Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

YURISTKADR

Description
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

1 month, 3 weeks ago

Кеча – 2024 йил 25 март куни икки нафар адвокатнинг адвокатлик фаолияти тўхтатилди.
Улардан бири судьялик лавозимига тайинланганлиги муносабати билан адвокатлик мақоми тўхтатилган бўлса, иккинчисига Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси учинчи қисми “а” банди билан айб эълон қилинганлиги сабабли лицензиясининг амал қилиш муддати тўхтатилди.

👉@yuristkadr

1 month, 3 weeks ago

Айни пайтда Президент Админстрациясининг 2024 йил 15 мартдаги 16-469-сонли топшириқ хатига асосан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда АТ “Халқ банки” тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганиш ишлари жорий март ва апрель ойлари давомида олиб борилади.

👉@yuristkadr

1 month, 3 weeks ago

Судьялар одоб-ахлоқ кодекси.(Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги СОКҚ-490-III-сон Қарори билан тасдиқланган)**4-модда:

Судья дўст танлаш ва таниш орттиришда эҳтиёткор бўлиши, ўзининг шаъни ва суднинг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган алоқалардан ўзини тийиши керак.P/S: Судьяларга ҳам қийин, улар бутунлай бошқача дунёда яшашлари керак. Кимдир билан дўстлашмоқчи бўлса, олдин унинг шахси, мақсади, қизиқишлари, унинг тарихи, қариндош-уруғлари кимлигини аниқлаб олиши керак. Ҳуллас, кимдир судья билан дўстлашмоқчи бўлса, олдин анкета маълумотларини тўлдирсин.👉**@yuristkadr

1 month, 4 weeks ago

Битта депутатга шунчаликми?
Тошкент вилоятидаги органлар битта депутатнинг дахлсизлигини ечишга шу қадар қаттиқ ёпишиб олганки, охирги пайтлари одам уялиб ҳам кетяпи. Бугун Чирчиқ шаҳрида сессия олди комиссиянинг айни шу масалага оид яна йиғилиши бўлди. Яқинда депутат Жахонгир Тўлагановнинг депутатлик мақомини ечишга 10-марта уриниш бўлса керак.

Наҳотки, бутун бошли давлат биргина шу депутатга тоқат қилолмаса? Бор-йўғи битта депутатгая.

Нима қиламиз, ўзимизни шунчалик кулгига қўйиб? Э, қўйинглар-э.

👉@yuristkadr

1 month, 4 weeks ago

Айтмоқчи, мана бу фикрномадаги шахсларнинг номлари ўзгартирилган.

Telegram

YURISTKADR

Тафтиш суди эътиборга олмаган важларим. Бугун пойтахт фуқаролик судида яна бир тафтиш шикоятимиз рад қилинди. Бу иш гўёки ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилинган ходимни ишга тиклаш иши эди. Ходимга босим, тазйиқ, қистов бўлганини ва буйруқ…

1 month, 4 weeks ago

Тафтиш суди эътиборга олмаган важларим.

Бугун пойтахт фуқаролик судида яна бир тафтиш шикоятимиз рад қилинди. Бу иш гўёки ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилинган ходимни ишга тиклаш иши эди. Ходимга босим, тазйиқ, қистов бўлганини ва буйруқ ноқонуний чиққанини тўлиқ исботлаб бердик.

Лекин судьялар (Ж.Сирожев, Д.Дадажанова, Саидахмедовлар) доимгидек ходимнинг тафтиш шикоятини рад қилди. Шерикларининг қарорини бекор қилгиси келмади, шекил.

Мен бу иш бўйича ☝️фикрномамни, яъни ҳимоя позициямни каналга жойлаяпман.
Биринчидан, адвокат сифатида мендаги важларнинг қай даражада асосли бўлгани (ёки аксинчадир)га сиз ҳам назар ташланг ва суднинг ишига ўзингиз ҳолис баҳо беринг. Иккинчидан, агар бу фикрномадаги айрим позициялар сизга маъқул бўлса, бемалол фойдаланишингиз мумкин. Чунки жойларда адолатли судлар ҳали хам бор. Кейин, бу ишда Олий судда имконимиз бор, жўжани кўзда санаймиз ҳали.

Судьялар адолатсиз қарор чиқараверади, мен ҳам тўхтамай танқид қилавераман.
👉@yuristkadr

2 months ago

❗️Ўзбекистон "Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 95-сонли Конвенциясини ратификация қилди.
Боя бир фуқаро билан унга ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи тўловлари ва ўрта бўғин судининг чиқарган адолатсиз қарори ҳақида суҳбатлашиб ўтирган эдик.

Бирдан ижтимоий тармоқларда мана бу Конвенция ҳақида хабар чиқиб қолди.

Демак, кеча – 2024 йил 12 март кунги ЎРҚ-918-сонли қонун билан Халқаро меҳнат ташкилотининг "Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 95-сонли Конвенцияси ратификация қилинди.
❗️Мазкур Конвенцияда:

ходимларнинг иш ҳақини қонуний равишда ва белгиланган муддатларда ўз вақтида тўланиши;
иш ҳақи бевосита ходимга иш кунида ва иш жойида нақд шаклида тўланиши, натура шаклида тўлашнинг чегараси ва шартлари мавжудлиги;

ходимнинг иш ҳақини эркин тасарруф эта олиши, иш ҳақидан ушлаб қолиниши ва чегараси фақат миллий қонунчиликда белгиланиши;

ходимларга иш ҳақини ҳисобланиши ва таркиби тўғрисида ахборот олишлари каби ҳуқуқларидан фойдалана олиши лозимлиги ва бошқа талаблар мавжуд.

P/S: Зўр! Лекин адолатсиз судьяларга хатто Конституция бас келолмаяптию, бу Конвенция бас келолармикан?

👉@yuristkadr

2 months ago

Давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар сони кескин ошган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўра, ўтган 3 йилда давлат ташкилотларида давлат харидлари соҳасида қонунбузилиши ҳолатлари кескин кўпайган.

Жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузилганлиги бўйича 2021 йилда 147 та, 2022 йилда 662 та ва 2023 йил 6 ойида 729 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар (МЖтКнинг 1758-м) содир этилган.

👉@yuristkadr

2 months ago

Одил судлов: Кўникма йўқми ёки хоҳиш?

Хабарингиз бор, Республиканинг барча ҳудудларида адвокатлар иштирокида жиноят иши бўйича дастлабки эшитув мавзусига оид семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Уларга мавзунинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди, тегишли нормативлар, илтимосномаларнинг намуналаридан иборат ҳужжатлар пакети тақдим этилди.

Биз, адвокатлар-ку, эндиликда дастлабки эшитув институтини амалда ишлаши юзасидан кўникмаларга эга бўлдик, дея оламиз ва унинг амалиётда кенг қўлланилишини хоҳлаймиз ҳам.

Бироқ, судьяларда мазкур амалиёт ҳақида ё ҳали ҳам етарлича кўникма ҳосил бўлмаган, ёки унинг моҳиятига ҳалигача етиб борилмаган, ёҳуд уни ишлатишга хоҳишлари йўқдек. Судья агар моҳиятни тушунмаса, барчаси бефойда.

Шу муносабат билан, Олий суд раҳбарияти ҳамда Судьялар олий кенгаши мазкур институтнинг ягона амалиёт тариқасида ишлаб кетиши йўлида судьяларнинг малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув семинарлари ташкил этишлари керак бўлади.

Ҳурматли судьялар! Суддан олдин дастлабки тарзда эшитиб кўринг!

👉 @Advokat_Abdullayev

2 months, 1 week ago

❗️Давлат ташкилотларидаги 500 га яқин вакант лавозимга танлов эълон қилинди
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилиш давом этмоқда:

▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
▪️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
▪️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
▪️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
▪️ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
▪️ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
▪️ Рақамли технологиялар вазирлиги
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
▪️ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
▪️ Сув хўжалиги вазирлиги
▪️ Транспорт вазирлиги
▪️ Энергетика вазирлиги
▪️ Маданият вазирлиги
▪️ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
▪️Спорт вазирлиги
▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
▪️ Давлат активларини бошқариш агентлиги
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги
▪️ Солиқ қўмитаси
▪️ Маданий мерос агентлиги

❗️Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

👉@yuristkadr

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago