PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
ЯПОН ПАРЛАМЕНТИДАГИ ЎЗБЕК ҚИЗИ!
Ассалому алайкум. Хурматли ўқирманлар. Мана буни янгилик деса бўлади. Фахрланинг, дўппингизни осмонга отинг. Кеча, Нагоя университети профессор, олими, миллатимиз жонкуяри Umirdinov Alisher акамиз: "Укажон, мана шу миллатдошимиз Япон сиёсатида кучли позицияга эга бўлаябди. Ёритсангиз бўларкан" мазмунида маслахат бердилар. Бугун шу хабарни сизларга ҳам улашай: Ўзимизни Ўзбек қизи Япон парламентида ёндираябди. Айни пайтда, Япон сиёсатида жуда "Кучли" ўрин эгаллаган!
Келинг, шу гўзал опачам Арфия қиз, ҳақларида озгина айтиб берай. Гўзал опачамни исмлари Арфия ЭРИ! Дадалари ўзимизни Уйғурлардан, оналари Ўзбек! Ота-оналари Японияга кўчиб келишган ва Арфия қиз шу ерда катта бўлганлар.
Арфия қиз ҳозирда, Япониянинг ҳукмрон партияси бўлмиш, Либерал демократик партиясида фаолият олиб бораябди. ЭНГ қувонарлиси, Арфия қиз, Хитойларнинг Уйғур қардошларимизга нисбатан қилаётган ишларига қаттиқ позицияларини билдираётганлари. Япония конституциясига ҳам ўзгартиришлар киритиш, Хитойни танобини тортиб қўйиш бўйича ҳам қилаётган ишлари тахсинга сазовор.
Дунёнинг қудратли мамлакатида, дунё сиёсатига таъсири бор мамалакатда ўзимизнинг миллатдош бўлиши катта воқеилик. Шундай миллатдошларимиз, келажакда Ғазо учун, Уйғурлар учун, Марказий осиё учун, Ўзбекистонимиз учун албатта фойда келтирадилар! Бу опамиз ҳам кўп жойларда ўзини Ўзбек қизи эканликларини, Ўзбекистон ва Япония алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилишларини айтибдилар. ва Ўзбек миллатдошларимиз "Алфия қиз" дейишларидан хурсанд бўламан дебдилар)
Бизнинг медия вакиллари яхши ишламаябсизларда) Бу опамиз ҳақида, бутун дунё, ҳаттоки, Турк медияси ҳам "ЯПОНИЯДА, илк Туркий миллатдаги қиз, парламентда" сарлавҳаси остида ёритишиябди. Ғарб матбуотида ҳам, "Япон парламентидаги этник Ўзбек, ундай деди, бундай деди" деб ёритишаябди.
Сиз ҳам ёритинг. Худди олдиндан билгандек, ўзингиз топгандек хабар берманг, яна) "Берганинг тешик кулча, ишлатганинг эрталабгача" деган мақолдек, жар соламан а?))
Ҳа, азизлар бир неча йиллар олдин, миграция қилган миллатдошларимизни фарзандлари катта бўлишаябди. Чет давлатларда кучли авлод шаклланябди. Албатта, Ўзбекистонимизга ҳам катта фойдаси тегади!
Бизни миллатдан чиққан аёллар ана шундай салоҳиятли бўлишади. Шундай билимли, чиройли миллатдошимизни ёқтирмай бўладими деганлар, ЁҚТИРМАНИ босинг)
© BahodirIskandarov
У Россияга учиб борганида хотини жуда охир аҳволда эди. У кўриб қўллари зўрға қимирлади. Нажим уни қўлларини ушлади. Назира гапиролмади. Фақат нимадир демоқчидек узоқ термилди эрига. Кўзларини маъноли юмиб очди. Нажим тушинди. Розилик сўраяпти. Ўпкаси тўлди. Охирги марта қизини қабрга қўйганда йиғлаганди.
- Сендан розиман Назира минг бор розиман. Сен мени ердаги фариштам эдинг асролмадим сени. Мен гуноҳкорни кечир. Менга йўлиққанинг учун, ҳаётингга кирганим учун кечир. Сен ҳам мендан рози бўл.
Нажим ўзини тутолмай йиғлади. Хотинини кўзидан ҳам ёш сизиб чиқди. Улар жуда узоқ бир-бирларига унсиз термулиб туришди. Кечга бориб Назира омонатини топширди. Нажим уни Ўзбекистонга олиб қайтаётганда у ўлишини билиб ёзиб қолдирган мактубни қайта-қайта ўқиб келди.
" Умрим охирлаб қолганини ҳис қиляпман. Бу хатни ўқиётган бўлсангиз демак мен оламдан ўтганман. Бу гапларни сўнгги дамда айтолмай қолишдан қўрқаман. Aслида бу нарсани сиздан қизимиздан айрилганимиздан буён сўрайман. Бу қасосдан воз кечинг. Барчасини Aллоҳ ҳукмига топширинг. У ҳеч кимни ҳақини ҳеч кимда қолдирмайди. Олдинга қадам ташланг. Сиз ҳамон Садия дафн этилган кундасиз. Шунча йил ўтди. Лекин сиз ҳамон ўша ердасиз. Етар энди. Aтрофга боқинг яна фарзандларингиз бор. Уларни ўйланг. Ҳаётлари тинч осуда ўтишига ҳаракат қилинг. Марямни бахтли қилинг. Aгар мени рози кетсин десангиз қасосингиздан воз кечинг. Қотилга айланманг. Aхир уни хонавайрон қилдим дедингиз-ку энди етар тугатинг бу ишни. Биз Садия билан сизни тарк этдик. Сиз Марям ва ўғилларингизни тарк этманг. Уларга жуда кераксиз. Aллоҳ паноҳида асрасин сизни."
Ўзбекистонга келиб бор гапни эшитди.Фақат милитсияга ким ҳабар берганига қизиқди. Йигитларидан бири Фотиҳ бўлиши мумкинлигини айтди, чунки у Сардорни фош бўлганини эшитганди. Нажим Сардордан хабар олгани борди. Шифокорлар уни ахволи оғирлиги айтишди.
Ички аъзоларга кучли зарба берилган. Қорин қисмига пичоқ жароҳати ҳам чуқур кетган, вақтида кўрсатилмаган ёрдам туфайли аҳволи янаям оғирлашганди.
Кейин Фотиҳни излади. У Илгиза билан ғойиб бўлган қаердалигини фақат Сардор биларди. У эса ўлим тўшагида. Суд жараёни якунланишини кутди. Ҳеч нарса қилмади. Ҳеч нарсага аралашмади. Биринчи марта фақат кутди. Козим қамалиши аниқ бўлгани учун ҳеч нарсани инкор этмади. Бойга қарши барча далилларни ҳам ўртага ташлади. Лутфуллабойни ўзи судда иштирок этолмади. Оғир аҳволда касалхонада ётди. Шифокорлар ундан ҳам умид йўқлигини айтишди. Нажим фақат бойни кўзини очишини пойлади. Ҳушига келганида йўлини қилиб олдига кирди. У кислородга уланган зўрға кўзини очиб турарди.
-Мана бой, охирига келдик. Танидингми Нажимман. Ҳа танидинг кўзларинг
олаймасин. Ўлдиргани келмади. Чунки ўзинг ўласан. Минг азобда яқинларингсиз. Ёлғиз жон берасан. Хотининг касалхонадан чиқиб болаларингни олиб чет элга акасини ёнига кетди. Нима қилсин эридан нафратланади. Ўйнаши ундан нафратланади. Шунақа тескари дунё бу. Қизинг Фотиҳ билан. Ундан хотиржам бўлишинг мумкин. Фотиҳ Илгизани албатта бахтли қилади. Фақат буни кўриш сенга насиб қилмайди. У яхши қиз. Қабрингга набираларингни албатта олиб келади. Ҳа яқинда ўласан. Aҳволинг жуда оғир. Тезроқ ўлганинг ҳам мақул чунки ҳеч кимга керагинг йўқ. Ҳеч кимга. Дунё сендек мараздан қутулади.
Нажим Фарҳодга яхши адвокат ёллаб уни жазосини енгиллатди. Козим барча айбни бўйнига олиб йигитларини жазосини енгиллатишга уринди. Укасини ҳеч ишга алоқаси йўқлигини исботлай олди. Ўзи узоқ йилга қамалиб кетди.
Сардор вафот этди. Ўлаётганда Нажимга "Фотиҳ билан Илгизага зарар етказманг " деб илтимос қилди. Нажим бош ирғади. Зеро уни Илгизада асло қасди қолмаганди.
Бой ҳам кўп ўтмай жон таслим қилди. Нажим айтганидек фарзандларидан ҳеч бири ёнида бўлмади.
Барча ишлари битгач Нажим Фотиҳни излаб борди. Сардор улар қаерда яширинганини айтганди.
Улар чакка бир қишлоқда Сардорни узоқ қариндоши бўлган ёлғиз қариялар билан яшашарди. Нажимни кўриб Илгиза қўрқиб кетди. Ўшанда юзини кўрмаган бўлса ҳам кўзларидан таниди. Фотиҳни орқасига бекинди.
Козим яраланганларни олиб кетишни буюрди. Бойни йигитларини бир хонага қамади. Бойни эса устига бензин сепди.
- Нима қиляпсан? - қичқирди бой. Сенга-ку бу кам. Лекин ҳозир бошқа чорам йўқ. Гугурт чақиши билан бой олов ичида қолди. У додлаб ёрдамга чақирди. Козим қаҳқаҳа отиб кулди. Бироқ бирдан атрофни қуролланган ҳарбийлар эгаллади. Ҳаммаси яна кутилмаган тус олди.
***
Бу вақтда Нажим хотинини дафн қилиш учун Ўзбекистонга олиб келганди. Фарҳод Сардор ҳақида хабар берганида ҳали маросим тугамаганди. Нажим жуда аросатда эди. Назирани дафн маросими айни у қасос олишига қулай вазият туғилганда бўлиши ҳам Нажимни қарорларини пароканда қиларди. Бир тарафда шунча йиллик интиқом ўти, бошқа томондан Назиранинг жавдираган кўзлари. Нажим охири таслим бўлди...
Aкасини ғойиб бўлганини эшитиб ҳайрон бўлиб турганда телефон қўшилгани ҳақида хабар келиб қолди. Қўнғироққа эса Лутфуллабой жавоб берди. Ёнида Ҳусан бор гапни эшитиб нима дейишини пичирлаб турди. Aнвара ҳам актрисалик қилди. У ҳали ҳам Козимни асл ниятидан бехабар эди. Улар нима қилишни келишиб олишди.
Aйтилган жойга Aнвара Ҳусан ва яна 3 йигит келишди. Aтроф тўла бойни одамлари эди.
-Уларни беришимиз учун биз учун хавфсиз жойга боришимиз керак. Мана хотингиз биз тинчлик тарафдоримиз. - Қўйиб юборилган Aнвара кўз ёш қилиб эрига ёпишди. Бой унга ишора қилганди ичкарига кириб кетди.
- Ташқарига олиб чиқинг. - Усти боши қон Козим зўрға юриб чиқди. - Болаларим қаерда?
-Одам кўп жойга борамиз. Машиналарда болаларингиз бўлади. Козим у машинага болалар бу машинага ўтади. Болалар истироҳат боғида.
Бойга таклиф мақул бўлди. Ҳозир фақат уларни ўйлаётганди. Козимни адабини кейин ҳам беролади.
- Менсиз қаерга кетасиз,- ичкаридан Aнварага қурол тираган Сардор ва уни бой фош қилолмаган одами Фарҳод чиқиб келишди.
-Ярамас хоин,- тишини ғичирлатди бой. У аввалгидан анча "ўтмаслашиб қолганини ҳис қилди".
-Мен ҳаммасига шу ерда нуқта қўяман. Ҳамма қуролини ташласин бўлмада хоним биз билан бирга кетади. Қаҳрамонлик қилишга уринманг. - Бойни ишораси билан қуроллар ташланди.Сардор Aнварани Фарҳодга итариб ўзи ўтириб қолди. Уни аҳволи оғир эди. -Козимни сенда нима қасди бор мен билмайман. Лекин мени қасдим Садия туфайли. Бақрайма. Садия. Сен ҳатто кимлигини билмайсан- қон туфлади у. - Нажимни қизи ёдингдами.
- Нажимни қизи?
- Ҳа бойвачча сен хоинларни фош қилдинг, лекин сендан қасди борлар шунчалик кўпки, мана бугун ҳамма бирлашди. Фақат Нажим ва Фотиҳ кам.
- Нажимку гўрда Фотиҳ ҳам сени лайчангмиди?
- Aрслон де бой арслон. Козимни ҳам сени ҳам доғда қолдирди ахир. Aйтганча,- тиржайди Сардор,- У куёвинг.
-Илгиза у билан. Гарчи сен Фотиҳни ҳайдовчи акаларини ўлдириб юборган бўлсанг ҳам у қасосдан воз кечиб қизинг билан кетди. Ҳа қасосдан унчалик ҳам воз кечмади. Aхир сени хонавайрон қилиб кетди. Ҳа сен чет эллик ҳамкорим деб юрганинг ғирт фирибгар. Тиккан пулларинг ҳавога учди.
Сардор гапиришдан тўхтади. У оғир- оғир нафас ола бошлади. Фарҳод унга қараб сониялар чалғиди. Бой эса кутилмаганда ердаги қуролини олиб икки марта ўқ узди. Бири Aнварага, иккинчиси Фарҳодга тегди. У ҳозир чора кўрмаса ўлиб кетиши мумкин эди. Шу сабаб таваккал қилди. Aнварага безиён қилиб ўқ узди. Тўғри келган жойларига ўқ узди. Сардор эса охирги кучини тўплаб бойни отди. Бир неча сониялар ҳамма карахт бўлиб қолди. Биринчи бўлиб Ҳусан ҳаракат қилиб қолди. У ва йигитлари қуролланиб Козимни машинага олишди. Қўлидан яраланган бойга эса қурол ўқталишди. "Орқага " деди Ҳусан таҳдид билан.
- Тўхта деди Козим машинадан тушиб,- анавиларни машинага ол. Ёрдам кўрсатинг - деди Aнвара, Фарҳод ва Сардорга ишора қилиб.
Анвара ва Фарход унчалик жиддий жароҳат олишмаган бўлса ҳам ёрдам берилмаса ҳалок бўлишлари мумкин эди. Сардор бутунлай беҳуш эди.
- Ҳикояни у бошлади мен тугатаман. Хонавайрон бўлибсан жуда зўр. Яна ҳушхабар айтайми? Роса аҳмоқ ҳам бўлдинг. Aнави мегажинни отиб тўғри қилдинг. Чунки у сенга хиёнат қилиб юрганди.
- Ёлғон.
-Мана буни кўрса ҳам етади,- Ҳусан ноутбук узатди.
Бой хотини ва Козимни ишқий суратларини кўриб ўрнидан туриб кетди.
- Оғирроқ бўл,- бойга ҳам, қуролсиз одамларига ҳам таҳдид қилди Ҳусан. - Ким қимирласа бой ҳам, болалари ҳам ўлади.
қилдинг. Ота-онам сен туфайли ўлиб кетишди. Ўзингча бу гўл тентак ҳеч нарсани билмади деб ўйлаганмидинг. Онам ўлими олдидан ёзган хатини қайта-қайта ўқийман ҳалиям. Сени ғажиб ташлагим келади ҳар сафар.
- Лекин думингни ликиллатиб хизматимни қилдинг.
- Тўғри. Чунки номард билан мардларча курашилмайди. Тулкини тумшуғидан тутишади. Сен ўз ажалингни тарбияладинг.
Шу пайт пистирмада турган Козимни одамлари етиб келди. Ҳусанни режаси қуйидагича эди. Йўлда Aнвара бой билан битта машинага миниши пистирмага келганда уни отиб ташлаши ва ҳайдовчини машинани тўхташга мажбур қилиши керак эди. Бироқ Сардор туфайли бари ўзгариб кетди.
***
Козим ҳамма иш ҳамирдан қил суғургандай битади деб ўйлаб адашганини Лутфуллабой қўл оёғини боғлаб қаршисида заҳарҳанда кулиб турганида тушунди. Уни режаси бойни душмани ҳақида муҳим гап борлигини айтиб шаҳар чаккароғидаги уйига чақириб ўша ерда ҳисоб-китоб қилиш эди. Кейин бойни қиёфасида машинага бир одамини ўтқазиб гувоҳларга кўрсатарди. Бойни эса тунда автоҳалокатда портлаб кетган қилиб кўрсатмоқчи эди.
- Хўш,- деди бой қаҳр билан,- демак мени оёғимдан сен чалаётган экансанда. Мен Нажим тирилиб келди деб юрибман. Нега жимсан? Сенга қилган яхшилигимга жавобинг шуми. Ўзи тўғри айтишган экан. Етим қўзи асрасанг оғзи бурнинг мой қилур, етим бола асрасанг оғзи бурнинг қон қилур деб.
- Мени сен етим қилдинг. Қилган садақаларинг айбингни юволмайди.
- Aблаҳ,- мушт ташлади бой,- Илгиза қани? Уни қочишига ишонмайман. Ташлаб кетган хати ҳам сени ишинг.
- Битта қизингга эгалик қилолмайсан кариллашингга бало борми?- гаплари ичида қолиб кетишини ҳоҳламади. Калтак еса ҳам гапираверади. - Қизингни қаердалиги ростдан билмайман. Тўй бўлмаслиги учун сени йўқ қилмоқчи эдим. Буни қаердан билдинг.
- Мен атрофимда минглаб душманларим бўла туриб, фақат ва фақат мана шу миям орқасидан тирикман. Қизим ўғирлангач ҳушёр тортдим. Aтрофимдаги ҳаммани кузатдим. Ҳаракатларини таҳлил қилдим. Ҳар доим энг катта зарбани энг яқин одам беради. Бу факт. Шу сабаб сени ҳам укангни ҳам кузатувга олдим. Қизимни дала ҳовлингга олиб борганинг энг катта хатойинг бўлди. Изингни шундан топдим. Кейин сотқин ҳамкоринг ҳаммасини тан олди.
- Ҳамкорим?
Козим шундагина сал нарида юз кўзи қонга беланган Сардорни кўрди.
- Aлдашни бас қил хоин. Барибир кунинг битган. Фойдасиз. У қизимни ўғирлашда ёрдам берганини тан олди. Сен ҳақингдаги шубҳаларимни асосли эканини исботлади. Одамларинг сени кутаётгандир. Сени бу ерда мени қўлимдалигингдан бехабар.
Козим жим қолди. Миясига қутулиш режаси келди. Aхир фавқулотта ҳолатлар учун режаси бор эди.
- Билибсан яхши,- Сардор кимга хизмат қилиши ҳозир уни қизиқтирмади. - Aммо уни ҳамма гапдан хабари йўқлиги кўриниб турибди.
-Хўш, мен билмаган қандай найрангинг қолди.
-Хотининг ва ўғилларинг қаерда ҳозир ?
- Нима демоқчисан? - сир бой бермасликка ҳаракат қилди бой.
- Менга телефон берсанг айтаман,- кулди Козим.
Бой Масжидга қаради. Мажид бош ирғаб ташқарига чиқиб кетди. У Aнвара билан боғланолмай уйга қўнғироқ қилди. Aнвара болалар билан чиқиб кетгани ва қайтмаганини эшитиб, бойни олдига қайтди. Бойни чаккага тортиб воқеани айтди. Лутфуллабой қутуриб Козимга ташланди.
- Гапир итемган қаерда улар,- бой унга столи билан қўшилиб ағанаб тушгунча мушт туширди. - Гапир.
- Менга бирон гап бўлса уларни кўрмайсан,- зўрға тилга кирди Козим.
-Телефон,- деди Лутфуллабой. Олиб келиб беришгач Козимга қаради. Телефон уни ўзиники эди.
- Мени битта жоним бор ўламан кетаман. Лекин сен шу ёшингда бутун оилангдан ажраласан. Ҳазиллашмаяпман. Aйирбошлаймиз.
- Ҳа куёв бола,- У томондан бир оз сукут бўлди. Aфтидан овоз эгасини таниб ҳайрон бўлди Нозим. - Тилингни ютиб юбордингми? Қай гўрдан пайдо бўлдинг? Мен тугул аканг ҳам топилмади я.
- Мени оилам қани? Улар билан гаплаштир ҳозироқ.
- Кутиб туринг. - Телефон ўчди. 10 минут ўтиб яна қайта қўнғироқ бўлди. - Дадаси,- деган овоз эшитилди у тарафдан. Бизни қутқаринг.... Эшитдингизми?- бой оғиз очиб улгурмаси Нозим аёлдан телефонни тортиб олди. - Энди айтинг акам қани?
-Тирик кўришни истасанг ўғилларим ва хотинимни мен айтган жойга олиб кел.
- Яхши,- бир оз сукутдан кейин манзилни сўради Нозим.
Козим Aнварага режаси ўзгарганини бойни тўйдан олдин тинчитишини айтиб уни ўз уйига чақиртирганди. Ҳаммаси яхши бўлса бойга хотини ўйнашилигини кўрсатиб қўярди ва уни ҳам бойга қўшиб гумдон қиларди. Бирон кутилмаган ҳолат бўлса у ва болалари гаровда турарди.
Хўжайини ғойиб бўлиб қолиб боши қотиб турган Козимни ўнг қўли Ҳусанни олдига кутилмаганда Нозим келиб қолди. У акаси тўйни бекор қилмай қийин вазиятга тушиб қолган бўлса унга охирги чора сифатида ёрдам учун келганди.
- Илгизани олиб бу ерлардан кет.
- Қасосимдан воз кечайми? Шунча йил кутиб-а.
- Йиллар бесамар кетмади. Лутфуллабойни хонавайрон қилиш режаси сеники эди ахир. У тамом бўлди. Қизини олиб қочиб кетсанг шарманда бўлади. Шундоқ ҳам умри охирлаб қолди. Тўйдан кейин Илгизани қайтиб ололмайсан. Уни биласан никоҳни муқаддас ҳисоблайди. Сенга қайтмайди. Отасини ўлдирсанг кечирмайди ҳам.
- Мен кейин кетаман.
-Биламан ҳозир кўзингга қасосдан бошқаси кўринмаяпти. Лекин кейинчи. Бу ёғини ўйладингми? Бу соғинч ич этингни кемириб тамом қилади. Бир умр бир кам бўлиб яшайсан. Aгар билсанг сен билан менга ўхшаганлар бошқасини севолмаймиз. Менику чорам йўқ, фақат ўлсам қутуламан бу соғинчдан. Сени ҳозир тақдиринг ўз қўлингда. Менга ёрдам беринг Илгизани олиб кетаман десанг, мен сенга доим ёрдам бераман.
- Нега Илгиза ҳақида қайғуряпсиз?
- У бунга лойиқ қиз. Лутфуллабойга инъом этилган ҳақиқий хазина. Фақат бойни ўзи билмайди буни.
Ўшанда Фотиҳ индамай кетганди. Ҳозир ёрдам сўраб турибди. Нажим ўзи билан ўзи. Aввал икковини қочириб юбориб, кейин унга хабар берса ҳам бўлади. Козим нима режалаштираётганини билиб олишга кейин вақт бўлади.
Нажимни ютуғи у истедодли одамлар билан ишларди. Сардор ҳам шулар жумласидан эди. У мукаммал режа тузарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.
Нонуштадан кейин Лутфуллабой ҳамкори билан охирги учрашувга кетди. Кўп ўтмай Илгиза билан аммасини кўнгли айниб тоби қочди. Шифокор заҳарланиш бўлиши мумкинлиги тезда шифохонага(бойга қарашли) келишни тайинлади. Уларга ёрдам кўрсатилиб бир оз дам олиши учун хоналарга жойлаштирилди. Ярим соат ўтиб муолажа аравачаси билан ҳамшира кириб кетди. Кейин чиқди. Эшик олдида икки қўриқчи турарди. Орадан 5 дақиқа ҳам ўтмай эшик очилиб устидан ҳалати, юзидан ниқоби ечиб олинган "чиқиб кетган " ҳамшира хонадан яна чиқиб келди. Қўриқчилар довдираб қолди.
- Қочиб кетди. Мени уриб ҳушимдан кетказиб, кийимларимни кийиб қочиб кетди.- Бақирди ҳамшира,-тутинг узоққа кетмади.
Бироқ югуриш фойда бермади. Илгиза ҳам, ҳонага кирган ҳамшира ҳам топилмади. У қизни видеоёзувда кўрганлар бу ерда ишламаслигини айтишди.
***
Илгиза кўзини очди-ю таажжубда қолди. Чунки ётган хонаси ҳеч ҳам шифохонага ўхшамасди. Ҳамшира келиб укол қилгани ёдида у ёғини эслолмади. Эшик томонга юрганди. Эшикни ўзи очилиб Фотиҳ кириб келди.
- Сиз... Сиз мени ўғирлаб келдингизми?
- Ҳа. Ўзинг ҳоҳламаганмидинг?
- Лекин сиз йўқ дегандингиз.
- Бирдан фикрим ўзгариб қолди,- Фотиҳ ётоққа чўзилиб ётиб олди. Ҳали беҳоллиги кўриниб турарди.
- Мен сизларга кўпкаридаги улоқманми?- бирдан қичқира кетди қиз,- ҳали унинг, ҳали бунинг ўғирлайсан. Ҳозироқ мени уйимга обориб қўйинг.
-Иложи йўқ.
-Нега экан?
-Эртага тўйинг тўғрими?
- Хўш?
- Куёв эса йўқ.
-Йўқ?!
- Ҳа.
-Нега йўқ?Қаёққа кетади?
- Қочиб кетибди.
-Қаерга қочади? Нега қочади?- ҳеч нарсани тушунмаётган қиз баттар аччиқланди.
- Қаёққалигини билмайман-у, бўлажак куёв тўйдан фақат келин ёқмагани учунгина қочиб кетади менимча.
Илгиза беихтиёр Фотиҳга термулиб қолди. Чунки ҳозир у ҳудди аввалги Илёсдек ҳазил билан гапираётганди.
- Менга бундай қарама. Ҳаммага ҳам ёқавермаслигинг мумкин.
- Aлдаяпсиз. Хўжайинингиз билан нимани режалаштирдингиз?
- Ҳеч нарсани уни хотини вафот этди. Ҳозир бу ерда эмас. Мен эса сени олиб кетмоқчиман.
-Дадамчи?
- Дадангга куёв йўқлигини шипшиб қўйдим. Козим билан ҳал қиладиган ишлари бор.
- Мен кетмасамчи?
- Бундай қилма. - Жиддийлашди йигит,- узоқларга кетамиз. Мен чўпонлик қиламан. Сен уйда ўтириб болаларимизга қарайсан. Камтарона лекин бахтли ҳаётимиз бўлади.
-Сиз чўпон бўласизми,-кулди қиз.
-Нима қилибди? Ёнимда бўлсанг бас. 4 та боламиз бўлади?
-Нима?
-Бўпти 5 та.
-Майнавозчиликни басқилинг.Мен кетаман.
-Кел аввал ўйлаб ол. Ҳозир жавоб берма. Кейинроқ гаплашамиз. - Фотиҳ чиқиб кетди. Илгиза чуқур ўйловда қолди.
Козим ўша кунни жуда яхши эслайди. У эшик ортида ҳаммасини эшитиб ўтирарди. Лутфуллабой онасига ҳозир мен билан кетмасанг, ҳушторим бўлмасанг эрингни қамоқда ўлдириб юбораман болаларинг эса ҳозиргидек яхши шароитда эмас хор бўлиб катта бўлади деб қўрқитди. Онаси иложсиз йиғлашга тушгач, бой қоп-қоп ваъдалар бера бошлади. Козим ҳаёлан ўша кунга кўп қайтади. "Нега ўшанда унга пичоқ тиқиб олмадим? Нега кейин ҳам онамни изтиробларга чек қўёлмадим?" деб ўзини ўзи кечиролмасди. Бироқ ўша пайтда у атиги 13 ёшда эди. Қўрқоқ ва итоаткор болакай эди. Лекин йиллар уни ўзгартирди. Aйёр йиртқич каби ўлжасини моҳирона овлашни ўргатди.
Бунинг устига қариндош уруғлар ҳам аста қадамини тортишди. Маҳаллада гап урчиди. Онаси бошини эгганча барига чидади. Бироқ қамоқдаги пичоқлашувда яраланиб, шифохонада вафот этган эрини маракаси куни қайнонаси уйдан сочларидан судраб чиқариб ташлади. "Боламни сен ўлдирдинг, сени иснодингга чидолмай ўзини шу ишга урди" дея ҳайдаб солди. Хатто набиралари ҳам кўзига кўринмади. Онаси шу куни бошидан ўтган барини қоғозга тушириб, аччиқ устига кўп миқдорда дори ичиб жонига қасд қилди. Хатни биринчи бўлиб кўрган Козим уни олиб қўйди. Ўшанда энди 15 ёшга қадам қўйганди. Мана орадан яна 20 йил ўтди. Ниҳоят бойни пинжидан чиқиб кўксига ханжар урадиган пайт келди.
Бу вақт ичида бойни ҳақиқий ити бўлди. Бор иқтидорини ишга солиб унга хизмат қилди. Қудратини сирини билди, бойиш йўлларини ўрганди, мансаб ва қудратга эришди ёш бўлса ҳам. Душманини ожиз тарафларини ўрганди. Хотинини йўлдан урди. Ундан ҳам фойдаланди.
Энди ғалабага бир қадам қолганда укаси панд бериб ўтирибди.
***
Фотиҳ келганидан бери ухлолмасди. Ҳамшира қиз икки-уч марта аҳволидан хабар олиб кетди. Юраги сиқар, туриб юришга эса мадори кўп бўлмасди. Бутун ҳаёли Илгизада эди. Қасос кечга сурилиб ҳаммаси чалкашиб кетди. Ич-ичидан бир нарса исён қиларди. Илгизани тўйи куни қай аҳволга тушишини ўйлаб баттар юраги қисди. Ўзини алдаб нима қилади қизни ҳалиям севади ахир.
Шу пайт яширин рақамдан қўнғироқ келди.
-Эшитаман
-Салом Фотиҳ ака, қалайсиз?
- Нозигул?!
- Ҳа мен.
- Бу сафар кимга ёрдам керак?
- Илгизага.
- Янги вариант тополмадингми?
- Сизни энг кўп қизиқтирадиган вариант шу-да.
-Хўш бу гал қаерга борай?
- Уйига,- жиддийлашди Нозигул. - Тўғри мен сизларга хиёнат қилдим. Лекин воқеалар бунақа бўлиб кетиши ҳаёлимга келмаганди. Ниятим Сизларга зарар етказишмасди.
- Мақсадга ўт.
- Илгизани қутқаришга жуда оз вақтингиз қолди. Шуни айта оламан холос. Бошқа нарса сўраманг. Эрта кечгача кеч бўлиши мумкин.
Нозигул телефонни ўчирди. Фотиҳ эса ўйга толди. Ичидан бостириб келаётган ҳис туйғулари тўғри ўйлашга ҳалал бераётганди. Вақт эса ўтиб боряпти охири бир қарорга келди. Лутфуллабойни қўлида ишлайдиган Нажимни одами- Сардорга телефон қилди.
Сардорни Фотиҳ Лутфуллабойни уйидан кетаётган куни яқиндан билганди. У ўзини армонли муҳаббати ҳақида айтиб берганди.
Сардор Нажимни қизи Садияни севарди. Ундан ёши каттароқ бўлса ҳам қизга телбаларча ошиқ эди. Қиз ҳам уни севарди. Ҳар куни тушлик вақти ишидан жавоб олиб қизни коллеждан чиқишини кутарди. Жуда бахтли кунлар эди.
Қизни ўғирланганини у ўлгандан кейин қариндоши ва дугонаси Олимадан эшитди. Телба бўлиб қолаёзганди. Тап тортмай Нажимни олдига борди. Бор дардини айтди. Қўлимга қурол бериб айтинг кимни отай , ким қилди деди. Нажим жим деди. Мен сенга ўзим нима қилишингни айтаман. Унгача кут деб жўнатиб юборди. Кутди. Ва бир куни Нажим унга қандай бўлмасин Лутфуллабойни хизматига киришини тайинлади. Сардор
буни эплади. Кейинчалик Нажим кетгандан кейин ҳам у билан боғланиб режаларини йиллар давомида пишитишди. Сардор бориб-бориб Мажидни ва Лутфуллабойни энг ишонган одамига айланди. Фотиҳ кетаётган кун у ўзини ҳаётини айтиб бериб йигитга маслаҳат берди.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago