Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

oyatlar

Description
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

3 months ago

Мусулмонлар билиши керак бўлган Қуръондаги 30 оят
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈• 1. “...ёлғон сўздан йироқ бўлинг”* (Ҳаж сураси, 30-оят).
2. “Жосуслик қилманглар” (Ҳужурот 12-оят).
3. “Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир” (Ҳужурот 11-оят).
4. “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма” (Исро 26-оят).5. “...тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг” (Ҳаж 36-оят).
6. “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар” (Ҳужурот 12-оят).7. “Қасамларингизни муҳофаза қилинг” (Моида 89-оят).
8. “аҳдларини муддатларигача батамом қилинг” (Тавба, 4-оят).9.* “Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у (ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир” (Нур 15-оят).
10*.* «У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: “Бу очиқ-ойдин ифк-ку!” десалар бўлмасмиди?!» (Нур 12-оят).
11*.* «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» (Исро 23-оят).
12 “Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур” (Фуссилат 34-оят).
13 “Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз” (Анъом сураси, 108-оят).
**14
“Ўлчов ва тарозини адолат ила тўлиқ адо этинг”* (Анъом сураси, 152-оят).
15 “...ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир” (Нажм сураси, 32-оят).
16 “Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл” (Анфол сураси, 61-оят).
17 “Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг” (Нисо сураси, 86-оят).
18 “Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, кишиларга риё учун молини нафақа қилганга ўхшаб, бекорга кетказманг” (Бақара сураси, 264-оят).
19 “Агар мўминлардан икки тоифа уришиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг” (Ҳужурот сураси, 9-оят).
20 “Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг” (Нур сураси, 27-оят).
21 “...агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг” (Нисо сураси, 135-оят).
22 “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
23 “улар (Аёлингиз билан) яхшиликда яшанг” (Нисо сураси, 19-оят).
24 “Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма” (Луқмон сураси, 18-оят).
25 “Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми?” (Бақара сураси, 44-оят).
26 “Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар...” (Ҳужурот сураси, 6-оят).
27 «Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 63-оят).
28 “Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар” (Нисо сураси, 36-оят).
29 “Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
30*** “...афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир” (Бақара сураси, 237-оят).

4 months, 4 weeks ago
4 months, 4 weeks ago

АЛЛОҲ НИМАЛАРНИ ХАРОМ ҚИЛГАН ????
🌼🌼🌼🌸🌸🌸🌸🌺🌺🌺🌺🌻🌻🌻

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) айтинг: «Келинглар, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб бераман: у зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз – сизларни ҳам, уларни ҳам биз ризқлантирурмиз – бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, маҳфийсига ҳам яқинлашмангиз; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган бирон жонни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин). Шояд ақл юргизарсизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди. Етимнинг молига то у вояга етгунича фақат энг чиройли йўл билангина яқинлашингиз! Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тортингиз! Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз. Сўзлаганингизда (гувоҳлик берганингизда), гарчи қариндошларингиз (га қарши) бўлса ҳам, адолат қилингиз! Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Шояд эслатма (насиҳат) олурсизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсага буюрди. Албатта мана шу менинг туғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюради. (Анъом сураси 151,152,153 оятлар)

1 year, 4 months ago

ДЎЗАХ АҲЛИНИНГ СИФАТЛАРИ !!!
•┈┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈┈

(Улар дўзах аҳлига): "Сизларни нима Сақарга (дўзахга) киритди?", (деганларида); Улар айтурлар: "Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин – бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. (Муддассир 42-44)

(дўзах фаришталарига айтилур): "Барча (Ҳаққа қаршилик қилгувчи) қайсар, яхшиликни манъ қилгувчи, зўравон ва (Аллоҳнинг Динига) шак келтиргувчи кофирни жаҳаннамга ташланглар! (Қоф 24-25)

(Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): "Уни ушлаб, кишанланглар! Cўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!" Чунки у (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди. Ва мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмас эди. ( Хааққа 30-34)

Олтин кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг! У кунда (Қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнбошлари ва кетларига тамға босилиб: «Мана бу ўзларингиз учун тўплаб босган нарсаларингиздир. Энди тўплаб босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар», (дейилур). (Тавба 34-35)

1 year, 4 months ago
1 year, 10 months ago

АЛЛОҲ ЖАННАТНИ КИМЛАРГА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙГАН ????•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Жаннат тақводор зотлар учун тайёрлаб қўйилгандир. (Оли-Имрон 133).... (У тақводорлар) Аллоҳга, Охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўрган молини қариндош-уруғларига, етимларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчи ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо қилиб, закотни берадиган ва аҳдларига вафо қилгувчилар ва оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар. Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар. (Бақара 177)

.... (У тақводорлар) *яхши-ёмон кунларда инфоқ эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг хато-камчиликларини афв этадиган кишилардир. (Оли-Имрон 134)

(У тақводорлар) кечадан озгина кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар мағфират сўрар эдилар. Уларнинг мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум-муҳтож кишилар учун (ажратилган) ҳақ-улуш (бўлар эди). (Зориёт 17-19)*

1 year, 10 months ago
2 years, 2 months ago

АЛЛОҲ ЖАННАТНИ КИМЛАРГА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙГАН ????•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Албатта муслим ва муслималар, мўъмин ва мўъминалар, (Аллоҳга) итоатгўй эркаклар ва (Аллоҳга) итоатгўй аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли (камтар ва мулойим) эркаклар ва тавозуъли (камтар ва мулойим) аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, авратларини ҳаромдан сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар — улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннатни) тайёрлаб қўйгандир. (Аҳзоб 35)

2 years, 2 months ago
2 years, 11 months ago

АЛЛОҲГА ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР КИМЛАР ???•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Бизнинг оятларимизга фақат қачон у (оятлар) зикр қилинса, сажда қилган ҳолларида йиқиладиган ва кибр қилмаган ҳолларида ҳамду сано айтиш билан Роббиларини поклайдиган зотларгина иймон келтирурлар. Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларни ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
*(Сажда сураси 15-16 оятлар)

....(Аллоҳга) иймон келтирган ҳамда Ёлғиз Роббиларига суянадиган зотлар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар (яъни, Охират неъматлари – дунё матоларидан) яхшироқ ва боқийроқдир. Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир. Улар Роббиларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро шўро-маслаҳат (билан)* бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.**(Шўро сураси 36-38 оятлар)

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago