Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 2 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
>>💗****
**Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.
Ҳикоянинг бошланиши...
1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.
Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда кўкка отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизининг бошига келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.
Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.
Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.
Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.
Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам... Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, у чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она карахт бўлиб қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Ҳозиргина ўлим тўшагида ётган қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.
Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, ким ҳақида гапиряпсан?", деди.
Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни хайратга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.
Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.
Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди!**
*❤️***
Характери оғир инсонлар билан мулоқот қилиш ёқимли
*⚡️Nazarini nazorat qilolmagan erkak uchun koʻchadagi daydi it ham uning ayolidan goʻzalroq koʻrinaveradi...*
**Харомдан топилган пул харомга кетади.
Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди. У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди. Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир. Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.
(с) Шайх Нобулсийнинг "Қиссалар ва ҳиссалар" китобидан.**
*⚡️*Avvalo sevgida oʻzingizga ishoning!
Koʻpchilik yoshlar sevgi munosabatini qurishadi lekin aksariyati oila qurishgacha yetib boradi. Qizning uyidagilari tegasan, tegmasang unaqa qilvoraman bunaqa qilvoraman deb qo'rqitadi keyinchalik qiz turmushga chiqib ketadi. Baʼzi xollarda yigit onasi topgan qizga uylanadi. Bunday munosabat qurishdan ma'no nima? Siz avvalo o'zingizga keyin sevganingizga ishoning shunda ishonch topasiz. Baxtga erishish uchun o'g'riqli yo'llarni bosib o'tish kerak, shunda unga yetishasiz. Iltimos bir-biringiz uchun kurashmasangiz biz bir-birimizni sevar edik demang! Birga boʻling, baxtli boʻling, bir-biringizni ezozlang zero hurmat eng buyuk muhabbatdir!**
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 2 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago