?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Керакли ҳужжатдан намуна.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда хатоликларни кузатяпмиз.
Ўзи, аслида меҳнат шартномасини келишувга кўра бекор қилиш низосиз ва иш берувчи учун қулайроқ усул.
Барибир ҳар эҳтимолга қарши меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишга оид ҳужжатлардан намуна беряпман:
*➖биринчиси,* иш берувчи ва ходим ўртасидаги қўшимча келишув;
*➖иккинчиси,* меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ.
Фойдалансангиз бўлади.
Аутстаффинг шартномасидан намуна.
Ҳабарингиз бор, ўтган хафта давомида аутстаффинг амалиётига оид бир нечта постлар эълон қилдик.
Аутстаффинг қонунчилик билан жорий қилиндими, барибир бу амалиёт энди ишлаши керак.
Ваъда қилганимиздек, юқорида АУТСТАФФИНГ ШАРТНОМАСИдан намуна беряпмиз.
Бемалол фойдаланишингиз мумкин.
Маҳкумлар қизамиқдан қирғин хоҳлаганми?
Суд ҳукмига кўра, Наманган вилояти ҳудудида аҳоли орасида қизамиқ касаллиги кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб, бунинг натижасида 2023 йилда 1912 нафар, 2024 йил январь-февраль ойлари давомида 875 нафар фуқароларга қизамиқ касаллиги тарқалган, 25 нафар бемор қизамиқ касаллиги асоратида вафот этган.
Илгари сурилган айбловларнинг моҳиятига кўра, қизамиқ касаллиги аслида, айблов илгари сурилаётган, масъул шахсларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тарқалиб кетган.
Бироқ, суд ҳукмининг қарор қисми мазмунан бошқачароқ тўхтамни ифодалаб қўйган. Яъни, гўё-ки, судланувчилар эпидемиологик суриштирув ўтказиш, касаллик занжирини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини қасддан кўрмаган, деб ёндашиб қўйилган.
Суднинг айнан шундай ёндашуви уларни, шу жумладан, икки нафар 60 ёшдан ошган врачларни суд залидан қамоққа олишга, алалоқибат эса, жазо сифатида озодликдан маҳрум қилишни танлашига хизмат қилган. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб баҳоланганида эди, қонун талаби (ЖК 50-м 10-қ) дан келиб чиққанда, балки озодликдан маҳрум қилиш жазосини танлашга ҳам асос қолмаган бўлар эди.
Биз суд ҳукмини таҳлилий кўриб чиққанимизда унда судланувчилар айнан ЖКнинг 257-1-моддаси 3-қисми билан малакаланган қилмишларини қасддан содир этган эканликларининг асосларини кўрмадик.
Шуни эътиборга олиниши керак-ки, ҳисоботларда касаллик фактларини қасддан яширганликка доир айбловдаги қасд масаласи бошқа мавзу ва бундаги қасдни ЖК нинг 257-1-моддасининг таркибини берувчи зарурий белгиларга ҳам қўшиб, талқин қилиниши хато.
Ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш иш берувчига нима беради?
Бу жараён орқали иш берувчи ходимнинг малака даражасини баҳолаши ва шунга кўра ўз лавозимига мувофиқ (лойиқ) ёки мувофиқ бўлмаган (нолойиқ) ходимларни аниқлаш имконига эга бўлади.
Бундай баҳолаш амалиёти самарасиз ёки интизомсиз ходимлар ўртасида доимий равишда, бироқ муайян даврий оралиқда (масалан, ҳар чоракда ёки ярим йилда бир марта) ўтказиб турилиши мумкин.
*Масалан, KPI кўрсаткичлари дейлик, охирги 3 ойда давомида кетма-кет салбий натижа касб этаётган ходимлар баҳолашга жалб қилиниши мумкин.
Лавозимига номувофиқ ёки нолойиқ ходим айни пайтда фойда келтирмаётган ходим деганидир. Баҳолаш натижасида лавозимига номувофиқ деб топилган ходимлар аниқланганда, ушбу ходимларнинг қайта ўқитиш (малака ошириш курсларига юбориш) орқали уларнинг компетенциясини ва самарадорлигини ошириш мумкин. Албатта, жараённинг бу қисми қонунчилик бўйича иш берувчига мажбурий эмас. Лекин, одамгарчилиги юқори раҳбарлар “кел, яна бир имкон бериб кўрай” деб ходимни ўқитиш чорасини кўради.
Шунда ҳам самара бермаса, бундай ходимларни МК 144-моддасига асосан камроқ малака талаб қилинадиган ишга ўтказиш чораси кўрилади. Агар бундай бўш иш ўрни бўлмаса, ёки ходим таклиф этилган ишни рад қилса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига асосан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли) бекор қилинади.
Ходимлар фаолиятини баҳолаш ва уларнинг малака даражасини аниқлашда ходимнинг KPI кўрсаткичларини таҳлил қилиш, унга амалий топшириқлар бериб кўриш, тест ёки суҳбат (савол-жавоб) орқали касбий билимини аниқлаш, интизомга риоя қилиш даражасини ўрганиш каби мезонларга эътибор қаратиш тавсия этилади.
Албатта, ходимларнинг меҳнат фаолиятини бундай баҳолаш амалиёти ташкилотнинг махсус ички низомлари билан белгиланса, фойдадан ҳоли бўлмайди.
“Сангород”да мени ечинтириб текширмоқчи бўлишди
23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ҳимоямдаги шахсни кўргани борганимда шу ҳолатга дуч келдим.
Ҳужжатларимни кўрсатиб, кириш-чиқиш дафтарига қўл қўйиб ичкарига кираётганимда бир аёл ходим (ўзини Умида Мирзаева деб таништирди) мени алоҳида хонага бошлаб кириб... ечинишимни сўради!..
Ҳанг-манг бўлиб қолдим. Булар қайси сайёрадан тушган? Қайси замондан келган?
Сал-пал ҳушимни йиғиб олгач, босиқлик билан дедим: “Опа, адвокатман. Дахлсизлик ҳуқуқим бор”.
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси мазмунини ҳижжалаб тушунтирдим, бу хатти-ҳаракати билан касб фаолиятимга тўсқинлик қилаётганини ва бунинг учун жавобгарлик борлигини айтдим.
Гапларим кор қилса қани!
Бўлмади, ИИВ ишонч телефонига қўнғироқ қилишга тўғри келди. Шунда ҳам ярим соатча тортишиб, “Сангород” раҳбарининг аралашуви билан бу таҳқирли текширувсиз ичкарига кирдим.
Ҳеч бир ЖИЭМ ёки ҳибсхонада бунақа муносабат кўрмагандим. Дилим қаттиқ оғриди.
Эрта-индин яна ўша муассасага йўлим тушади. Тағин ўшандай муомала бўлса, бу сафар охиригача олишаман. Ҳа, қўшимча ташвиш, асаббузарлик бўлади. Начора, адвокатликнинг нони қаттиқ...
Суд тизимида "ортга қайтиш"ни орзу қилиш – сиёсий хатога йўл қўйиш дегани.
*▪️Давлат раҳбарининг 2023 йил 12 сентябрдаги ПФ-158-сонли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 85-позициясида:*
➖суднинг мустақиллигини кучайтириш ва суддаги очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш энг устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланган;
➖шунингдек, бунда алоҳида вазифа сифатида Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 0,64 баллни тўплашга эришиш қўйилган.
Бу суд тизимида фақат ва фақат олдинга дегани, ўртоқлар. "Ортга қайтиш" ҳақида ўйлашнинг ёки бунга кўнишнинг ўзи хато. Бунга “асло йўқ” деб жавоб бериш керак. Аввало, суддагиларнинг ўзларида шундай қатъий жавоб бўлиши керак.
Тўғри, осон бўлмаслиги аниқ, лекин биз бу соҳада ортга силжисак, инсон ҳуқуқлари остин-устун бўлади, фуқаролик-ҳуқуқий жамияти қуриш орзуси чилпарчин бўлади. Тамом бўлганимиз шу.
➖Ҳокимлар иш берувчиларнинг ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларини 6 ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин.
Меҳнат кодексининг 98-моддаси.
Юқори инстанция судларидаги иш берувчиларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш шикоятларини қабул қилишдаги энг катта хатолардан бири, ходимни бошқа бир лавозимга тиклаш ҳақидаги буйруқлар илова қилинса ҳам, шикоятларни иш юритувга қабул қилиниши бўляпти.
Амалиёт кирадиган жойига кириб кетяпти ўзиям.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago