?Ziyoli Onajonlar?

Description
?Маънавий-маърифий, ҳаётий ва ибратли воқеалар бериб бориладиган телеграм канали.


⚜Группа↪ https://t.me/ziyolionajonlar ?
⚜Канал↪https://t.me/ziyolionalar ?
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

2 months, 2 weeks ago

“Ҳунарманд хотин-қизлар” фестивали.

Бугун Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳамммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида илк бор ўтказилаётган “Ҳунарманд хотин-қизлар” фестивалида  Чортоқ туманидан хам қўли гул ҳунарманд хотин-қизлар, ишбилармон ва тадбиркор аёлларимиз ҳунармандчилик ва тадбиркорлик маҳсулотлари ҳамда ижодий ишлар кўргазмалари билан қатнашишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зулайҳо Махкамова,Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ,Дин ишлари бўйича қўмита ўринбосари Матлуба Қаххарова ва бир қатор мехмонлар , фестивалда фаол ижодий ишлари билан иштирок этаётган тадбиркор аёлларимизни ижодий ишлари билан танишар экан , Чортоқлик хунарманд хотин-қизларимизни ижодий ишлари барчаларида катта қизиқиш уйғотди. Вилоят хокими Чортоқлик фестивал иштирокчиларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

2 months, 2 weeks ago
?Ziyoli Onajonlar?
2 months, 2 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

Исломда аёлларга муносабат.

Аллоҳ Таоло инсонни азизу мукаррам этиб, уни жуфт ҳолида, яъни эркак ва аёл жинсида яратди.Аёл зоти эркакларга нафақат умр йўлдош, оиланинг чироғи ва посбони,балки фарзандларни тарбия этувчидир.
Инсониятнинг насл риштасини давом эттириш аёлни оналик бахти ва масъулияти билан улуғлади.
Ислом динининг муқаддас манбаси Қуръони каримнинг 35 та сура ва 102 та оятида аёл сўзининг ишлатилиши ва суралардан бири айнан "Нисо" яъни "Аёллар" деб номланиши,аёл мавқеи,унинг ҳаётдаги ўрни, ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баён этилиши аёлларга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.
Ислом дини аёлни жамиятнинг етук аъзоси ҳисоблаб,унинг ҳақ-ҳуқуқларини қарор топтирди ва унинг аёллик мақомини кўтарди.
Аёлларнинг ишлашлари,касб-ҳунар билан шуғулланишлари исломда ман этилмаган,балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам аёлларнинг эркаклар билан ишлаганлари ҳақида ривоятлар мавжуд.
Масалан, Ҳазрат Али ва аёли Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима онамиз биргаликда ўз ризқларини топиш мақсадида ишлаганлари ҳақида ривоятлар келган. Ҳадисда: "Дунё ўзи матохдир,мана шу матохларнинг энг гўзали бу аёлдир" дейилган.
Ислом таълимоти аёлни улуғлабгина қолмай,балки эркакка берилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бенасиб этмади.Илм олиш эркагу хотинларга баравар фарз қилинган.Ҳатто молиявий масалаларда ҳам аёл ўз моли ва бойликларини тасарруф қилиш ихтиёрига эга.
Бу ҳақда Қуръони каримда марҳамат қилиб шундай дейилган: "Ким-у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл- мўминлик ҳолида‌‌
савобли ишлар қилса, айнан улар жаннатга кирурлар ва уларга хурмо данагининг ипича ҳам зулм қилинмагай" (Нисо,124 ).
Ислом тарихида аёлларнинг ўрни эркакларникидан кам бўлмаганини, ҳаттоки баъзи ўринларда улардан юқори қўйилганини кўрамиз.
Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо Пайғамбаримизга биринчи иймон келтириб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаганлар.Исломни ер куррасининг ҳар бир нуқтасига етиб боришида Хадича онамизнинг хизматлари катта бўлган.
Оиша розияллоҳу анҳо факиҳа бўлганлари учун саҳобалар энг қийин масала ва муаммоларни ечишда уларга мурожаат қилар эди. Оиша онамиз 2210 та ҳадис ривоят қилганлар ва ҳадис илмида энг асосий бешта ровийлардан бири хисобланади .
Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо касб-кор орқали топган даромадни саховат ишларига сарфлаш билан бирга,умматга Зайнаб бинт Абу Саламадек ўз даврининг факиҳа хоними,ҳадис илмида ҳам сўз сохибаси бўлган фарзандни тарбиялаганлар.
Тарихдан маълумки, буюк аждодларимиз,алломаларимиз,уламоларимиз,бобокалони асримизнинг оналари покиза,ўқимишли,маърифатли аёллар бўлишган.
Демак,биз ҳам қизларимизни миллий қадриятларимиз асосида ўқимишли,зукко қилиб тарбиялашимиз шарт.
Халқимиз бежизга:"Ўғил фарзандни ўқитсанг бирни ўқитган бўласан,қиз фарзандни ўқитсанг жамиятни ўқитган бўласан"дея таъкидламаган.
Шундай экан барчамиз оналик масъулиятимизни улуғлигини ҳис қилиб фарзандларимизни илмли ,касб-хунарли ,асосийси юртини ривожи учун хизмат қилувчи комил инсонлар қилиб тарбиялайлик.

Наманган вилояти бош отинойиси. А.Хўжаева

2 months, 3 weeks ago

Бомдод намозига нима сабабларга кӯра тура олмаяпмиз?Қуйида, бомдод намозига ўз вақтида туриш учун зарур бўлган баъзи бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз.

  1. Қуръон ва ҳадисларда бомдод намозига оид илмий асосларни ёдга олиб юриш.

  2. Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.

  3. Иложи борича эртароқ ухлаш.

  4. Гуноҳлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига ўз вақтида туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид, менга нима бўлдики, таҳорат билан ётсам ҳам, таҳажжудга (тунги намозга) тура олмаяпман" деганида, у зот: "Гуноҳларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғриланади", – деб жавоб берибдилар.

  5. Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш, масалан ярим кечагача телевизор кўриш, интернетда вақтни бекор ўтказиш, кераксиз гапларни гаплашиб ўтириш ва ҳоказо.

  6. Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.

  7. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, таҳорат билан ётиш.

  8. Уйғотгич (будильник)ни ӯриндан ӯзоқроқ қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.

  9. Яқин дӯстлар тонгда бир-бирлари билан телефон орқали хабарлашиб, уйғонишларига
    кӯмаклашишлари ҳам ӯринлидир.
    Валлоҳу аълам

Ӯқиб билганларимизга амал қилишлигимизни Аллоҳ таоло насиб этсин!

Дониёр Файз
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»

2 months, 4 weeks ago

Ўзбекистон- Ватаним менинг

Куни кеча халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон Ўзбекистон халқ артистиунвонига сазовар бўлди.
Севара Назархонни шарафли унвон билан табриклаб, у куйлаган қўшиқлардан бирини телеграмга жойлаяпман.
Улуғимсан, Ватаним!
Муҳаммад Юсуф шеъри.

2 months, 4 weeks ago

Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг

? Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

? Оят ал-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз! 

? Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

? Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.

? Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!

? Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.

? Ва энг асосийси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловатлар айтишни унутманг

ҲАЙР**ЛИ ТУН!!

Хо**тиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб қилсин.

2 months, 4 weeks ago

Дунёдаги энг афзал 10 та табиб.

• Қуёш нури;
• Кўп сув ичиш;
• Тунда мириқиб ухлаш;
• Тоза ҳаво;
• Кундалик ярим соатлик пиёда юриш;
• Тўғри овқатланиш;
• Асал;
• Қора зира;
• Қуръони Карим тиловати. У руҳнинг озуқасидир. Уни тарк қилиш мумкин эмас!

??‍♂ Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш ва қаноат қилиш. Ла илаҳа иллаллоҳ билан нафас олиш, нафсни Астағфируллоҳни айтишга чақириш.
Озор еганда «Алҳамдулиллаҳ», ажабланганда «Субҳаналлоҳ» ва хурсанд бўлганда Аллохга хамд Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш;

5 months, 2 weeks ago

ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

**Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.**

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”.
Имом Шаъроний.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

Telegram

Ravza.uz | Rasmiy kanal

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi • www.ravza.uz • Instagram.com/ravza\_uz • facebook.com/ravza.uz.sahifasi • twitter.com/ravzauzsahifasi Murojaat uchun***⤵️*** ***👨🏻‍💻*** @ravzauz\_bot Guvohnoma №1151

**ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР.**
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago