🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
❗️Энг ёмон соя - қўрқув.
❗️Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
❗️Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
❗️Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
❗️Энг катта бойлик - оқиллик.
❗️Энг катта мерос - тарбия.
❗️Энг катта куч - сабр.
❗️Энг катта хазина - илм.
❗️Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
❗️Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
❗️Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
❗️Энг гўзал кўриниш - табассум.
❗️Энг буюк неъмат - иймон.
❗️Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
*📌* “Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш – фазилат.
📌 Яхшиликдан кейин яхшилик қилиш – мукофотлаш.
📌 Ёмонликдан кейин яхшилик қилиш – олижаноблик.
📌 Ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш – жабр-зулм, ноҳақлик.
📌 Ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш – тенглашиш.
📌 Яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш тубанлик ва бадбахтликдир”.
“Ҳикмат хазинаси" китобидан.
Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔸«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.
📝Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар
”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли
┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🎙Кавсар сураси 🌿
”Ҳазрати имом" жоме масжиди имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли
┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈
YouTube Telegram Instagram
ДЎСТ...
**Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма:
1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади.
2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди.
3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади.
4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади.
5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир".**
🌹 🌹 🌹 🌹 🌹
**Байт:
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.
Худонинг буйруғидин тойса ногоҳ,
Биродарлик ўшалдур, қилсанг огоҳ.
Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу
قال لقمان لابنه؛ يا بني اتخذ الف صديق والف قليل ولا تتخذ عدوا واحدا الواحد كثير
Луқмон ўғлига деди.Эй ўғлим, мингта содиқ дўстинг бўлса, мингта камдир, битта душманинг бўлса , битта ҳам кўпдир
من ارادالله به خيرا رزقه خليلا صالحا وان نسى ذكره وان ذكره أعانه
Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, эсидан чиқарса эслатадиган, эсласа ёрдам берадиган дўст ато қилади.
(ҳадиси шариф).
جليس الخير نعمة و جليس السوء نقمة
Яхши дўст неъматдир ва ёмон дўст кулфатдир.
Д Ў С Т
Дунёда бўлади баъзан шундай "дўст",
Илондек бир куни ташлатади пўст.
Дўстким, бўлса агар фи-сабилиллоҳ,¹
Ўша дўстинг бўлар, ўзгаси нодўст.
Маҳмуд ҲАСАНИЙ**
Bomdod namozini o'qishning foydalari:
🔸Ruhiy tozalash: Bomdod namozi, qalbni tozalash va ruhni tinchlantirishga yordam beradi.
🔸Jismoniy energiya: Ushbu namozni o'qish, kun bo'yi faoliyat uchun kuch va energiya beradi.
🔸Baraka keltiradi: Bomdod namozi, uyga baraka kiritadi va oilaviy tinchlikni ta'minlaydi.
🔸Peshqadam bo'lish: Bomdod namozini o'qiyotgan odam, kunning boshidan to'g'ri yo'lda bo'lishni boshlaydi va barcha ishlarida omadli bo'ladi.
*❓*1481-CАВОЛ: Бетоблигим учун сажда қила олмайман. Шунга ёстиқ ёки курси каби баланд нарсага сажда қилиб намоз ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, сиз бу ҳолатда ёстиқ ёки курси каби баланд нарсаларга сажда қилмайсиз. Балки сиз имо-ишора билан намоз ўқийсиз ва сажданинг имо-ишорасини рукуникидан сал пастроқ қиласиз ("Мухтасарул виқоя").
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
*🔗 Улашинг:* @diniysavollar
*▪️*Шайтон олдингизда туриб, иймоннни тарк қилишликка чақиради ва агар унга итоат қилсангиз–сиздан дин кетади.
▪️Нафс ўнг томонингизда туриб, гуноҳ қилишликка
чақиради ва агар унга бўйсунсангиз–сиздан руҳоният кетади.
▪️Ҳавои-нафс чап
томонингизда туриб, шаҳватга чақиради ва агар унга итоат этсангиз–сиздан ақл кетади.
▪️Дунё ортингизда туриб, уни олишликка чақиради ва агар унга бўйсунсангиз–сиздан охиратингиз кетади.
▪️Аъзоларингиз атрофингизда туриб, гуноҳларга чақиради
ва агар уларга итоат қилсангиз–сиздан жаннат кетади.
▪️Аллоҳ таоло қудрати билан устингизда туриб, жаннат ва мағфиратга чақиради ва агар унга итоат қилсангиз–сиздан ёмон амаллар кетади, барча яхшиликларга эришасиз.**
Тасбеҳ айтиш“Кимки ҳар бир намознинг ортида Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба тасбеҳ (“СУБҲОНАЛЛОҲ!” – “Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб дейман!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба ҳамд (“АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ!” – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба такбир (“АЛЛОҲУ АКБАР!” – “Аллоҳ буюкдир!”) айтса, бу тўқсон тўққиз бўлади. Уни юзга тўлдириб, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУ-Л-МУЛКУ ВА ЛАҲУ-Л-ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИЙР!” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У якка-ю ягона, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унга хос. У барча нарсага қодир Зот!”) деса, хатоликлари гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”
(Муслим, 1/597; Ибн Ҳиббон, 5/2013-2016; Ибн Хузайма, 1/750).
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago