⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 week, 6 days ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 8 months ago
Не учундирким бу элда
саодат сохтадин сохта,
Хиёнат авжида, ёраб,
диёнат сохтадин сохта.
Иззат-икром, ҳаё, меҳру
оқибат сохтадин сохта.
Илтижолар ижобатсиз,
ибодат сохтадин сохта.
Тўра СУЛАЙМОН, Ўзбекистон халқ шоири
сумбула
1
ёлғизлигимни
тўлдирмоқчи эдим сен билан
излаб бордим атай
топмадим сендан сени
кимарсага
ё нимарсага
ҳижрат қилдингми малагим
ўзингдан
кимда ижарада турибсан
ёхуд кўчиб ўтдинг бус-бутун
қай нимарсага
2
қадим ғусса ачишади кўксингда
армонлар тутайди
кўзларингни ишқалайсан
лекин ёш келмас
шунда сезасан
бўшаб қолганингни аллақачон
ғусса эса
узиқ кўнгилнинг
ҳануз битмаётган яраси
3
ҳали турналар қайтмади шимолдан
қиш бўлмайдиган ерларда
қишлаб келгани
ҳали дарахтлар хазонламади
мезонлар учмади осмонларда йилтираб
илинмади симёғочларга
ҳали табиат офтоб ҳовурини
ўчириб қўймади қўққисдан
виртуал тугмасини босиб ҳайтовур
ҳали сумбулани бемалол
ўраб олса бўлар гул билан
кўнгил эмас сумбула
гуллар ундиргани қадамингда
сумбула сен ҳам эмасдир
фақат кузнинг бошланиши у
4
тупроқ кўча бошида
юз-кўзига рўмол танғиб олган куз
саватига узум тўлдириб
том бошига ташир ёйгани
ва қуритиб майиз қилгани
ортидан эргашиб келади
ёз бўйи мол боқиб тани қорайган
сочлари пахмоқ
тинмай лойқа сувда чўмилавериб
бадани тўрлаб кетган
урён боладай
тут дарахтлари кўча чангитиб
улардан ҳам орқада
тилин осилтириб бамайлихотир
сентябр одимлайди
чангда кўринмайди қораси
итчивинлар чақар уни ҳам
ўн-ўн беш кун ҳаво туриб берса бузилмай
майиз қуриб олса
мирдош ёки тасмачининг бозорига
олиб чиқиб сотади уни
сўнгра болаларига
уст-бош олиб берар
сочини ҳам ҳабибулла устага
олдиради роналдунинг соч шаклига ўхшатиб
5
яна бир кун ботаётир
ошиғи билан
учрашувдан қайтаётган маъшуқанинг юзига
тепчиган ҳаяжон каби ловуллаб
ёхуд кетаётган кунни бўғизлаб
шафақ
унинг қони билан олар таҳорат
кечқурун
шом намозин ўқимоқ учун
кунбўйи
аллақайси қудуқларда ё иргаларда
ухлаб ётган тун
тошиб чиқар аввал эшик олдига
аста-секин кўма бошлар уйлар
қирларни
кейин чўққиларига мезондай
шафақ нурлари илиниб қолган
тоғларни ҳам босиб кетади
кейин
қайлардандир сузиб келар нуҳ кемасидай
янги чиққан ой
нажот бўлиб
тунга ботган кўнгилларни қутқармоқ учун
қайлардадир валилар
тун устига жойнамоз тўшаб
ҳуфтон ёки нафл намозини адо қилади
жойнамози остига
тошдай тушиб қолган юлдузларни бирма-бир териб
бурж қилиб уяди бирор чеккага
2017 йил 5 сентябр @faxriyor_sherlari
Шоир Марҳабо Шодмоновадан яна бир шеър
СОҒИНЧ ЙЎЛИ...
Соғинч йўлга бошлар,
Имкон йўл бермас,
Фурсат етмас доим меҳрин туйгани.
Отам дуо қилар,
Маломат қилмас,
Балки, шудир мени Худо суйгани.
Дуолар қўллайди ҳар бир қадамда,
Сабримни сўроққа тутар соғинчим.
Югурар қишлоқнинг кўчаларида
Ҳаловат тополмай йўқолган тинчим.
Баъзан кўзимга тор кўринар дунё,
Баъзан адо бўлмас ғавғолар тинар.
Барча ташвишларга қўл силтаб гоҳо
Йўлга ошиқаман... отам суюнар.
Отам...
Йўлга қараб ўтмоқда умри,
Одам бўлишимни ўйлайди холос.
Бўйимга қўшилиб ўсган ғурури
Бахтимга қўшилиб чўкканлиги рост.
Отам...
Ғам уйига айланган кўзи,
Ҳануз адоғи йўқ хавотирларин.
Тиғдай ўткир унинг ҳар бир рост сўзи,
Яширса ҳам, фақат, яширар дардин.
Отам...
Ҳақни суяр,
Мени суяйди,
Нур ёғар меҳрининг дарчаларидан.
Қизига кошона қуриб қўйибди
Синиқ юрагининг парчаларидан.
Тень от слёз – много их натекло –
в горьком воздухе станет парить.
Эту тень не разбить, как стекло,
как пятно её не удалить.
В ночь твою она входит, как вор,
эту тень за плечом ты найдёшь.
Будет длиться её приговор,
даже если ты сам пропадёшь... https://webkamerton.ru/2023/10/ten-ot-slyoz-nepreryvna-kak-shyolk
Алал-оқибат тамаддунлар ўз шоирлари эмас, сиёсатчиларига қулоқ солгани учун ҳалок бўлади.
Йонас Мекас, шоир ва кинорежиссёр, Литва
"Излам" лойиҳаси - "Академнашр"нинг юзи. Шу пайтгача Ўзбекистонда ҳеч бир хусусий нашриёт бунақа катта лойиҳа билан чиқмаган ва бунчалик харажатга ботмаган эди, лекин Санжар Назар шунга туриб берди, шунча ёш истеъдодни кашф қилди.
Аслида ҳукумат шунақа фидойиларни рағбатлантириши керак. Санжар, миллатга бир савоб қилай деб, шу ишларни қилай, деяпти.
Бу инсоннинг фидойилигини миллат кўриши ва иззатини жойига қўйиши керак.
Биз жадидларни фақат "қуритилгандан" кейин тан олишга ўрганганмиз.
Ислом ака билан Ҳиндистон оммавий коммуникация институтида ўқиётган пайтимиз у киш Жавоҳарлал Неру университетининг фахрий профессори бўлган пайти ўша университет кампусида учрашган эдик. У киши мени бир йилча олдин ўзининг матбуот хизматига консультантлик лавозимига қабул қилган ва Ҳиндистон оммавий коммуникация институтида бориб ўқишимга устоз Мурод ака Муҳаммад Дўст сабаб ўзи рухсат берган эди.
Мени ишга қабул қилгани ёки ўша ерга бориб ўқишимга рухсат бергани эсида бор эканми, сиз бу ерда нима қилиб юрибсиз, деб кулги қўзғатган эди. Бу суратни ўша пайтда таниқли фотомухбир Фарҳод Қурбонбоев тасвирга олган. Акага раҳмат
Бугун у кишига "осилган" айрим постларга кўзим тушди. Майли, ҳар ким ўз фикрини билдираверади. Лекин биз ҳали у кишини кўп эслаймиз. Қаттиққўллиги бўлса бўлгандир. У кишининг қаттиққўллиги сабаб МРБ генералларининг, "Марказий Осиё қонга ботади" қабилидаги мудҳиш башоратлари амалга ошмади, фуқаролар уруши домига тушиб қолмадик, ҳозир ҳам тинч яшаяпмиз.
Ислом ака прагматик сиёсатчи эди. У Америка делегациялари вакилларига, бизга ёрдам керак эмас, Украинага ёрдам беринг, Россияга Украина қарши тура олмаса, ҳеч бир республика қарши тура олмайди, деб айтганлари эсимда. Оқибатни ҳаммамиз кўриб турибмиз.
Бугун у киши қанчалик узоқни кўра билган стратегик эканига гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳақиқий вазиятдан бехабар одамлар истаган нарсасини ёзиши мумкин.
Ислом акани Аллоҳ раҳмат қилсин.
Хокистар хок истар – мусулмон,
Тасаллилар – кулранг тажалли.
Муҳаббат – ҳур, таҳайюр – ғилмон,
Ўлим енгиб берар ажални.
Бахт – қайғуни англамоқ учун
Тангри сунган бир оёқ шароб.
Мен уни олмайман, сиз ичинг,
Йиғлаб кўрмаганлар.
Зора...
Юзларимдан оқсоч изтироб
Табассумни сидириб ташлар.
Кўз ёшларим – бир ҳовуч тупроқ,
Ҳодий каби ҳижратга бошлар...
Хокистар хок истар, пок истар –
Муҳаббатни – ювиб ололи...
Ҳар кимнинг йўлига бир Ясриб музтар.
Яллама, ёрим, яллола...
1991
@faxriyor_sherlari
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 week, 6 days ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 8 months ago