Energy.uz | Navbat islohotga

Description
Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months, 3 weeks ago

Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкентда туғилган, физик олим, Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987). ТошДУни тамомлаган (1968). У 2000 йилдан 2005 йилгача ва 2017 йилдан бери Фанлар академияси президенти бўлган.
Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид. Йўлдошев раҳбарлигида Ядро физикаси институтида жаҳон стандартларига мос келувчи радиоизотопларни кенг кўламда ишлаб чиқариш ва четга сотиш ишлари йўлга қўйилган, маҳаллий тоғ-кон саноати чиқиндиларидан асл ва нодир металларни қўшимча равишда ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган.
У «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» бош таҳрир ҳайъати аъзоси (2001 йилдан). Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1983). 2-чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган.
Тўрт йил давомида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Йўлдошев биринчи марта нейронлар (лептонлар) ва юқори энергияли адронларнинг ядролар билан ўзаро таъсирида кварк адронланишнинг ягона механизми мавжудлигини тажриба йўли билан исботлаган.
У яна:
Беруний номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти лауреати (1983);
Қозоғистон миллий фанлар академиясининг хорижий аъзоси;
Америка физика жамияти аъзоси, Индиана штат университети ва Кембриж университетлари аъзоси, Самарқанд давлат университетининг фахрий профессори;
Амман шаҳридаги Ислом олами фанлар академияси аъзоси (Иордания);
Бирлашган ядровий тадқиқотлар институтининг фахрий доктори (2005);
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган (2003 йил 22 август);
ESO халқаро мукофоти лауреати (2004);
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (2011 йил 28 август);
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони (2018 йил 28 август).
Шавкат Мирзиёев Беҳзод Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

t.me/qahrabouz

president.uz

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти – Президентнинг расмий сайти. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида маълумот

Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкентда туғилган, физик олим, Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987). …
2 months, 3 weeks ago

Маънавий таҳдидларга қарши ҳошимжонча кураш қанча давом этади?

Инсон капитали ва моддий ресурслар чекланган, мамлакатнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун четдан қарз олинаётган, натижада давлатнинг ташқи қарзи кундан кун ортиб бораётган даврда бор маблағни Абдухошим Исмоиловнинг Регистон майдонида рақс тушиши учун сарфлаб юборишимиз қанчалар тўғри?

Ёки Маданият вазири Озодбек Назарбеков айтганидек, маданиятга таҳдид бостириб келганда, биз асфальт учун ташқаридан қарз олиб, ўз пулимизни фестивал ва ўйин-кулгига сарфлаб юборишимиз тўғри бўладими?

? Батафсил ўқиш

t.me/qahrabouz

Telegraph

Маънавий таҳдидларга қарши ҳошимжонча кураш қанча давом этади?

Бугун мустақил Ўзбекистон глобал миқёсда мафкуравий таҳдидларга тайёр эмаслиги кундек равшан бўлмоқда. Инсон капитали ва моддий ресурслар чекланган, мамлакатнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун четдан қарз олинаётган, натижада давлатнинг ташқи қарзи кундан…

2 months, 3 weeks ago

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Айтишларича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев лавозимидан озод этилиши кутиляпти.

@qahrabouz

3 months ago

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Айтишларича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев лавозимидан озод этилиши кутиляпти.

@qahrabouz

3 months, 3 weeks ago

#Амал_қилинг

☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

**‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди**...

Каналга уланиш???
https://t.me/qahrabouz

Telegram

Energy.uz | Navbat islohotga

Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.

3 months, 3 weeks ago

300 mln dollar miqdoridagi birinchi kredit energetika sohasini isloh qilishga, 100 mln dollar miqdoridagi ikkinchi kredit moliya bozorlarini mustahkamlashga yo‘naltiriladi.

t.me/qahrabouz

Telegram

Energy.uz | Navbat islohotga

Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.

5 months, 2 weeks ago

⚡️Давлат ишхоналаридаги қариндош-уруғчилик ҳақида хабар берган шахсларга мукофот пули берилади
Президент қарори билан Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

? @qahrabouz

5 months, 2 weeks ago

Бозорлар бўм-бўш! Харидорлар бозорлардан бош олиб кетган. Бозорда одам бўлмаса жуда хунук кўринаркан. Нега бундай бўлиб қолди? Экспертлар ҳар хил вариантларни ўртага ташлаяпти: онлайн савдо ривожланиб кетганмиш; жаҳон кризиси бизга энди кириб келганмиш; бозорларга ҳаддан ортиқ кўп мол олиб кирилганмиш ва ҳокоза...
Менимча, бизнинг одамларни иккита нарса ҳолдан тойдирди: кредит ва рассрочка (муддатли тўлов)! Бугун бу юртдаги фаол қатламнинг 80 фоизи ё кредитдан ёки рассрочкадан қарзи бор! Одамларнинг чўнтагида ортиқча пул қолмаяпти. 24 фоиздан кам бўлмаган кредит тўловлари ортиқча пулни “пылесос”дай тортиб оляпти.
Аслида қўлида ортиқча маблағи бўлмаган одам учун кредит жуда қулай бўлиб кўринади. Аммо бунинг оғриғи вақт ўтиши билан билинади. Кредит худди саратон хасталигига ўхшайди. Бошида оғриғи билинмайди-ю вақт ўтиши билан ҳаёт-мамот масаласига айланади. Биздаги (гўёки фоизсиз) муддатли тўловлар ҳам моҳиятан кредит билан бир хил!
Банклар уйма-уй юриб одамларни кредитга қизиқтирди. Пули йўқ, аммо нимагадир эҳтиёжи бор одамлар эса бу “тўзоққа” лаққа тушди. Натижада, рўзғордан ортиб бозорга чиқадиган, токчага олиб қўйиладиган 3-4 сўм пул энди фоизга кетяпти. На ишда, на рўзғорда барака бор! Бараканинг бари фоиз билан қўшилиб банкка кетяпти... Тўғри, кредит деган бало фақат бизда эмас, ҳамма жойда бор. Фақат битта фарқи шу: Ўзбекистон юқори фоизли кредит бўйича дунё мамлактлари ичида еткачи ўринларда туради.

t.me/qahrabouz

Telegram

Energy.uz | Navbat islohotga

Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.

5 months, 3 weeks ago

Энергетика вазирлигидаги хатолик

Энергетика вазирлиги қилмоқчи бўлган қарор жуда қиммат хато. Уларни айтишича, агар юридик шахслар қандайдир “лимит”дан кўпроқ энергия сарф қиладиган бўлса, ортиқча ишлатилган энергия учун икки баробар “жарима” солинади. Бу билан жисмоний шахсларга нисбатан амалга оширилган ғоя ўртасида фарқ борми? Ва нега бу хато?

Фарқлар ва сабаблар

Жисмоний шахсларга энергия жуда катта субсидиялашган нархда берилади, яъни ишлаб чиқариш харажатларидан бир неча баробар арзон нархда. Бунинг сабаби молиявий қийин аҳволда бўлган инсонларга давлат томонидан ёрдам беришдир. Истеъмолни “ижтимоий норма” деб аталган лимитдан кўпроқ қилиб юборсалар, нарх ошади. Бу ҳам ижтимоий ёрдамни бойроқларга камроқ бериш мақсадида қилинган.

Юридик шахсларга нисбатан бу ғоя эса мутлақо нотўғри. Юридик шахслар тўлайдиган нархлар ишлаб чиқариш харажатларидан юқорироқ. Шунинг учун, уларнинг ишлатган ҳар бир киловатт энергиясидан энергетик компаниялар фойда кўради. Жисмоний шахсларда эса, ҳар бир уйда ишлатилган киловатт соат учун давлат ва солиқ тўловчилар харажатни қоплашади. Юридик корхоналарда эса тескариси — қанча кўп ишлатилса, шунча кўп фойда.

Нега бу қарор хатолик?

Энг ёмон жойи иқтисодий шикастда. Ўзбекистонда катта муаммолардан бири — ўртача фирмаларнинг кичиклиги. Бизда, бошқа мамлакатлардан фарқли, корхоналарнинг катта бўлиши жуда қийин. Ўртача корхоналар кичик бўлиб қолиб кетади. Бунинг сабаблари кўп ва бу ҳақда батафсил подкастда гаплашганмиз. Иқтисодий ҳолатимиз ёмонлигининг сабабларидан бири — корхоналарнинг кенгайиши жуда чекланган.

Энергетиклар таклиф қилаётган қарор орқали — кенгайиш жуда қийин ва қиммат жараёнга айланади. Тасаввур қилинг, сиз янги очилган корхоналардан бирисиз. Сизнинг ҳажмингиз йилга 10 фоиз ёки 50 фоизга ошса, энергетик талаб ҳам шунча ошади. Агар сизнинг корхонангизда энергетик истеъмол 10 фоизга ошса ҳам, ҳар бир киловатт учун икки баробар қимматроқ тўлайсиз.

Бу қарорнинг энг ёмон жойи — янги ва тез ўсувчи корхоналар учун катта жазо. Мавжуд лекин ўсмаса, унда таъсири бўлмайди. Икки асосий фарқ бор: юридик шахслар тўлайдиган нархлар ишлаб чиқариш харажатларидан баланд ва бу динамика учун жазо.

Якуний суз

Энергетик ресурсларни оқилона бошқариш ва тақсимлаш орқали иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мумкин. Нотўғри қарорлар қиммат хато ва натижаларга олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳам барча манфаатдор томонлар биргаликда ҳаракат қилиб, умумий ривожланишга ҳисса қўшишлари лозим.

Тўғри стратегиялар орқали корхоналарнинг кенгайиши ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш керак. Хато қарорлар эса иқтисодиётга жиддий шикаст етказиши мумкин.

t.me/qahrabouz

Telegram

Energy.uz | Navbat islohotga

Özbekiston va dunyo energetikasiga taaluqli ma'lumotlar va xabarlar.

7 months, 3 weeks ago

Ўтган ҳафтада АҚШда об—ҳаво инжиқликларидан кузатилган дўл ходисалари мамлакатдаги 4 минг гекар майдондаги Қуёш панелларини ишдан чиқарган.

Эколог мутахасислар фотоэлектр станция панелларидаги кадмий, қўрғошин каби моддаларнинг дўл ва ёмғир билан тупроқ сирт юзаларида реакцияга кириб кетишидан хавотирдалар.

Юқоридаги видеотасвирда АҚШнинг Техас штатидаги қуёш панелларининг кучли дўл ёғишидан зарарланган қисми тасвирланган. Бу, Техасда электр тармоқларида жиддий узилишлар бўлишига олиб келган.

t.me/qahrabouz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago