҳеч бири оддий одамлар эмас", деган ёзувни кӯрибоқ, енгил топамиз.
Доим:
" Дӯхтирлар ҳар жойда бор, бизда бори қайда бор?",-деймиз.
Сиз, бизнинг руҳиятимизни ӯзимиздан кӯра яхши биласиз. Сиз улуғ устозларимизнинг жонига оро киргансиз. Адабиётимиз дарғаларининг дуосини олгансиз. Устингиздаги оқ либосингиздек йӯлларингиз доимо ёруғ бӯлсин. Анвар деганлари ёритувчи, нурли, деган маънони англатади. Иссиқ жон, иситмасиз бӯлмас,
хасталансак аввал Аллоҳдан, сӯнг сизлардан нажот кутамиз. Бахтимизга омон бӯлинг. Қалам аҳли номидан байрамингиз билан табриклайман.
Эҳтиром ила опангиз: М.Зулфия.

3 месяца, 1 неделя назад

Taʼziya

O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi uyushma aʼzosi, shoira Dilnoz Mushfiqqa ukasi Jahongir Saidovning vafoti munosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Axborot xizmati

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid