🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
БИР ЭРКАКНИНГ МАЪШУҚАСИДАН АЙБ ТОПГАНИ
Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди? Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди? Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди. Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг, бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.
"Мантиқ ут-тайр"дан.
🌺Азиз мутолаа шайдолари янги мавсумга обуна бошланди.🌺
🟢Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.
🔴Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!
👉Обуна бўлиш учун 👈
📞 (71) 240 08 23 Тошкент
📞 (97) 306 03 30 Бухоро
❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!
https://t.me/kavkabuz
📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди
Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.
"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.
🔗https://islom.uz/maqola/22895
🕋 @islomuz
📹 ДУНЁ АЁЛЛАРИНИНГ САЙЙИДАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
#ДУО
☝️Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.
اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.
🤲Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.
🔖Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
*😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
**«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!
Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин! ♻️*Улашингhttps://t.me/kavkabuz
ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром
*❓*1441-CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”**. (Имом Бухорий ривояти).
Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
“(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
*🔗 Улашинг:* @diniysavollar
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago